Топишмоқ ўйин
Биз ўнтамиз азалдан,
Кичигимиз чимчилдоқ,
Бири чапдир, бири ўнг,
Бирин дерлар бош бармоқ.
Бири дароз, кеккайган,
Ўрта бармоқ дейилар,
Бешаласи ѐйилгач,
Палов тўра ейилар.
Бири кўрсатгич бўлар,
Адашганда манзилдан,
154
Силкитганда эгаси,
Пўписа бўлар чиндан.
Қолди битта ўгайи,
Дейди, эсланг фақирни,
Мен бўлмасам! Ҳеч қачон
Кўтармассан пақирни.
Бешаласи йиғилгач,
Мушт деб атаб келганлар,
Қўрқитиш чун болани,
Уни бошлаб келганлар.
Биз ўнтамиз азалдан,
Ишонмасанг санаб кўр,
Аниқласанг сонимни,
Баҳонанг бўлар жуда зўр.
2. Тезроқ топ ўйини ўтказилади. Ўйиннинг мазмуни: ѐнма-ѐн
жойлаштирилган 3 та стол. Столнинг ҳар бирининг устига 10 та учбурчак, 9 та
тўртбурчак ва 8 та квадрат шакллари чизилган қоғоз тўнтарилган ҳолда
жойлаштирилади. Ҳар бир стол ëниига 1 тадан 3 та тарбияланувчи таклиф
этилади ва тескари жойлаштирилган шакллар яхшилаб аралаштирилади.
Вазифа: ким биринчи бўлиб ўнгарилган бир хил 10 та шаклни биринчи
бўлиб териб чиқади ва уларнинг сонини санаб беради.
Тарбиячи, биринчи бўлиб топшириқни бажарган тарбияланувчини
рағбатлантирилади. Сўнгра, навбатдаги 3 та тарбияланувчи таклиф этилади.
3. Навбат, ―ким чаққон‖ жисмоний машқ ўйинига. Мазмуни: 10 метр
оралиқдаги иккита белги танлаб олинади. Тарбиячи ва гуруҳ болалари биринчи
белгида кузатувчи бўладилар.
Вазифа: иккинчи белгига югуриб (чопиб) 10 марта бориб келишдан
иборат. Югуриш сонини тарбиячи алоҳида, югурувчи бола алоҳида санаб
155
боради. Тарбиячи бир вақтнинг ўзида соатга қараб югуриш вақтини ҳам
аниқлаб боради. Югуришга 3 та тарбияланувчи бирданига қўйилади. Ким қисқа
вақт ичида 10 марта югуриб келса, ўша ўйин ғолиби бўлади ва
рағбатлантирилади.
Шундан кейин, машғулотнинг 15 дақиқали навбатдаги босқичи
бошланади. Машғулотнинг бу қисмида 10 сони ичида айириш амалини
бажариш ўргатилади. Тарбиячи, даставвал, болаларга таниш бўлган бир нечта
мисоллар бўйича савол-жавоб уюштиради. Масалан, тарбиячи, Нигорага –
―Ойинг берган 10 та конфетдан 3 тасини укангга берсанг, ўзингда нечта
қолади? деб сўрайди. Нигора бармоқлари билан санаб 7 та қолади‖ дейди. Яна
Нигора, 3 та конфетни укангга берсанг, қўлингдаги конфетлар сони кўпаядими
ѐки камаядими деб сўрайди. Камаяди, деган жавоб олингач, бу савол-
жавобларга гуруҳдаги бошқа болаларни ҳам жалб қилиб, улардан ҳам жавобни
такрорлатади.
Тарбиячи: энди, болалар айтилганларни компьютерда бажариб кўрамиз.
Компьютерни ишга тайѐрлаб, Нигорани компьютер олдига таклиф этади.
Тарбиячи: Нигора, «Сичқонча» ѐрдамида экранга бирин-кетин 10 та
арчани чиқар ва санаб бер дейди.
Нигора: тарбиячининг кузатувида «Сичқонча» ѐрдамида бирин-кетин 10
та арчани чиқаради ва санаб беради.
Тарбиячи: гуруҳ тарбияланувчиларига, Сизлар ҳам санаб беринглар деб,
улардан баъзиларига ҳам санатади.
Тарбиячи: энди Нигора, 10 та арчадан кейин, айириш белгисини қўйиб,
яна 3 та арчани чиқар дейди.
Тарбиячи: Нигора топшириқни бажаради ва гуруҳ тарбияланувчиларидан
10 арчадан 3 та арчани айирилса нечта арча қолади, деб сўрайди. Нигора ва
гуруҳ тарбияланувчилари 7 та, деб жавоб берадилар.
Тарбиячи: Нигора учта арчадан кейин тенглик белгиси қўйиб амални
бажар ва натижани айтиб бер, дейди.
156
Нигора: 3 та арчадан кейин тенглик белгисини, ундан кейин эса, яна 7 та
арчани чиқаради ва берилган сонларни айириш амалини айтиб беради ва 10
сонидан 3 сони айирилса, 7 сони қолади дейди.
Тарбиячи: гуруҳ тарбияланувчиларига монитор экранига қараб сизлар
ҳам Нигора бажарган амални айтиб беринглар, дейди.
Тарбияланувчилар: экранга қараб, 10 сонидан 3 сонини айирилса, 7 сони
қолади деб жавоб берадилар.
Шундан кейин, тарбиячи яна 2 та тарбияланувчига Нигора бажарган
амални, мустақил бажартиради ва тарбияланувчиларни билимларини
баҳолайди.
Уйга вазифа: иккита қўл бармоқларидан фойдаланиб, 10 та сабзидан 4 та
сабзи қуѐнчага берилса нечта сабзи қолишини билиб келиш вазифаси
топширилади.
Шундай қилиб, МТМ тарбияланувчиларига элементар математик билим
бериш жараѐнида мультмедиали тақдимот материалларидан фойдаланилса,
болаларнинг фаоллиги ва математикага бўлган қизиқишлари шаклланади,
машғулот самарадорлиги юқори бўлади.
3-амалий машғулот. Мавзу: Компьютер ва калкульятордан фойдаланиб, 5
сони ичида қўшиш ва айириш амалларини ўрганиш мавзусини мустаҳкамлаш.
Дастлаб мустаҳкамлаш машғулотининг технологик харитаси тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |