Ў
Ў
З
З
Б
Б
Е
Е
К
К
И
И
С
С
Т
Т
О
О
Н
Н
Р
Р
Е
Е
С
С
П
П
У
У
Б
Б
Л
Л
И
И
К
К
А
А
С
С
И
И
О
О
Л
Л
И
И
Й
Й
В
В
А
А
Ў
Ў
Р
Р
Т
Т
А
А
М
М
А
А
Х
Х
С
С
У
У
С
С
Т
Т
А
А
Ъ
Ъ
Л
Л
И
И
М
М
В
В
А
А
З
З
И
И
Р
Р
Л
Л
И
И
Г
Г
И
И
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
“БАҲОЛАШ ИШИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР” кафедраси
“ЛОЙИҲАВИЙ МОЛИЯЛАШТИРИШ” фанидан
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА
Билим соҳалари:
200 000
– Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ
Таълим соҳалари:
230 000
– Иқтисод
Таълим
мутахассислиги:
5А230603 – Инвестицияларни бошқариш (тармоқлар ва
соҳалар бўйича)
Т
Т
О
О
Ш
Ш
К
К
Е
Е
Н
Н
Т
Т
–
–
2
2
0
0
2
2
0
0
“ЛОЙИҲАВИЙ МОЛИЯЛАШТИРИШ” ФАНИДАН
МАЪРУЗАМАТНЛАРИ
1-мавзу: “Лойиҳавий молиялаштириш” фанининг пердмети, мақсади ва
вазифалари.
Режа
1. Фаннинг предмети, уни ўқитишнинг асосий мақсад ва вазифалари.
2. Фаннинг таркибий тузилиши ва бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги.
Таянч иборалар: лойиҳавий молиялаштириш,“Лойиҳавий молиялаштириш”
фанининг предмети, “Лойиҳавий молиялаштириш” фанини ўқитишнинг мақсади
1. Фаннинг предмети, уни ўқитишнинг асосий мақсади ва вазифалари.
Ўзбекистонда инвестицияларни молиялаштиришнинг самарали усулларини миллий
иқтисодиёт хусусиятларини инобатга олган ҳолда жорий этиш,
инвестицион фаолиятда
лойиҳавий рискларни имкон даражасида пасайтириш, инвестицион рискларни самарали
бошқариш, ресурслар тақчиллиги шароитида йирик инвестиция лойиҳаларини самарали
молиялаштиришни ташкил этиш бугунги кун молия-банк соҳасининг долзарб
йўналишларидан биридир.
Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб
қилиш ва самарали ўзлаштириш ишларини амалга оширмасдан туриб иқтисодиётни
барқарор ўстириш, асосий капитални янгиланишига ва
бутун инвестицион-молиявий
соҳада таркибий ўзгаришларга эришиб бўлмайди. Бинобарин, Ўзбекистоннинг жаҳон
ҳамжамиятига фаол интеграциялашуви мамлакатнинг иқтисодий-сиёсий соҳаларидаги
имкониятларидан тўлиқ фойдаланишни талаб қилиши табиийдир. Бу борада банк
тизимини ривожлантириш, уларнинг инвестиция фаолиятини молиялаштиришдаги
ролини кучайтириш, молиялаштиришнинг замонавий усулларидан фойдаланиш муҳим
амалий аҳамият касб этади.
Бозор механизми ва тамойилларининг жорий этилиши муносабати билан иқтисодиёт
назариясида “инвестициялар”, “хорижий инвестициялар”, “инвестицион фаолият”,
“инвестицион муҳит”, “лойиҳавий молиялаштириш”, “синдикатли кредитлаш” каби
кўплаб атамаларнинг мазмуни-моҳияти ва аҳамиятини асослаш ҳамда
мамлакатимиз
иқтисодиёти тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш
бўйича илмий-амалий изланишлар олиб бориш ҳозирги даврнинг энг муҳим ва долзарб
бўлган тадқиқот йўналишларидан бирига айланганлиги исбот талаб этмайдиган
ҳақиқатдир. Шу сабабдан ҳам мулкчилик ва хўжалик юритиш шакл ва усуллари
ўзгараётган ва ривожланаётган ҳозирги мураккаб жараёнда миллий иқтисодиётга хорижий
инвестицияларни фаол жалб этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
ҳамда лойиҳавий молиялаштиришнинг илмий-назарий асосларини ўрганиш муҳим
вазифалардандир.
Тижорат
банкларига
халқаро
банк
нормаларига
мувофиқ
лойиҳавий
молиялаштиришни амалиётга кенг татбиқ қилиш,
жумладан, хорижий банк капиталини
жалб этиш йўли билан инвестиция дастурларини амалга оширишда фаол иштирок
этишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги ПК-56-сонли
“Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарори муҳим амалий аҳамият касб этади.
Бир қарз олувчининг қарз олишга бўлган талаби жуда катта ҳажмни ташкил этиши
мумкин бўлсада, аммо назорат қилувчи органлар томонидан бир қарздорга кредит бериш
миқдори ва риски белгилаб қўйилган. Одатда, газни ёки нефтни қайта
ишловчи
корхоналарга бир банк кредит бера олмаслигининг сабаби, бу банк маблағларининг
етишмаслиги ҳамда активларни диверсификация қилиш мақсадида катта маблағни бир
мижозга бермаслигидадир. Шу сабабларга кўра, кредит олувчининг молиявий эҳтиёжини
қондириш, шу билан бирга, ўзининг активларини сифатли бошқариш
учун бир неча
банклар банк синдикатини ҳосил қилиб “синдикатли кредитлаш”ни амалга оширадилар.
Лойиҳавий молиялаштиришнинг асосий кўриниши синдикатли кредитлаш бўлиб, бунда
бир неча банклар томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини биргаликда
молиялаштириш тушунилади. Лойиҳавий молиялаштиришда етакчи банк ва иштирокчи
банклар қатнашади. Етакчи банк синдициялаштирилган кредитлаш ташаббуси билан
чиққан ва зиммасига иштирокчи-банклар номидан кредит ҳужжатларини юритиш
масъулияти
юклатилган, қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча депозит
ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк тушунилади. Иштирокчи банклар эса
синдициялаштирилган кредит беришда қатнашувчи банклардир. Жаҳон тажрибасида
лойиҳавий молиялаштириш, асосан, банкларга, нефтни ва газни қайта ишловчи
компанияларга ва катта саноат корхоналари барпо этиш мақсадларида берилади. Демак,
давлатимизнинг иқтисодий салоҳиятини кўтариш учун муҳим бўлган объектларни
молиялаштиришда лойиҳавий молиялаштиришдан фойдаланиш муҳим аҳамият касб
этади. Йирик инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш самарадорлигини оширишда
синдициялаштирилган кредитнинг яна бир жиҳати шундаки, ушбу лойиҳани
молиялаштиришдан олдин молиялаштираётган ҳар бир банк лойиҳани кўриб чиқади. Бу
эса, ўз навбатида, лойиҳанинг ҳаётийлиги ва мақсадга эришишида ижобий натижаларга
олиб келади.
“Лойиҳавий молиялаштириш” фанининг предметини лойиҳавий молиялаштиришни
ташкил этиш билан боғлиқ бўлган молиявий-иқтисодий муносабатлар ташкил қилади.
“Лойиҳавий молиялаштириш” фанини ўқитишнинг мақсади - талабаларда лойиҳавий
молиялаштиришга
доир билим, малака ва кўникмалар ҳосил қилишдан иборат. Ушбу
мақсаддан келиб чиқиб, фан ўз предметини ўрганиш учун қуйидаги вазифаларни:
лойиҳавий молиялаштиришни ташкил этишнинг назарий асосларини; лойиҳавий
молиялаштириш учун лойиҳаларни танлаб олиш ва баҳолашни; инвестицияларни
лойиҳавий молиялаштиришнинг усуллари ва шаклларини; инвестициялар лойиҳаларини
ҳалқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига молиялаштириш шарт-шароитларини;
инвестиция лойиҳаларини синдикатли кредитлашни тартиб-қоидаларини; лойиҳавий