34 12. Давлат сектори ва хусусий секторнинг роли Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 281-сонли «Ўрта мактаблар учун муқобил дар-
сликларни яратиш ва улардан фойдаланиш тизимига босқичма-босқич ўтиш меха-
низмаларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» (2019 йил 5 апрел) қарори
ХТВ томонидан муқобил дарсликларни жорий этиш ва шу сабабли дарсликлар ти-
зимига рақобат ва танловни киритиш режаси баён этилган. Ушбу тартиб дарсликлар
сифатини ошириш мақсадида жорий этилаётганлиги кўрсатилади. Шунингдек, бу
янги процедураларни экспериментал синовдан ўтказиш орқали босқичма-босқич
амалга оширилаётганлиги қайд этилади.
Қарорда шунингдек, муқобил дарсликлардан мавжуд дарсликларга қўшимча сифа-
тида ёки уларнинг ўрнига фойдаланиш мумкинлиги таъкидланган. Муқобил дарс-
ликлар бутун ўқув йили давомида синовдан ўтказилиши керак (12-банд). Синовдан
кейинги фикр-мулоҳазаларга қўшимча равишда муқобил дарсликлар омма шарҳи
учун Интернетга жойлаштирилади.
Бу жараён ғайриоддий. Кўпгина мамлакатларда дарсликларнинг бир нечта муқо-
бил турларига асосланган тизимлари нашриёт компанияларининг кўникмалари ва
тажрибасидан баҳраманд бўлмоқдалар ва рақобат туфайли доимий равишда тако-
миллашмоқдалар. Шунингдек, улар битта дарслик ва дарслик мазмунини ёдлашга
асосланган имтиҳонлар тизими ўртасидаги алоқани узишга мўлжалланган (юқори-
даги 3-бўлимга қаранг). Муқобил дарсликлар давлат дарсликлари билан рақобат-
лашадиган тизимлар жуда кам учрайди. Ҳозирги кунда Вьетнам
23
ва Индонезия
24
бундай сиёсат билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда ва олдинда биз ушбу мам-
лакатларнинг бирортасида ҳам бундай сиёсат барқарор бўладими ёки йўқлигини
аниқлашимиз керак бўлади.
Тижорат дарсликлари ва давлат дарсликлари ўртасидаги рақобат ғояси шубҳали.
Хусусий секторнинг давлат сектори билан рақобатига мисоллар сифатида, шубҳа-
сиз, хусусий ва давлат мактабларини, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ми-
солларни келтириш мумкин, аммо бу икки ҳолатда ҳам жамоатчилик иккита ал-
тернатив таклифлар орасида эркин танловга эга. Муқобил дарсликларга келсак,
дарсликни танлаш бўйича қарорни давлат ҳокимияти органлари - мактаблар ёки
маҳаллий таълим органлари қабул қиладилар. Агар муқобил ва ҳукумат дарсликла-
рининг нархи бир хил бўлганида ҳам, уларнинг шароитлари бари бир тенг бўлмас эди,
чунки мактаблар ёки маҳаллий ҳокимиятлар ҳукумат дарслигини танлашга мажбур
бўлар эди. Ва агар айни вақтда муқобил дарсликнинг нархи давлат дарслигидан
юқори бўлса, давлат дарсигининг устунлиги ортади.
281-сонли қарорнинг 16-банди бир оз мавҳум: «Умумтаълим мактабларини муқо-
бил дарсликлар билан таъминлаш ихтиёрий равишда ота-оналар, мактаб педаго-
гик жамоалари ва ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа
манбалар ҳисобидан амалга оширилади.» Агар ушбу модданинг мақсади аллақачон
(ўқув йилидаги бола учун зарур бўлган барча дарсликларни қамраб оладиган) ижара
ҳақини тўлаётган ота-оналар маълум бир предмет бўйича муқобил дарслик учун қў-
шимча харажат қилиши лозим бўлса, демак бу яққол адолатсизликддир, чунки бун-
дай шартлар даромад даражалари юқори бўлган ота-оналар учун устунлик беради.
Бундан ташқари, тасдиқланган муқобил дарсликларни қандай тарқатиш ва сотиш
23 https://english.vietnamnet.vn/fms/education/219271/vietnam-s-teachers-should-have-a-choice-of-textbooks.html 24 2013 йилда, муқобил дарсликлар сиёсатининг қониқарсиз амалга оширилишига жавобан, Индонезия ҳукумати янги ўқув дастурини жорий этиш пайтида дарсликларни нашр этишни ўз ихтиёрига қайтариб олди. Индонезияда режалаштирилган Миллий китоб тизими тўғрисидаги қонунга мувофиқ, ноширлар предмет бўйича дарсликларни қайта ишлаб чиқадилар ва улар Таълим вазирлиги томонидан баҳоланади. Бунда ҳар бир предмет бўйича дарслик-