Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Раҳбар фазилатлари. Фазилат - бу ижобий сифат ѐки хусусиятдир. 
Инсон – ақлли мавжудот: у ѐқимли ҳислат ва фазилатлар эгаси. Одамзод 
пайдо бўлибдики ҳамиша инсонийлик қиѐфасини, феъл–атворда ўзига 
ярашадиган 
хатти–ҳаракатларни, 
у 
ѐки 
бу 
фазилатларни 
мужассамлаштиришга интилган.
Форобий ―Фозил одамлар шаҳри‖ номли асарида адолатли жамият 
қуришга қодир бўлган инсонларнинг ахлоқий фазилатларида қуйидаги 
муҳим сифатлар бўлиши лозимлигини таъкидлайди: 
1. ―Жисмоний 
саломатлик ва ақлий камолотнинг бирлигини 
таъминлаш зарур. Бундай одамларнинг барча аъзолари шу 
даражада мукаммал тараққий этган бўлиши зарурки, у бу аъзолари 
билан бажармоқчи бўлган барча ишларни осонлик билан бажара 
олсин. 
2. Барча масалани, муҳокама ва мунозарани тезда ва тўғри тушуна 
оладиган, унинг маъносини англай оладиган, сўзловчининг мақсади, 
айтилган фикрларнинг чинлигини тезда пайқай оладиган бўлсин. 
3. Хотираси жуда бақувват бўлсин, кўрган–эшитган, сезган 
нарсаларининг бирортасини ҳам эсидан чиқармай, ѐдида сақлаб 
турадиган бўлсин. 
4. Зеҳни шу даражада ўткир бўлсинки, бирор нарсанинг аломатини 
сезиш билан бу аломат нимани билдиришини тездан билиб олсин.
5. Сўзлари аниқ бўлсин, фикрини ва айтмоқчи бўлган мулоҳазаларини 
равон ва равшан баѐн эта олсин. 
6. Билиш ва ўқишга муҳаббати бўлсин, ўрганмоқчи бўлган билимини 
чарчашни билмай осонликча ўзлаштира олсин. 
7. Овқатланишда, ичимлик ичишда очкўз бўлмасин, табиати қимор 
ўйинлари ўйнашдан узоқ бўлсин ва улар келтирадиган 
хурсандчиликдан жирканадиган бўлсин. 
8. Ҳақиқатни ва ҳақиқат тарафдорларини севадиган, ѐлғон ва 
ѐлғончиларга нафрат билан қарайдиган бўлсин. 
9. Руҳнинг ғурури ва виждонини қадрлайдиган бўлсин, унинг руҳи ўз 
табиати билан паст ишлардан юқори ва олижаноб ишларга 
ишлатиладиган бўлсин. 
10. Дирҳам, динор ва шу каби туркумга қарашли буюмларга жирканч 
билан қарайдиган бўлсин. 
11. Ўз табиати билан адолатни севадиган ва адолат учун 
курашувчиларга хайрихоҳ, адолатсизлик қилиб жабр–зулм 
ўтказувчиларга нафрат билан қарайдиган бўлсин, ўз одамлари ва 
бошқаларга адолатли бўлсин, гўзал ва яхши ҳисобланган барча 
нарсаларни барчага тақдим этган ҳолда одамларни адолатга 


138 
тарғиб этадиган, адолатсизлик оқибатларини йўқотадиган, уларга 
йўл қўймайдиган бўлсин. 
12. Адолатли бўлсин, аммо қайсар бўлмасин, адолат олдида қайсарлик 
қилиб, 
ўзбилармонликка 
берилмасин, 
лекин 
ҳар 
қандай 
адолатсизлик, пасткашлик олдида лафзли бўлсин, ўзи зарур деб 
топган нарсасини амалга оширишда қатъилик кўрсатсин, қўрқмас, 
жасур бўлсин, қўрқиш ва ожизликни билмасин.‖ 
1
Раҳбарнинг ахлоқий сифат ва ҳислатларини белгиловчи мезонлар кўп. 
Қуйидаги ижобий ҳислатлар улар орасида алоҳида ўринга эга: 
Камтарлик, аввало, ўз–ўзига талабчанлик, ўз ҳаракатларига, ишига, 
билимига 
танқидий 
қараш, 
ўзига, 
куч–қувватига 
ортиқча 
баҳо 
бермасликдир.Камтарлик кишиларга бўлган муносабатда намоѐн бўлади. 
Инсон одобли бўлса, у кишилар билан шунчалик содда камтарона муомала 
қилади, ўз ишларига ва ҳаракатларига камтарлик билан баҳо беради. 
Бошқаларга нисбатан ширинсуҳан бўлади. Камтар инсон бошқалардан ўзини 
устун қўймайди, ўзига бино қўйиб, сохта шуҳрат кетидан қувмайди, 
ютуқлардан эсанкирамайди.
Камтарлик Арастунинг фикрича: ―Уятсизлик ва тортинчоқлик 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish