“БАҲолаш иши ва инвестициялар” кафедраси


Инвестицияларни лойиҳавий молиялаштиришнинг асосий иштирокчилари



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#254378
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49
Bog'liq
loyihaviy moliyalashtrsh umk

 
4. Инвестицияларни лойиҳавий молиялаштиришнинг асосий иштирокчилари 
ва уларнинг функциялари. Бошқа инвестициялаш технологияларига нисбатан 
лойиҳавий молиялаштиришнинг қулайликлари ва камчиликлари.
Ўзбекистоннинг 
инвестицион 
фаолиятининг 
ривожланишида 
лойиҳавий 
молиялаштириш ўзига хос аҳамият касб этади. Республикада соғлом рақобат муҳитининг 
юзага келиши тижорат банкларининг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги 
мавқеининг кучайишига, банклар фаолиятининг самарадорлигини ошириш заруриятини 
кучайтиришга олиб келади. Бозор иқтисодиёти шароитида лойиҳавий молиялаштириш 
инвестицияларни молиялаштиришнинг тараққий этган замонавий усулларидан бири 
ҳисобланади.
Инвестицияларни лойиҳавий молиялаштиришда қатнашиш имкониятига эга бўлган 
иштирокчиларнинг, турли маблағлар эгаларининг лойиҳани амалга оширишдаги 
вазифаларини билиш лойиҳага маблағларни самарали бирлаштиришга кўмак берувчи ва 
юқори натижаларга элтувчи муҳим омил ҳисобланади (2.1-жадвал). 
Лойиҳавий молиялаштиришнинг жаҳон амалиётида турлича усуллари ва манбалари 
мавжуд бўлиб, ҳар бир давлат ўз иқтисодий ва инвестицион сиёсати, бозор 
механизмининг амал қилиш даражасига қараб, бу усуллардан фойдаланиши мумкин.
 
2.1-жадвал
Лойиҳавий молиялаштиришда қатнашиши мумкин бўлган иштирокчилар 
Иштирокчилар 
Лойиҳадаги роли 
Лойиҳа 
хомийлари, 
таъсисчилари 
Лойиҳа натижаларига бевосита қизиқувчи компаниялар ва 
жисмоний шахслар. Улар лойиҳани олдинга сўришади, турли 
масалаларни келишишади, тегишли рухсат(нома)лар олишади. 
Етказиб 
берувчи 
ва 
пудратчилар 
Берилган лойиҳа билан боғлиқ бўлган товарлар ва хизматларни 
етказиб бериш шартнома мажбуриятларига эгалик қилувчи 


компаниялар. 
Харидорлар 
Кўпчилик лойиҳаларда маҳсулот маълум даврда очиқ бозорларга 
олиб чиқилмайди. Бундай ҳолларда лойиҳа компанияси алоҳида 
харидор ёки уларнинг гуруҳи билан муайян миқдордаги 
маҳсулотни сотиб олиш бўйича олдиндан узоқ муддатли 
шартномалар тузишган бўлади. 
Лойиҳа 
амалга 
оширилаётган мамлакат 
ҳукумати 
Зарурий рухсат берувчи ҳужжатларни бериш, харидларни амалга 
ошириш, лойиҳада акционер, ҳомий сифатида иштирок этиш, 
муайян кафолатлар тақдим этиш.
Лойиҳа бошқарувчиси 
Лойиҳанинг амалга оширилишига жавоб берувчи менежерлар 
командаси, лойиҳавий молиялаштириш бўйича битмнинг бош 
бўғини. 
Қарз 
ҳисобига 
молиялаштирувчилар 
Лойиҳа компаниясига ресурсларни келишилган муддатга ва 
олдиндан келишилган шартлар асосида қарзга тақдим этувчи 
тузилмалар. 
Консултант 
ва 
маслаҳатчилар 
Лойиҳани 
амалга 
оширишнинг 
турли 
аспектларида 
мослашувчанликни 
таъминлайдиган 
маслаҳатлар 
берувчи 
ихтисослаштирилган копаниялар ва жисмоний шахслар.
Инвестиция лойиҳаларининг узоқ муддатли банк кредитларини лойиҳавий 
молиялаштиришнинг айрим ҳолатлардаги кичик бир шакли сифатида қараш мумкин. 
Бунга қуйидаги омиллар сабаб бўлади. Биринчидан, тижорат банкларининг нуқтаи 
назаридан лойиҳавий молиялаштириш доирасидаги кредит операциялари юқори рискли 
операция ҳисобланади. Лойиҳавий молиялаштириш тизимида банк қарздорга регресс 
ҳуқуқисиз кредит беради. Кредитни қайтариш ва фоизини тўлаш манбаси бўлиб, 
инвестиция лойиҳасини амалга оширишдан оладиган даромад ҳисобланади. Тижорат 
банклари рискларни қабул қилганлиги учун мукофот тариқасида юқори фоиз олади. Шу 
тариқа банк юқори рискни суғурта қилади. Иккинчидан, лойиҳавий молиялаштиришда 
асосий эътибор инвестиция лойиҳаларининг рискларини баҳолашга ва уни пасайтиришга 
қаратилади. Бундай ҳолда асосий ролни етакчи банк ўйнайди, у ўзининг ходимлари билан 
ва маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳасининг самарадорлигини, пул 
оқими динамикасини, маҳсулот сотиш истиқболини, лойиҳа рискларини баҳолайди. 
Лойиҳавий таҳлил лойиҳавий молиялаштиришда энг асосий аҳамиятга эга бўлган 
жараёндир. Учинчидан, лойиҳани амалга оширишда қуйидаги кўпгина иштирокчиларнинг 
қатнашиши кўзда тутилади: 
- лойиҳа ташаббускори; 
- лойиҳа компанияси; 
- маслаҳатчилар; 
- пудратчилар (бош пудратчи, субпудратчи); 
- ускунани етказиб берувчилар; 
- суғурта компаниялари ва кафолатчи банклар; 
- кредиторлар (банклар)ва ҳ.к. 


Лойиҳавий молиялаштиришда лойиҳа компанияларининг мавжудлиги, унинг асосий 
белгиларидан бири ҳисобланади. Лойиҳа компаниялари лойиҳани амалга ошириш 
шароитида лойиҳа ҳомийлари томонидан ташкил этилади. Агар оддий кредит 
операцияларида банк қарздорнинг олдинги даврдаги молиявий фаолиятининг натижалари 
билан қизиқса, инвестиция лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишда эса банк асосий эътиборни 
лойиҳани самарадорлигини баҳолашга ва лойиҳа компаниясининг фаолиятини 
таъминловчи кафолат масалаларига эътибор беради. Олинган кредит таъсисчиларнинг 
балансида эмас, балки лойиҳа компаниясининг балансида ўз аксини топади. Бу усул 
“балансдан ташқари” (“оф баланcе шеет”) деб номланади. Тўртинчидан, лойиҳавий 
молиялаштиришда кредитор асосий эътиборни, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш 
жараёнининг назоратига қаратади. Кўп ҳолларда, бу функция кредиторлар томонидан 
амалга оширилса, айрим ҳолларда, бунга махсус компаниялар таклиф этилади. Махсус 
компания қарздор билан тузилган шартнома асосида лойиҳани амалга ошириш жараёни 
устидан доимий назорат олиб боради, қарздор ўз навбатида бу компанияга бажарилган 
ишлар хусусида даврий ҳисобот бериб туради. Бешинчидан, лойиҳавий молиялаштириш 
бозорида банклар турлича вазифаларни бажарувчилар сифатида иштирок этиши мумкин: 
банк-кредитор сифатида; кафолатчи сифатида; молиявий маслаҳатчи сифатида; лизинг 
институт сифатида ва ҳ.к. Олтинчидан, қарздор учун лойиҳавий молиялаштириш 
доирасида олинган маблағ ўз афзалликлари билан бир қаторда оддий кредитга нисбатан 
қимматга ҳам тушуши мумкин. У қуйидагилар билан асосланади: 
- юқори риск сабабли кредит бўйича фоиз ҳам юқори бўлади, шунингдек, ортиқча 
комиссион харажатлар (лойиҳани баҳолаш учун, молиялаштиришни ташкил этиш учун, 
мониторинг учун комиссия ҳақлари) мавжудлиги; 
- лойиҳа олди ишлари бўйича харажатларнинг кўплиги; 
- тўлиқ ишлаб чиқилган лойиҳа олди ҳужжатларисиз банк молиялаштириш 
аризасини кўриб чиқмаслиги; 
- қарздор фаолияти устидан банк томонидан қаттиқ назоратни ўрнатилганлиги. 
Шунинг учун ҳам, кўп ҳолларда, қарздор инвестицияларни молиялаштиришнинг 
оддий анъанавий шаклидан фойдаланишни лозим кўради. 
бўйича қарздорга нисбатан ўз талабини бошқа кредиторга беради.
Лойиҳавий молиялаштиришда қуйидаги ишларни бажариш ўта муҳимдир. Бошқача 
ифодалаганда, лойиҳавий молиялаштиришнинг босқичлари қуйидагича: 
Биринчи босқич - лойиҳанинг техник таҳлили. Бу босқичдақуйидаги саволга жавоб 
бериш зарур: лойиҳа ўзининг бошланғич смета харажатларига мос ҳолда амалга 
оширилмоқдами? Лойиҳавий молиялаштиришда қарздорлар тажрибали эксперт-
инженерларнинг (бу кўп ҳолларда махсус саволларда тавсиялар берувчи мустақил 
маслаҳатчилар) тавсиясига амал қилади. Бундай экспертларнинг хулосаси техник ҳисобот 
шаклида тавсия этилиши ва қуйидаги ҳолатларни ўзида қамраб олиши мумкин: зарур 
инвестиция миқдорини; келгусидаги зарур инвестицияларни (кўзда тутилмаган 
харажатларни ва фавқулотдаги зарарларни қўшган ҳолда); лойиҳанинг қайтими учун 
зарур вақт; зарарсизлик нуқтаси; электр энергия, сув ва бошқа харажатлар қиймати; 
лойиҳада ишлаш учун ходимларни ўқитиш имконияти; лойиҳа маҳсулотини сотиш 
бозорининг мавжудлиги. 


Иккинчи босқич - бу иқтисодий ва молиявий таҳлил. 
Лойиҳаларнинг иқтисодий ва молиявий таҳлили жараёнида лойиҳа барча олинган 
кредитлар бўйича ўз вақтида ҳисоб китоблар учун етарлича фойдага эга бўладими?- деган 
саволга жавоб олиш зарурдир.
Лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг асоси бўлиб соф пул 
оқимини таҳлили ҳисобланади. Соф пул оқими ўз таркибига қуйидагиларни қамраб олади: 
лойиҳа эгаларининг акционер капиталига дастлабки инвестиция қўйилмаларини ва 
кредиторларнинг қарз маблағларини; олинган фойдани; сарф харажатларни. 
Лойиҳаларни молиялаштиришнинг учинчи ва тўртинчи босқичларида ҳомийларни 
фаолиятини, рискларни ва уларни тақсимланишини таҳлил этади. Бу босқичда 
кредиторлар раҳбарларнинг фаолиятини ва уларнинг имиджини, лойиҳа иштирокчилари 
учун рискларнинг тўғри тақсимотини ўрганади. 

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish