Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/151
Sana21.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#25011
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   151
Bog'liq
bolazhon

“Мен” концепцияси ёки ўз-ўзини англаш. Ҳамма нарсани ўзи бажаришга интилиш. 
Амалларни бажарар экан, “Мен” олмошидан фойдаланиш. Ўз мувафаққиятларидан 
ғурурланиш (расм чизганида, нарсаларни ясаганда). Ўзи ёқтирган нарсаларни олиб 
беришни сўраш. “Мен олмани олишни истайман, сут ичишни истамайман, мен бу коптокни 
олмоқчиман, бошқасини эмас” ва ҳакозо. 
 Ҳиссий ривожланиш. Имо-ишораларни англаш, атрофдагиларнинг ҳиссиётлариини 
тушуниш. Ўз ҳиссиётларини билдириш (суюнади, ўз муваффаққиятлари билан фахрланади, 
таниш катталарни чақиради). Ўзига нисбатан катталар муносабатларини тушуниш. 
Тенгдошлари билан мулоқотдан завқланиш. “Раҳмат” сўзини ўринли қўллаш.
Ўқув йили охирида бола: 
- катталар ва болалар билан ўйналадиган ўйинлардан суюнади; 
- катталар томонидан ижобий баҳо беришларига муҳтож; 
- нотаниш одамлардан ўзини четга олади
- бошқа болаларнинг қувончини тушуна олади; 
- қизиқувчан; 
- “Мен” тушунчаси ифодаланади. 
Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик 
Болаларда катта ёшли кишиларнинг нутқини тинглаш ва тушуниш, катталар ва 
тенгдошлари билан мулоқотга киришиш, катталарга илтимос орқали мурожаат қилиш 
“Ким?”, “Нима?”, деган саволлар бериш, алоҳида сўз ва қисқа–қисқа жумлаларни 
тушунишдан катталарнинг оғзаки кўрсатмасини бажариш, мустақил ўйинларда бола ўз 
ҳаракатларини нутқ орқали ифодалаш, предметлар ва уларнинг бўлакларини ва сифатларини 
айтиб бериш (машина, унда руль, ғилдираклар бор, у юради, у катта), турли буюмлар ва 
расмларни диққат билан кўриш малакасини ҳосил қилиш.
Нутқда товуш маданиятини тарбиялаш. Сўзга тақлид қилувчи товушлардан 
фойдаланиб, унли (e,i,а,о,u,o‘) ва ундош (m, n, b, p, t, d, k, g, f, v) товушларни тўғри 
талаффуз этишни машқ қилдириш. Болаларга берилган саволларга жавоб беришни 
ўргатиш. Тўғри жумла тузишларига эътибор бериш. Болаларда эрмак, овутмачоқ ва 
шеърларни қайтариш кўникмасини таркиб топтириш, уларда чиройли, тўғри гапириш 
иштиёқини тарбиялаш. 
Луғат иши. Товушга тақлид қилишдан одатдаги сўзларни талаффуз қилишга 
ўтказишни давом эттириш: товушга тақлид қилувчи (“вов-вов”, “чиқ-чиқ”) кабиларни 
осонлаштирилган тўғри сўзлар (кучук, соат) билан алмаштириш, тақлид қилишни ўстириш, 
яъни “айт”, “қайтар” каби топшириқларни бажартириш, бу билан сўзларни тушуниш болага 
турли товуш, бўғин ва сўзларни талаффуз этиб машқ қилдириш орқали сўз бойлигини 
орттириш.


19 
Болаларнинг сўз бойликларини буюмлар номини англатадиган отлар (кийим, идиш-
товок, мебель, ўйинчоқлар), ўсимликлар (дарахт, ўт, гул ва б.), сабзавот (сабзи, помидор, 
бодринг ва б.), мевалар (олма, олча ва б.), уй ҳайвонлари (хўроз, товуқ, сигир, ит, мушук 
ва б.), уларнинг болалари (жўжа, бузоқча, кучукча ва б.) билан айрим ҳаракатларни 
ифодаловчи феъллар (югурмоқ, артмоқ, кир ювмоқ, дазмолламоқ, экмоқ ва б.), сифатлар 
(катта, кичик, қизил, сариқ, кўк, оқ, қора, иссиқ, совуқ, ширин, аччиқ, думалоқ), равишлар 
билан (узоқ, яқин, паст, баланд) бойитиш. 
Катта-кичик, баланд-паст, кўп-кам каби сўз бирикмаларини болалар луғатига 
киритиш. 
Луғатни фаоллаштириш. Расмларни, уй-рўзғор буюмларини кўздан кечираётганда 
уларнинг номларини, вазифаларини ва баъзи сифат хусусиятларини билдирувчи сўзларни 
тўғри ишлатишга ўргатиш.
Болаларнинг ўз нутқларида ўрганган сўзларини сўз ўйинлари орқали мустаҳкамлаб 
бориш. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish