161
тенглаштирилади ва халқаро ва миллатлараро зиддиятларни келтириб
чиқаришга қодир.
Этикет қоидаларининг, ҳамда айниқса, дипломатлар томонидан риоя
қилинишига катта эътибор қаратилади, чунки бу қоидаларнинг бузилиши ѐки
бажарилмаслиги мамлакат ѐки унинг расмий
вакиллари нуфузига путур
етказиши ва бунинг натижасида мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг
бузилишига олиб келиши мумкин.
Дипломатик этикет турли-туман. У ўз ичига учрашувлар, ўзаро
салом
алмашиш, табрик йўллаш, қабул маросимларини ўтказиш, ташрифларни
амалга ошириш, суҳбат ва музокаралар олиб бориш этикети ва дипломатик
маросимни қамраб олади.
Дипломатия — бу ўзаро келишувлар,
битим ва конвенциялар тузиш
санъатидир. Ушбу натижаларга учрашувларнинг муваффақиятли якунида
эришилади.
Дипломатик учрашувлар ўзининг белгиланган регламенти, этикети ва
кўпинча, ўз протоколи билан ажралиб туради. Бунинг асосий сабаби
шундаки, дипломатик учрашувлар қатнашчилари дипломатия каби нозик
фаолиятнинг асосини ташкил этувчи субординация қоидалари ва
профессионал чекланишларга қатъи риоя қиладилар.
Учрашувлар ўзаро салом алмашиш билан бошланади.
Саломлашиш
турлари ҳар хил бўлади. Хорижий мамлакатларда узоқ сафарда бўлган киши
бу мамлакатнинг миллий удум ва қонун-қоидаларини ўз мамлакати урф-
одатлари билан таққослайди. Мисол учун шуни таъкидлаш лозимки,
мусулмонлар учун Шариат қонунларига биноан аѐл ва эркак кишининг
қўллари, агар улар қариндош бўлмаса, ҳатто бир-бирига тегиб кетиши ҳам
қатъиян ман этилади.
Бирор-бир киши шарафига қабул маросимини ташкил этаѐтган пайтда
ѐки уни меҳмонга таклиф этаѐтган ҳолларда, меҳмон қайси динга эътиқод
қилишини билиш зарур. Ислом дини қоидаларига кўра спиртли ичимликлар
истеъмол қилиш қатъиян ман этилади. Ҳиндулик дини қоидаларига асосан
эса таомларда зинҳор мол гўшти ишлатилмайди.
Дипломатик салом алмашиш қоидалари умум қабул қилинган салом
алмашиш қоидаларидан деярли фарқ қилмайди.
Аввал таништирилиши керак бўлган кишининг исми-шарифи айтилади,
сўнгра кимга таништирилаѐтган бўлса, унинг исми шарифи айтилади. Кичик
ѐшли киши катта ѐшли кишига, эркак киши аѐл кишига, лавозим жиҳатидан
паст киши лавозими жиҳатидан баланд кишига таништирилади.
Таништирилаѐтган киши, агар эркак киши бўлса, бошини бироз эгиб
таъзим қилади, аѐл киши эса бошини бироз эгиб қўйиш билан кифояланади.
Агар аѐл киши уни қизиқтираѐтган киши билан танишиш ниятида
бўлса, у иккаласига таниш бўлган кишини таништириш ҳақида илтимос
қилиши мумкин. Иккаласига таниш бўлган киши, уларнинг қизиқиш
доирасидан келиб чиққан ҳолда, суҳбат қуришга ѐрдам беради.
162
Ўтирган ҳолда бошни эгиб таъзим қилиш ноқулай бўлгани учун эркак
киши танишаѐтган пайтда ўрнидан туриши лозим. Аѐл киши эса аксинча, ўз
ўрнидан турмаслиги лозим. Аѐл кишига ѐши ундан катта аѐл
таништирилаѐтган бўлса ѐки у таништирилаѐтган киши ҳақида ўзининг
алоҳида фикрини изҳор қилмоқчи бўлган ҳоллар бундан истисно. Ушбу
ҳолларда у ўрнидан туриб саломлашиш учун қўл узатиши мумкин.
Эркак киши билан танишаѐтган ҳолларда аѐл киши агар ўзи учун бу
нарсани ўринли
деб топса, саломлашиш учун қўл узатади, акс ҳолларда
бошини бироз эгиб саломлашиш билан кифояланади. Қолган пайтда ѐши
каттароқ бўлган киши саломлашиш учун қўлини биринчи узатади.
Хонага кириб келаѐтган киши биринчи бўлиб йиғилганлар билан
саломлашади. Биринчи бўлиб кетаѐтган киши йиғилганлар билан
хайрлашади.
Бирор-бир кишини бошқаларга таништираѐтган пайтда нафақат унинг
тўла исми шарифини айтиш билан чекланиш керак, балки бу шахсга хос
фазилатлар ҳақида қисқача гапириб ўтилса, суҳбат давом этиши учун замин
ҳам яратилади ва янги танишганларнинг фикр алмашиши бироз осонлашади.
Агар дипломатик қабул маросимида ѐши ва лавозими тенг бўлган икки
кишини таништириш керак бўлса, яқинроқ турган ѐки
нисбатан таниш
бўлган кишини биринчи таништириш лозим. Агар таништирилаѐтганлардан
бири машҳур киши бўлса, унга иккинчисини таништириш билан
чегараланиб қолиш мумкин.
Амалий ѐки протокол учрашувлари (эҳтиром юзасидан танишув ѐки
хайрлашув учрашувлари) давомида суҳбат олиб борилади. Суҳбат кўп
вазиятлардан келиб чиқиб, регламентга бўйсунмайди. Аммо учрашувга
ташриф буюрувчилар ҳам, уларни қабул қилувчилар ҳам ўзлари учун
тааллуқли бўлган баъзи бир қоидаларни эътиборга олишлари даркор.
Чунончи, эҳтиром ѐки протокол ташрифи унча узоқ эмас, яъни 20, кўпи
билан 30 дақиқадан ошмаслиги зарур.
Дипломатик протокол талабларининг ривожланиши урф-одатлар,
давлатчилик ва умумқабул қилинган хулқ-атвор қоидаларини ўзида акс
эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: