П = П*Қ – (В*Қ + C) (1)
13
бунда: Қ - сотиш ҳажми; П – фойда; П - маҳсулот бирлиги нарҳи; В - маҳсулот
бирлигидаги ўзгарувчан ҳаражатлар; C - маҳсулот бирлигидаги доимий ҳаражатлар.
Ишлаб чиқаришнинг зарарсизлик нуқтасида П = 0га тенг бўлади ва бундан зарарсизлик
нуқтаси келиб чиқади:
Қ = C /( П –В)
(2)
14
Шундай қилиб, зарарсизлик нуқтасини аниқлашда сотиш нарҳи, маҳсулот
бирлигига
кетган ўзгарувчан ҳаражатлар ҳамда маълум вақт (йил ёки ой) давомидаги доимий ҳаражатлар
энг муҳим омиллардандир.
Шундай қилиб, зарарсизлик таҳлилидан қуйидаги амалий хулосаларни олиш
мумкин:
- зарарсизлик нуқтасининг юқори бўлиши исталмас бўлиб, у фирма ишлаб чиқариш
(маҳсулот сотиш) даражасининг ўзгаришига боғлиқ бўлади;
- доимий ҳаражатлар қанчалик юқори бўлса, зарарсизлик нуқтаси шунчалик юқори
бўлади;
- сотиладиган маҳсулот бирлиги баҳоси ва ўзгарувчан нисбий ҳаражатлар
ўртасидаги фарқ қанчалик катта бўлса, зарарсизлик нуқтаси шанчалик кичик бўлади.
Шундай қилиб, зарарсизлик таҳлили маҳсулот бирлиги баҳосига
доимий ва
ўзгарувчан ишлаб чиқариш ҳаражатлари таъсирини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Кўриб чиқилган ёндашиш инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқишда лойиҳа қуввати ёки
техника ва технологиянинг муқобил вариантларининг турли хил миқдорлари натижасида
қўйиладиган муқобил инвестиция таклифларини ҳисобга олган ҳолда бир қанча
зарарсизлик нуқталарини ҳисоблашга имкон беради. Лойиҳа қувватининг ўзгариши
доимий ҳаражатларга, технологиянинг ўзгариши ўзгарувчан ҳаражатларга таъсир
кўрсатади. Масалан, янги прогрессив технологик жараёнларни жорий этиш, одатда ва энг
13
Кузнецов Б. Т. Инвестиции: Учеб. пос. для студентов вузов, обучающихся по направлению подготовки
«Экономика». – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2006.- С.315.
14
Кузнецов Б. Т. Инвестиции: Учеб. пос. для студентов вузов, обучающихся по направлению подготовки
«Экономика». – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2006.- С.315.
аввало, ишчи кучи қиймати ҳисобига ўзгарувчан нисбий ҳаражатларнинг пасайишига
олиб келади. Шу сабабли зарарсизлик таҳлили лойиҳанинг асосий кўрсаткичларини
нисбий ҳал этиш қўлланилаётган инвестиция лойиҳасининг режалаштириш босқичида
амалга оширилиши тавсия этилади. Шунинг учун зарарсизлик таҳлилини
молиявий
режалаштиришда қўллаш тавсия этилади. Масалан, кредитнинг ҳар йили қопланишини
таъминлаш учун қарз олувчининг доимий тўловларини (кредит ва фоиз тўловларини)
ҳисобга олиш билан қўшимча зарарсизлик нуқтасини ҳисоблаш мумкин.
Зарарсизлик миқдори ишлаб чиқариш (ёки маҳсулот сотиш) даражасининг
ўзгаришига боғлиқ. Шунга кўра, доимий ҳаражатлар қанчалик юқори бўлса, зарарсизлик
нуқтаси шунчалик юқори бўлади. Сотилган маҳсулот бирлиги баҳоси ва ўзгарувчан
нисбий ҳаражатлар ўртасидаги фарқ қанчалик катта бўлса, зарарсизлик нуқтаси шунчалик
кичик бўлади.
Зарарсизлик таҳлили маҳсулот бирлиги баҳосига доимий ва ўзгарувчан
ишлаб
чиқариш харажатлари таъсирини аниқлаш имконини беради. Лойиҳа қувватининг
ўзгариши доимий харажатларга, технологияларнинг ўзгариши ўзгарувчан харажатларга
таъсир кўрсатади. Шу
сабабли, зарарсизлик таҳлили ишлаб чиқаришнинг таркибий ва
миқдорий ўзгаришларнинг аҳамиятини аниқлашда қўлланилиши
билан молиявий
режалаштиришга жуда қўл келади.