XXVIII БОБ
Брижбург. 8 декабрь ярим кечада вокзал пер-
ронига почта поездидан ҳорғин ва паришон бир
аёл тушиб келди. Ҳаво ғоятда совуқ, юлдузлар
чарақлар эди. Якка ўзи шўппайиб турган нав-
батчи унинг сўроғига жавобан Брижбургдаги
«Сентрал» меҳмонхонасига борадиган йўлни кўр-
сатди: вокзалга туташган кўчадан тўппа-тўғри
юриб, биринчи бурилишдаёқ чапга қараб кети-
лади, ке йин яна икки квартал босиб ўтилади.
Уйқу элитган тунги клерк ўша заҳотиёқ унга хона
ажратиб берди, кимлигини билгандан кейин эса,
шоша-пиша округ турмасига қандай боришни
тушунтира кетди. Лекин миссис Грифитс сал ўй-
лаб кўриб, ҳозир вақти эмас деган қарорда тўх-
тади, эҳтимол ўғли ҳозир ухлаб ётгандир. Кейин
ўзи ҳам ухлаб олади, тонг ёришар-ёришмас уй-
ғонади. Ахир, у Клайдга қайта-қайта телеграмма
юборган-ку. Унинг келишидан Клайднинг хаба-
ри бор-ку.
Миссис Грифитс эрталаб соат еттидаёқ ўрни-
дан турди, саккизда эса хатлари, телеграммала-
ри, гувоҳномаларини қўлида ушлаганча округ
турмасига кириб борди. Турма маъмурлари унинг
ҳужжатларини текшириб кўришгач, онасининг
келганлигидан хабардор қилиш учун Клайдга
одам юборишди. Руҳи тушиб, маъюсланиб қол-
ган Клайд онаси билан бўладиган учрашувни ўй-
лаб қувониб кетди, ваҳоланки, бунақанги учра-
шувни ўйласа илгари уни ваҳима босар эди. Чун-
ки энди кўп нарсалар ўзгарди. Мудҳиш қиссани
эса ҳамма эшитди. Жефсон томонидан ўзи учун
567
Америка фожиаси
усталик билан ишлаб чиқилган анави уйдирмага
суяниб туриб, энди Клайд, ҳойнаҳой, онасининг
кўзига бемалол қараши, иккиланмасдан бу чин
ҳақиқат эди, дея олиши мумкин: Клайдда Робер-
тани ўлдириш нияти йўқ эди, уни қасддан чўк-
тириб ҳам юбормаган. Ана, у қабулхонага томон
шошилиб боряпти, Слэкнинг муруввати туфайли
у ерда онаси билан ёлғиз кўришишга имкон бе-
рилган эди.
Миссис Грифитс ўғлига пешвоз чиқиб ўрнидан
турди, Клайд ҳам эзилган кўнгли баттар бўшашиб
онасига отилди, айни пайтда у суянчиғи, чинакам
ҳамдарди ва эҳтимол, беминнат халоскори етиб
келганидан кўнгли алланечук тўқ эди. Кейин худ-
ди томоғида нимадир тўхтаб қолгандай, овози зўр-
базўр эшитилиб:
– Оҳ, ойижон! Келганингиздан шу қадар хур-
сандманки! – дея олди.
Лекин миссис Грифитснинг ҳаяжони шунча-
лик эдики, гапиришга ҳам мажоли йўқ эди, фақат
ўғлини – қонун қоралаган мана шу болажонини
бағрига босиб, бошини елкасига қўйганча, ўзи эса
самога тикилиб турарди. Шуларнинг бари парвар-
дигори оламнинг марҳамати. Балки, у яна бошқа
мурувватларини ҳам ундан аямас. Зора ўғли озод
этилса эди ёки ақалли уни оқловчи ҳамма далил-
ларни адолатли кўриб чиқадиган янги суд муҳо-
камаси белгиланса эди, аввалги судда бундай бўл-
мади-ку, ахир. Хуллас, у бир неча дақиқа қимир
этмай қотиб турди.
Кейин уй ҳақида, қай йўл билан бу ерга келгани,
зиммасидаги мухбирлик вазифаси ҳақида сўйлай
кетди: у Клайд билан суҳбатлашиб мақола ёзиши,
ҳукм чиқарилаётган пайтда эса унинг ёнида тури-
ши керак экан... (Бу гапларни эшитганда Клайд
сесканиб тушди.) Сўнгра унинг эндиги тақдири
568
Теодор Драйзер
бошдан-охир онасининг югуриб-елишига боғ-
лиқ бўлиб қолганини ҳам у ҳозир билди. Ликург-
лик Грифитслар ўз манфаатларини ўйлаб, унга
бошқа ёрдам бермайдиган бўлишибди. Лекин
онаси – ишқилиб, у халойиқ олдида ўзининг ҳақ
талабларини айтиб чиқақолса бас – ўғлига бема-
лол ёрдам бериши мумкин. Худога шукурки, мана
шу пайтгача у худонинг ҳимматидан ҳали четда
қолганича йўқ. Бироқ у, яратган парвардигор ва
одамларга қўрқмай илтижо қилиши учун Клайд
ҳозироқ, шу ернинг ўзидаёқ унга бор ҳақиқатни
– у Робертани бехосдан уриб юборганми ёки қасд-
данми, у тўсатдан чўкиб кетдими ёки атайлаб
чўктирдими, шуларни аниқ айтиб бериши керак.
У ўғлининг гувоҳлигини ва хатларини ҳам ўқиб
кўрди, юз берган воқеани ҳикоя қилган пайтида
гапларидаги чалкаш жойларни ҳам белгилаб чиқ-
ди. Хўш, Мейсон айтган ўша фикрлар чиндан ҳам
тўғрими ёки ёлғонми?
Клайд шу пайтгача ўзи сира тушунолмаган
бу қадар мустаҳкам ва бенуқсон имон қарши-
сида худди илгаригидек яна даҳшатга тушди,
бош кўтаролмай қолди, лекин шунда ҳам, асли-
да дили музлаб бораётган бўлса ҳам, қасам ичиб
айтган ҳамма сўзларим – бошдан-охир ҳақиқат,
деб иложи борича дадилроқ гапиришга уриниб
кўрди. Унга тўнкашаётган айб мутлақо туҳмат.
Туҳмат! Лекин миссис Грифитс ўғлини кузатар
экан, кўзларида нимадир йилтираб кетганини
уларда қандайдир сирли бир соя борлигини ўзи-
ча алам билан қайд қилиб қўйди.
У кўзларда миссис Грифитс кутган, учратар-
ман деб умид қилган чинакам дадиллик, ўзининг
ҳақлигига очиқ-ойдин ва сўзсиз ишониш туй-
ғуси сезилмас эди. Йўқ, йўқ, унинг ҳамма хат-
ти-ҳаракатида, гапирган гапларида қандайдир
569
Америка фожиаси
билинар-билинмас носамимийлик, аллақандай
хавотирми ёки иккиланиш белгисими, ишқилиб,
бир нарса бор эдики, шуларни ўйлаганда миссис
Грифитснинг бутун аъзойи бадани музлаб бораёт-
ганга ўхшар эди.
Клайдга қатъият етишмас эди. Эҳтимол, мис-
сис Грифитснинг дастлабки хавотирлари бежиз
бўлмагандир, эҳтимол, у мана шу ёвуз ишни
кўнг лига туккан бўлса туккандир, эҳтимол ўша
хилват, кимсасиз кўлда у қизни чиндан ҳам ур-
ган бўлса ургандир? Ким билади? Дилдаги шу
гумоннинг жон зирқиратувчи, аламли қийноғига
чидаш осонми, ахир! Ваҳоланки, у ўз гувоҳлиги-
да мутлақо бош қа гапларни гапирган-ку, ахир.
«Бироқ, ўғлим ва ўзим мана шундай муд-
ҳиш аҳволга тушиб қолган бир пайтимизда,
болагинам нинг ҳақлигидан гумон қилиб ўтири-
шим ва шу гумоним билан унга тўнкалаётган
ўлим ҳукмини тасдиқлаб қўйишимдан ўзинг
асрагин, худойим! О, йўқ мени бундай кўйга сол-
ма. Йўқ, йўқ, раҳм қил, илоҳим!» У юзини теска-
ри бурди; шубҳа илонининг йилтироқ бошини
товони билан эзиб ташлагандай бўлди; миссис
Грифитс учун бу нарса Клайд ўз айбини эслаши-
дан ҳам баттарроқ қўрқинчли эди. «О, яратган
эгам, о, олампаноҳим! Бас, бас, биз бундай ха-
ёлга йўл бермаймиз. Буюк тангримнинг ўзи она
қалбига жазо бермағусидир». Ахир, ана у – ўғли
шу ерда, қаршисида туриб, бу ёвузликни қилма-
ганман, деб айтяпти. У ўғлига ишониши керак –
у сўзсиз, инонади ҳам. Нотавон кўнглининг бир
бурчагига шубҳа яшириниб олган бўлса-да, бари
бир у инониши керак. Бас, бас, шу ҳамма маш-
машалар тўғрисида у, яъни Клайднинг онаси
нима деб ўйлаётганини халойиқ бир эшитиб қўй-
син. Улар ўғли билан икковлашиб бирор йўли-
570
Теодор Драйзер
ни топишади. Ўғли тоат-ибодат қилиши, худога
сиғиниши лозим. Унда таврот бормикин? Ўқиёт-
ганмикин уни? Клайд турма назоратчиларидан
бири аллақачаноқ таврот топиб берганини эслаб:
ҳа, бор, уни ўқияпман, деб онасининг кўнглини
тинчитишга шошилди.
Энди эса, миссис Грифитс йўлга тушиши, ад-
вокатларга учрашиши, кейин биринчи мақола-
сини жўнатиши керак, сўнгра у яна қайтиб кела-
ди. Лекин у кўчага чиқиб улгурмасидан мухбир-
лар қуршовида қолди, улар миссис Грифитснинг
нима мақсадда ва қандай ният билан келганини
сўраб-суриштириб, уни саволга кўмиб ташлаш-
ди. У ўғлининг бегуноҳлигига ишонадими? Унинг
фикрича, суд муҳокамаси адолатли ва холисона
ўтдими? Нима учун у шу пайтгача келмаган эди?
Миссис Гри фитс бўлса, ўзининг одатдаги тўғри
сўзлиги, сиполиги ва оналик меҳри ила барча са-
волларга эринмай жавоб қайтарар, нима учун
ҳозир келгани-ю, аввал нима учун келмаганига-
ча тушунтириб берар эди.
Модомики, у келган экан, энди ҳали-вери кет-
майди. Ўғлини қандай қутқариб қолиш йўлини
яратганнинг ўзи кўрсатади, унинг гуноҳсизлиги-
га эса у бир дақиқа ҳам иккиланмаган. Эҳтимол,
ке йин улар ҳам худодан ёрдам сўрашар? Миссис
Грифитснинг иши ривож топишини тилаб ибо-
дат қилишар? Бундан таъсирланган ва ҳаяжон-
га тушган мухбирлар бир-бирларига гал бермай,
унинг учун тоат-ибодат қилишга онт ичишар,
кейин эса миллионлаб газетхонларга ўша пайт-
да у қандай бўлса, айни ўшандайлигича – ўрта
ёш, хунук, қатъият ва диний имони мустаҳкам,
самимий, ўзи жиддий ва ўғлининг бегуноҳлигига
бошдан-охир, бутунлай ишонган бир аёл сифа-
тида тасвирлаб кўрсатар эдилар.
571
Америка фожиаси
Бироқ бу гапларни ликурглик Грифитслар эшит-
ганлари сари таъблари тирриқ бўлар эди: чунки
миссис Грифитс келганлиги уларни баттар ноқу-
лай аҳволга солаётган эди! Клайд ҳам ўз камера-
сида бир оз кечикиб бўлса ҳам газеталарни ўқиб
чиқар, ишқилиб ўзи билан боғлиқ нарсаларнинг
ҳаммаси ҳозир ғалати бир тарзда сийқалаштириб
берилаётганига жаҳли чиқса ҳам, аммо онасининг
шу ердалиги, ёнидалиги, унга далда бўлиб тур-
ганини ўйлашнинг ўзи ҳатто кўнглига хуш ёқиб,
унга таскин берар эди. Ахир, унинг ожизликлари
ва қўлдан бой берган имконлари қанча кўп бўл-
ган тақдирда ҳам ҳар ҳолда Клайднинг онаси-ку!
Келишидан мақсади ҳам, аслида Клайдга мадад
бериш. Майли, одамлар нима деб ўйлашса ўйлай-
веришсин. Ҳарқалай, унга ўлим шарпаси ҳамла
қилиб келганда, фақат шу онасигина уни унутма-
ди, ундан воз кечмади. Кейин Денвер газетасига
кириб, бунақанги фавқулодда топқирлик қилгани
мақтовга лойиқ эмасми, ахир?
Илгари у бу қадар эпчил аёлга ўхшаб кўрин-
масди. Ким билади, балки у ўзининг бу даражада
ўта қашшоқлигига ҳам қарамай, ишнинг иккин-
чи марта суд муҳокамасига қўйилиши масаласи-
ни ҳал этиб, унинг ҳаётини сақлаб қола олар?!
Ким билади?! Ваҳоланки, Клайд айни замонда
онасига нисбатан тошмеҳрларча шу қадар бе-
парво муносабатда бўлмадими, унинг олдида шу
қадар кўп, шу қадар чуқур гуноҳларга ботмади-
ми?! Онаизорни қарангки, шунда ҳам мана энди
югуриб келиб, унинг азоби-ю қийноғига чидаб,
уни жонидан азиз кўриб, фақат Клайди туфай-
лигина қандайдир бир маҳаллий газетага ёлла-
ниб, унга берилаётган жазо тафсилотини ёзиб
юбориш ғамида юрибди. Онасининг эскирган
пальтоси ва эскича шляпаси, беўхшов жиддий
572
Теодор Драйзер
юзи, қовушмаган, бесўнақай ҳаракатлари энди
Клайднинг яқингинадаги каби жаҳлини чиқар-
мас, булардан у ор ҳам қилмас эди. Чунки у Клайд-
нинг онаизори эди, у ўғлини жонидан ҳам афзал
кўриб, унга ишониб, уни қутқариб қолиш умидида
курашиб юрган пайти эди.
Бироқ Белнеп ва Жефсон у билан биринчи бор
учрашганларида хийла довдираб қолишди. Гарчи
бу аёл ўзининг ҳақлигига астойдил ишонса ҳам,
аммо Белнеп билан Жефсон бари бир бунчалар қиш-
лоқи ва бунчалар маданиятсиз одамга дуч келамиз,
деб ўйлашмаган эди. Анави пошнасиз тўмтоқ бош-
моғини қаранглар. Анави шалвираган шляпаси-чи.
Тўкилиб тушай деяётган жигар ранг пальтосини
қаранглар. Бироқ орадан бир неча дақиқа ўтмай,
миссис Грифитс сўзларидаги оддийлик ва сиполик,
ундаги имон ва она меҳрининг кучи, тип-тиниқ мо-
вий кўзларининг тўппа-тўғри ва илтижоли боқиши
иккала адвокатни ҳам сеҳрлаб қўйди, бу кўзларда
миссис Грифитснинг мустаҳкам эътиқоди ва лозим
бўлса, ширин жонини ҳам аямай тикиб юборишга
шайлиги акс этиб турар эди.
Ўғлининг бегуноҳлигига, хўш, адвокатларнинг
ўзлари ишонадиларми? Миссис Грифитс энг ав-
вало, мана шуни билиб олишни истайди. Кўнгил-
ларининг бир четида уни айбдор деб ўйлашдими?
Бир-бирига зид гувоҳлардан оналик қалби адо
бўлди ўзи. Парвардигори олам унинг ва яқин ки-
шиларининг гарданига жудаям оғир синов хочи-
ни қўйди. Аммо тангрининг номи муқаддас бўлиб
қолғусидир! Миссис Грифитснинг бу буюк хавоти-
рини иккала адвокат ҳам кўриб ва сезиб, Клайд-
нинг бегуноҳлигига сира шубҳамиз йўқ, деб шо-
ша-пиша уни ишонтиришга тутинишди. Мабодо,
уни айбсиз айбдор қилиб қатл этишса, бу одил суд-
лов ишини ғирт масхаралаш бўлур эди.
573
Америка фожиаси
Бироқ шунга қарамай, ушбу суҳбат пайти-
да иккала ҳимоячини ҳам масаланинг моддий
томони кўпроқ ташвишга солди, чунки миссис
Грифитс Брижбургга қандай келганини ҳикоя
қилиб бергач, унинг ҳамёни қуп-қуруқлиги аён
бўлди-қўйди. Норозилик билдириш учун эса, кам
деганда икки мингга яқин пул керак. Кўчирма ва
нусхалар олиш, мажбурий хизмат сафарларига
бориб келиш учун кетадиган турли чиқим-хара-
жатларнинг барини улар миссис Грифитс билан
биргаликда бир соат давомида чамалаб чиқишди,
у бўлса нуқул нима қилишга ҳайронман, деб так-
рорлар эди. Кейин у ҳам суҳбатдошларини бир
оз ҳайрон қолдириб, аммо самимий ва ҳаяжонли
бир ҳарорат билан хитоб қилди:
– Тангрим мени ёлғиз қолдирмайди. Мен била-
ман. У менга ўз иродасини аён этган. Мени Ден-
вер газетасига мурожаат қилишга унинг нафаси
ундади. Бу ерда ҳам умидим парвардигордан,
унинг йўл-йўриқ кўрсатишига имоним комил.
Аммо Белнеп ва Жефсон худосизларга хос
ихлоссизлик ҳамда ажабланиш билан бир-бир-
ларига қараб олишди, холос. Имон ҳам шу қадар
мустаҳкам бўладими-а! У ғирт савдойи шекил-
ли! Ёки шунчаки диний мутаассибмикин? Лекин
Жефсоннинг миясига тўсатдан лоп этиб бир фикр
келиб қолди. Одамларнинг диний туйғуси шундай
бир омилки, у билан ҳисоблашмай ҳеч кимнинг
иложи йўқ, шунинг учун динга бу қадар ихлос-
мандлик ҳамма вақт халойиқнинг хайрихоҳли-
гига сазовор бўлиши аниқ. Фараз қилайликки,
ликурглик Грифитслар ўз айтганларида қатъий
туриб олишди деб – хўш, нима бўпти, модомики
миссис Грифитс шу ерда экан, черковлар ва қан-
чадан-қанча художўйлар бор-ку, ахир. Шу кунга-
ча, айниқса, Клайдни қаттиқ қоралаб келаётган
574
Теодор Драйзер
ва мудҳиш ҳукм чиқарилишига сабабчи бўлган
кимсаларнинг кўнглини юмшатишда айни шу
аёлнинг жўшқинлиги-ю, беқиёс ихлосидан фой-
даланиб, одамларнинг раҳмини келтириб, улар-
дан хайру эҳсон йиғиб қолишнинг иложи йўқ-
микин?
Ғам-ғуссага ботган она! У ўғлига жон-дилидан
инонади!
Вақтни бой бермай, ҳаракат қилиш керак!
Оммавий лекция, унга кириш фалон пул, кейин
онаизор эстрада минбарига чиқиб, ўзининг ҳам-
мага маълум ғам-кулфатидан ўзи ларзага тушган-
ча, душманлик кайфиятида ўтирган халойиқни
ўғлининг иши – ҳақ иш эканлигига ишонтиришга
уринади, сўнг уларни фақат хайрихоҳ этибгина
қолмай, балки анави икки минг долларни унди-
риб олишга ҳам тиришади, чунки ўша пулсиз
норозилик билдириш тўғрисида гап ҳам бўлиши
мумкин эмас.
Шу боисдан Жефсон унга ўз режасини айтиб,
ҳимоя ҳужжатларидан – Клайд ишини чинака-
мига тўғри ёритиб берган ўша барча далиллар-
дан – фойдаланган ҳолда маъруза текстини тузиб
чиқишни маслаҳат қилди, миссис Грифитс эса
бу далилларни бемалол ишлатиб, халойиққа ўзи
хоҳлаганича тушунтириб бериши ҳам мумкин.
Бирдан миссис Грифитснинг кўзлари ёниб, буғ-
дой ранг юзларига қизиллик югурди: у рози. У ҳа-
ракат қилиб кўради. У шундай қилишга мажбур.
Чунки бу – худонинг унга қараб узатилган марҳа-
матли қўли эмасми ахир, зулмат азобида гангиб
юрган пайтида қаёқдандир келган унинг овози
эмасми, ахир?
Эртаси куни эрталаб ҳукмни ўқиб эшиттириш
учун Клайдни судга олиб келишди, миссис Гри-
фитс эса қўлида қалам ва блокноти билан ўғли-
575
Америка фожиаси
нинг ёнида турарди, чунки у ўзи учун ниҳоят
даражада оғир бўлган шу манзарани тасвирлаб,
мухбирлик қилиши керак эди, атрофида эса одам-
лар, ҳаммалари кўзларини лўқ қилиб унга тикилиб
олишган. Мана шу аёл Клайднинг туққан онаси
экан! Мухбир бўлиб келибди-я! Она-боланинг шу
тақлид ёнма-ён бирга ўтиришида, умуман, бош-
дан-охир шу манзаранинг ўзида аллақандай ўта
бемаънилик, тошбағирлик, ҳатто ғайритабиийлик
сезилиб турар эди. Буни қаранглар-а, ликурглик
Грифитслар ҳам келиб-келиб шу кишилар билан
қариндош- уруғ эканлар-да, а?!
Лекин онасининг шу ердалиги Клайдга далда
бериб, кўнглини кўтариб турар эди. Ахир, куни
кечагина у яна турмада бўлиб, ўз режаси тўғри-
сида сўзлаб берди. Мана ҳозироқ – ҳукм эълон қи-
линиши биланоқ – ҳукм қандай бўлишидан қатъи
назар, онаси яна ҳаракатини бошлаб юборади.
Ниҳоят, Клайднинг ҳаётидаги энг даҳшатли
дақиқа ҳам етиб келди, у беихтиёр ўрнидан ту-
риб, судья Оберуолцернинг бир маромдаги маъ-
рузасини тинглай бошлади, Оберуолцер айбно-
манинг мазмуни ва унингча, мутлақо одил ва
холисона ўтказилган суд муҳокамасининг асосий
жиҳатларини қисқагина гапириб берди. Шундан
кейин у одатдаги саволини ташлади:
– Ҳозир сизга нисбатан эълон қилинаётган
ўлим ҳукмининг қонунсизлигини кўрсатувчи би-
рор-бир асосингиз борми?
Бунга жавобан Клайд қатъий ва кескин овоз
билан онаси ҳамда йиғилганларни ҳайратда қол-
дириб:
– Айбномада тилга олинган жиноятни қилишда
мен айбдор эмасман, – деди. – Роберта Олденни
ўлдирмаганман ва ўзимни бундай жазога лойиқ
деб ҳисобламайман. – Унинг бу сўзидан фақат
576
Теодор Драйзер
Жефсонгина пинагини бузмади, чунки Клайд ас-
лида шу Жефсоннинг маслаҳати ва йўл-йўриғига
биноан шундай деган эди.
Сўнгра у бўшлиққа бепарво тикилганча, фақат
ўзидан кўз узмаётган онасининг нигоҳидаги ҳай-
рат ва меҳр туйғусинигина сезиб турар эди, хо-
лос. Ана, ўғли ўзи учун машъум ҳисобланган шу
дақиқада ҳам бутун одамлар олдида аниқ фикри-
ни айтиб ўтди. Миссис Грифитс турмада ҳарна ха-
ёлга борган бўлса бораверсину, аммо ҳозир айтил-
ган сўзлар чин ҳақиқат бўлмай иложи йўқ. Демак
– у айбдор эмас. Айбдор эмас. Энди илоҳим ўзи
раҳм этсин! Миссис Грифитс худди шу нарсани ўз
мақоласида (майли, ҳамма газеталар шундай деб
ёзсин) ва маърузасида ҳам алоҳида таъкидлаб ўт-
моқчи бўлди.
Бу орада Оберуолцер на ажабланмай ёки на шо-
шилмай, ўз сўзини давом эттирди:
– Бошқа яна бирор-бир гапингиз борми?
– Йўқ, – деб жавоб берди Клайд хиёл иккиланиб
тургандан сўнг. Шунда Оберуолцер:
– Клайд Грифитс! – дея хулосасини чиқарди
тантанавор бир тарзда. – Суд, сиз, яъни Клайд
Грифитсни Роберта Олден исмли ожизани қасддан
ўлдирганликда айбдор деб топади ва шу қарори
билан сизни ўлим жазосига ҳукм қилади; суд яна
шуни белгилайдики, ушбу суд мажлисидан кейин
орадан ўн кун ўтгач, Катараки округининг шери-
фи сизни тегишли қоида асосида тасдиқланган суд
қарори нусхаси билан биргаликда Нью-Йорк штати-
нинг Оберн турмаси нозири ва махсус вакилига топ-
ширади, ўша турмада сиз 19... йилнинг 28 январи,
ҳафтанинг душанба кунигача якка қамоқда сақла-
насиз, шундан сўнг шу ҳафта ичидаги кунларнинг
бирида Нью-Йорк штатининг Оберн турмаси нозири
ва махсус вакили сиз, Клайд Грифитсни Нью-йорк
577
Америка фожиаси
штатида амалда қўлланувчи қонун ва амри фармон-
ларга асосланган ҳолда қатл этади.
Ҳукм ўқиб эшиттирилиши билан миссис Гри-
фитс Клайдга қараб жилмайди, Клайд ҳам унга
жавобан кулимсираб қўйди. Чунки Клайд шу
ерда – ҳаммага эшиттириб туриб, мен айбдор
эмасман, деганида миссис Грифитс ҳукмни ҳам
писанд қилмай, руҳи кўтарилиб кетди. У чиндан
ҳам айбдор эмас – модомики, у ҳозир шундай
дедими, демак, бошқача бўлиши мумкин эмас.
Клайд эса онасининг жилмайганини кўриб: ҳа, у
менга ишонади, деб қўйди ўзича. Жиноий далил-
ларнинг шу даражада қалашиб ётганига ҳам қа-
рамай, унинг ишончи сира сусаймади. Бу ишонч,
гарчи хатолик орқасида келиб чиққан бўлса-да,
аммо Клайдни тетиклантирар, у шу ишончга
жуда зор эди. Энди эса ўзи айтган гаплари наза-
рида ўзига чин ҳақиқатга ўхшаб кўрина бошла-
ди. Ахир, у Робертани урмаган-ку. Аслида ҳам
шундай бўлган эди. Демак, у гуноҳкор эмас. Ле-
кин Краут билан Слэк уни яна турмага қайтариб
олиб кетишади.
Бу орада миссис Грифитс матбуот вакиллари
учун ажратилган столга бориб ўтирди-да, атро-
фида уймалашган мухбирларга гуноҳкорона бир
тарзда тушунтира кетди:
– Сиз, мистер журналистлар, мени койиманг-
лар. Бу ишга аслида унчалик ақлим етмайди. Ле-
кин шу ерга келиб, болагинамнинг олдида туриш-
нинг бош қача йўли йўқ эди.
Шу пайт дароз бир мухбир орадан суқилиб ўтиб,
унга яқинроқ келди-да:
– Ҳечқиси йўқ, ҳечқиси йўқ, аяжон! – деди. – Ё
у-бу нарсада ёрдамлашиб юборайликми? Агар ис-
тасангиз, ҳозир ёзмоқчи бўлаётган нарсангизни
кўриб берайми? Жоним билан кўриб бераман.
578
Теодор Драйзер
У миссис Грифитснинг ёнига ўтириб, таассу-
ротларини қоғозга туширишида унга кўмаклаша
бошлади. У Денвер газетасига шу ҳам бўлавера-
ди, деган фикрда ўзи маъқуллаган услубда ёздира
бошлади. Қолган мухбирлар ҳам бири олиб-бири
қўйиб холис хизмат таклиф этишар, ҳаммалари
ҳаяжондан безовта эдилар.
Орадан икки кун ўтгач, бутун зарур қоғоз-
лар тахт бўлди – бу ҳақда миссис Грифитсни ҳам
огоҳлантиришди-ю, аммо ўғлини кузатиб бориш-
га рухсат беришмади. Клайдни эса Обернга, Нью-
Йорк штатининг ғарбий турмасига ўтқазишди;
энди у шу ердаги «Ажал уйи» ёки «Қотиллар зин-
дони»да ўтириб – йигирма икки камерадан ибо-
рат икки қаватли бу бинонинг номи шундай деб
аталар эди – қийноғу азобига одам боласи чидол-
майдиган туюлувчи мана шундай мудҳиш дўзахда
ё ишнинг қайта кўрилишини ёки ўлимини кутиб
ётиши керак.
Клайдни Брижбургдан Обернга келтирган поезд
ҳар бекатда эрмак ишқибозлари тўпига дуч келар
эди; кексалар ҳам, ёшлар ҳам, эркаклару аёллар
ҳам, болалар ҳам – барча йиғилганлар шу ғаройиб
қотил йигитчани бир кўриб қолиш иштиёқида эди-
лар. Баъзан шундай ҳам бўлар эдики, ўзи Клайдга
ачингандай кўринса ҳам, аслида мана шу бахтсиз,
аммо довюрак хаёлпараст қаҳрамон билан бир
дақиқагина дон олишиб қолишни орзу қилган аёл-
лар ёки қизлар ҳам учраб турар эди, улар Клайдга
гул ташлаб, узоқлашиб бораётган поезд орқасидан
овозлари борича шўхлик қилиб: «Хэлло, Клайд! Биз
ҳали кўришамиз», «Кўзингизни очинг, у ерда кўп
ўтириб қолманг!», «Норозилик билдиринг, сизни
сўзсиз оқлашади. Биз шундан умидвормиз», деб
қичқиришар эди.
579
Америка фожиаси
Клайд ҳам Брижбургдаги халойиқ кайфияти-
дан кейин кутилмаганда ёқимли туюлган бу жон-
сарак-безовта, аслида уятли хоҳишдан хийлаги-
на ажабланиб, ҳатто қувониб, уларга таъзим қи-
лар, кулиб қарар, баъзан эса қўл силкиб ҳам қўяр
эди, Лекин шунга қарамай, бари бир: «Мен Ажал
уйига томон кетяпману, улар бўлса мени қадр-
донларча қутлаб қолишяпти. Улар бунга қандай
журъат этишаётганикин-а?» деган фикр хаёли-
ни сира тарк этмас эди. Краут билан Сиссел ва
унинг соқчилари эса ғурурдан димоғлари нақ ос-
монда эди, чунки бунақанги катта жиноятчини
қўлга тушириш ҳамда уни қўриқлаб бориш ша-
рафига айни ўшалар мушарраф бўлган эдилар,
шунинг учун ҳам улар йўловчилар ва бекат пер-
ронларида йиғилган одамларнинг бошқача қи-
зиқиш билан қараётганларидан мамнун эдилар.
Бироқ қамоққа олинган кунидан кейин бо-
шидан кечирган бу дастлабки қисқагина, тотли
дақиқалари – беҳад кенгликлар, гавжум вокзал-
лар, қиш қуёшида ярқираб турган дала ва қор
тепалари ёнидан ўтиши Клайдга Ликургни, Сон-
драни, Робертани ва бир йил ичида юз берган
қанчадан-қанча воқеалар тўфонини эсига со-
либ юборди, мана энди шуларнинг бари фожиа-
ли тугади, қаршисида Оберн турмасининг одам
яқинлашишга чўчийдиган кулранг деворлари
турибди, у ердаги бадқовоқ котиб Клайднинг
исми ва жиноят даражасини дафтарига ёзиб ол-
гач, уни икки назоратчига топширди, чўмилиб
бўлганидан сўнг эса шу пайтгача унинг ҳуснию
савлати ҳисобланиб келган жингалак сочлари
ҳам сартарош қайчиси остида ғарч-ғарч кесиб
ташланди; сўнгра унга йўл-йўл турма энгил-бо-
ши ва шу йўл-йўл матодан тикилган ифлос бир
шапка, турма ички кийимию кулранг намат-
580
Теодор Драйзер
дан бичилган қалин бошмоқ келтириб беришди,
бошмоқлари кигиздан бўлгани учун ҳам маҳбус-
ларнинг гоҳи-гоҳида ўз камераларида жонсарак
югуришлари сира эшитилмас эди – бир кун бо-
риб Клайд ҳам худди шундай жонсарак бўлиб
югургилайди. Унга 77221 рақамини беришди.
Уни шу тарзда ясан-тусан қилиб, ўша заҳотиёқ
нақ Ажал уйига олиб киришди-ю, пастки қават-
даги камералардан бирига қамаб қўйишди, каме-
ра деярли тўртбурчак эди, эни саккиз, узунаси ўн
фут, ёп-ёруғ, озода хона эди, халажойдан ташқари
яна темир каравот, стол, стул ва кичкинагина ки-
тоб жавони ҳам бор эди. Клайд ўзининг ўнг ва чап
томонида, узун йўлакнинг икки тарафида тағин
шунга ўхшаш қатор камералар чўзилиб кетгани-
ни хиёл англагандай бўлди-ю, аввалига қимир эт-
май туриб қолди, кейин стулга ўтирди-да, бу ерга
нисбатан хийла гавжум, одамнинг кўнглига ан-
ча-мунча илиқ туюлувчи Брижбург турмасида ўт-
казган кунлари худди йўл-йўлакай дуч келган ға-
ройиб, шовқин-суронли учрашувлари каби ортда
қолиб кетганини ўйлади.
Бу дақиқаларнинг жон зирқиратувчи, оғир
ситамини айтинг! Ўлим ҳукми, йўл сафари ва бе-
катларда шовқин-сурон кўтарган анави оломон,
пастдаги сартарошхона ва маҳбус сартарош-
нинг унинг сочини олиб ташлаши; унга кийга-
зиб қў йишган ва энди ҳар куни эгнидан ечмай-
диган ички ва сиртқи энгил-бош. Камерада ҳам,
йўлакда ҳам кўзгу йўқ эди, аммо у ўз аҳволини
шундоқ ҳам сезиб турар эди. Манави қопга ўх-
шаган камзул билан иштонга, манави ола-була
қалпоққа қаранглар-а. У жазаваси тутиб уни бо-
шидан юлиб олди-да, полга отиб ташлади. Ахир,
бундан атиги бир соатгина олдин устида туп-
па-тузук костюми, кўйлак, галстуги, ботинкаси
581
Америка фожиаси
бор эди. Брижбургдан чиқаётганида бинойидек,
ҳатто хушрўйгина кўринишга эга эди, ҳарқа-
лай, ўзига шундай туюлган эди. Бироқ ҳозир-чи,
кимга ўхшаб қолди энди у! Ахир эртага онаси,
кейин эҳтимол Жефсон билан Белнеп ҳам кели-
ши мумкин. Оҳ, парвардигор!
Лекин бу ҳали ҳолва эди. У рўпарасидаги ка-
мерада озиб тўзиб, тинкаси қуриган, Клайдга
ўхшаш йўл-йўл кийим кийган, қўрқинчли бир
хитой маҳбусга кўзи тушди, у панжарага шун-
дай яқин келди-ю, ғилай кўзларини қадаб унга
ғалатироқ тикилиб қолди ва ўша заҳоти юзини
буриб, жон-жаҳди билан қичина кетди. «Бал-
ки, битдир?» деб ўйлади Клайд даҳшатга тушиб.
Брижбургда, ахир, кана бор эди-ку.
Хитой йигит – қотил экан. Ахир, бу Ажал
уйи-ку. Бу ерда уларнинг бир-бирларидан ор-
тиқ-кам жойлари ҳам йўқ. Ҳатто кийимларигача
бир хил. Худога шукурки, одам кам келар экан
бу ерга. Онаси, маҳбусларга деярли ҳеч кимни
қўйишмайди, ҳафтада бир марта фақат унинг
ўзини, Белнеп ва Жефсонни, тағин Клайд хоҳиш
билдирган попнигина киритишлари мумкин, деб
айтган эди. Мана бу оқ бўёққа бўялган асабга те-
гувчи деворларни айтинг – кундузи, ҳойнаҳой,
улар шиша билан ёпилган бино томидан туша-
ётган қуёш нурларидан қаттиқ ёришиб, тунда
эса мана ҳозиргига ўхшаш, йўлакдаги электр чи-
роқларидан чарақлаб кетса керак – Брижбургда
эса мутлақо бошқача эди ҳаммаси: бу ерда нур
ҳам, унинг ёруғлик кучи ҳам, азоби ҳам анча кўп
экан. У ердаги турма эски, кулранг қорамтир
деворлари у қадар тоза ҳам эмас, камералари
кенг, анча-мунча тузукроқ жиҳозланган эди,
аҳён-аҳёнда дастурхон ёзилиб қолар, китоб-даф-
тар, шашка ва шахматлар ҳам бўлар эди, бу ерда
582
Теодор Драйзер
эса... бу ерда ҳеч нарса йўқ эди: фақат тор, со-
вуқ деворлару зил-замбил, заранг шифтгача етиб
борган темир панжаралар, худди Брижбургдаги
каби овқат узатишга мўлжалланган жимитгина
туйнукли оғир-баҳайбат пўлат эшикларгагина кўз
тушар эди, холос.
Шу пайт қаердандир:
– Ҳой, йигитлар, бизга янги одам келибди! – де-
ган овоз эшитилди. – Пастки қават, кунчиқар қа-
тордаги иккинчи камерада.
– Худо урсин дегин-чи? Афти-ангори нимага ўх-
шайди ўзи?
Ўша заҳоти яна бошқа овоз эшитилди:
– Ҳой, меҳмон, исминг нима? Қўрқма, биз ҳам-
мамиз бир-биримиздан қолишмаймиз.
Бояги биринчи овоз иккинчисига жавоб қай-
тарди:
– Ҳа, қанақадир найнов, эти суягига ёпишиб
ётибди. Афтидан, онасининг эркатойига ўхшай-
ди, умуман ёмон эмас. Ҳей, сен, – эшитяпсанми!
Исминг нима?
Клайд аввалига боши қотиб, эсанкираганидан
индамай турди. Бунақанги ошналарга қандай
муо мала қилиши керак у? Нима деб жавоб бер-
сину ўзини қандай тутсин? Шулар билан пачаки-
лашиб ўтиришининг ўзи умуман тўғри бўларми-
кин? Аммо қонига сингиб кетган хушмуомалалиги
Клайдни шу ерда ҳам тарк этмади-да, шоша-пиша
майингина жавоб бериб қўя қолди:
– Клайд Грифитс.
Савол бераётганларнинг бири дарров гапни
илиб кетди:
– Ие, Грифитсми? Эшитганмиз, эшитганмиз.
Хуш келибсиз, Грифитс! Биз ҳам, бир хиллар ўй-
лагандек, у қадар қўрқинчли эмасмиз. Сенинг
583
Америка фожиаси
Брижбургдаги ишларингни ўқиган эдик. Ўзимиз
ҳам, ҳадемай учрашиб қолармиз, деб ўйловдик.
Яна бошқа овоз эшитилди:
– Бурнингни осаверма, оғайни! Бу ерда ҳам ун-
чалик ёмон эмас. Танинг соғ бўлса, кунинг ўтиб ту-
раверади.
Қаердандир кулги овози келди.
Аммо Клайднинг кўнглига ҳозир гап сиғмас эди;
юраги сиқилиб, ваҳимага тушганча деворларга,
эшикка, кейин эса хитой маҳбусга қаради, у ҳам ўз
эшигига ёпишиб олган кўйи яна индамай Клайд га
тикилиб турар эди. Даҳшат! Даҳшат! Маҳбуслар
ўзаро бир-бирлари билан шу тариқа гаплашишар,
янги келган ҳар бир одамни эса бетакаллуф қар-
ши олишар эди. Унинг бахтсизлиги-ю, янги, оғир
шароит қаршисида меровсираб қолгани-ю, изти-
робли афсус-надоматлари-ю – буларга улар зар-
рача ҳам эътибор бермас эдилар. Дарвоқе, қотил
одамни ким ҳам бахтсиз ва меров деб ҳисоблаши
мумкин, ахир! Энг даҳшатлиси шу эдики, улар
мана шу йигит қачон орамизга келиб қўшиларкин,
деб аввалдан ўзларича мўлжаллаб ҳам қўйишган
экан, демак, унинг иши бу ерда ипидан игнаси-
гача маълум экан. Эҳтимол, уни ўзларига обдан
ўргатиб олмагунларича унинг жиғига тегишлари,
жонидан тўйдириб юборишлари ҳам мумкиндир.
Агар Сондрами ёки аввалги таниш-билишларидан
биронтасими, Клайдни шу аҳволда кўргандами,
ақалли мана шу воқеаларнинг барини тасаввур
қила олгандами... Оҳ, парвардигор! Эртага эса шу
ерга онаизори келади-я!
Орадан бир соат ўтиб, бутунлай қоронғи тушиб
қолган пайтда маҳбусларникига қараганда бир
оз кўзга тузукроқ кўринадиган энгил-бош кийиб
олган новча, мурдага ўхшаш рангпар бир турма
хизматчиси келди-ю, темир патнисга солинган
584
Теодор Драйзер
емишни эшик туйнугига қўйиб кетди. Бу кечки
овқат эди! Буни у Клайдга олиб келган эди. Рўпа-
радаги арвоҳга ўхшаш анави хитой маҳбус эса ал-
лақачоноқ таомини олиб, тушириб ётибди. У ким-
ни ўлдирганикин-а? Қандай қилиб ўлдирганикин?
Бир маҳал ҳар томондан темир патнисларнинг
қитир-қитири эшитила бошлади! Гўё одамларни
эмас, йиртқич ҳайвонларни овқатлантиришаёт-
гандек туюлар эди. Аллақаёқдан ҳатто чап-чап
овоз ва қошиқ-пошиқларнинг тақир-туқури ора-
сида баъзи бир ўзаро гаплар ҳам эшитилиб қолар
эди. Клайднинг кўнгли беҳузур бўла бошлади.
– Уҳ, шайтон! Совуқ ловия, қовурилган картош-
ка ва кофедан бўлак ҳеч вақони билишмайди-я,
ошхонадагиларнинг қўли синганми ўзи?
– Э, кофеларда маза-матра қолдими энди! Буф-
фалодаги турмада ўтирган вақтимда, эҳ-ҳе...
– Бўлди, бўлди, оғзингни юм! – қичқиришди на-
риги бурчакдан туриб. – Буффалодаги турмангни
ҳам, ўша ердаги ширин-шакар томоқларингни ҳам
эшитавериб, жонимиз ҳалқумимизга келиб кетган
обдан. Ҳарқалай, иштаҳангга қараганда бу жой-
даги овқатлар ҳам тешиб чиқмаётганга ўхшайди.
– Йўқ, очиғини айтсам, – деб давом этди ўша би-
ринчи овоз, – ҳатто эслаш ҳам ширин кайфият бе-
ради. Ҳарқалай, ҳозир менга шундай туюляпти-да.
– Эҳ, Раферти, бўлди-да энди, – салмоқланиб га-
пирди биров.
Раферти эса сира тийилмасди:
– Мана энди овқатдан кейин бир оз дам ола-
ман-да, сўнгра ҳайдовчидан машинани олиб ке-
лишини сўрайман, айланиб келмасам бўлмайди.
Бугун оқшом ёқимли.
Яна бир хириллаган овоз эшитилди:
– Э, сен бу валдирашларинг билан онангники-
га бор! Мана, масалан, биттагина чекиш учун жо-
585
Америка фожиаси
нимни берардим. Ана ундан кейин қартабозлик
қилсанг.
«Наҳотки, шу ерда ҳам қарта ўйнашса?» – деб
ўйлади Клайд.
– Розенштейн ютқаза-ютқаза адо бўлди, ҳарқа-
лай энди ўйнамаса керак.
– Шу гапингга ўзинг ишонасанми? – Бу, ҳой-
наҳой, Розенштейннинг жавоби эди.
Клайднинг чап томонидаги камерадан кимдир
секингина, аммо аниқ қилиб ўтиб кетаётган турма
назоратчисидан сўради:
– Ҳой! Олбэнидан ҳалиям ҳеч гап йўқми?
– Ҳеч гап йўқ, Герман.
– Хат ҳам йўқми?
– Хат ҳам йўқ.
Бу саволлардан хавотир, асабий ожизлик ва
соғинч оҳанглари сезилар эди. Кейин ҳаммаси
тинчиди.
Бир неча дақиқадан, сўнг олис бурчакдан, худ-
ди дўзахнинг ғирт ўзидан келаётгандек, тасвир
этиб бўлмас даражада ғоят тушкун бир овоз эши-
тилди:
– Э, худойим! Э, худойим!
Юқори қаватдаги бошқа бир маҳбус унга жавоб
қилди:
– Оббо иблис-эй! Яна бошлади-ю анави фермер!
Мен чидолмайман. Ҳой, назоратчи! Худо ҳақи,
анавинга бирор-бир нарса ичиринглар.
Бурчакдаги овоз яна такрорланди:
– Э, худойим! Э, худойим!
Клайд қалтираганча бармоқларини ғижим-
лаб сакраб турди. Асаблари худди салга узилади-
ган тордек таранглашиб кетган эди. Қотил! Энди
ўзи ҳам ажалини кутаётган бўлиши керак. Худди
Клайдники сингари аламли тақдирига ўзи мотам
тутаётгандир. Инграяпти – Брижбургда Клайд ҳам
586
Теодор Драйзер
инграган эди, аммо у овозини чиқармай, ичида
инграган эди. Йиғлаяпти! Э, парвардигор! Балки
бу ерда фақат унинг бир ўзи эмасдир бунақа одам,
ахир!
Мана, энди туну кун унинг аҳволи ҳам шунақа
бўлади... то иши қайта кўрилиб... балки ким била-
ди... мабодо фақат анави...
Э, йўқ, йўқ! Клайд ундай бўлмайди... йўқ, уни
қатл этишмайди. Йўқ, йўқ! Кам деганда орадан
бир йил ўтиши керак, Жефсон шундай деган.
Эҳтимол, икки йил ўтиб кетар. Лекин, шунда ҳам...
икки йилдан сўнг!!! Икки йил, атиги икки йилдан
кейин-а, деган фикрдан унинг аъзойи бадани тит-
раб-қақшаб кетди...
Анави ҳужра! У ҳам қаердадир шу яқин орада.
Унга мана шу бинодан тўппа-тўғри олиб чиқиб
кетаверишади. Клайд буни билади, унга гапириб
беришган. Ўша ерда эшик бор. Очасану қарасанг
– курси. Анави курси.
Яна бояги:
– Э, худойим! Э, худойим! – деган овоз такрор-
ланди.
Клайд ўзини ўринга ташлади-ю, қўллари билан
қулоқларини беркитиб олди.
Do'stlaringiz bilan baham: |