Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Тарбия жараѐнида раҳбар қуйидаги педагогик муаммоларни ҳал этиши 
керак: 
- ақлий ривожланиш; (ходимларнинг умумий ва касбий маълумоти) 
- маънавий етукликка эришиш;( маданий тадбирлар ташкил этиш, 
ахлоқий муаммоларни ечиш)
- муомалани тўғри ишлата билишга эришиш. 
Бунда қуйидаги педагогик тамойилларга риоя қилиш лозим: 

эзгу идеаллар билан машғул бўлиш; 

шахсий ҳислатларни такомиллаштириш. 
Тарбиявий таъсир усуллари бошқарув педагогикасининг асоси 
ҳисобланади. Тарбиявий таъсир раҳбарнинг қуйидаги омилларни билишига 
боғлиқ: 
- ходим маданияти ва маълумот даражаси, унинг ахлоқий касбий ва
ҳаѐт тажрибаси қай даражада ривожланганлиги; 
- жисмонан соғломлиги, маънавий баркамоллиги; 
- индивидуал, ижтимоий ва руҳий сифатлари; 
- меҳнат жамоасидаги ижтимоий ва руҳий вазият; 
- ахлоқий – маъмурий чорага ходимнинг муносабати. 
Тарбиявий таъсир ҳар бир шахснинг ўзига қаратилган бўлиши керак, бу 
раҳбардан тарбиянинг турли усулларидан хабардор бўлишини тақозо этади. 


152 
Раҳбарнинг тарбиявий таъсир усулларидан оқилона фойдаланиши, яъни 
педагогик саводли бўлиши ходимда хулқий фаросат ва кўникмаларни 
шакллантиришни таъминлайди.
Раҳбар 
тарбиявий таъсирни амалга оширишининг қуйидаги 
тамойиллари мавжуд: 

руҳий ўзига хослик, яъни шахсга тарбиявий таъсир ўтказишдан 
олдин унинг индивидуал, ижтимоий–руҳий сифатларини аниқлаши 
лозим; 

маънавий мотивлар – ўзига бўйсунувчилар олдида юқори 
даражадаги хулқ–атвор эгаси эканлигини шахсан намоѐн этиш, бу 
раҳбарга ―менга ўхшашга ҳаракат қил‖, деб талаб қилиш имконини 
беради. 

якка тартибда (индивидуал) ѐндашиш, бу – ҳар бир шахснинг 
ўзига хос бўлган томонини излаш; 

меҳнат фаолиятининг талабларига мослашиш, бу – ходим ақлий 
имкониятини аниқлаш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича 
педагогик муаммоларни ҳал этиш; 

шахсий ѐндашиш, бу – ходимда ноѐб қобилият куртакларини 
ўстириш ва уларни ривожлантириш;

тизимли ѐндашиш, бу - шахсни ҳар жиҳатдан идрок этиш ва 
унинг хулқига таъсир этувчи омилларни аниқлаш. 
Инсонлар қанчалик тажрибали ва билимдон бўлса уларни одоб 
масалалари шунчалик қизиқтира бошлайди. Ходимларнинг ахлоқий 
юксаклиги замонавий раҳбар бошқарув фаолиятининг муҳим сифат 
кўрсаткичи ҳисобланади. Бунга эришиш учун, аввало, раҳбарнинг ижтимоий 
– ахлоқий тайѐргарлиги зарур. Ана шу мақсадда бошқарув одоби қоидалари 
тузилади. Унинг моҳияти ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг 
барча иштирокчилари хулқ–атвори тамойил ва меъѐрларини асослашдадир, 
хизмат ҳуқуқ ва мажбуриятига касб бурчи сифатида муносабатда бўлиш 
зарурлигидадир.
Бошқарув одоби маъмурий ва хўжалик фаолиятини сифатли адо этишга 
йўналтирилган назарий–амалий ахлоқий билимлар ва амалий тавсиялар 
тизимидан иборатдир. Ижтимоий адолат, шахс эркинлиги, халоллик, 
масъулиятни ҳис қилиш, табиатни асраб–авайлаш унинг асосий тамойиллари 
ҳисобланади. 
Раҳбарнинг асосий ахлоқ қоидалари:
- инсонларга кенг кўламда ўз фойдалилигини намоѐн этиш учун
ҳокимиятга интилиш; 
- бошқарув фаолиятида қатнашиш учун ходимларни фаол жалб этиш; 
- фойдали танқидни самимий қабул қилиш ва жамоат фикрини ҳурмат
қилиш; 
- бўйсунувчиларга ишонган ҳолда муносабатга мойиллик, уларни ўз
ҳамфикрлари деб билиш. 


153 
Ахлоқий баркамоллик раҳбарнинг ишбилармонлик сифатларидан бири 
ҳисобланади. 
Раҳбарнинг ахлоқий қиѐфаси - умумий, муайян ва ўзига хос хулқ 
сифатлари тизимидир. Унда қуйидаги ахлоқий сифатлар мужассам: 
- ватанга садоқат; 
- урф – одат ва анъаналарни ҳурмат қилиш ҳамда уларга амал қилиш; 
- шахс эркинлиги ва унинг қадр–қиммати дахлсизлигини тан олиш; 
- инсондаги яхши ҳислатлар туганмаслигига ишонч: 
- кишилар шахсий–ишбилармонлик сифатлари ва улар фаолиятини
объектив баҳолаш, улар индивидуаллигини тан олиш; 
- муомалада очиқкўнгиллик билан муносабатда бўлиш; 
- табиатни муҳофаза қилишга эришиш. 
 Қуйидагилар муайян ахлоқий сифатлар ҳисобланади
- виждон билан иш кўриш – шахсий жавобгарликни кучли ҳис этиш; 
- ахлоқий ирода – кишилар ҳурматини қозона билиш;
- ҳалоллик – ишга астойдил киришиш, ишда талабчанлик ва тўғри
фикрлай билиш; 
- ўзини тута билиш – шахсий кўнгилсизлик ва ишдаги
муваффақиятсизликни енгил кечириш; 
- субутлилик – ўз ахлоқий нуқтаи назарида собит туриш; 
- жамоавийлик – ижтимоий уюшганлик ҳиссиѐти.
Бу сифатлар раҳбарнинг ахлоқий қиѐфасини белгилайди. Қуйидагилар 
ўзига хос ахлоқий сифатлар ҳисобланади. 
- меҳнатсеварлик – жисмоний қувват ва ақлий қобилиятни тўлиқ ўз
ишига бахш этиш; 
- камтарлик – ҳокимиятдан оқилона фойдаланиш, ўз ютуқ ва
камчиликларига танқидий муносабатда бўлиш; 
- масъуллик – ишда ―таваккал‖ қилишдан чўчимаслик, сўз билан иш
бирлиги; 

очиқ кўнгиллик – кишиларга беғараз ѐрдам кўрсатиш, улар
камчиликларига тоқат қила билиш ва ранжитганларга кечиримли бўлиш. 
Юқорида келтирилган сифатларнинг уч гуруҳи бир–бири билан боғлиқ 
ва раҳбар ахлоқий қиѐфаси модулини ташкил этади. 
Ходимларнинг маънавий юксаклиги замонавий раҳбар бошқарув 
фаолиятининг муҳим сифат кўрсаткичи ҳисобланади. Бунга эришиш учун 
бошқарув одоби – ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг барча 
иштирокчилари хулқ–атвори тамойиллари ва меъѐрлари яратилган. Жамоа 
фаолиятининг натижаси раҳбарнинг ахлоқий сифатларигагина эмас, балки 
ҳар бир шахс ва умумжамоа ахлоқий соғломлигига ҳам боғлиқдир. Кишилар 
мажмуини ахлоқий соғлом жамоага айлантириш раҳбарнинг муҳим 
бошқарув мақсади ҳисобланади. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish