2. Фаннинг таркибий тузилиши ва бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
“Лойиҳавий молиялаштириш” фани ўз таркибига 9 мавзуни қамраб олган бўлиб,
унда фанининг пердмети, мақсади ва вазифалари, лойиҳавий молиялаштиришни ташкил
этишнинг назарий асослари, лойиҳавий молиялаштириш учун лойиҳаларни танлаб олиш
ва баҳолаш, инвестицияларни лойиҳавий молиялаштиришнинг усуллари ва шакллари,
лойиҳавий молиялаштириш бўйича халқаро молия институтлар тажрибаси, инвестиция
лойиҳаларини синдикатли кредитлаш, инвестицияларни лойиҳавий молиялаштиришда
рисклар ва уларни бошқариш, лойиҳавий молиялаштириш юзасидан назорат олиб бориш
ҳамда Ўзбекистонда лойиҳавий молиялаштиришдан фойдаланиш имкониятлари ва
истиқболлари кабилар келтирилган.
“Лойиҳавий молиялаштириш” фани “Иқтисодий назария”, “Инвестиция лойиҳалари
иқтисодий
самарадорлигини
баҳолаш”,
“Инвестиция
рискларини
бошқариш”,
“Инвестицияларни амалга ошириш мониторинги”, “Пул, кредит ва банклар”, “Банк
рисклари ва уларни бошқариш”, “Молия” каби фанлардан олинган назарий билим
асосларига таянади. Шу билан бирга, ушбу фан қатор махсус фанлар, жумладан,
“Инвестицион таҳлил”, “Инвестиция лойиҳалари мониторинги” каби фанларни
ўзлаштириш учун назарий-услубий асос бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий жиҳатдан мустаҳкамлаш, устувор саноат ва
хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш иқтисодий ислоҳотларнинг янгидан-янги
босқичларини белгилаб бермоқда. Мақсад мустақил, демократик, ҳеч кимдан кам
бўлмаган, юқори турмуш даражасига эга бўлган суверен кучли-қудратли давлатни барпо
этишдир. Бу йўлда мустақиллигимиз йилларининг ҳозирги даврига қадар биз жуда улкан
ишларни, таркибий ўзгаришларни амалга оширдик ва амалга оширмоқдамиз, ўз олдимизга
қўйган юксак мақсадларимиз сари одим қадам ташлаб бормоқдамиз, дея бемалол
айтишимиз мумкин.
Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш зарур экан, ҳар бир таркибий
ўзгариш маълум миқдордаги маблағлар киритишга эҳтиёж сезади, бу ишни муайян
инвестиция лойиҳаси орқали рўёбга чиқаришимиз мумкинлиги ҳаммамизга маълум.
Транспорт, алоқа, қазилма бойликлар қазиб олиш, хом ашёни қайта ишлаш, ярим тайёр ва
тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш каби соҳа ва фаолият йўналишларида йирик
инфратузилмавий лойиҳаларни, йирик саноат лойиҳаларини амалга ошириш юқорида
кўрсатиб ўтилган мақсадга эришишда муҳим масалалардан ҳисобланади. Шундай экан,
инвестиция лойиҳаларини амлга оширишдаги асосий масалалардан бири бўлган
молиялаштириш масаласи мамлакатимиз иқтисодиётига инвестицион ресурслар талаб
қилинадиган ҳозирги вақтда алоҳида эътиборга молик масаладир. Бу борада инвестиция
талаб соҳа ва фаолиятларга маблағлар жалб қилиш мақсадида зарурий шарт-шароитлар
ҳамда ҳуқуқий асослар мустақиллик йилларида яратилди ва қатор ижобий натижаларга
эришилди. Инвестиция соҳасини тартибга солувчи ҳуқуқий асос 1998 йилда “Чет эл
инвестициялари тўғрисида”ги, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва
уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги
қонунларни қабул қилиниши орқали мустаҳкамланди. Чет давлатлардан зарурий
инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон
ва Қарорларида, Вазирлар Маҳкамаси Қарорларида ўз амалий ифодасини топган жуда
кўплаб ҳуқуқий ва иқтисодий, жумладан, солиқ имтиёзлари яратилди ва бу ҳаракатлар
натижаси ўлароқ сўнгги йилларда республикамиз иқтисодиётига киритилаётган
инвестицияларнинг миқдорини ўсиб бориш тенденцияси қайд этилди. Лекин, йирик
саноат объектларини барпо этиш анчагина узоқ давом этадиган жараёнлигини ҳисобга
олиб, уларга инвестиция киритувчиларни топиш бироз мушкулроқ ишлигини билган
ҳолда уларни бари бир амалга ошириш зарурлигини онгли равишда англаб етамиз. Бу
йўлда йирик миқдордаги маблағларни ягона йирик бир лойиҳага бирлаштира олиши
мумкин бўлган усулга, воситага мурожаат қилиш имконияти мавжуд. У жаҳон амалиёти
тажрибасидан кўпчилигимизга маълум бўлган консорциум, синдикат тарзида маблағларни
бирлаштириш хусусиятига эга бўлган лойиҳавий молиялаштириш усулидир.
Инвестицияларни лойиҳавий молиялаштириш маблағларни бирлаштирган ҳолда
лойиҳаларни молиялаштириш усули бўлибгина қолмай, иқтисодиётда мулкдорлар
синфини кўпайтириш, йирик объектларни ишга тушириш орқали ишсизлик муаммосини
хал қилиш, мамлакатда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)
миқдорини ўстириш, иқтисодиётни техник-технологик жиҳатдан модернизациялаш ва
қайта жиҳозлаш имкониятларини яратиши мумкин. Бу эса, ўз навбатида, маҳаллий
бозорларни сифатли ва арзон маҳсулотлар билан тўлдириш, импорт ўрнини босувчи ва
экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантирувчи хўжалик
юритувчи субъектларни, замонавий тил билан айтганда, йирик компания ва
корпорацияларнинг кўпайишини таъминлаши табиийдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |