Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
86
таъминлайдиган қадимги ва абадий қадриятдир. Маънавий тарбия инсон ва
жамиятнинг мавжудлигини таъминлайдиган тушунчадир.
МТТларда ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирлар таълим тарбия
жараёнига ижобий таъсир кўрсатиб тарбияланувчиларда Ватанпарварлик
туйғуларини шшакллантириш, миллий қадриятларимиз, урф одат ва
анъаналаримизга содиқлик руҳида тарбиялашга ёрдам беради.
МТТларида “Маънавият куни”ни ташкил этишда қуйидагиларга эътиборни
қаратиш керак бўлади:
- юқори малакали, маънавий салоҳиятга бой педагоглардан иборат ташвиқот
гуруҳларини ташкил этиш;
- ахлоқий-тарбия, маданий-маърифий тарғибот ва ташвиқот ишларини
кучайтириш;
- миллий маънавиятимизнинг мазмун-моҳияти, қадимий илдизларни, ноёб ва
бетакрор намуналари, бугунги кунда ривожланиш тамойинларини акс эттирувчи,
аниқ мақсадга қаратилган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
- тарбияланувчиларнинг ўқув тарбия жараёнида олган билимларини
мустаҳкамлаш мақсадида сўнги йилларда юртимизда амалга оширилган
бунёдкорлик ишлари, айниқса таълим соҳасида эришилган ютуқлар билан
таништириш;
- мактабгача таълим ташкилотлари кутубхоналарида тарбияланувчилар
ўртасида “Жажжи китобхон”, “Китоблар мўжизаси”, “Китоблар оламига саёҳат”,
“Эртаклар-яхшиликка етаклар” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ва
саҳна кўринишлар ташкил этиш;
- педагоглар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш, уларни миллий
менталитимизга ёт зарарли таъсирларни “оммавий маданият” ҳуружларидан
ҳимоя қилишга қаратилган профилактик тадбирларни ташкил этиш;
- педагог ва тарбияланувчилар учун маънавий-маърифий интелектуал
тадбирлар ва спорт мусобақалари уюштириш;
- таълим-тарбия жараёнини мувофиқлаштириш мақсадида ўзини-ўзи
бошқарув тизимлари фаолиятидан кенг фойдаланиш.
Мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этилган маънавий-маърифий
тадбирлар орқали болаларда буюк алломаларимиз, миллий қаҳрамонларимиз,
саркардаларимиз билан фаҳрланиш ва уларнинг бой маънавий меросини
тўғрисида тушунчаларга эга бўладилар.
Мактабгача таълим ташкилотларида ўтказиладиган тарбиявий тадбирлар,
мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-аҳлоқий қадриятлар руҳида тарбиялашда
таълим-тарбия тизимининг муҳим қисмидир. “Илк қадам” дастурида мактабгача
таълим ташкилотида гуруҳдан ташқари машғулотлар ишлари кўнгиллилик
фаолияти турини танлашда мустақиллик, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик
принциплари асосида ота-она истаги, болаларнинг қизиқиши, интилиши ва
қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилиши белгилаб қўйилган. Айнан
мана шу принциплар таълим-тарбиянинг давоми сифатида турли мавзудаги
маърузалар, савол-жавоблар, суҳбатларда қатнашиш орқали мактабгача таълим
ташкилоти тарбияланувчисини анъанавий савиясини бойитишга, таълим-тарбия
жараёнида берилган маънавий тушунчалар, кўникмаларни мустаҳкамлайди,
Do'stlaringiz bilan baham: |