www.ziyouz.com kutubxonasi
263
йўқолмади.
Жамшиднинг соатга қараб олганини сезган Илико:
— Ишинг бўлса боравер, Бекни ўзим кузатиб қўяман, — деди.
Жамшид «ижозатми?» дегандай хожасига қаради. Асад-бек уни Хонгирей чақиртирганини
биларди. Шу сабабли кўз қараши билан «боравер», деб рухсат берди.
Илико бобосининг сўнгги дамларини, Суликони кўп эслаганини айта туриб:
— Сени ҳам кўп ёдга олдилар, — деди.
Асадбек чолнинг армонларини хаёлига келтириб:
— Бобонг сенга насиҳат қилиб қўйишимни истагандилар, — деди.
— Қанақа насиҳат?
— Бобонг сени йўлингдан қайтишингни, бошқача яшашингни хоҳлардилар.
— Буни биламан... ўзимга ҳам айтганлар. Энди ор-қага қайтиш йўқ. Орқада фақат ўлим бор.
Энди ўйиндан чиқиш мумкинмас, бу ўзингга ҳам маълум.
— Олдинда ҳам ўлим бор, — деди Асадбек ўйчан тарзда.
— Тўғри айтдинг. Истаймизми, истамаймизми, энди икки ўлим оралиғида «лезгинка»га
ўйнайверамиз.
— Мен унгача озгина бўлса ҳам одамга ўхшаб яшаб олмоқчиман. Менинг ошнам бор. Бир куни
«сен бахт излаб умр кечирмадинг, қасос деб яшадинг», деб таъна қилди менга. Умуман у тўғри
айтди. Энди мен учун битта қасос қолди. Кейин бахт излаб кўрсаммикин? — Асадбек шундай
деб аянчли кулимсиради.
Илико сигарет тутатиб, тутундан нимадир ўқигандай тикилди.
— Йўқ, — деди у. — Энди кечикдинг, Бек. Бизнинг бахтимиз — зўр бир душманнинг қўлидан
ўлим то-пиш.
— Бахтга кечикдим... — деди Асадбек хўрсиниб, — Қасосга кечикмасам бас.
— Қасосинг — Хонгирейми?
— Ҳа. Яна бир киши.
— Шошилма. Хонгирейни менга қўйиб берасан. Унга энг аввал мен ҳақлиман. Иш пишяпти.
Яқинда у ўлим фариштаси билан ўпишади. Сен менга ҳалақит бермай тур.
— Йўқ, Илико, сен менга ҳалақит берма. Сендан кўра мен икки, йўқ, уч карра ҳақлиман. Ўртада
сен учун аканг бор, холос. Менинг эса дўстим билан ўғлим бор. Яна тутинган укам ҳам бор.
— Сен нимага қасд қилаётганингни билмаяпсан. Бу ерда Хонгирейни чивин чақиши ҳам қийин.
— Шунинг учун у биз томонга бориши керак. Яқинда борганида ғафлатда эдим. У яна бир
боради.
— Мен бехабар қолмай.
Иликонинг кузатувида «Домодедово»га келган Асадбек Жамшидни кутиб, ҳатто кейинги учоқда
учмоқчи ҳам бўлди. Лекин Илико бунга кўнмади.
Жамшид икки кундан сўнг қайтиб, ушланиб қолиши сабабини айтди.
Жамшидни йўқлаган Хонгирей олдинда катта ишлар турганлигидан гапириб, Кесакполвондан
кўнгли тўлмаётганини билдирди:
— У бир меров, лақма экан. Бек аканг қандай қилиб уни ёнида олиб юрибди?
Жамшид «билмайман» дегандай елка қисди.
— Мен унинг ўрнида сени кўрмоқчиман, — деди Хонгирей ўткир кўзини унга қадаб.
Жамшид бу кутилмаган гапдан ноқулай аҳволга тушиб, ундан нигоҳини олиб қочди.
— Менинг устозим Зелихон оға одам танлашни биларди. Сени менга бекорга тавсия этмаган.
Сен ноз қилиб ўзингни у ён-бу ён ташламагину, Бекнинг ўрнига тайёрлан. Бек сени ўлдирмоқчи
эди. Истасанг уни ўлдиришинг мумкин. Мен уни сенга совға қилдим.
Хонгирей бу мақтовлардан сўнг Жамшидга бўлажак вазифани тушунтирди:
— Кеча Москвага полшалик талабалар келишди. Комсомолнинг «Спутник» деган сайёҳлик
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |