Мавзу
5 сони ичида қўшиш ва айриш амалларини
ўрганиш мавзусини мустаҳкамлаш
Мақсад ва
вазифалар
Мақсад: Тарбияланувчиларнинг беш сони ичида
қўшиш ва айириш амалларини ўрганиш бўйича олган
билимларини компьютер ва калькулятор ѐрдамида
мустаҳкамлаш ва компьютер саводхонликларини
шакллантиришни давом эттириш.
Таълимий: Тарбияланувчиларни беш сони ичидаги
қўшиш ва айириш бўйича олган билимларини
мустаҳкамлаш.
157
Ривожлантурувчи: Тарбияланувчиларннг мантиқий
фикрлашларини ва компьютер саводхонликларини
ривожлантириш.
Вазифалар: 5 сони ичида қўшиш ва айириш
амалларини ўрганиш машғулотида олган билим
даражаларни аниқлаш. Компьютердан мустақил
фойдаланишга ўргатиш.
Машғулот
жараѐнининг
мазмуни
Дастлаб
тарбиячи тарбияланувчиларни олдинги
машғулотда мультимедиа воситалари ѐрдамида олган
билимларини қисқача такрорлайди. Сўнгра 5 сони
ичида ким биринчи бўлиб қўшиш ва айриш
амалларини бажариб бера олишини аниқлайди.
Сўнгра, компьютерни ишчи ҳолатга келтиради ва
болаларга бир сонини икки сонига қўшиш, беш
сонидан икки сонини айириш амалларини бажариш
вазифасини топширади. Ўзининг назорати остида
топшириқ бажарилгач, компьютер рўпарасига иккинчи
тарбияланувчини таклиф этади ва у ҳам юқоридаги
амалларни
мустақил
бажариб
беради.
Тарбияланувчилар олган натижаларни тўғрилигини
компьютер хотирасидаги калькулятордан фойдаланиб
ўзлари назорат этадилар.
Асосий тушунчалар. Сонларни қўшиш, сонларни
айириш, мультимедиа воситалари, компьютерли
таълим.
Машғулот
жараѐнини амалга
ошириш
технологияси
Услуб: Компьютерли таълим, савол-жавоб кўргазмали
машғулот.
Шакл: якка ва гуруҳда ишлаш машғулотда гуруҳ
тарбияланувчилари фаол қатнашадилар. Тарбиячи
тарбияланувчиларни компьютер рўпарасига таклиф
158
этади. Машғулотни бошлаб бугун нималар билан
шуғулланишни айтади. Компьютерни иш ҳолатига
келтириб, тарбияланувчига режалаштирилган қўшиш
ва айриш амалларини бажаришни буюради. Ушбу
амалларни бир неча тарбияланувчиларга бажартиради.
Восита: Мультимедиа воситалари, компьютер ва
калькулятор
Усул : Компьютер билан ишлаш, такрорлаш.
Назорат: Компьютерли ва калькуляторли назорат,
савол жавоб, оғзаки сўраш.
Баҳолаш: Рағбатлантириш, уч баллик тизим асосида
баҳолаш.
Кутиладиган
натижалар
Тарбиячи: Тарбияланувчилар олдинги машғулотда
ўрганилган материални (5 сони ичида қўшиш ва
айриш амаллари) қандай даражада ўзлаштирганларини
аниқлашга
эришади.
Тарбияланувчиларнинг
компьютердан мустақил фойдаланиш даражаларини
аниқлайди.
Қолоқ
тарбияланувчиларни
ҳам
компьютерда ишлашга қизиқишларини кузатади .
Тарбияланувчилар: Калькулятор ѐрдамида ўзларини
билимларини
назорат
қилишни,
шунингдек
компьютерда мустақил ишлашга ўрганадилар.
Келгуси режалар
(таҳлил,
ўзгаришлар)
Тарбиячи:
компьютерли
таълим
мобайнида
материални мустаҳкамлаб, машғулот давомида янги
билим бериш имкониятларини кўриб чиқади.
Тарбияланувчилар: режалаштирилган материалдан
ташқари элементар математик билим берувчи
компьютерли
ўйинлардан
фойдаланишга
тайëрланадилар.
159
МТМ
тарбияланувчиларининг математика бўйича ўтказиладиган
машғулотнинг дастлабки билим бериш босқичида, олинган элементар
математик билимларини, учинчи босқичда компьютердан фойдаланиб,
мустаҳкамлаш мумкин. Шу билан бирга, уларнинг дастлабки машғулотларда
компьютер саводхонлигини шакллантириш бўйича олган билимларининг
татбиқи амалга оширилади. Тарбиячи болаларнинг билимларини мустаҳкамлаш
машғулотини бошланишида ўрганилган материални қисқача такрорлайди,
сўнгра ўтилган материални мустаҳкамлаш жараѐнини бошлайди.
Тарбиячи: энди болалар машғулотнинг мустаҳкамлаш босқичига ўтамиз
ва уни иккита сонни бир-бирига қўшиш амалини бажаришдан бошлаймиз.
Тарбиячи: қани болалар, компьютерга яқинрок келинглар, деб гуруҳ
болаларини машғулотга жалб қилади ва клавиатурадаги рақамларни, ва + , - , =
каби белгиларни яна бир марта кўрсатади, ҳамда улардан қандай
фойдаланишни такрорлайди.
Тарбиячи: Ашрафбек, энди сен компьютерда иккита сонни қўшиш
амалини бажариб бер. Олдин 1 сонини 2 сонига қўшганда қандай сон ҳосил
бўлишини айт.
Ашрафбек: уч, дейди.
Тарбиячи: ушбу қўшиш амалини компьютерда бажар. Бунинг учун
компьютерни ишга тайѐрла дейди.
Ашрафбек: клавиатурадан 1-рақамини топиб, тугмачани босади.
Натижада экранда 1 рақами пайдо бўлади.
Тарбиячи: навбатда қайси ишорага мос тугмачани босишинг керак?
Ашрафбек: + ишорасини.
Тарбиячи: энди + ишорасига мос тугмани бос, деб топшириқ беради.
Экранда 1 + ëзув ҳосил бўлади.
Тарбиячи: энди 2 сонини топ ва унга мос тугмачани бос. Ашрафбек бу
топшириқни ҳам бажаради. Экранда 1+2 ëзув ҳосил бўлади.
Тарбиячи: навбатда, болаларга тенглик ишорасини (=) топтиради ва мос
тугмачани бостиради. Экранда 1+2= ҳосил бўлади.
160
Тарбиячи: Ашрафбек, қани айтчи 1 сонини 2 сонига қўшсак қандай сон
ҳосил бўлади?
Ашрафбек: 3 сони.
Тарбиячи: Ашрафбек 3 сонини экранда қандай ҳосил қилиш мумкин.
Ашрафбек: клавиатурадаги 3 рақамига мос тугмачани босиш керак.
Тарбиячи: клавиатурада 3 сонини топ ва мос тугмачани бос, дейди.
Ашрафбек, бу топшириқни ҳам бажаради . Экранда 1+2=3 натижа ҳосил
бўлади.
Бу ерда шуни қайд этиш керакки, Ашрафбекни бажарган амалларини,
гуруҳнинг барча болалари кузатиб борадилар. Тарбиячи Ашрафбекдан ташқари
яна бир неча болаларга топшириқни мустақил равишда бажартиради.
161
Машғулотни ташкил этишнинг кейинги 5-10 дақиқали босқичи (дам
олиш босқичи)да қуйидагилар бажарилади:
1) 5-10 дақиқали танаффус (дам олиш босқичи) пайтида амалга
ошириладиган мантиқий фикрлашга оид математик ―топишмоқ‖.
Девор ортидан чўпон ва қўйлар ўтиб кетмоқда. Уларнинг оѐқ ва
туѐқларининг умумий сони 10 та. Ўйлаб (фикрлаб) чўпонлар неча нафар
эканлигини ва қўйларнинг умумий сонини аниқлаш лозим.
Ушбу топишмоқ, тарбиячи ѐрдамида, савол-жавоб асосида оғзаки ҳал
этилади.
Тарбиячи: Нозима! Чўпоннинг нечта оѐғи бўлади.
Нозима: иккита.
162
Тарбиячи: Мадина қўйнинг нечта туѐғи бўлади.
Мадина: тўртта.
Тарбиячи: Мадина, айтчи иккита оѐқни, тўртта туѐққа қўшса қандай сон
ҳосил бўлади?
Мадина: бармоқлари билан қўшиб, 6 сони келиб чиқади дейди.
Тарбиячи: Ораста айт-чи, умумий оѐқ ва туѐқлар сони нечта эди.
Ораста: 10 та эди.
Тарбиячи: Ораста айт-чи 10 сондан 6 сонни айирса қандай сон ҳосил
бўлади?
Ораста: бармоқлари билан ҳисоблаб, 4 сони (туѐқлар сони) келиб чиқади.
Тарбиячи: Ораста, айт-чи битта қўйнинг нечта туѐғи бўлади?
Ораста: тўртта.
Тарбиячи: энди болалар айтинглар-чи девор ортидан нечта чўпон ва
нечта қўй ўтиб кетаѐтган экан.
Болалар: битта чўпон ва иккита қўй.
‖Топағон‖ ўйини. Тарбиячи стол устида қоғозда ѐзилган турли хил
рақамлар орасига 1, 2, 3, 4, 5 рақамлари ѐзилган қоғозларни аралаштириб
тўнтариб қўяди ва бешта тарбияланувчидан бирин-кетин, шу рақамлар(1, 2, 3,
4, 5)дан бирини топиб беришни буюради. Сўнгра ―топағон‖ лар
рағбатлантириладилар.
2).‖Ўйлаб топ‖:
1. Дарахт шохида 5 та қушча бор эди. Шулардан иккитаси учиб кетса,
дарахт шохида нечта қушча қолади (ж: 3та қолади).
2. Телефон симида бир-биридан узоқроқ масофада 5 та қушча бор эди.
Овчи шулардан биттасини отиб туширди. Телефон симида нечта қушча қолди
(ж: бирорта ҳам қолмайди, мантиқий фикрлаш).
Агар болаларда толиқиш кучли бўлса, ушбу ажратилган 5 дақиқали
оралиқ босқичда яна 5 дақиқали кўз гимнастикаси машқи ўтказилади.
Шундан кейин, навбатдаги машқ сонларни айириш амалини бажаришга
ўтилади.
163
Тарбиячи: гуруҳ болалари ичидан Зарнигорни чақириб, қўлига 5 дона
конфет беради ва конфетларни санаб беришни буюради.
Зарнигор: Санайди 1, 2, 3, 4, 5 дона.
Тарбиячи: Зарнигор, қўлингдаги 5 дона конфетдан 2тасини еб юбор деб
буюради. Зарнигор 2 донасини гуруҳ болаларига кўрсатиб еб қўяди.
Тарбиячи: Зарнигор, энди қўлингда нечта конфет қолди, деб сўрайди.
Бунга ҳам гуруҳ болаларини эътиборини қаратади.
Зарнигор: санайди 1, 2, 3. Уч дона қолганини таъкидлайди.
Тарбиячи: гуруҳ болаларига, Зарнигор ушбу машқни компьютерда
бажариб кўрсат деб, Зарнигорни компьютер олдига таклиф этади.
Тарбиячи: Зарнигор, биз сизлар билан ўтган машғулотларнинг бирида
компьютер клавиатурасидан фойдаланишни ўрганган эдик.
Тарбиячи: Зарнигор, биринчи бўлиб қайси рақам тугмачасини
босишинг керак?
Зарнигор: 5 рақамини.
Тарбиячи: Сен ҳозир клавиатурадаги 5 рақамига мос
тугмачани бос.
Зарнигор: мана бажардим, компьютер экранида 5 сони пайдо бўлди.
Тарбиячи: Зарнигор, 5 сонидан кейин қандай ишора қўйиш керак.
Зарнигор: айириш белгисини.
Тарбиячи: энди, клавиатурадаги айириш белгиси(-)га мос тугмачани
бос. Зарнигор босади. Экранда 5 сонидан кейин – ишораси
пайдо бўлади (умумий кўриниш 5- шаклида).
Тарбиячи: Зарнигор, айириш ишорасидан кейин қандай сонга мос
белгини жойлаштириш керак?
Зарнигор: 2 сонини.
Тарбиячи: Зарнигор, навбатда клавиатурадаги 2 рақамига мос тугмачани
бос, дейди. Зарнигор босади. Экранда, – ишорасидан кейин 2 сони пайдо
бўлади (умумий кўриниш 5-2 шаклида).
164
Тарбиячи: Зарнигор, ўзинг айт-чи якунида қайси рақамни босиш керак,
Зарнигор 2 та конфетни еб қўйганини хотирлаб, 3 ни дейди ва шу рақамга мос
тугмачани босади. Экранда тенглик белгисидан кейин 3 сони пайдо бўлади,
сўнгра экранда 5-2=3 ҳосил бўлиб, машқ бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |