31
мумкин
ёки
• Мактаб нашриётларга тўғридан-тўғри тўлайди.
Танлов қисман дарсликларнинг қандай тақсимланишига боғлиқ бўлади. Агар нашри-
ёт мактабларга дарсликларни етказиб берадиган бўлса, мактаблар нашриётларга
тўғридан-тўғри ҳақ тўлашлари осонроқ бўлади. Бундай ҳолатда, мактаб китоблар-
нинг тўғри етказиб берилишини текшириш учун жавоб беради - одатий тижорат би-
тими. Маҳаллий ҳокимликлар дарсликларни танлаш учун жавобгар бўлса ҳам, ки-
тобларни тўғридан-тўғри мактабларга жўнатиш мумкин, улар нашриётларни тўлаш
мажбуриятини олади.
Агар ХТВ дарсликларни ўзи тарқатишга қарор қилса, унда ХТВ улар учун пул тўлаши
мантиқан тўғри бўлади.
Тўловни тўлаш тўғрисидаги қарор кўп жиҳатдан таълим тизимининг молиявий тузи-
лишига ва мактаблар эга бўлган автономия даражасига боғлиқ бўлади.
Вариатив дарсликлар (ихтиёрий дарсликлар) бўлган тизимда харажатларни
бошқариш
Вариатив дарсликлар тизими ҳозирги ягона дарслик тизимига қараганда анча қим-
мат бўлиши учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Бир нечта дарслик вариантлари мавжуд бўл-
ган кўпгина тизимларда ҳаражатлар бироз ошиши мумкин, чунки ҳар бир ношир ўз
китобларини тайёрлаш учун жавоб беради ва шунинг учун етказиб бериш ҳаражат-
ларида (тизим даражасида) ўхшашликлар мавжуд. Харажатларнинг бундай кичик
ўсиши дарсликларнинг хизмат қилиш даврига қараб мувозанатлаштирилиши мум-
кин. Масалан, қуйи синфларда, 2-4-синфлар учун дарсликлар, агар техник хусуси-
ятлари бироз яхшиланса, ҳозирги икки йил ўрнига уч йилга мўлжалланган бўлиши
мумкин, бу эса дарсликларни нашр этиш нархини сезиларли даражада камайтира-
ди. (Бунинг учун бир оз изланиш керак бўлади.)
Керак бўлган вақтда ХТВ харажатларнинг ота-оналар зиммасига тушадиган улуши
масаласини хал қилиш учун таклиф қилинган янги дарслик сиёсатини муҳокама қи-
лишга ноширларни жалб қилиши керак.
Хатарларни камайтириш
Бир қатор эҳтимолий хатарларни кўриб чиқиш лозим:
Тахмин қилинувчи хатар
Асос
Жавоб
Дарсликлар мактаблар-
га
кеч етказиб берилиши
мумкин.
Агар ХТВ жараённи бево-
сита ўзи назорат қилмаса,
тартибсизлик (хаос) юзага
келади.
Ноширлар китобларни ет-
казиб бермагунларига қа-
дар уларга тўлов амалга
оширилмайди.
Дарсликларга буюртма-
лар тўғри бўлмаслиги (ки-
тоблар ёки уларнинг миқ-
дори нотўғри танланган
бўлиши).
Мактаблар китоблар тур-
лари ёки миқдори тўғри
бўлиши бўйича
масъул
бўладилар.
32
Тахмин қилинувчи хатар
Асос
Жавоб
Қишлоқлардаги
макта-
бларга
шаҳарлардаги
мактаблардагидек яхши
хазмат кўрсатилмаётган
бўлиши мумкин.
Ноширлар баъзи макта-
бларга етказиб беришидан
олган фойдалари миқдори
пастлиги улар етказиб бе-
ришга сармоя киритишла-
рига тўсқинлик қилаётган
омил бўлиши мумкин.
Бу энг асосий хатар бўл-
са керак. ХТВ ҳар қандай
кечикишларни
кузатиб
бориш ва ноширлар билан
алоқада бўлиш учун яхши
маълумот тизимига эга
бўлиши керак. ХТВ тас-
диқланган
дарсликлар-
нинг барча ноширлари
билан шартнома даража-
сида жарималар тизими-
ни музокара қилиши мум-
кин.
Мактаблар харажатларни
тўғри тақсимлай
олмай-
дилар
Мактаблар – ҳисоб-китоб
маскани эмас, таълим ма-
сканидирлар.
Мактаблар дарсликлар
учун тўловни йиғиш ва ўт-
казиб бериш билан шуғул-
ланмайди.
Тизимга оид харажатлар
ошиб кетиши мумкин.
Агар жараёнга тижорат
нашриётлари жалб қи-
линса,
фойда тамойи-
ли муқаррар равишда
нархларнинг кўтарилиши-
га олиб келади.
ХТВ
дарсликларнинг
нархини назорат қили-
ши ва масалан, дарслик
қўлланилиши
муддати-
га ўзгаришларни амалга
ошириши мумкин. ХТВ
нашриётларни бу жараён-
га жалб қилиши мумкин,
шунда улар нархлар кўта-
рилганда ота-оналари ол-
дида ҳисобот беришади.
Хулосалар
Дарсликларнинг маҳаллий даражасида танланиши услубига ўтган
баъзи давлатларда бундай қилинишига сабаб қисман ушбу соҳадаги
коррупцияни камайтириш режаси билан боғлиқ бўлди – дарсликни
танлашни марказлаштирмаслик билан нашриётчилар бу жараёнга
таъсир қилиш хавфи камроқ бўлади, чунки ҳар бир мактаб томонидан
қилинган танловга таъсир қилишнинг иложи йўқ деб таъкидланади.