Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

1.  Автократ раҳбарлар. Бундай турдаги раҳбар: 
- буйруқ чиқариш,қарор қабул қилиш, ходимларга жазо бериш ѐки 
рағбатлантиришда жамоа фикрини ҳисобга олмайди; 


134 
- ўзини жамоадан узоқ тутади, жамоа азоларини бевосита мулоқотда 
бўлишини чегаралаб қўяди; 
- ўзининг нотўғри ҳаракатлари танқид қилинишига чидай олмайди; 
- ўзига бўйсунувчилар ҳаракатини кескин равишда танқид қилишни 
яхши кўради; 
- муттасил 
буйруқ беришга, ҳаммани ўз истакларига сўзсиз 
бўйсундиришга интилади; 
- кўп гапиришни ѐқтирмайди, лекин бўйсунувчилар билан бўлган 
муомалада унинг раҳбарлик ғурури баландлиги, ўзини катта тутиши 
сезилиб туради; 
- ўзига бўйсунувчилар олдида қовоғи солинган кайфиятда бўлади. 
Хуллас, автократик раҳбар ўзига бино қўйган, димоғдор, ўз қобилияти 
ва имкониятларига ортиқча ишонадиган, ҳукмини ўтказишга интиладиган 
кишилардан етишиб чиқади. 
Бундай раҳбар назоратдан четда қолса, ўша ерда дағаллик, 
такаббурлик, тазйиқ ўтказиш, мажбур қилиш каби ўта салбий ҳолатлар авж 
олади.Бироқ автократик бошқарув усулини ҳар жиҳатдан ѐмон деб бўлмайди. 
Баъзи бир ҳолларда бўйсунувчиларнинг маданий даражаси, ахлоқи пастлиги 
сабабли автократик услубни танлаб олиш ҳам иш бериб қолади. 
2. Либерал раҳбарБундай турдаги раҳбар: 

иродасиз, ташаббуссиз бўлади; 

ўз зиммасига масъулиятни олишни ѐқтирмайди; 

ишни ўз ҳолига ташлаб қўяди; 

идорага нисбатан қатъи бўлишдан ҳайиқади; 

ўзини ҳаддан ташқари эҳтиѐт қилади; 

бирор ходим билан ҳам алоқани бузишни истамайди; 

талабчан эмас, суст назорат қилади; 

суиистеъмолларга бевосита йўл қўймаса ҳам, ўзини билмасликка 
олади. 
Бундай раҳбар ташқаридан кўрсатиладиган таъсирга мойиллиги билан
кўзга ташланиб туради. 
. Демократик раҳбар. Бу турдаги раҳбар: 
- бошқариш функциясини жамоа фикри билан ҳисоблашиб амалга 
оширади; 
- ишлаб чиқаришни бошқаришга ходимларни жалб қилади, уларнинг 
билдирган фикрига қулоқ солади, улар билан маслаҳатлашади, ижобий 
томонларини инобатга олади; 
- барча билан баробар ва самимий муносабатда бўлади, устунлигини 
билдирмайди; 
- буйруқ бериш йўли билан эмас, балки ишонтириш услубида иш 
тутади; 
- бўйсунувчиларнинг 
шахсий ташаббусини, ижодий фаолиятини 
ривожлантиради ва жамоада ўртоқлик ва ишчанлик муҳитини яратади. 


135 
Юқорида келтирилган раҳбарлик услублари соф ҳолда учрамайди. 
Ҳаѐтда ҳар бир раҳбарнинг иш услуби ҳар хил бўлади, лекин юқоридаги уч 
услубдан бири яққол сезилиб туради. Раҳбар ҳақиқий ҳолатга қараб иш 
тутиши ва бўйсунувчиларнинг ўзига хос шахсий ҳислатларини ҳисобга олиб 
муомала қилиши керак. 
Ҳар учала раҳбарлик тури ўртасида мутаносиблик мавжуд бўлиб, аниқ 
шароитларда бирининг салмоғи ошиши билан бошқасининг салмоғи 
камаяди. 
Раҳбар масъулияти. Масъулият раҳбар маданиятининг асосий 
белгиларидан бири бўлиб, унинг маълум соҳага жавобгарлигини акс 
эттиради. Масъулият, аввало,, ҳар бир кишининг виждони, иймони, 
қолаверса, ўзгалар олдига, жамоа, жамият, Ватан, миллат олдидаги бурчини 
теран англашдир. Умуман, масъулият раҳбарнинг зиммасидаги вазифасига 
нисбатан жавобгарлик ҳиссидир. Масъулиятли раҳбар, энг аввало,, ўзига, 
сўнгра бошқаларга нисбатан талабчан бўлади. Раҳбар фаолиятидаги барча 
салбий ҳодисалар эса ана шу масъулият ҳиссининг йўқлигидан келиб чиқади. 
Масъулиятсизликнинг 
энг 
салбий 
кўриниши 

сиѐсий 
масъулиятсизликдир. Сиѐсий масъулиятсизлик – сиѐсий калтабинлик, 
сафсатабозлик, найрангбозлик, қаллоблик ва бошқа хунук иллатларнинг 
пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бинобарин, раҳбарлик лавозимидаги кишидан 
юксак онг ва тафаккур, ҳушѐр идрок талаб этилади. Тарихий тафаккур ва 
сиѐсий онгнинг қай даражада шаклланиши эса, аввало,, жамиятнинг 
тараққиѐти, ундаги ички ва ташқи шарт-шароитларга боғлиқ ҳолда кечади. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish