“БАҲолаш иши ва инвестициялар” кафедраси



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#254378
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
loyihaviy moliyalashtrsh umk

Ишлаб чиқариш риски- бу ишлаб чиқариш жараёнида камчиликларни юзага келиш 
риски. Бу риск ишлаб чиқариш давомийлигининг бузилишида, объектнинг лойиҳавий 
қувватга эришмаслигида, қўшимча ишлаб чиқариш ҳаражатларида намоён бўлади. Ишлаб 
чиқариш рискининг бир тури бу технологик рискдир. Бу рисклар таъминотдаги 
узилишлар, ресурс заҳираларининг етишмаслиги, хом ашё сифатининг пастлиги, 
транспорт масалалари ва бошқалар сабаб келиб чиқади. Ишлаб чиқариш ҳаражатларининг 
юқори даражаси ҳаражатларни хато ҳисоблаш, хом ашё ва бошқа ресурлар миқдори ва 
сифатига маълум талабларни аниқ эмаслиги натижасида бўлади. 
Бошқарув риски- бу ишлаб чиқариш рискининг бир тури, бошқарувчи шахснинг 
тажриба ва малакасини етарли даражада эмаслиги натижасида рўй беради. Айрим 
ҳолларда, бошқарув риски деганда, лойиҳа фаолиятининг барча фаза ва босқичларидаги 
менежмент даражасининг пастлиги ва хатолари билан боғлиқ рисклар тушунилади. 
Сотиш риски - бу лойиҳа маҳсулоти сотиш хажмининг ва шу маҳсулот баҳосининг 
камайиш рискидир. Сотиш риски бозор конъюнктурасининг ўзгариши, маркетинг ёки 
баҳо риски деб ҳам аталади. Сотиш риски, айниқса баҳони тахмин қилиш анча қийин 
бўлган, янги маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳаларда юқори бўлади. 
Молиявий риск. Бу рискнинг лойиҳа фаолиятидаги асосий турлари: а) кредит риски; 
б) валюта риски; в) фоиз ставкасини ўзгариш рискидир. Кредит риски - бу лойиҳани 
амалга ошираётган ташкилотнинг кредитор банкка кредит шартномаси бўйича тўлов 
мажбуриятларини тўлиқ ёки умуман тўлай олмаслик риски бўлиб, у асосан лойиҳани 
молиялаштиришда лойиҳани кредитловчи банкнинг рискидир. Валюта риски- бу риск 
лойиҳа маҳсулоти маҳаллий бозорда сотилганда ва ҳокимият маҳсулотни миллий 
валютада сотилишини талаб қилаётган пайтда юқори бўлади. Бу риск лойиҳа маҳсулотини 


сотишдан олинадиган валюта билан кредит валютаси бир хил бўлмаган ҳолларда юзага 
келади. Фоиз ставкасининг ўзгариш риски - бу риск кредит ресурслари ўзгарувчан 
ставкада қўлланилганда рўй беради. Бундай ресурсларни жалб қилишда лойиҳада 
қўлланилган капитал қийматининг ошиши ва маҳсулот рентабеллигининг камайиш 
ҳавфлари мавжуд бўлади. 
Мамлакат риски- бу ташқи лойиҳа рискларига тегишли бўлиб, унинг мазмуни 
шундаки, лойиҳа амалга оширилаётган мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлари ва 
давлатнинг сиёсати лойиҳа фаолияти учун жиддий қийинчиликлар яратиши ва хатто 
лойиҳани барбод қилиши ҳам мумкин. Мамлакат рискининг омиллари: марказий ва 
маҳаллий хокимиятларнинг ҳаракати, урушлар, иш ташлашлар, террорчилик ҳаракатлари 
ва бошқалар бўлиб, булар лойиҳа иштирокчилари таъсири доирасидан ташқарида бўлади. 
Давлатнинг сиёсати билан боғлиқ мамлакат рискларини шартли равишда иккита гуруҳга 
бўлиш мумкин: сиёсий ва иқтисодий. 
Сиёсий мамлакат риски- ҳукуматнинг чет эл инвесторлари ва кредиторлари 
иштирокидаги лойиҳа фаолиятини тўхтатиш ёки чеклашга қаратилган ҳаракати билан 
боғлиқ. Буларга фойдани бошқа мамлакатга олиб ўтишдаги таъқиқлашлар ва чеклашлар, 
чет эл капитали учун аввал яратилган имтиёзлардан маҳрум қилиш, концепция ва 
лицензияларни қайтариб олиш ва бошқалар киради. 
Иқтисодий мамлакат риски - давлатнинг лойиҳани амалга оширилиши шароитида 
қўллайдиган солиқ, валюта, божхона ва бошқа иқтисодий шарт-шароитларни ўзгартириши 
билан боғлиқ. 
Маъмурий рисклар- лойиҳа компаниялари ва лойиҳа фаолиятининг бошқа 
иштирокчиларини давлат назорат ва тартибга солиш бошқармаларидан турли 
лицензиялар, рухсатларни олиши билан боғлиқ. Лицензиялар, рухсатлар лойиҳа 
фаолиятининг барча босқичларида талаб қилиниши мумкин: лойиҳа ҳужжатларини ишлаб 
чиқишда, тендерлар ўтказишда, машина ва асбоб-ускуналарни етказиб беришда, 
қурилишда, дастлабки ишлар ва объектнинг ишга туширилишида талаб қилинади. 
Лицензиялар, рухсатномалар сони айрим лойиҳалар бўйича жуда кўп бўлиши мумкин: 
лойиҳа фаолиятининг у ёки бу тури билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи, табиий 
ресурслардан фойдаланиш, табиий ресурсларни ва валютани четга олиб чиқиш ҳуқуқини 
берувчи лицензиялар, рухсатлар бўлиши мумкин. 
Ҳуқуқий риск- бу риск қайсидир даражада мамлакат, маъмурий ва бошқарув 
рисклари билан боғлик. Аввало, бу риск кредиторнинг кафолат бермаслик ва бошқа 
кредит билан таъминлашлар эҳтимоли билан боғлиқ ноаниқлик ва ишончсизлигида 
намоён бўлади. Бундай ноаниқлик ва ишончсизлик сабаблари, фикримизча, қуйидагилар 
бўлиши мумкин: қонунлар мажмуининг ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг мукаммал 
эмаслиги, ҳуқуқий ҳужжатлар сифатининг пастлиги, суд механизмидаги камчиликлар ва 
бошқалар. Айрим ҳуқуқий рисклар лойиҳа иштирокчилари назоратидан ташқарида бўлиб, 
улар мамлакат ва сиёсий рискларга яқин. Бундан бошқа ҳуқуқий рискларни миллий 
қонунчиликни, халқаро инвестицион ҳуқуқларни яхши билувчи, шартнома, келишувлар ва 
бошқа лойиҳанинг ҳуқуқий хужжатларида иштирок этувчи малакали ҳуқуқшунос 
маслаҳатчини жалб қилиш билан ҳал этиш мумкин. 


Форс-мажор риски - лойиха фаолиятига тегишли бўлмаган ташқи рисклардан бири 
бўлиб, унга ер силкиниши, ёнғинлар, сув тошқини, бўронлар ва бошқа табиий ҳодисалар 
киради. Форс-мажорга айрим ижтимоий ва сиёсий табиий ҳодисалар ҳам киради: иш 
ташлашлар, инқилоблар ва бошқалар. Шундай йўл билан мамлакат рискининг бир қисми 
форс-мажор риски сифатида намоён бўлади.
Юқорида келтирилган рисклар таснифи шартли равишда бўлиб, бундай рисклар аниқ 
ҳолатларда мутахассислар ва экспертлар томонидан тармоққа тегишлилиги, кўламлари, 
танланган технология, лойиҳани амалга ошираётган мамлакат ва лойиҳанинг ўзига хос 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. 
Хуллас, лойиҳа рискларининг барча турларини уларнинг таъсири жиҳатидан аҳамиятсиз 
ва ҳавфсиз, деб бўлмайди. Лойиҳа рисклари кичик бир технологик ёки шу каби 
микродаражадаги жараёндан тортиб, то мамлакат, ҳатто, халқаро миқёсдаги турли ҳолатлар ва 
ҳодисаларнинг ўзгаришига боғлиқ ҳолда келиб чиқиши мумкин. 

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish