ХХХIII БОБ
Клайднинг тушкун аҳволини икки кун кейин
ҳам Мак-Миллан сезди ва бунинг сабабини билмоқ-
ни истади. Кейинги учрашувлар пайтида Клайд
ўз хатти-ҳаракатлари билан ҳазратнинг гарчи,
ҳамма панд-насиҳатларини у истагандек қизғин-
қизғин қабул этмаса-да, лекин ҳар ҳолда ўзига
сингдирилмоқчи бўлинаётган диний ғоялардан оз-
оз баҳраманд бўлаётгани тўғрисида ўйлашга им-
кон берди. Афтидан, у Клайднинг онгига ғам-алам
ва умидсизликка жуда ҳам берилиб кетмаслик ке-
рак, деган фикрни анча-мунча сингдириб юбор-
ганга ўхшар эди. «Ия! Ҳали сизга худонинг роҳат-
бахш йўли очилмадими? Кимки қидирган ва худо-
ни топ ган бўлса – излаган эса, топадур – унга ғам-
алам бегона, фақат қувончга ошно бўлғусидир.
Биз – унда ва у – биздалигини, ҳаммамизни у ўз
нафасидан бунёд этганлигидан билурмиз». – Унинг
барча панд-насиҳатлари ва ёдаки хутбаларининг
мазмуни шундан иборат эди, хуллас, охири бориб,
Сондра хатидан сўнг орадан икки ҳафта ўтгач, бу
мактуб Клайдда ҳали ҳам ғоят оғир таассурот қол-
дириб келаётганига қарамай, у Мак-Милландан
икковларини бирор камерада ёлғиз қўйишларига
турма нозиридан рухсат сўрашини илтимос қилди,
ишқилиб, турманинг шу томонидан нарироғида
бўлса бас эди, чунки Клайднинг назарида ҳатто бу
ердаги деворлар ҳам мудҳиш фикрларга тўйиниб
кетгандек туюлар, шунинг учун Клайд ҳазрат би-
лан четроқда гаплашиб, ундан маслаҳат олмоқчи
эди. Ҳойнаҳой, деди у Мак-Милланга, ҳаётимизда
кейинги кезларда юз берган воқеаларга ўзим қай
даражада жавобгарлигимни аниқ айтолмасам ке-
рак, шу боисдан ҳам сиз ҳазратлари қайта-қайта
такрорлаётганингиз, анави руҳий хотиржамлик-
647
Америка фожиаси
ка сира етишолмаётганга ўхшайман. Эҳтимол...
эҳтимол, мен бошқа бирор асосий масалада янг-
лишаётгандирман. Хулласи калом, мени айбла-
шаётган жиноятнинг барча икир-чикирларини
сиз ҳазратлари билан биргаликда муҳокама этиб
чиқмоқчиман, ўтган ҳодисаларни баҳолашда ян-
глишиб қолмадиммикин, деб шуни ҳам аниқлаб
олмоқчиман. Негаки, дилимда анча-мунча гу-
монларим ҳам бор. Мак-Миллан эса ҳаяжонла-
ниб кетганидан – бу унинг маънавий ғалабаси,
имон ва тавфиқи эвазига эришган мукофоти
эди, ахир! – турма нозирига қараб чопди, нозир
ҳам бу эзгу ишга кўмаклашаётганидан хурсанд
бўлиб, ўша заҳотиёқ эски Ажал уйи камералари-
дан бирида Клайд иккаласининг истаган вақт-
гача, назоратчисиз учрашувларига рухсат этди,
фақат йўлакдагина соқчи турадиган бўлди.
Сўнгра Клайд ўзининг Роберта ва Сондра билан
танишлигининг барча тафсилотларини Мак-Мил-
ланга гапириб берди. Суд ҳисоботларидан маълум
бўлган нарсалардан эса у фақат руҳий бурилиш ва
шу сингариларни эслаб ўтди, айни пайтда у ҳимоя
томонининг далил-даъволарига тил теккизмади;
кейин у қайиқда юз берган машъум ҳодиса тўғри-
сида батафсилроқ тўхталди. Шу ерда у ҳазрат
Мак-Милланнинг фикрини билмоқчи бўлди: ҳолбу-
ки, Клайдда шунақанги ният, демакки, аввалига
шунақанги мақсад мавжуд экан, хўш, унда у айб-
дор ҳисобланадими ёки йўқми? Яна бу орада унинг
Сондра ишқида савдойидек меровсиб юришлари,
у туфайли миясида туғилган келажак тўғрисидаги
беқиёс орзулари... демак, уни чиндан ҳам қотил,
деб ҳисоблаш керакми? Ҳамма гап аслида судда
гувоҳлик берилганидек эмас, балки худди мана
шу тарзда, ҳа – худди шу тарзда бўлгани учун ҳам
Клайд шундай савол беряпти. Гўё унинг қалбида
648
Теодор Драйзер
маънавий бурилиш юз берган эмиш, бунинг бари
ёлғон. Бу гапларни уни ҳимоя қилиш учун адвокат-
лари ўйлаб топишган, холос, чунки улар Клайдни
бегуноҳ деб ҳисоблашган ва уни оқлашнинг бир-
дан-бир осон йўли шу, деб ўйлашган эди. Лекин
бу ёлғон. Роберта ўрнидан туриб унга қараб югур-
ганча қайиқда нималарни ўйлагани ва ҳис этгани
ҳамда ундан кейинги воқеалар – шулар тўғриси-
да ҳам у ёлғон гапирди, тўғрироғи, гапининг кўпи
ёлғон эди. Бехосдан уриб қолган анави зарбаси... У
ўша зарбасига алоқадор сабабларни англаб етиш-
га интилар эди, чунки худди шу нарсалар унинг
диний жиҳатдан бегуноҳ бўлиш, яратган парвар-
дигор даргоҳига покиза виждон билан бориш ис-
тагига халақит бераётган эди. Шу пайтгача у бу
хусусда унчалик бош қотириб ўтирмаганини ҳам
эслатмай қўя қолди. Лекин ҳализгача у ҳақиқат
қаерда-ю, ноҳақлик қаерда, охиригача тузукроқ
бир англаб етолмаган эди.
Ҳатто ҳозир ҳам унинг учун жуда кўп нарсалар
шубҳали ва чалкаш кўринар эди. Судда у, Робер-
тага адоватим йўқ эди, қалбимда руҳий бурилиш
юз берган эди, деб айтди. Аммо ҳеч қандай бури-
лиш-мурилишдан асар ҳам йўқ эди. Аслида эса
Роберта ўрнидан туриб, унга томон интилганидан
бир дақиқача олдин Клайд қандайдир ғалати, ноа-
ниқ бир аҳволга тушди – мана энди ўйласа, худди
мияси карахтлашгандай ё тош қотгандай бўлган
эди – нима учун шундайлигини ўзи ҳам билмасди.
Очиғини айтганда, ўша пайтда билмаган эди, ке-
йинчалик эса, балки, Робертага ачиниб кетгандир-
ман ёки унга нисбатан ваҳшийлик қилаётганим-
дан виждоним қийналгандир, дея ўйлай бошлади.
Иккинчи томондан, қаҳр-ғазаби ҳам, нафрати ҳам
ошиб кетган эди, албатта, чунки Роберта у истама-
ётган ишни унга мажбурлаб қилдирмоқчи бўлаёт-
649
Америка фожиаси
ган эди. Учинчидан эса, эҳтимол, ёвузлик оқиба-
тидан қўрққани учун ҳам шунақанги аҳволга туш-
гандир, тўғриси, у бунга унчалик ишонинқирамай
қарайди (шу ҳақда у бир ўйлаган ҳам эди-ю, аммо,
бари бир ҳозиргача бунга ишонмайди), ваҳолан-
ки, ўша пайтда у ёвузлик оқибатида қўрққанини
эмас, балки ўзи режа қилган ишни ўзи бажара
олмаслигини ўйлаб, шу ношудлиги учун ўзидан
ўзи нафратланиб кетганга ўхшаб туюлади, ҳозир
унинг назарида.
Аммо у Робертани ургани – яъни, у ўрнидан
туриб Клайдга томон интилган пайтида уни бе-
хосдан уриб юборганида – эҳтимол ўшанда, нега
у менга қараб келяпти, деб беихтиёр равишда
нафратланиб кетган бўлиши ҳам мумкин. Балки
– у буни ҳатто ҳозир ҳам аниқ айтиб бериши дар-
гумон – балки шунинг учун ҳам туширган зарбаси
кучли бўлиб чиққандир. Ҳарқалай, у буни кейин-
роқ ўйлади. Лекин очиғини айтганда, Робертага
нисбатан нафрати ошиб кетганига ҳам қарамай,
ўрнидан турганида унга чиндан ҳам кўмаклаш-
моқчи эди. Ўша дақиқада Робертани урганига ўзи
ачинди. Бироқ қайиқ ағдарилиб, икковлари ҳам
сувга тушганларида ва Робертанинг нафаси қайта
бошлагач, миясидан бирдан: «Майли, ўлаверсин»,
деган фикр йилт этиб ўтди. Чунки Робертадан
қутулишнинг бирдан-бир йўли мана шу тасодиф
эди. Ҳа, ўшанда Клайдда шундай фикр туғилган
эди. Бироқ, шуни унутмаслик керакки, – айниқ-
са, буни мистер Белнеп билан мистер Жефсон
ҳам таъкидлаб ўтишди, бу пайтда Клайднинг бу-
тун туйғу-эҳтирослари мисс X билан банд эди, юз
берган ҳодисанинг асосий сабаби ҳам аслида шу
эди. Шундай экан, барча воқеаларни, бошдан-
охири қандай бўлса, худди ўшандайлигича ҳисоб-
га ола туриб, гарчи Робертани у тўсатдан бўлса
650
Теодор Драйзер
ҳам, аммо нафратланган ҳолда ургани – чунки Ро-
бертанинг ўжарлиги Клайднинг ғазабинн ошириб
юборган эди, ҳа, чиндан ҳам унинг жаҳли чиққан
эди – кейин эса уни қутқаришга ҳам уриниб кўр-
магани (буни ҳозир Клайднинг ўзи холисона ту-
риб бўйнига оляпти), шуларни назарда тутганда,
ҳарқалай, Клайдни қотилликда айбдор, у ўлимга
арзирли гуноҳ ва қонли жиноят қилган, шунинг
учун инсоф жиҳатидан ҳам, қонун жиҳатидан ҳам
у ўлим жазосига лойиқ, деб ҳисоблаш мумкинми,
ҳазрат Мак-Миллан бу ҳақда қандай фикрдалар?
Хўш, у шунга лойиқми? Клайд буни кўнглининг
хотиржамлиги учун ҳам, ақалли бўлмаганда худо-
га сиғиниши учум ҳам билиши зарур.
Ҳазрат Мак-Миллан шу гапларнинг барини
чуқур изтироб билан эшитди, у умрида ҳали ҳеч
қачон бунчалик мураккаб ва ғалати масалани ҳал
этиш муаммосига дуч келмаган эди, бунинг усти-
га Клайднинг умид ва ҳурмат билан қараётгани
унга жуда катта масъулият ҳам юклар эди. У қи-
мир этмай, оғир, ғамгин, деярли хаста бир ўйчан-
лик билан ўтирар эди; ундан кутаётган жавоблари
ниҳоятда жиддий ва муҳим жавоб эди, айни шу
жавобдан Клайд ўзига ҳаётий ҳамда руҳий таскин
олмоқчи эди. Ҳазрат Мак-Миллан эса бунга дарров
жавоб топиб беришга қурби келмас эди, чунки у
эсанкираб қолган эди.
–
Клайд, демак, сиз у билан қайиққа ўтиргунин-
гизча ҳам ниятингиз ўзгармаган, айтмоқчиманки,
сиз уни... уни...
Ҳазрат Мак-Милланнинг юзлари чўкиб, оқа-
риб кетди. Кўзлари ғамгин боқар эди. Ҳозиргина
у аянчли ва даҳшатли воқеани эшитди – ўз-ўзини
фош этиш қийноғига тўла, аёвсиз, хунук воқеа-
ни эшитди. Бу бола... демак, чиндан ҳам... Унинг
эҳтиросли, тиниб-тинчимас қалби кўп нарсаларга
651
Америка фожиаси
чанқоқлиги учун ҳам исён кўтарган экан-да, бу-
нақанги туйғулар ҳазрат Мак-Милланга эса ҳам-
ма вақт ҳам бегона эди. Ўша қалб исён кўтараман
деб, катта гуноҳга ботган ва қатл этилишга ҳукм
қилинган. Ҳазрат Мак-Миллан ачинганидан юра-
ги қисилиб кетди, миясини эса ғулғула ва сароси-
ма босган эди.
–
Йўқ, ўзгармаган эди.
–
Ўйлаганингизни қилишга кучингиз етмага-
ни учун, айтишингизча, ўзингиздан жаҳлингиз
чиққан, шундайми?
–
Ҳа, шундай ҳам бўлган. Лекин раҳмим ҳам
келган, тушуняпсизми? Яна, эҳтимол, қўрққан бў-
лишим ҳам мумкиндир. Ўзим ҳозир аниғини бил-
майман. Эҳтимол, қўрққандирман, эҳтимол, ун-
даймасдир.
Ҳазрат Мак-Миллан бошини чайқаб қўйди. Булар-
нинг бари шу қадар ғалатики! Шу қадар ноаниқки.
Шу қадар аҳмоқонаки! Аммо шунга қарамай...
–
Лекин айни пайтда гапингизни агар тўғри
тушунган бўлсам, сиз ўзингизни шу аҳволга солиб
қўйгани учунгина ҳам ундан жаҳлингиз чиққан,
шундайми?
–
Ҳа.
–
Шу қадар кишига азоб берувчи муаммони еча-
сан, деб сизни мажбур қилгани учун, шундайми?
–
Ҳа.
–
Тц-тц-тц! Ана шунда сиз уни бир солиб юбор-
гингиз келган?
–
Ҳа, шундай.
–
Лекин сиз уролмагансиз?
– Уролмадим.
–
Илоё тавба, худо марҳаматини дариғ тутмасин.
Аммо ўзингиз айтаётганингиздай, ожизани бехосдан
уриб юборган пайтингизда, ҳарқалай, унга нисбатан
ғазабингиз кучли бўлган. Шунинг учун зарбангиз
652
Теодор Драйзер
шунақа... шунақа кучли чиққан. У сизгa яқинлашиб
келишини истамагансиз, шундайми?
–
Ҳа, истамадим. Ҳар ҳолда, ҳозир назаримда
шундай туюляпти. Аниғини айтишим бари бир
қийин. Эҳтимол, ўзимни хиёл йўқотиб қўйгандир-
ман. Яъни... шунақанги ҳаяжонда эдимки... деяр-
ли касалга ўхшардим. Мен... мен...
Клайд унинг рўпарасида йўл-йўл турма кийи-
мида, сочи машинкада тақир олинганча ўтириб,
ҳалол ва холисона бир тарзда воқеалар қандай юз
берган бўлса, худди ўшандайлигича тасвирлаб бе-
ришга уринар, ўзининг гуноҳкорми ёки йўқлигини
аниқ билиб олиш ҳатто ўзининг ҳам қўлидан кел-
маётганидан ваҳимагa тушар эди. Чиндан ҳам у
гуноҳкорми ёки йўқми?
Ҳазрат Мак-Миллан ҳам ниҳоят даражада изти-
роб чекканидан, фақатгина:
–
«Ажалга олиб борувчи дарвоза қўштавақа ва
йўли кенгдур», – дея минғиллади. Аммо кейин қў-
шиб қўйди: – Лекин сиз унга кўмаклашиш учун ўр-
нингиздан тургансиз, шундайми?
–
Ҳа, кейин ўрнимдан турдим. Қулаб тушаётга-
нини кўришим билан уни ушлаб қолмоқчи бўлдим.
Шунда қайиқ ағдарилиб кетди.
–
Уни ушлаб қолмоқчи бўлганингиз ростми?
–
Билмайман. Ўша дақиқада, менимча, ушлаб
қолмоқчи бўлдим шекилли. Ҳарқалай, юз берган
воқеага ачиндим.
–
Юз берган воқеага ачинганингиз ва ўша
дақиқада уни қутқармоқчи бўлганингизни ярат-
ган эгам олдида имонингизни қўшиб, қатъий ту-
риб айта оласизми?
–
Биласизми, ҳаммаси кўз очиб юмгунчалик
вақт ичида бўлди-ку, – дея гап бошлади Клайд аса-
бийлашиб, деярли умидсиз бир оҳангда, – бир нар-
са дейишга ҳам тилим бормайди. Йўқ, ҳойнаҳой, у
653
Америка фожиаси
қадар қаттиқ ачинган бўлмасам керак. Йўқ. Худо
ҳақи, ўзим ҳам тузук билмаяпман ҳозир. Баъзан
ачинганга ўхшаб кўринаману, баъзан эса икки-
ланаман. Лекин у чўкиб кетиб, мен эсам соҳилга
сузиб чиққанимда, ана шунда... бир оз ачиндим.
Бироқ ичимда қувониб ҳам қўйдим – тушуняпсиз-
ми, ахир, мен озод бўлган эдим, шуни ўйлардим...
кейин ваҳима ҳам босди... Сиз тушуняпсизми...
–
Ҳа, ҳа, тушуняпман. Сиз анави мисс X ни ўй-
лардингиз. Лекин унинг чўкаётганини кўрганин-
гиздан олдин-чи?..
–
Йўқ, унда ўйламагандим.
–
Сиз уни қутқазиб қолишни истамадингиз?
–
Йўқ.
–
Тш-тш-тш! Бу сизни қийнамадими? Бундан
уялмадингизми?
–
Ҳа, ҳарқалай, уялдим. Балки қийналган бў-
лишим ҳам мумкин. Хуллас, шуларнинг бари даҳ-
шатлигини тушунардим. Мен буни яхши билар-
дим. Аммо шунда ҳам... биласизми...
–
Ҳа, ҳа, албатта. Яна ўша мисс X. Бир амаллаб
қутулишнинг пайида эдингиз...
–
Ҳа... лекин очиғини айтсам, қўрқиб кетдим,
кейин унга ёрдам бергим келмасди.
–
Тушунарли, тушунарлн. Тц-тц-тц! Сиз, агар у
чўкиб кетса, мисс X га бора оламан, деб ўйлаган-
сиз. Шундай деб ўйлаганмидингиз?
Ҳазрат Мак-Милланнинг лаблари алам билан
маҳкам жипслашди.
–
Ҳа.
–
Бўтам! Бўтам! Демак, сиз юрагингизда қотил-
лик қилган экансиз!
–
Ҳа, сиз ҳақсиз, – деди Клайд ўйга ботиб. –
Ўзим ҳам шундай бўлса керак, деган фикрга кел-
ган эдим.
654
Теодор Драйзер
Ҳазрат Мак-Миллан чорасиз оғир муаммо олди-
да ўзини бир тетиклаб олиш мақсадида гапни пай-
салга солди, сўнгра овозини чиқармай, ичида дуо
ўқий бошлади: «Парвардигори олам, самою кўкда
агар борлигинг рост бўлса, марҳаматингдан бе-
насиб этма, илоё, еру осмонда сенинг қудратинг,
сенинг ироданг муҳаққақ бўлғай». Кейин сал жон
киргандай ўзгарди.
–
Гапимга қулоқ солинг, Клайд. Ҳар қандай гу-
ноҳ ҳам худонинг марҳамати олдида ҳечдир. Мен
буни аниқ биладурман. Тангри бандасини дунёда-
ги ёмонликни ўз ўлими билан ювиб туриши учун
яратгандир. Агар сиз тавба қилсангиз, у сизнинг
гуноҳингиздан кечади. Лекин анави ниятингиз!
Анави ишингиз! Сиз ҳали, бўтам, жуда кўп нар-
саларни бўйинга олишингиз керак, жуда кўп нар-
саларни! Негаки, парвардигорнинг назарида, ай-
тишга ҳам тилим бормаяпги... ҳа... Аммо шунга
қарамай... Худо менга йўл кўрсатиши ва ўгит бе-
риши учун эртаю кеч дуо қилавераман. Сиз менга
айтиб берган гаплар жуда ғалати ва қўрқинчли-
дир. Буни, турлича тушунишлари мумкин. Эҳти-
мол... бироқ, ҳарқалай, имон келтираверинг. Шу
ерда, мен билан бирга, хира кўзларимизга худо
нур бағишлашини сўраб, имон келтираверинг.
У бошини эгди ва бир неча дақиқа миқ этмай
ўтирди, Клайд ҳам иккиланган ва журъатсизларча
бир қиёфада индамай унинг ёнида ўтирди. Кейин
Мак-Миллан гап бошлади:
–
Э, худо, мени қаҳру ғазабингга дучор этма ва
азобу уқубатларинг ўтига ташлама, илоё. Раҳминг
келсин, парвардигори олам ва инчунин, бир бан-
даи ожизингман... Илоё, шарманда қилма ва мен
ғарибингни ғам-андуҳларга ботирма, чунки шун-
дай ҳам нигоҳинг қаршисида дилим тиғлангандир
ва қоронғидир. Ҳаром-хариш нимаики нарсам
655
Америка фожиаси
бўлса, юрагимдан юлиб ташла. Ҳақиқатгўйлигинг
билан менга соябон бўл, яратган эгам. Ҳаром-ха-
риш нимаики нарсам бўлса, юрагимдан юлиб
ташла ва уни унут.
Клайд бошини осилтирганча, жимгина, қимир
этмай ўтирарди. Энди у ҳам ларзага тушган ва
кулфат қийноғига ботиб қолган эди. Демак, кўри-
ниб турибдики, у катта гуноқ қилган. Катта, оғир
гуноҳ қилган! Лекин шунга қарамай... Шу ерда
ҳазрат Мак-Милланнинг овози ўчди-ю, ўрнидан
турди, Клайд ҳам шоша-пиша ўрнидан қўзғалди.
–
Вақтим бўлди, – деди Мак-Миллан. – Дуо ўқи-
шим... ўйлаб кўришим керак. Сиз айтган гаплар-
нинг бари мени эсанкиратиб, юрагимни ўртаб
юборди. Чиндан ҳам шундай бўлди, буни тангри
кўриб турибди. Сиз бўлсангиз – сиз, бўтам, каме-
рангизгa қайтиб боринг-да, танҳо ўзингиз парвар-
дигорга тўхтовсиз сиғининг. Тавба-тазарру қилинг.
Тиз чўкиб, худодан гуноҳингизни кечишини сўранг,
шунда у нолангизни эшитгай. Ҳа, ҳа. Албатта, эшит-
гай. Эртага эса – ёки бўлмасам, ўзимни шунга тайёр
сезишим биланоқ, – мен яна келурман. Лекин туш-
кунликка берилманг. Сиғинаверинг, сиғинаверинг,
чунки нажот – фақат худога сиғинишу тавба-тазар-
ру қилишда. Бутун оламни милкида ушлаб турган
парвардигори оламнинг қудратига маҳлиё бўлинг.
Унинг тенгсиз кучи ва шафқати сизни афв этиши
ва дилингизга хотиржамлик бағишлаши мумкин-
дир. Тангри ҳақиқати шудир.
У қўлида ушлаб турган калит ҳалқаси билан
панжарани уриб тиқирлатган эди, йўлакда юрган
назоратчи ўша заҳотиёқ югуриб борди.
Ҳазрат Мак-Миллан Клайдни камерасигача ку-
затиб қўйдида, уни ўша тор қафасга яна қайта қа-
маб бўлгунларича қараб турди; кейин у хайрлашиб
чиқиб кетди. Бугун эшитган барча тафсилотлари
656
Теодор Драйзер
худди кўксига қадалган тошдек уни азоблай бош-
лади. Клайд эса гапириб берган ҳамма гапларини
ва улар Мак-Милланга ҳамда унинг ўзига энди қан-
дай таъсир қилишини ўйлаганча қолаверди. Унинг
янги биродари ниҳоятда эзилиб кетди. Клайднинг
бутун гапларини у қанчалар даҳшатга тушиб, алам
билан тинглаб ўтирди! Наҳотки, энди у, Клайд,
дарҳақиқат ва узил-кесил гуноҳкор бўлса? Шу гу-
ноҳи учун дарҳақиқат ва узил-кесил ўлимга лойиқ
деб топилса? Ҳазрат Мак-Миллан ҳам айни шун-
дай деб ўйлаган бўлиши мумкинмикан? Шунчалик
беозор ва раҳмдиллигига қарамай-а?
Орадан бир ҳафта ўтди, шу вақт ичида ҳазрат
Мак-Миллан Клайднинг дангал эътирофи ва у ай-
тиб ўтган барча чалкаш ҳамда айбни юмшатув-
чи омиллар таъсири остида ушбу ишнинг бутун
ахлоқий томонларини диққат билан қайта-қайта
ўйлаб чиқди, кейин у яна Клайд камераси осто-
насида пайдо бўлди. Лекин у, Клайд охири бориб
очиқчасига эътироф этган бари далилларни ҳар
қанча юмшатиб кўрганда ҳам, аммо Клайддан на
унинг бевосита ва на билвосита айбини соқит қила
олмаслигини айтиш учунгина келган эди. У Робер-
тани ўлдирмоқчи бўлган – шундай эмасми, ахир?
Уни қутқариб қолиши мумкин эди-ю, бироқ шун-
га уриниб ҳам кўрмаган. Унга Робертанинг ўлими
керак эди, шунинг учун ҳам виждони азобланмай
юраверган. У қулочкашлаб урганда қайиқ ағда-
рилиб кетган, шу зарбасида унинг нафрат-ғаза-
би ҳам ташқарига отилиб чиққан. Ҳатто қасддан
уришига халақит берган яхши туйғуларига ҳам
нафрат-ғазаб аралашган. Ғайриқонуний алоқа
қилганларидан сўнг, Роберта уни мени оласан, деб
мажбурлаган ва у мисс X нинг ҳусну жамоли ҳамда
эл-юрт ичидаги обрўига маҳлиё бўлиб қолгани учун
шу жиноятни қилмоқчи бўлдим дейиши Клайдни
657
Америка фожиаси
оқлай олмайди; аксинча, бу қайтага унинг одам-
лар олдидаги гуноҳи ва жиноятини тасдиқловчи
янги далиллардир. У худо олдида ҳам кўп нарсада
гуноҳкор. Ўша даҳшатли дақиқаларда, афсуски, у
апостол Павел қарғаган барча қусурлар – тама-
гирлик, ғайриқонуний истаклар, бузуқликнинг
рамзига айланиб қолган эди. Уни то ҳибсга олма-
гунларича ҳаммаси шу хилда ўзгармай давом эта-
верган. У ҳатто Айиқ кўлида ҳам тавба қилмаган,
ваҳоланки ўшанда кўп нарсаларга мундай бир ақл
юритиб олишига вақти етарли эди. Ҳаммасидан
ҳам ёмони: бошдан-охир, атайлаб, ғирт ёлғон га-
пириб, ўз айбини баттар оғирлаштириб юборгани-
ни айтмайсизми, ахир. Афсуски, худди мана шун-
дай бўлган.
Иккинчи томондан эса, уни ҳозир, энди у очиқ-
часига тавба қилаётган, юз берган воқеанинг бу-
тун даҳшатини аста-секин тушуниб бораётган
бир пайтида электр курсига ўтқазиш, шубҳасиз бу
жиноят устига яна бир жиноят қилиш деган сўз
эмасми ахир, бунинг устига мазкур вазиятда жи-
ноятчи давлатнинг ўзи бўлиб қолиши мумкин-ку?
Турма нозири ва бошқа кўп кишилар сингари
Мак-Миллан ҳам ўлим жазосининг душмани эди,
у жиноятчиларни у ёки бу тарзда давлатга хизмат
этишга мажбурлаш мақсадга мувофиқроқдир, деб
ҳисоблар эди. Лекин бу деган сўз, Клайдни бегу-
ноҳ жазолашди, деб ўйлаётгани эмас Мак-Миллан-
нинг. У ҳар қанча бош қотирмасин, кўнглида минг
хил важ-баҳоналарни изламасин, бари бир, Клайд-
нинг гуноҳи беш панжадай аниқ кўриниб туриб-
ди-ку, ахир!
Мак-Миллан Клайдга, ахлоқий ва руҳий пок-
ланиш – ҳаёт ва фаолият учун сизни аввалгига
қараганда янада мукаммалроқ, янада яроқлироқ
этиб тарбиялайдур, деб бефойда насиҳат қилган
658
Теодор Драйзер
экан. Клайд ўзини ёлғиз ҳис қиларди. Дунёда унга
ишонадиган одам йўқ эди. Ҳеч ким ишонмайди.
Ҳалокат олдидан унинг ниҳоятда ғалати, зиддият-
ли иш тутганини истаган одамдан сўрашса ҳам,
уни фақат энг оғир жиноят, деб баҳолашдан асло
нари ўтишмайди. Лекин шунга қарамай... шун-
га қарамай (у Сондрага ва ҳазрат Мак-Милланга,
анави Мейсонни, Брижбургдаги суд маслаҳатчи-
ларини ва уларнинг қарорини ўз кучида қолдири-
ши мумкин бўлган ўша, Олбэнидаги юқори судни
ҳам қўшиб ҳисоблаганда, бутун жаҳонга қарши
бош кўтариб айтадики), Клайднинг қалб гўшала-
рида шундай бир ҳиссиётлари борки, ҳарқалай, у
ҳамма ўйлаётгандек у қадар гуноҳкор эмас, ахир.
Суриштириб келганда, уларнинг биронтаси ҳам
Клайд Робертадан кўргандек азобни кўришмаган,
уларга ҳеч ким хиралик қилиб, менга уйланасан,
деб туриб олмаган ва шундай йўл билан ҳаётини
заҳарламаган. Уларни, Клайддек Сондрага нисба-
тан, афсонавий орзулар тимсолига нисбатан ўл-
мас эҳтирос ёндирмаган. Улар ғариб болаликнинг
бадбахт кулфатлари ва хорликларидан бегонадир-
лар, бутун қалбинг, бутун вужудинг билан бошқа-
ча, тузукроқ ҳаётга интилиб, номусдан ерга кирай
деб кўчада ваъз айтиб, дуогўйлик қилмаганлар. Бу
одамларнинг қайси бири ва шу жумладан, онаси
ҳам, у бошидан кечирган маънавий, жисмоний
ва руҳий азобларни билмай туриб, қандай қилиб
уни айблашга ҳаддилари сиғади? Ҳатто ҳозир
ҳам, ўша кечинмаларни у хаёлан эсласа, бутун
аъзойи бадани гўё ўтга тушгандек қоврилиб ке-
тади. Гарчи бор далиллар унга қарши чиқса ҳам,
гарчи уни айбсиз дейдиган биронта одам топил-
маса ҳам, аммо ич-ичидан аллақандай бир овоз
бунга қарши шунақанги қатъий норозилик бил-
дирар эдики, ҳатто бунга ўзи ҳам ҳайрон бўлиб
659
Америка фожиаси
кетар эди баъзан. Лекин мана, ҳазрат Мак-Мил-
лан – у, ахир шунчалар одил, инсофли ва кўнгли
пок одам. У юз берган воқеани Клайдга қараган-
да анча тузукроқ кўриб, анча тузукроқ баҳолай-
ди, албатта... Бироқ Клайдга нисбатан ишончи
мустаҳкам бўлган шу одамни ҳам гоҳи пайтлар-
да оғир шубҳалар қамраб олар эди.
Эҳ, бу зиддиятли, чалкаш, азобли фикрлар-ей!
Наҳотки, Клайд энди бир умр – ё у ёқли, ё бу ёқли
бўлмай – аниғини охиригача англаб етолмай юра-
верса?
Хуллас, шу қадар қалби тоза, меҳрибон киши
бўлган ҳазрат Мак-Милланнинг ихлосмандли-
ги-ю, қадрдонлигидан ҳам, у даракчиси ҳисоблан-
ган қудратда тенгсиз, марҳаматда ягона худодан
ҳам энди Клайд ҳақиқий юпанч тополмай қолди.
Хўш, ҳарқалай нима қилиш керак? Таъсирчан,
тоза, итоатгўй хутба дуолар учун тузукроқ сўзлар-
ни қаердан олсин? Клайднинг тавба-тазаррусида
унинг тўла-тўкис худо йўлига кирганини кўрувчи
ҳазрат Данкеннинг насиҳатларига амал қилиб, у
яна қайтадан кўрсатилган саҳифаларни варақла-
ётир, ўқиётир, ўзига яхши таниш сураларни қайта
мутолаа қилаётир ва тавбаси унга илҳом бериши-
дан умидвор бўлаётир – бу нарса тинчлик ва хо-
тиржамлик гарови эди – тинчлик-хотиржамликка
эса шу зориқтирарли узоқ соатларда у ниҳоятда
чанқоқ бўлиб кетган эди. Лекин илҳом қурмагур
сира кела қолмас эди.
Шу йўсинда яна тўрт ой ўтиб кетди. Бу муҳлат
тугагач, 19... йилнинг январида Кинкэйд, Бриггс,
Трумэн ва Добшутерлардан иборат юқори суд ҳайъ-
ати ушбу ишни кўриб чиқиб (Белнеп билан Жефсон-
нинг ҳужжатларини Ж.Фулхэм хулосалаб, доклад
қилди), Клайдни айбдор деб топди ва Катараки
округи суд маслаҳатчиларининг ҳукмини ўз кучида
660
Теодор Драйзер
қолдириш ҳамда 23 февраль куни билан бошлана-
диган ҳафта кунларининг бирида, яъни олти ҳаф-
тадан сўнг ўша ҳукмни ижро этиш тўғрисида қарор
чиқарди. Қарорда шундай дейилган эди:
«Биз қораловчи томон бошдан-охир эгри жи-
ноий далилларга асослангани, кейин яккаю ягона
гувоҳ ўлим жиноят туфайли юз берганини инкор
этганини ҳисобга оламиз. Лекин қораловчи то-
мон вакили шу хилдаги қораловга қўйиладиган
ғоят жиддий талабларга мувофиқ равишда зўр
диққат-эътибор ва моҳирлик билан эгри жиноий
далиллар ва гувоҳликлар кўринишидаги жуда кўп
ҳужжатларни тўплаган ҳамда уларни айбланувчи-
нинг гуноҳкорлиги масаласини адолатли ҳал этиш
мақсадида суд ихтиёрига ҳавола қилган.
Баъзи фактлар алоҳида-алоҳида олиб қаралса,
жиноий далилларнинг камчиллиги ёки бир-бирига
зидлиги жиҳатидан улар анчагина баҳсли туюлади
ва айрим шарт-шароитларни айбланувчи фойда-
сига ҳам изоҳлаб берса бўлади. Ҳимоя томони хий-
ла усталик билан шу нуқтаи назарни ўтказишга
уриниб кўрган, деб ҳисоблаш ҳам мумкин.
Аммо, далиллар ўзаро узвий алоқада қараб
чиқиладирган бўлса, унда айбланувчининг гу-
ноҳкорлиги ниҳоят даражада ишонарли очиб бе-
рилган, шу сабабли биз уни ҳеч ҳандай мантиқий
фикр ила рад этолмаймиз ва ушбу ҳукм тергов
ва суд ҳужжатлари ҳамда улардан чиқариладир-
ган хулосаларга зиддиги у ёқда турсин, аксинча, у
уларга бутунлан мос бўлиб тушаётганини кўрамиз.
Қуйи суд маҳкамасининг қарори бир овоздан тас-
диқланади».
Мак-Миллан буни Сиракузада эшитди-ю, норо-
зилик шикояти натижасини расмий эълон қили-
шаётган пайтда Клайднинг ёнида бўлиш ва уни
661
Америка фожиаси
руҳан кўтариб туриш мақсадида унинг ҳузурига
шошилди, ҳазратнинг эътиқодича, бу оғир зар-
бани енга оладиган куч-қувватни Клайдга фақат
тангри – бошимизга мусибат тушганда доимий ва
ҳамма жойда таянчимиз бўладиган парвардигор-
гина бера олар эди. Аммо бахтига Клайднинг ҳали
ҳеч нарсадан хабари йўқ экан, чунки бунақанги
пайтларда қарорни маҳбусларга фақат қатл тўғри-
сидаги фармойиш келгандан сўнггина эълон қили-
шар экан.
Самимий ва қизғин суҳбат давомида Мак-Мил-
лан Матфей, Павел ва Иоаннларнинг бу фоний
дунёнинг чириклиги-ю, истиқболнинг чинакам
бахтиёрлиги хусусида айтган ҳикматларини кел-
тириб ўтгач, Клайд дўстидан суд ўз ишини унинг
фойдасига ҳал қилмагани ҳақидаги хабарни эши-
тиши лозим бўлди. Тўғри, Мак-Миллан ўша заҳо-
тиёқ, у ва унинг таъсиридаги тағин бир қатор
шахслар штат губернаторига арзнома билан му-
рожаат қилажакларини эслатиб ўтди, лекин бу,
агар губернатор аралашишни истамаса, Клайд
олти ҳафтадан кейин ўлади, деган сўз эди. Ниҳоят
машъум сўзлар айтиб ҳам бўлинди ва Мак-Мил-
лан яна одамзот худонинг шафқати ва дониши
туфайлигина етиша оладиган ўша сояи паноҳ –
имон тўғрисидаги гапини давом эттира бошлади,
Клайд эса унинг қаршисида қаддини тик тутиб ту-
рар, кўз қарашлари ўзининг қисқа, гуруллаб ўтган
умри давомида биринчи марта мана шунақанги
ўткир ва мардонавор эди.
«Демак, улар менга қарши чиқишибди. Де-
мак, мен ҳам, ҳар ҳолда, ҳамма қатори ҳу анави
эшикка кирар эканман. Камералар олдидаги пар-
даларни мен учун ҳам тушириб қўйишади. Мени
ҳам эски Ажал уйига олиб боришади ва кейин тор
662
Теодор Драйзер
йўлакдан изимга қайтариб келишади, бўлмага ки-
ришдан олдин мен ҳам бошқаларга ўхшаб, видо-
лашган бўлиб, бир-икки оғиз сўз айтаман. Сўнгра
мендан ҳам ному нишон қолмайди». У, ўзи яхши
билган қатл маросимининг барча тафсилотларини
гўё миясида қайта тиклаётганга ўхшар эди, аммо
энди у шуларни ўз танасида синаб кўришга маж-
бур бўлгани учун ҳам биринчи марта уни мутлақо
бошқача, тўлалигича ҳис этди. Ҳозир қўрқинчли,
ҳатто одамни ақлдан оздириб қўйгудек кучга эга
бўлган ўша мудҳиш хабарни эшитса ҳам, негадир
ўзини эзилган ва ҳолдан тойгандай сезмади. Ак-
синча, у диққатини бир ерга йиғиб, кўринишидан
бамайлихотир турганича энди бу ёғига нима қи-
лиш ва нима дейиш ҳақида ўйлар эди, бундан ҳат-
то ўзи ҳам ҳайратланаётган эди.
У ҳазрат Мак-Миллан қироат қилган хутбаларни
яна такрорлаши керак. Ҳа, албатта. Қайтага сую-
ниб-суюниб такрорлаши керак. Лекин, ҳарқалай...
Клайд бир дақиқагина эсанкираб қолгани са-
бабли ҳазрат Данкен шивирлаётган сўзларни
эшитмади:
–
Шу билан ҳаммаси тамом, деб ўйламанг тағин.
Январда янги губернатор ишга тушади. Айтишла-
рича, у жуда ҳам доно ва меҳрибон одам эмиш.
Уни яхши биладиган танишларим бор, ўшалардан
хат ёздириб олиб, шахсан ўзим унинг ҳузурига
бормоқчиман, танишларга хатни ўзим айтиб ту-
риб ёздираман.
Лекин Мак-Миллан Клайднинг кўзлари ва жаво-
бидан унинг қулоқ солмаётганини пайқади.
–
Онам... Кимдир унга телеграмма юбориши
керак. Унга жуда ҳам қийин бўлди. – Кейин давом
этди. – Ҳойнаҳой, анави хатларнинг тўла ўқилга-
ни нотўғри бўлганига улар қўшилишмабди шекил-
ли-а? Мен қўшилишар, деб ўйлаган эдим.
663
Америка фожиаси
У Николсонни эслади.
–
Хафа бўлманг, Клайд, – дея жавоб берди об-
дан эзилган, қайғуга ботган Мак-Миллан; у ҳозир
сира гапиргиси келмас, Клайдни бағрига босиб,
уни эркалашни, юпатишнигина хоҳлар эди, холос.
– Онаизорингизга телеграмма бериб улгурганман.
Қарор хусусида эса, ҳозироқ мен адвокатларин-
гизга йўлиқаман. Сўнгра – буни сизга айтдим –
губернаторга ўзим бораман. Муҳими шундаки, у
янги одам.
Мак-Миллан аввалги гапларини яна такрорлар,
Клайд эса умрида биринчи бор ҳеч нарсани эшит-
маётган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |