Клайд Грифитс»
677
Америка фожиаси
Клайд ушбу мактубни ёзиб, Мак-Милланга топ-
ширди-ю, аммо ўзи ҳайрон бўлиб қолди: бу ёзган
фикрлари яқингинада уни қамраб олган исёнкор
кайфиятига мутлақо ўхшамас эди. Мак-Миллан
эса қувонганидан тантанавор бир тарзда хитоб
қилди:
– Ҳа, Клайд, чинакам ғалаба қозонилди! «Охи-
ратда мен билан бирга жаннатда бўлгайсан». Худо
шуни сизга ваъда этди. Руҳингиз ва жисмингиз
билан энди унинг ихтиёридасиз. Илоё унинг номи-
га бир умр гард юқмасин!
У ўз зафаридан шу қадар безовта эдики, ҳатто
Клайднинг қўлини кафтларига олиб ўпди, кейин
уни бағрига босди.
– Ўғлим, ўғлим, менинг шодликларим сендурсан.
Тангри ўз адолати ва халоскорлик қудратини айни
сенда яққол намойиш этди. Мен буни кўриб туриб-
ман. Мен буни сезиб турибман. Сенинг жаҳонга
қарата айтган мурожаатингда нақ парвардигор-
нинг чинакам овози янграгай!
Сўнгра у мактубни яшириб қўйди; уни фақат
Клайднинг ўлимидан кейингина матбуотда босиш-
га қарор қилишди. Лекин Клайд шу мактубни ёз-
ганига ҳам қарамай, айрим дақиқаларда бари бир
уни шубҳа-гумон эзар эди. Унинг халос бўлганли-
ги ростмикин ўзи? Шунчалик қисқа муддат ичи-
да-я? Мактубида айтганидек, у шу қадар қатъият
билан ва шак-шубҳасиз бир тарзда худога сажда
қила олармикин? Шу тўғримикин? Ҳаёт – ўзи хўп
ғалати тилсимот. Келажак-чи, фақат зулматдан
иборат. Хўш, нариги дунёдаги умрнинг, худонинг
борлиги ростмикин, онаси ва ҳазрат Мак-Миллан
таъкидлаганларидек, у Клайдни ўз меҳр-шафқати
билан қаршилаб олармикин? Шу тўғримикин?
Бу орада, унинг ўлимига икки кун қолганда,
миссис Грифитс беқиёс даҳшат ва умидсизлик
678
Теодор Драйзер
тўлғоғи остида муҳтарам Дэвид Уолтхэмга тубан-
дагича телеграммани жўнатди:
«Сиз Клайднинг айбдорлигига шубҳа қилмасли-
гингизни парвардигор олдида дадил айта оласиз-
ми? Илтимос, жавоб беринг. Акс ҳолда, унинг уво-
ли сизнинг бошингизга тушади. Унинг о н а с и».
Бунга губернатор котиби Роберт Феслер қуйида-
гича телеграмма билан жавоб қайтарди:
«Губернатор Уолтхэм ўзини юқори суд қарорини
бекор қилишга қодир эмас, деб ҳисоблайди».
Ниҳоят, охирги кун... охирги соат... Клайдни
эски Ажал уйига олиб ўтишди, соқол олиб ва чў-
милиб бўлганидан сўнг эса, унга қора шим, ёқа-
сиз оқ кўйлак (кейин бўйнини ечиб қўйишлари
керак эди), янги намат кавуш ва кулранг пайпоқ
беришди. Шу кийимида унга яна бир марта онаси
ва Мак-Миллан билан учрашишга рухсат этилган
эди – улар қатл арафасидаги кечки соат олтидан
то соат тўртгача – охирги саҳаргача Клайднинг
ёнида қолиб, у билан худонинг шафқат ва марҳа-
мати хусусида суҳбатлашиб ўтиришлари мумкин
эди. Эрталаб соат тўртда турма нозири келди-ю,
миссис Грифитс Клайдни Мак-Миллан ихтиёрига
қолдириб, чиқиб кетиш пайти бўлганлигини айт-
ди (бу қонун талаб қиладиган қайғули зарурат, дея
тушунтирди у). Сўнгра Клайд онаси билан охир-
ги марта видолашди; шу дақиқаларда у ора-сира
овози ичига тушиб, юраги қаттиқ қисилиб бораёт-
ганини сезса ҳам, ҳарқалай, тили гапга зўр-базўр
айланди:
–
Ойи, мен итоаткорлик билан, хотиржам туриб
ўлаётганимга ишонишингиз керак. Ўлимдан қўрқ-
майман. Арзу нолаларим худога етди. У руҳимга
куч ва осойишталик бахш этди.
Аммо ичида у: «Наҳотки шундай?» – дея қўшиб
ҳам қўйди?
679
Америка фожиаси
Шунда миссис Грифитс бирдан оҳ урди:
–
Ўғлим! Ўғлим! Биламан, биламан, мен бунга
инонаман! Халоскорим тириклиги ва у сени ёлғиз
ташламаслигини биламан. Ўлсак ўлаверамиз, аммо
ҳаммамиз ҳам мангу яшагаймиз! – У азоб ўқидан
яраланиб, самога тикилганча турар эди. Кейин тў-
сатдан Клайдга юзланди-ю, уни маҳкам қучоқлаб
олди, анча вақтгача бағрига қаттиқ босиб турди
ва: – Ўғилгинам... болагинам... – дея шивирлай
бош лади.
Унинг овози тинди, нафаси етмай қолди... гўё
бутун қуввати ўғлига ўтиб кетгандек туюлар эди,
ниҳоят, миссис Грифитс ҳушини йўқотиб ағдари-
либ тушмаслик учун шу ердан чиқиб кетиши ло-
зимлигини сезди... Чайқалиб, шашт билан турма
нозирига қаради, у миссис Грифитсни Мак-Мил-
ланнинг Оберндаги биродарлари ҳузурига элтиб
қўйиш мақсадида кутиб турган эди.
Сўнгра, қиш эртаси қоронғилигида, охирги
дақиқалар ҳам ўта бошлади: турма хизматчилари
келиб, оёққа темир тахтакач ёпиштириш мумкин
бўлсин учун Клайднинг ўнг почасидан андаккина
тилиб қўйишди, кейин камералар олдидаги парда-
ларни тушириш учун кетишди.
–
Афтидан, вақт етганга ўхшайди. Дадил бўл,
ўғлим! – бу сўзларни турма назоратчиларининг
келаётганини кўрган ҳазрат Мак-Миллан айтди;
Клайд ҳузурида энди у билан бирга ҳазрат Гил-
форд ҳам бор эди.
Ана, Клайд каравотидан турди, у Мак-Миллан
билан ёнма-ён туриб Иоанн инжилининг 14, 15 ва
16-сураларини тинглаётган эди: «Сизнинг руҳин-
гиз йўлдан озмасин. Худога ишонинг ва менга ҳам
ишонинг». Сўнгра – охирги йўл; ҳазрат Мак-Миллан
Клайднинг ўнг қўли томонда, ҳазрат Гилфорд чап
қўли томонда, турма назоратчилари эса – олдинда
680
Теодор Драйзер
ва орқада. Бироқ одатдаги сиғинишлар ўрнига бу
гал ҳазрат Мак-Миллан қуйидагиларни эълон қилди:
–
Худонинг амрига бўйсунинг, вақти соати кел-
ганда у сизни ёрлақайди. Борки ташвишларингиз-
ни яратганга инонинг ва инчунин, сиз ҳақингизда
куйиб-пишиб қайғурувчи фақат удир. Дилингизга
осойишталик бир умр ҳамроҳ бўлғай. Қисқа муддат-
ли изтиробларимиздан сўнг бизни ўз фарзанди Исо
Христ орқали абадий шаън-шавкатга чорлаган пар-
вардигорнинг йўли ҳамиша ойдин ва одил йўлдир.
«Бу йўлим – ҳам ҳаққоний, ҳам ҳаётийдир. фақат
мен орқалигина яратган худога етишгайсизлар».
Аммо Клайд орқасида электр курсиси кутиб
турган ўша эшик томонга қараб бораётиб, Ажал
уйи йўлагини кесиб ўтаётганида:
–
Алвидо, Клайд! – деган овозлар эшитилди.
Шу аҳволда ҳам, ҳарқалай, Клайдда инсоний
фаросат ва куч етарли даражада эди:
–
Ҳаммангизга алвидо! – деди у ҳам.
Лекин овози шунақанги ғалати, секин, худди
олисдан келгандай эшитилдики, ҳатто Клайднинг
ўзига ҳам у эмас, ёнида бораётганлардан биронта-
си қичқиргандек бўлиб туюлди. Оёқлари ҳам на-
зарида, қандайдир беихтиёр равишда кўтарилиб
тушаётганга ўхшар эди. Уни тўхтовсиз олдинга,
олдинга, анави эшик томонга бошлаб боришар
экан, у юмшоқ кавушларнинг таниш шип-шипи-
ни яна эшитмоқда эди. Ана, ўша эшик, рўпараси-
да турибди... ана, ланг очилди. Ана, ниҳоят, нуқул
тушларида кўриб... ўлгудай қўрқиб юрган электр
курсини ҳам кўрди... энди уни шу курсига бориш-
га мажбур этишади. Уни ўша курсига... ўшанга...
олдинга... олдинга ниқташади... шунинг учун ҳам
уни анави очилган эшикдан ичкарига киргазиш-
ди-ю, яна шарт ёпиб олишди... ташқарида эса у
мазасини кўриб улгуролган ёруғ дунё қолди-кетди.
681
Америка фожиаси
Орадан чорак соат вақт ўтгач, ҳазрат Мак-Мил-
лан ранги заҳиллашиб, руҳи эзилганча, дилтанг ва
жисмонан чилпарчин бўлган одамдай зўрға оёқла-
рини судраб турманинг совуқ дарвозаларидан
чиқиб келди. Худди Мак-Милланнинг ўзига ўх-
шаш... қанчалар нурсиз, ғариб кўринар эди мана
шу булутли қиш куни... У ўлди! У, яъни Клайд, бун-
дан атиги бир неча дақиқагина олдин бутун вужу-
ди қақшаб, аммо, ҳарқалай, нимагадир ишониб,
ҳазратнинг ёнида бораётган эди, мана энди эса,
у йўқ. Қонун! Мана шунақанги турмалар. Клайд
сажда қилган жойларда энди яна бошқа кучли ва
ёвуз одамлар таҳқирланиб ётишибди. Унинг тав-
ба-тазаррулари-чи? Худонинг марҳамати ила оҳу
фиғонларим қабул бўлди, деб у тўғри ўйлаганми-
кин, парвардигор унинг гуноҳини қай даражада
кечирди экан? Чиндан ҳам шундай бўлдимикан?
Клайднинг кўзлари! Унинг бошига темир қал-
поқ кийгазишиб... электр қуввати қўйишганда...
ҳазрат Мак-Милланнинг ўзи ҳам ҳушидан айри-
либ, Клайднинг оёқлари остига ағдарилиб туши-
шига сал қолди... бутун аъзойи бадани қалтираб,
қайт қилгиси келди... кимнингдир ёрдами билан
бир амаллаб шу хонадан чиқиб кетди, ваҳоланки.
Клайднинг ишонган тоғи ҳам мана шу ҳазрат бў-
либ қолган эди. У худодан Клайдга сабр-бардош
тилаган эди, сабр-бардош...
Ҳазрат Мак-Миллан ҳувиллаган кўча бўйлаб
зўрға қадам ташлаб борар, аммо шу қиш мавсу-
мида битта ҳам барги қолмаган, яйдоқ, мунғайган
оғочларга суянганча ора-сира тўхтаб, нафасини
ростлашига ҳам тўғри келар эди... Клайднинг кўз-
лари! Анави даҳшатли курсига ҳолсизгина чўк-
кан пайтидаги унинг нигоҳи... олазарак кўзлари,
Мак-Милланнинг назарида, ҳам унга, ҳам атрофда
682
Теодор Драйзер
турганларнинг барига илтижоли ва таажжуб би-
лан жавдирагандек бўлиб туюлди.
У ҳалол иш қилдими ўзи? Губернатор Уолт-
хэм билан суҳбатлашаётган пайтида кўнгли-
га келган фик ри чиндан ҳам тўғри, адолатли ва
раҳм-шафқатли эдими, хўш? Ўшанда, эҳтимол...
эҳтимол... губернаторга, Клайд анави, ёт таъсир-
ларга берилиб кетган эди, деб жавоб қайтаргани
маъқул бўлармиди?.. Наҳотки, энди унинг дилини
ҳамма вақт ўкинч кемириб юрса?
«Биламан, халоскорим тирик ва уни охиратда
қутқариб қолгай».
Мак-Миллан миссис Грифитс ҳузурига боргун-
ча, ўзини хиёл қўлга олиш мақсадида яна анча
соат давомида шаҳар кезиб юрди. Клайднинг она-
си эса Оберндаги «Халоскорлик Армияси»нинг ар-
боблари ва ҳазрат Фрэнсис Голтнинг рафиқасини-
кида эрталаб соат тўрт яримдан бошлаб тиз чўкиб,
ўғлининг руҳи учун сажда қилар эди; у Клайд –
яратган парвардигорнинг даргоҳидан паноҳ топ-
ганини сезиб қолиш умидида тинмай сиғинар эди.
«Кимга инонганимни биламан», деб сажда қи-
лар эди у.
Do'stlaringiz bilan baham: |