Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
477
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЎҚУВ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШДА ОТА-ОНАЛАР БИЛАН ОЛИБ БОРИЛАДИГАН ИШЛАР
КЎЛАМИ
Абдусаматова Каромат Нуриддиновна
Ўрта Чирчиқ тумани 72-мактаб психологи
Таянч сўзлар: ота- оналар қўмитаси, вакиллар, қўмита, мактаб қоидалари,
тарбия
Таълим муассасасининг педагоглар жамоаси
болалар тарбиясида ижобий
натижаларга эришиши учун ўқувчиларнинг ота-оналари билан кенг қамровли
ҳамкорликни йўлга қўйиши лозим.
Оила билан ҳамкорликнинг самарали шаклларидан бири — мактабда ота-
оналар қўмитаси фаолиятини йўлга қўйишдир. Мактабнинг ота-оиалар қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган
«Умумий ўртатаълим муассасалари ота-оналар қўмитаси тўғрисидаги Низом»
асосида ташкил этилади. Ота-оналар қўмитаси ўқувчиларни миллий ғоя руҳида
тарбиялаш ва таълим- тарбия ишларииинг кенг қамровли бўлишини
таъминлаш,
мактаб ҳудудидаги болаларни умумий мажбурий таълимга тўла тортиш, ота-
оналар ўртасида педагогик тарғибот-ташвиқот ишлари-ни олиб бориш, мактаб ва
оила ҳамкорлигидаги тарбиявий ишларни такомиллаштириш ва ота-оналарининг
ўз фарзандларини тарбиялашдаги масъулиятларини ошириш, ўқувчиларнинг
умумтаълим мактабида ва мактабдап ташқарида «Ўқувчилар учун қоидалар» га
амал қилишларини таъминлаш, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий
ишларни йўлга қўйишда ва болалар қаровсизлигининг олдини олиш,
вояга
етмаганларни ижтимоий ҳимоялаш, кам таъминланган оила фарзандларига
моддий ёрдам кўрсатиш, мактабнинг хўжалик ва санитария ишларини яхшилаш,
ўқувчиларнинг оилалари билан алоқа боғлашда педагогларга ёрдам кўрсатиш
каби вазифаларни амалга оширади. Ота-оналар қўмитаси таьлим муассасаси
томонидан тасдикланган иш режаси асосида фаолият кўрсатади.
Ота-оналар
қўмитасининг қарорлари таълим муассасаси директори тасдиқлагандан кейингина
кучга киради. Ота-оналар қўмитаси таркибига ҳар бир синф ўқувчиларининг ота-
оналар қўмиталаридан вакиллар киритилади. Таълим муассасаси Ота-оналар
қўмитасининг раиси мактаб педагогик кенгаши ҳамда васийлик кенгашининг
аъзоси ҳисобланади.
Ота-оналар қўмитаси кундалик ишда ота-оналар йиғилиши қарорларига,
мактаб директорининг ва педагогик кснгапмгипг кўрсатмаларига амал қилади.
Шунингдек, ота-оналар қўмитаси ўқувчиларнииг ота-оналари билан суҳбатлар
ўтказиш, қўмита аъзоларини ўқувчиларнинг
уйларига юбориш, қўмита
йиғилишларига маҳалла фаоллариии суҳбат учун таклиф этиш, умуммактаб ва
сииф ота-оналар мажлисларини чақириши йўли орқали ота-оналар билан яқин
ҳамкорлик алоқасини йўлга қўяди. Мактабдан ташқари
таълим муассасаларини
ривожлаптиришда қуйидаги мақсад ва вазифаларми амалга ошириш лозим:
биринчидан, умумтаълим мактаблари таълим-тарбия жараёпида мактабдан