Кўришиш
этикети.
Кўришиш
этикети
қоидалари
миллий
хусусиятлардан келиб чиқиб турли халқларда турлича кўринишга эга.
Кўришиш саломлашиш, бош қимирлатиш, қучоқ очиш, қўл бериш, қўлни
кўксига қўйиш ва ҳатто ўпишиш орқали амалга оширилади. Бу жараѐн
ҳиндларда кафтларни жуфтлаб, пешонасининг ўртасига теккизиш билан,
афғонларда ўнг қўлини манглайига тегизиб, таъзим қилиш билан
тибетликларда бир-бирларига қараб тилларини чиқариш билан, ўзбекларда
қўлни кўксига қўйиш билан кўришилади.
Вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўришишнинг юқоридаги шаклларидан
бири танланади. Кўришаѐтганингизда суҳбатдошингизга яхши ниятда
эканлигингизни кўрсатишга ҳаракат қилинг. Билдираѐтган тилакларингиз,
мулоҳазаларингизни самимий баѐн этинг, фикрларингиз сохталикдан йироқ
бўлсин.
Кўришиш этикетига кўра, ѐши кичик эркак ѐши катта аѐл (таниши,
ҳамкасби, қариндоши) билан учрашганда биринчи бўлиб мулозамат
билдириши лозим. Агар аѐл киши эркаклар билан кетаѐтган пайтида
дугонасини кўриб қолса, бу ҳолатда дугонасига биринчи бўлиб мулозамат
қилиши керак.
127
Гарчанд, аѐлларнинг эркаклар билан қўл бериб сўрашишлари халқимиз
табиати (менталитети)га хос бўлмаса-да, замонавий этикет бу жараѐнни
меъѐр даражасида четлаб ўтишни талаб этади. Зеро, ишлаб чиқариш
корхоналарида, таълим муассасаларида, давлат ташкилотларида эркаклар
билан бирга хизмат қилаѐтган аѐллар бундай вазиятлар билан тез-тез
тўқнаш келадилар. Лекин эркаклар аѐллар билан кўришар эканлар,
нигоҳларини аѐлга ―еб қўйгудек‖ қилиб тикилишлари кулгили ҳолатларга
олиб келиши мумкин. Агарда бир нечта одам бўлган хонага кириб, улардан
бири билан қўл бериб кўришдингизми, энди бошқалар билан ҳам қўл бериб
сўрашишингиз шарт. Йўқса, мутаносиблик бузилиб, айрим кишилар сиздан
ранжиши мумкин. Йўлда учраган аѐл билан қўл узатиб кўришишга тўғри
келиб қолса, аѐл қўлқопини ечмаслиги мумкин, аммо эркак албатта ечиб
кўришиши лозим. Агар аѐл кишини эркак кишига таништиришаѐтган
бўлишса, аѐл киши биринчи бўлиб қўл узатади. Ресторан, қаҳвахона, ошхона
ва чойхоналарда тасодифан учрашиб қолган танишларингиз агар улар
узоқроқда бўлишса, уларга бошингизни силкитиб қўйишингиз кифоя қилади.
Агар аѐллар қуршовида бўлсангиз, улар билан умумий тарзда бир марта
саломлашиб қўйилади. Этикетни бузилиши кўришувнинг мувозанатини
издан чиқариб юбориши мумкин. Жамоат орасида танишларингиз билан
зинҳор баланд овозда кўришманг, бу маданиятсизлик аломатидир.
Муомала этикети. Инсоннинг ўзи учун қайғуришига доир бир қанча
усуллар мавжуд. Уларнинг ичида энг асосийси – кишиларга ўзи ҳақида
гапириб беришни сўраб мурожаат этишдир. Шунда сиз одамлар бирор
масалани муҳокама қилишдан кўра ўзлари ҳақида гапириш, дардларини
айтишга, кўнгилларини очишга ташна эканликларини билиб оласиз. Агар
инсонни гапиришга кўндира олсангиз ва унга таскин бера олсангиз,
билингки, сиз унга ѐқиб қоласиз. Бу борада: «Жаноб, ҳаѐт ташвишлари
барчамизнинг чекимизда бор‖, ―Жаноб, бу сиз ѐқтирган куй!», ―Дўстим,
сизнинг фикрларингиз мени ўйлашга мажбур қилди», ―Биз биргаликда
ҳаѐтнинг кўп қийинчиликларини енгиб ўтганмиз‖ ва ҳоказо таскинларни
бериб кўриш мумкин.
Шуни айтиш лозимки, кўпчилигимиз бошқаларга таъсир қила олмаймиз,
чунки биз доим ўзимиз ҳақимизда ўйлаш ва фикр юритиш билан бандамиз.
Шу
нарсани
унутмаслик
керакки, сиз суҳбатга
қизиқиш
ѐки
қизиқмаслигингиз муҳим эмас, муҳими, суҳбатдошингизнинг бу суҳбатга
қизиқиши. Шунинг учун сиз қачон, ким билан гаплашсангиз ҳам у билан
фикр алмашинг ва унга ўзи ҳақида гапиришга имкон беринг. Шундай йўл
билан сиз энг яхши суҳбатдошга айланасиз.
Бошқаларни ўзининг аҳамиятга эга эканлигини ҳис қилишга ундаш
усуллари ҳам ғоятда муҳимдир. Бошқалар томонидан эътироф этилиши
барчага хушкайфият бағишлайдиган хусусиятдир. Бундай ҳолат кишини
ҳаѐтга қизиқишга, янги нарсаларни кашф этишга, меҳнатга янгича муносабат,
ташаббускорликка ундайди.
128
Шахслараро муносабатларда сиз ўзингизни жуда ҳам эркин ҳис
этишингиз учун иложи борича, бошқаларни суҳбат давомида муҳим ўрини
борлигини тушунишига мажбур қилинг. Ёдингизда тутинг, сиз бошқаларни
аҳамиятли инсон эканликларига ишонтира олсангиз, улар сиздан миннатдор
бўладилар. Ҳар бир инсон йирик бир шахс бўлишини чин дилдан хоҳлайди.
Бошқаларнинг ўзига муносабати ва сизнинг ўзингизга муносабатингиз бир
хил даражада муҳим. Ушбу усулни самарали қўллаш, шахслараро
муваффақиятли алоқалар ўрнатиш йўлидаги асосий тамал тоши ҳисобланади.
Тақдимот маросими этикети.
Бугунги кунга келиб тафаккур маданиятининг сифати, замонавийлиги,
қамровининг кенглиги, таъбир жоиз бўлса, жаҳон андозаларига мос келиши
ҳақида кўплаб фикрлар билдирилмоқда. Тафаккур – инсоннинг ноѐб
хусусияти, миянинг маҳсули, объектив оламнинг тушунчалар, муҳокамалар,
назариялар ва ҳоказолардаги инъикосининг фаол жараѐни бўлиб, амалий
фаолиятга боғлиқ бўлган инсон фаолиятининг алоҳида маънавий шаклидир.
Шу боис тафаккур маданияти инсонни жамиятда мавжуд бўлган, аждодлар ва
авлодлар томонидан яратилган қадриятларни ўзлаштириш даражасини,
инсоннинг онги билан фаолияти орасидаги ўзаро алоқадорликнинг
мустаҳкамлиги, маънавий интеллектуал фаолиятининг ўзига хос шакли,
кўринишини ифодалайди
Тафаккур маданияти инсон ижтимоий қиѐфасининг муҳим таърифи
бўлиб, унинг цивилизациялашган ҳолати, миллий ва умуминсоний
қадриятларини ўзлаштириш даражасини ифодалайди, инсоннинг онглилиги,
билимдонлиги, маданиятлилигидан далолат беради. Ҳар бир шахснинг
тафаккур маданияти ижтимоий муҳит, унинг шароитлари, меҳнати ва
турмуш тарзи, бошқалар билан муносабатда бўлиши заминида шаклланади,
мустаҳкамланади.
Тақдимот маросими этикети ушбу масалаларни қўллай билиш, улардан
фойдаланиш ва тафаккурга асосланиб ўтказиладиган таълим ѐки маълумот
беришнинг замонавий кўринишидир.
Тақдимот – бу ўзлаштириш, маълумотларни кўпчилик олдида очиқ
тақдим этишдир. Тақдимот турлари ҳисобот, маълумотнома, пресс-реллиз,
дайжест, ахборот, реклама шаклида бўлиши мумкин. Очиқ тақдимот деганда,
одатда, лойиҳалар, маҳсулотлар, дастурларнинг оммавий ахборот воситалари
орқали тақдим этилиши ва тақдим этилаѐтган нарсанинг у ѐки бу кўринишда
фойдалилик мезонларини кўрсатиб бериш тушунилади. Аслида, тақдимот
бугунги кунда тижорат ва сиѐсатда, маърифат ва маданиятда, таълим ва
тарбияда кенг қўлланилаѐтган маросимлардан биридир.
Тақдимот йўналишларига қараб тижорий (коммерция), бошқарув,
рекламали, илмий, сиѐсий, паблик рилейшнз каби турларга бўлинади. Шунга
кўра, тақдимот ўз олдига тингловчилар муомаласи ва мулоқотига таъсир
кўрсатишни асосий мақсад қилиб олади.
129
Do'stlaringiz bilan baham: |