Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (юнисеф)


Дарсликлар хариди ҳаражатларини камайтириш



Download 4,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/30
Sana25.02.2022
Hajmi4,48 Mb.
#258741
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30
Bog'liq
Analyses of textbook Uzb

14. Дарсликлар хариди ҳаражатларини камайтириш
Мактаб дарсликлари хариди бўйича сиёсат учун масъул бўлган давлат органлари 
табиийки молиявий харажатлар ҳақида қайғурадилар.
Дарсликлар билан таъминлашнинг умумий харажатларини камайтиришнинг бир 
неча усули мавжуд:
• Дарсликка киритилган материаллар миқдори ва дарслик ҳажмини камай-
тириш;
• Дарсликнинг хизмати муддатини узайтириш;
• Дарсликни ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш (ишлатилган материал-
лар нархи ва бошқалар).
Юқоридаги тавсияларда Ўзбекистонга ижарага беришнинг амалдаги тизимини 
сақлаб қолиш таклиф этилмоқда, зеро у юқорида санаб ўтилган иккинчи ва учин-
чи бандларнинг эҳтиёжларига жавоб беради, яъни: дарсликларнинг хизмат мудда-
ти анча узоққа ўхшамоқда ва айни чоғда, мактабларда дарсликларнинг танқислиги 
даражаси ҳам паст. Ҳар йили ХТВ дарсликлар билан таъминлашнинг умумий хара-
жатларини ҳисоблаб чиқади. Мавжуд тизимга киритилиши мумкин бўлган ягона ўз-
гартириш – бу ўқувчиларнинг бир мартагина қўлланилувчи ишчи дафтарлари сони-
ни қисқартиришдир. Буни миллий таълим дастурида олиб борилаётган ислоҳотлар 
нуқтаи назаридан кўриш мумкин.
Дарсликларни ижарага бериш тизими давлат эҳтиёжларини қондирадиган ва дарс-
ликларни ижарага олиш учун тўлов миқдорини оширишнинг йиллик жараёни уларни 
ишлаб чиқариш харажатларини қоплашга йўналтирилган самарали равишда тар-
30
https://journals.sagepub.com/doi/full/10.1177/2158244014552430
14


41
тибга солинаётган экан, Ўзбекистонда кўп йиллар давомида муваффақиятли ишла-
тиб келинаётган бундай тизим сақланиб қолиши ва у шубҳасиз афзалликларга эга 
бўлмоқда. 
Ҳозирги вақтда ИҲҲТ мамлакатларининг аксарияти ўқувчиларга дарсликларни бе-
пул тақдим этмоқда. Ирландияда умумий ўрта таълим мактабларидаги барча ўқув-
чилар бепул дарсликлар билан таъминланадилар, Италияда эса ўрта мактаб ўқув-
чилари дарсликларни ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олишлари шарт
31
.
Сўнгги йилларда ота-оналарга дарсликларни бепул беришни бошлаган баъзи дав-
латлар, масалан, Марказий ва Шарқий Европадаги бир қатор мамлакатлар, умумий 
харажатларнинг ортиши билан боғлиқ бўлган муаммони хал этиш учун турли чора-
ларни кўришмоқда. 2013 йилда Венгрия мактабларни бепул ўқув материаллари би-
лан таъминлай бошлаганида, бу жараён Таълим вазирлиги томонидан дарсликлар-
нинг нашр этилиши устидан қатъий назорат тадбиқ этиш билан биргаликда олиб 
борилган
32
. Полша ҳам Венгрия сингари йўлни босиб ўтди, мактаб ўқувчилари давлат 
бюджети ҳисобидан бепул дарсликлар билан таъминланди
33
. Шундай қилиб, бу ўқув 
материалларини етказиб бериш устидан монополия ўрнатилишига қайтиш бўлди
34
.
Гарчи аксарият ИҲҲТ мамлакатларидаги дарсликларнинг нархлари ноширлар то-
монидан белгиланса ҳам, рақамлар юқори даромадли баъзи мамлакатларда ҳуку-
матлар хусусий сектор нашриётлари томонидан тақдим этилаётган дарсликларнинг 
нархларини назорат қилиш тизимидан фойдаланишларини кўрсатмоқда:
• Ушбу тизим Японияда самарали равишда йўлга қўйилган бўлиб, мамлакат 
ҳукумати нархлар диапазонини белгилаб беради. Масалан, бошланғич мак-
таб учун япон тили ва табиий фанларга оид дарсликларнинг нархи ҳозирда 
тааллуқли равишда 633 дан 799 иена ва 608 дан 927 иенагача бўлган ора-
лиқда жойлашган. Ўрта мактаб қуйи синфлари учун дарсликлар эса, 766 дан 
794 иенгача туради.
• Австрия ҳукумати ҳам мавжуд бўлган Schulbuchaktion тизими орқали 
нархларни тартибга солиш имкониятига эга. Таҳлилларга кўра тизимнинг 
самарадорлиги кучли рақобат, аниқ кўрсатмалар ва тасдиқлаш жараёнида-
ги ошкоралик ҳамда унинг мутаносиб равишда молиялаштирилиши орқали 
таъминланади. 
Бошқа бир қатор мамлакатлар ҳукуматлари нархларни тушириш воситаси сифати-
да тасдиқланган дарсликлар номлари сонини чеклаш услубидан фойдаланганлар. 
Бундай мамлакатларга Кения ва Грузияни мисол қилиш мумкин. Ушбу услубда но-
ширлар дарсликни тасдиқлаш учун топшириш жараёнида дарслик нархи бўйича ўз 
таклифларини ҳам киритадилар. Бундай ҳолда, нарх элементи учун бал техник эле-
мент (яъни таркиб) учун баллга қўшилади.
Ўқув қўлланмалари бепул тақдим этиладиган тизимда, бу одатда мактабларга 
ўқувчилар жон бошига субсидиялар тақдим этиш орқали амалга оширилади. Маз-
кур субсидиялар ўқувчиларга дарсликларни сотиб олишлари учун тақдим этилади. 
Албатта, мактаб бюджетидаги маблағлар фақат дарсликларни эмас, балки бошқа 
31 Бошқа мамлакатлар бўйича янада тўлиқ маълумотларни қуйидаги саҳифада топиш мумкин: 
https://edu-data.
edumeres.net/en/textbook-systems/countryselection/
32
https://www.internationalpublishers.org/news/866-educational-publishing-in-hungary-an-interview-with-dr-ildiko-
toeroe
k
33
https://www.premier.gov.pl/en/news/news/beginning-of-a-great-change-at-schools-free-textbook-and-subsidy-
system.html
34 Шунингдек, қаранг: 
https://www.dw.com/en/turkey-hungary-and-poland-the-politics-of-school-
textbooks/a-41032191


42
ресурсларни сотиб олиш учун ҳам ишлатилиши мумкин (масалан, кутубхона фонди-
ни тўлдириш учун керакли китобларни сотиб олиш учун). Вақти-вақти билан дарс-
ликлар билан бепул таъминлаш назарда тутилган баъзи тизимларда ҳукумат мак-
табларнинг буюртмасига асосан дарсликларни ноширлардан тўғридан-тўғри сотиб 
олиши ва ўзи тарқатиши мумкин (Грузияда дарсликларни нашр этиш ва тарқатиш 
ҳукумат томонидан амалга оширилади).

Download 4,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish