www.ziyouz.com kutubxonasi
265
Хонгирейнинг режасидан бехабар пан Любомирский меҳмонларни қароргоҳида кутиб олиб,
зиёфат қилгач, олиб келинган қорадорининг миқдори билан қизиқди.
— Сиз айтгандан кўра кўпроқ, — деди Хонгирей унга айёрлик билан боқиб.
Сўнг молнинг қаердалигини айтди. Бу янгилик кўпни кўрган панни ҳам таажжубга солди.
Ўликнинг қорнига қорадори тиқиш ҳатто унга ҳам вахшийлик бўлиб туюлиб, қошларини сал
чимирди.
— У ҳолда бериладиган пулнинг ўн фоизини чегириб қоламиз, — деди у.
Кашфиёти учун пандан олқиш эшитишни ният қилган Хонгирей унинг бу гапидан ажабланди:
— Нега энди? Аҳдни бузасизми?
— Аҳд бузилмайди. Биз бир полшалик йигитни ўлдиришга аҳдлашмаган эдик. Ўн фоиз
марҳумнинг оиласига берилади.
— Уни биз ўлдирмадик. Кўп мева еб, заҳарланган.
— Ёш йигитлар бекорга заҳарланишмайди.
Хонгирей қовоғи солиқ паннинг бир сўзли эканини билиб:
— Хўп, унда беш фоизини берамиз, — деди.
— Мен савдолашмайман, — деди пан кескин тарзда. — Пулни сиз бермайсиз, биз оламиз.
Ортиқча эътирозга ўрин қолмади. Кеч кириши билан йўлга отланишди. Пан Любомирский
Хонгирейнинг йигитларидан қуролларни олдириб қўйиб, уларни қароргоҳда қолдирди. Ўзи ҳам
қабристонга бормади. Хонгирей унинг ёрдамчилари билан қабристонга бориб тобутнинг
чиқариб олинишини, очилишини ўзи кузатди. Жасаднинг эгнидаги кийим ечилиши билан
ёрилган қоринни тиккан ипларга қаради. Иплар келишилгандек зарҳал эди. Тугунлари ҳам
белгиланганча эди. Хонгирей «демак, йўлда очишмабди», деб енгил тин олди. Бироқ,
мурданинг қорни очилиб, қорадори ўралган тугунча кўринмагач, кўз олди қоронғулашди. Пан
Любмирскийнинг ёрдамчиси «нега алдадинг?» ёки «сенга ким панд берди?» деб сўраб
ўтирмади. Йигитларига имо қилиши билан Хонгирейнинг қўллари орқасига қайрилиб, кишан
урилди.
Пан Любомирский ҳам «нега ундай бўлди?» деб суриштирмади.
— Сен билан иш пишмаслигини сезган эдим. Гамлет ҳадеб мақтагани учун ишонибман. Сен
катта иш қилолмас экансан. Ўзингнинг бу ёққа келишинг, сенинг энг катта аҳмоқлигинг.
Режангнинг нима учун амалга ошмагани билан менинг ишим йўқ. Бу сенинг масаланг. Бундан
бу ёғига сен Лвовга ҳам яқинлашмайсан. Ўлган йигитнинг хунини эса барибир тўлайсан.
Йигирма кило дорининг ҳисобидан берасан. Пул келгунча йигитларинг шу ерда туришади. Бир
ҳафта ичида пул келмаса, буларнинг ўликларини олиб кетасан. Ҳа, олиб кетасан. Бу ерга
кўмдирмайман уларни.
Катта бойлик ҳавасида йўлга чиққан Хонгирей орқасидан тепки еб хорланган ит каби Москвага
қайт-ди-ю, Кесакполвонни чақиртирди.Хонгирейнинг режасини ўзича тўғри ўқиган Асадбек
айнан шу ерда янглишди: Хонгирей нима гап бўлганини суриштириш учун ўзи келмай,
айбдорларни чақиртиришни маъқул кўрди.
4
Москвага шошқич чақиртирилганларининг боисини Маматбей ҳам, Кесакполвон, Жамшид ҳам
билишмас эди. Хонгирей уларнинг ҳар бири билан алоҳида, алоҳида гаплашди. Унга қадар
Кесакполвон ҳам, Жамшид ҳам зиндон каби қоп-қоронғу ва зах ертўлада маҳбус каби
сақландилар.
Жамшид ўз вазифасини бехато бажарган эди. У полшаликнинг вафотидан кейинги бўлажак
воқеалардан бехабар эди. Кейинги ишлардан фақат Маматбей билан Кесакполвонгина
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |