146
БОШҚАРУВ ПЕДАГОГИКАСИ, ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИНИНГ
ПЕДАГОГИК ЙЎНАЛГАНЛИГИ
Яхши стратегия ва уни амалга ошириш – яхши бошқарувнинг энг
ишончли белгиси. Раҳбар бошқарув стратегияси бешта бир–бирига боғлиқ
масалани ҳал этишга асосланади. Булар:
1. Ташкилот бажариши лозим бўлган стратегик кўра билиш, ҳаракат, узоқ
муддатли йўналиши ва аниқ вазифани шакллантириш.
2. Стратегик кўра билиш ва зиммадаги вазифани аниқ мақсад ҳамда
топшириққа айлантириш.
3. Мақсад ва вазифаларга эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш.
4. Қабул қилинган стратегияни малакали ҳамда самарали татбиқ этиш ва
амалга ошириш.
5. Иш
натижаларини баҳолаш, янги йўналишларни ўрганиш ва
ривожланишнинг узоқ муддатли йўналиши, стратегия мақсадлари ѐки
амалдаги тажрибага асосан уни амалга ошириш усуллари, ўзгарувчан
шароитлар, янги ғоялар ва имкониятларга қаратилган хатти –
ҳаракатларни амалга ошириш.
Ташкилот бажариши лозим бўлган стратегик кўра билишни, ҳаракат,
узоқ муддатли йўналишини ва аниқ вазифани шакллантириш. Бу вазифани
бажаришда ташкилотнинг раҳбари қуйидаги саволларга жавоб бериши
лозим: биз нима қилмоқчимиз ва нимага эришамиз? Зиммадаги вазифа баѐн
қилинганда ташкилот фаолиятининг тавсифи аниқлашади ва у мижозлар
учун нима қилиши кераклиги белгиланади. Раҳбар эса ўз ходимларида
―мақсад туйғусини‖ юзага келтириш учун, уларни ташкилотнинг стратегик
мўлжали ва зиммадаги вазифа тўғрисида хабардор қилиши лозим.
Стратегик кўра билиш, ва зиммадаги вазифани аниқ мақсад ҳамда
топшириққа айлантириш. Раҳбарият томонидан белгиланган мақсадлар
қисқа ва узоқ муддатли бўлади. Қисқа ва узоқ муддатли мақсадларни
уйғунлаштириш керак бўлган ҳолларда кейингиси устувор ҳисобланади.
Мақсадларни белгилашда соҳадаги барча раҳбарлар иштирок этиши лозим.
Ташкилот раҳбари барча бўлинмалари орқали олдига аниқ вазифалар қўяди,
буларни ҳал этиш умумий мақсадга эришилишига муайян ҳисса бўлиб
қўшилади.
Бошқарув стратегияси 5та ўзаро боғлиқ вазифани бажаришга
асосланади: стратегик кўра билиш ва ташкилот вазифасини шакллантириш;
мақсадларни белгилаш; мақсадларга эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш;
стратегияни жорий этиш ва амалга ошириш; ишларни баҳолаш, янги
йўналишларни ўрганиш ва тўғриловчи ҳаракатларни амалга ошириш. Бу
вазифалар бир йўла ва абадий ҳал бўлмайди, чунки тез–тез янги вазиятлар
юзага келиши натижасида тўғриловчи ҳаракатлар ўтказиш зарурати юзага
чиқади.
147
Кишиларнинг билими раҳбар касбий ваколатининг кўрсаткичидир.
Инсон ижтимоий муносабатлар тизимига қўшилганда ва мустақил фаолият
учун ижтимоий сифатга эга бўлганда шахс сифатида қарор топади.
Шахс – алоҳида киши, ижтимоий-маънавий, ахлоқий моҳиятни ўзида
мужассамлаштирган одам. Бу тушунча барча ижтимоий-гуманитар фанларда
ўз предмети нуқтаи назаридан ишлатилади. Шахс ҳақида хилма-хил
талқинлар бор. Шахс — биофизиологик, ижтимоий, маънавий, ахлоқий ва
эстетик фазилат ва ҳислатларнинг яхлит бир бутунликка айланиши ҳамда
муносабатлар тизими билан қамраб олинишидир. Шахснинг шаклланишида
қуйидаги омиллар қатнашади: 1) биологик (насл); 2) табиий муҳит;
3) маданий муҳит; 4) ижтимоий тажриба; 5) одамлар билан муносабат.
Шахснинг биофизиологик жиҳати овқатланиш, жойлашиш, жинсий
алоқаларга киришиш, бола туғилиши каби индивидуал фаолияти билан
боғлиқ ҳодисалардир. Шахснинг шаклланишига табиий алоқадор буюм ва
алоқалар олами физик муҳит деб аталади. Шахс маданийлашган жонзот;
ижтимоий, тарихий тажрибага эга бўлган муайян авлод вакили; одамлараро
муносабатлар субъекти бўлиши ҳам мумкин. Бу уч омил ҳам шахс ҳаѐти ва
фаолиятида муҳим аҳамият касб этади.
Шахс — жамиятдаги алоҳида бир киши, одам. Лекин одам шаклидаги
ҳар бир мавжудотга нисбатан ―шахс‖ сўзини қўллаб бўлмайди. Кўзга
кўрингани, намоѐн бўлгани учун инсонни башар, инсониятни эса башарият
дейдилар. Жисм эгаси бўлмиш ҳар бир башар шахс даражасига кўтарила
олмаслиги ҳам мумкин.
Фалсафада ―индивид‖ деган атама ва тушунча бўлиб, лотинча
индивидум деган сўздан келиб чиққан, ―бўлинмайдиган‖ деган маънони
англатадиган бу атама мустақил яшайдиган тирик вужуд, ҳар бир шахс,
ҳайвон ва ўсимликни билдиради.
Индивидуал онг — айрим шахснинг онги, давр, замон, миллат,
индивидуал турмуш таъсирида шаклланган шахснинг маънавий дунѐси.
Индивидуал онг ижтимоий онг билан узвий боғланган, чунки ҳар бир шахс
муайян жамиятда муайян муҳитда яшайди, шунинг учун унинг онги
ижтимоий онгнинг ифодасидир. Аммо индивидуал онг ижтимоий онгдан
ажралмас бўлсада, ҳар доим ҳам ижтимоий онгнинг бир бўлаги
бўлавермайди.
Шахсга нисбатан, ижтимоий муносабатлар ва онгли фаолият субъекти
сифатидаги инсон; 2) индивидни жамият аъзоси сифатида тавсифловчи
ижтимоий қимматли хусусиятларнинг барқарор тизими каби тавсифлар ҳам
мавжуд. Индивид ижтимоий функцияларни ўзлаштириш ва ўз-ўзини
англашни ривожлантириш жараѐнида Шахс бўлиб етишади. Ижтимоий
умумийликка қўшилишга интилиш ва шу билан бирга алоҳидаланиш,
ижодий индивидуаллик намоѐн қилиш Шахсни ижтимоий муносабатлар
маҳсули ва субъектига айлантиради. Шахснинг шаклланиши индивидларнинг
ижтимоийлашиши яъни тарбиялаш жараѐнида амалга ошади. Шахс
148
турмушнинг муайян ижтимоий-тарихий шароитлари маҳсули. Индивидуал,
такрорланмайдиган қуйидаги психологик кўрсаткичлар намоѐн бўлади: уқув,
қобилият, қизиққонлик, хусусият, йўналганлик. Хусусият — муносабатлар
тўртта тизимда намоѐн бўлувчи атроф муҳитга ва ўз-ўзига муносабатнинг
барча ранг-баранглигини акс эттирувчи.
Шахс ўз эҳтиѐжини қондиришга интилиб, турли меҳнат ва ижтимоий
фаолият соҳасига кириб боради. Олимларнинг фикрича, шахс фаоллигининг
манбаи унинг турли–туман эҳтиѐжларидир. Эҳтиѐж – бу индивиднинг
ривожланиши ва фаол даражада ўзини намоѐн қилишининг шароитларга
боғлиқ бўлган омилидир. Эҳтиѐжларнинг қуйидаги турлари ажратилади:
биологик, физиологик, психологик, ижтимоий.
Рус олими Р. Немов фикрича, шахсдаги мавжуд эҳтиѐжларни икки
гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Биологик эҳтиѐжлар — бу физиологик (ташналик, очлик, уйқу,
Do'stlaringiz bilan baham: |