Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Биринчи тоифа – амал курсисини яхши кўрувчилар, уларни замона 
шамолига қараб турувчилар деб аташ мумкин.
Иккинчи тоифа – кузатиб турувчилар. Бундайлар ким ғолиб бўлса, шу 
томонга оғадилар. 
Учинчи тоифа – замон талабларини англаб етган кишилар. Афсуски, 
бундайлар оз.
1
Бу икки фикрни уйғун келишига сабаб, Биринчи Президентимиз 
И.Каримовнинг истеъдодли даҳосидан далолатдир. Чунки, профессор 
А.Ковалѐв узоқ илмий изланишлардан кейин раҳбар шахсларни уч типга 
бўлган бўлса, И.Каримов амалий тажрибадан келиб чиқиб, шундай фикрга 
келади. Демак, мамлакатимиз раҳбарининг раҳбар шахсига доир янгича 
талқинлари илмий асосларга эгадир. Бу маънода Биринчи Президентимиз И. 
Каримовнинг мана шу фикрлари диққатга сазовордир: ―Айрим 
раҳбарларнинг ғалати ҳислатлари ҳақида гапирмоқчиман. Улар қўл остидаги 
одамларга етарли эътибор бермайди, ўзидан юқори амалдорлар олдида эса, 
саккиз букилиб салом беради. Ишни билмайди десангиз, ўз манфаати йўлида 
калласини шундай ишлатадики, ҳайрон қоласиз!‖.
2
Биринчи Президент илгари сурган раҳбар шахс концепциясида 
етакчиларнинг ваколатлари масаласида эркинлаштириш масаласи муҳим 
ўрин тутади. Унга кўра, раҳбар шахслар қонуний асосдаги ваколатларидан 
унумли фойдаланишлари керак. Бунинг учун Ислом Каримов раҳбар 
шахсларни маънавий рағбатлантириш йўлидан боради. Бир ўринда у: 
―Вилоят ҳокимлари ҳукуматимизнинг жойлардаги ваколатхонаси, ҳокимлар 
эса Биринчи Президентнинг вакилларидир‖,
3
дейди 
Ислом Каримов ўзбек давлатчилиги бошқаруви тарихида янги, ўзига хос 
раҳбар шахс талқинини тақдим қилди. Унинг моҳияти фикрда ўз ифодасини 
топган: ―Раҳбарлик – лавозим, мансаб эмас, аввало,, одамларга хизмат 
қилиш. Раҳбар дегани ҳаммадан кўпроқ ишлаб, фуқаролар саодати ва юрти 
равнақи учун елиб югурадиган фидойи инсон бўлиши керак‖.
4
Биринчи. Раҳбар шахс давлат ва жамият бошқарувидаги етакчи ва фаол 
кишидир. 
Иккинчи. Раҳбар шахс миллий ахлоқ ва касб тажрибасини ўзида 
мужассамлаштирган бўлади. 
Учинчи. Раҳбар шахс ўзи учун эмас, ўзгалар учун – давлат, жамият ва 
миллат учун яшайди. 
1
Каримов И. А.Хавфсизлик ва барқарор тараққиѐт йўлидан. 6-жилд. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 1998. – Б 112. 
2
Каримов И. А.Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 1996. - Б 43. 
3
Каримов И.А. Бунѐдкорлик йўлидан. 4-жилд. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 1996, - Б135. 
4
Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 1996. 
- Б.45. 


133 
Тўртинчи. Раҳбар шахс қонун ижодкори ва амалиѐтчисидир.
Бошқарув функцияларини бажаришда ва жамоат ишлаб чиқаришида 
замонавий раҳбар: 
- Раҳбар – бошқарувчи;
- Раҳбар – дипломат; 
- Раҳбар – мураббий, тарбиячи; 
- Раҳбар – инсон; 
- Раҳбар – Тадбиркор; 
- Раҳбар инноватор сифатида майдонга чиқади. 
Бошқарув муваффақиятининг муҳим омили раҳбарлик услуби 
ҳисобланади. Услуб - бу ишлаш, бошқаришдаги ўзига хос йўл, усул 
маъносини англатади. Шу нуқтаи назардан қуйидаги тушунчаларни ажрата 
билиш лозим: 
- Бошқарув услуби; 
- Иш услуби;
- Раҳбарнинг иш услуби; 
Бошқарув услуби – бошқарув жараѐнида юзага чиқадиган муаммоларни 
ҳал қилиш усуллари, йўллари мажмуидир. 
Иш услуби - бошқарув функцияларини самарали бажариш мақсадида 
бирор - бир органнинг ѐки раҳбарнинг бўйсунувчиларга аниқ ва нисбатан 
барқарор таъсир кўрсатиш усули ва йўллари мажмуидир. Масалан: 
- мамлакат бошқарув органларининг иш услуби; 
- вазирлик, қўмита, ҳокимларнинг иш услуби; 
- суд, прокуратуранинг иш услуби; 
- корхона, цехларнинг иш услуби ва б; 
Раҳбарнинг иш услуби – бу бошқарув жараѐнида у ѐки бу масалани ҳал 
қилишда унинг ўзига хос ѐндашишидир. Раҳбар қарор қабул қилганда, унинг 
бажарилишини ташкил этганда ва қўл остидаги кишилар ишини назорат 
қилганда у ўз вазифаларига мувофиқ иш кўради. 
Бироқ, ҳар бир раҳбар бунда ўзига ҳос равишда, бошқарув жараѐнида 
ўзи учун мос бўлган, ўз раҳбарлик услубини белгилайдиган усуллар билан
ҳаракат қилади. Иккита бир хил киши бўлмаганидек, раҳбарликда ҳам 
мутлақо бир хил услуб йўқ. Раҳбарлик услуби ўз қўл остидагилари билан
алоқада, уларнинг ўзаро муносабатларида таркиб топади. 
Шу билан бирга, раҳбарлик услуби бутунлай индивидуал асосга эга 
деб қараш нотўғри бўлар эди. Раҳбарлик услубига бошқариш қонунлари ва 
тамойиллари, раҳбарларга бўлган ягона талаб, жамоадаги ижтимоий - руҳий 
муҳит, юқори раҳбарларнинг бошқаришда қўлланиладиган усуллари каби 
кўпгина объектив омиллар таъсир кўрсатади. 
Раҳбарлик услубига қараб раҳбарларни 3 турга бўлиш мумкин. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish