Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

 
Этикет турлари. 
Этикет 
– 
ахлоқий 
маданиятда 
яққол 
кўзга 
ташланадиган 
муносабатларнинг кўринишларидан бири. У кўпроқ инсоннинг ташқи 
маданияти, бошқалар билан муносабатларида ўзини тутиш қонун-қоидалари 
бажарилишини бошқаради. Агар муомала одобида инсон ўз муносабатларига 
ижодий ѐндашса, яъни бир ҳолатда бир неча хил муомала қилиш имконига 
эга бўлса, этикет муайян ҳолат учун қоидалаштириб қўйилган хатти-
ҳаракатни тақозо этади. ―Этикет‖ кенг қамровли тушунча бўлиб, у, маълум 
маънода, умумбашарий миқѐсда қабул қилинган муомала қонун-қоидаларини 
ўз ичига олади. 
Этикет - ―этика‖ сўзининг ўзаги сифатида бевосита ахлоқий меъѐрлар, 
тамойиллар ва мезонларнинг «юкини‖ кўтаришга қодир бўлган ахлоқнинг 
амалий кўринишидир. Ҳар бир соҳада этикет кўринишлари мавжуд бўлиб, 
уни бузиш атрофдагиларда ҳайрат ва истеҳзо уйғотади. Шу боис этикетни 
одат тусига айлантирилган, қатьийлаштирилган муомала одоби дейиш ҳам 
мумкин. Этикет – такаллуфнинг майда-чуйда жиҳатларигача ишлаб чиқилган 
одоб қоидалари сифатида ижобий, кишининг кўзини қувонтирадиган 
муомала ҳодисаси. Лекин, айни пайтда, у асл ахлоқий асосини йўқотган 
мажбурий мулозамат тарзида ҳам намоѐн бўлади: этикет қоидаларини 
бажараѐтган киши аслида ўз хоҳиш-иҳтиѐрига қарши иш кўраѐтган бўлиши 
мумкин. Шунга қарамай, умуман олганда, этикет шахсни муайян тартиб-
қоидага, қандай ички рухий шароитда бўлмасин, босиқликка, мулойимлик ва 
сабр-тоқатга ўргатиши билан аҳамиятлидир. Қуйида бугунги кунда кишилар 
ҳаѐтига чуқур сингиб бораѐтган сўзлашув, мулоқот маданиятига доир 
жараѐнлардаги этикетнинг айрим турлари ва бу борадаги тавсияларни 
эътиборингизга ҳавола этамиз.
Танишиш ва таништириш этикети. Таништириш одатда кичик 
ѐшдагилардан бошланади, агар вазият тақозо этган ҳолларда кичиклар 
ўзларини катталарга таништирадилар. Жамоат жойларида эса аксинча 
катталар кичикларга ўзини таништиради. Бироқ, бу жараѐн жинслар ўртасида 
бироз бошқачароқ талқин этилади, яъни аѐл киши ѐши ва мавқеидан қатъи 
назар, ҳеч қачон эркак кишига ўзини биринчи бўлиб таништирмайди. Бу 
ягона ҳолатда истисно қилинадики, у ҳам бўлса қиз бола агар ўқитувчиси 
эркак киши бўлса унга ўзини таништириши мумкин.
Шунингдек, сиз бирор кимни таништираѐтганингизда ѐки аксинча, 
сизни бирор одам билан тиништиришаѐтганда табассум қилишни унутманг. 
Бу табассум илжайишдан фарқ қилиши, кўпроқ самимийликка асосланиши 
шарт. Чунки, дўстона табассум билан бошланган танишув инсон хотирасида 
узоқ 
сақланиши 
мумкин. 
Танишаѐтган 
одам 
биринчи 
бўлиб 
таништирилаѐтган одамга қўл узатади. Бу жараѐн ҳам жинслараро 


126 
муносабатда - аѐл билан эркак таништирилаѐтганда аѐллар эркакларга қўл 
узатадилар. 
Шунингдек, 
катталар–кичикларга 
қўл 
узатадилар, 
таништирилган танишувчининг мулозамат билан қўл узатишини тавозе ва 
ҳотиржамлик билан кутиб туради, йўқса қўл бериб сўрашишнинг ҳожати 
йўқ. 
Таништирилаѐтган пайтда хоҳ эркак, хоҳ аѐл, хоҳ ѐш, хоҳ кекса киши 
бўлсин, албатта, ўрнидан туриши шарт. Бу танишаѐтган одамга нисбатан 
ҳурмат белгисидир.
Жамоа орасида ходимни раҳбар, меҳмондорчилик пайтида эса меҳмонни 
хонадон эгаси таништиради. Шуни таъкидлаш лозимки, танишув пайтида 
орада бегоналар бўлса, уларни эътиборсиз қолдириб, эски танишлар, дўстлар 
билан узоқ кўришиб, уларни куттириб қўйиш яхши эмас. Агар танишишнинг 
зарурати келиб қолса-ю, таништирадиган одам бўлмаса, ўзингиз бу 
ваколатни зиммангизга олишингиз мумкин.
Оила аъзолар таништирилаѐтганда уларнинг исмларини айтиб 
―рафиқам‖, ―қизим‖, ―ўғлим‖ деб таништирганингиз маъқул. Ота-оналарга 
эса бунинг акси бўлади, яъни бошқалар ота-оналарга таништирилади. 
Таништиришдан аввал таништираѐтган кишингизнинг исмини аниқ 
билиб олинг ва таништираѐтганда унинг исмини чиройли талаффуз қилинг. 
Агар ҳар бир исмнинг ортига исмига мос равишда ―жон‖, ―бек‖, ―хон‖, ―али‖, 
―бой‖ каби жумлаларни қўшиб айтилса яхши бўларди. Бироқ, Гавҳар исмини 
«Говҳар‖, Шавкат исмини «Шовкат‖, Латиф исмини ―Латип‖ деб айтиш 
исмнинг асл матнидаги маънога мутлақо зиддир. Зеро, форсча «Гов‖-мол, 
―Ҳар‖- эшшак маъноларини англатади. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish