МАКТАБГАЧА ЁШ ДАВРИНИНГ АСОСИЙ ФАОЛИЯТИ –БУ ЎЙИНДИР
Латипова Шаҳноза Равшановна
Навоий вилояти Зарафшон шаҳри 3-сонли “Буратино” номли ДМТТ тарбиячиси
Ўйин бу нима? Ўйин-бу кутилмаган ва фаол жараён бўлиб, унда тафаккур,
ҳис-туйғулар ва ҳаракатлар ривожланиши мумкин.
Ўйин болалар ривожланишида катта аҳамиятига эга:
Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
88
-
боланинг ижодий ижтимоийлашувига кўмаклашади. Ўйинда импровизация
қилса, тимсоллар, вазиятларни ўйлаб топса ва шу тариқа атроф-олам ҳақидаги
маълумотларни олади;
-
хотир, диққат, тасаввур, нутқ ... ривожланади.
-
Болага қувонч бағишлайди, турли ҳиссиёт ва кечинмалар уйғонади,
-
Ижтимоий хулқ-атворнинг дастлабки кўникмалари ривожланади: болалар
билан мулоқотда бўлиш, турли муносабатларга киришиш, умумий ўйинларни
режалаштириш...
-
болаларга жамиятдаги ўз ўрнини тушуниш ва ўзига бўлган ишончсизликни
камайтиришга ёрдам беради. Ўйинда болалар барча кўникмалардан
фойдаланувчи назорат қилинадиган ҳаракат маконини яратадилар.
Мактабгача ёшда болаларнинг ижтимоий ҳаёти айнан ўйинда тўлиқ
фаоллашган бўлади. Ўйин болаларга мулоқотнинг турли шаклларидан мустақил
фойдаланиш имконини беради.
Ўйин жараёнида болалар орасида икки турдаги муносабатлар шаклланади:
- ўйин мазмуни, қоидалари билан белгиланадиган муносабатлар;
- ўйин бўйича намоён бўладиган ҳақиқий муносабатлар.
Ўйинлар болаларнинг ёши билан боғлиқ. Масалан, кичик ёшдаги болалар
якка тартибдаги ва параллель ўйинлар билан шуғулланишади. Катта болаларда ўз
фикр ва ҳис-туйғуларини ўрганиши учун ёлғиз ўйнашга эхтиёжманлиги юқори
бўлади.
Ўйинларда
болалар
ҳис-туйғуларини
ривожлантирадилар,
ўз
таассуротларини акс-эттирадилар, ўзлари тақлид қилаётган ва чин дилдан
ўхшашни истаган шахснинг билими ва хатти-ҳаракатларини ўзлаштиришга
ҳаракат қиладилар. Ўйин давомида болалар дўстона муносабатларга
киришадилар, биргаликда ҳаракат қиладилар ва завқланадилар.
Ўйинда ҳеч қаерда учрамайдиган жиҳат бор: бола ўз мустақиллигини
кўрсата оладилар; ўйин ва ўйинчоқлар, ўйиндаги дўстларни танлаши мумкин,
ўйин жойини, унинг бошланиши ва якунланишини белгилаб бера олади. 3-4
ёшли бола ўзига яхши таниш бўлган инсонларнинг ҳаракатлари ва юриш-
туришини тўлақроқ ва батафсилроқ намоён этади, ўйинда ва у билан боғлиқликда
кундалик ҳаётда бажаришнинг имкони унча бўлмаган мақсадга йўналтирилган
ҳаракатларни анча узоқ вақт бажара олади. Масалан, катталарнинг ҳаракатларини
қайтаради; узоқ вақт ва диққатини жамлаган ҳолда машинани тузатади, кейин эса
ўзини ҳайдовчига солиб роллар бажарадилар. Бу ёшга келиб болалар сюжетли-
ролли ўйинлар анча кўпаяди.
5-7 ёшга келиб болаларда ўйинлар анча мураккаб сюжет билан ажралиб
туради. Унда одамда инсон муносабатлари, ижтимоий ҳаётнинг турли ҳодисалари
акс этади: ўғинларда бевосита кузатувларди ва билвосита (китоб ўқиш,
суҳбатлардан сўнг...) олинган тасаввурлар уланиб кетади. Барча ёшдаги болалар
ўйинларда болаларнинг ҳис-туйғулари ва атроф-муҳитга бўлган муносабатлари
яққол намоён булади. Бу даврди келиб ўйиннинг аҳамияти катта бўлади. Болалар
уларга таниш бўлган ўйинларни ўзлари ташкил қила оладилар, иштирокчилар
томонидан қоидалар аниқ бажарилиши устидан назорат қилиб борадилар.
Ўйинда мавжуд бўлган турли жиҳатлар:
- завқ ва қувонч;
Do'stlaringiz bilan baham: |