Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:
1. “Таълим тўғрисида”ги Қонун. Т., 1997.
2. Ж.Ғ.Йўлдошев.Талаба маънавиятини шакллантириш (қўлланма) – Тошкент –
2011й.
4. Рахимжонов Н. “Ёшлар иқтисодий тафаккурини шакллантиришда оиланинг
роли” Т., 2015 (Б.М.И.)
КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИНГ ХУЛҚ-АТВОР
ХУСУСИЯТЛАРИ
Алимова Алия Абдухакимовна
Қибрай тумани 41-мактаб психологи
Таянч сўзлар: тобе, ёш даврлари, онтогенетик, кичик мактаб ёши,
психологик тайёргарлик.
Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
479
Жамият маънавиятини юксалтиришга бўлган ижтимоий эҳтиёжни қондириш
талаби таълим тизимини такомиллаштиришни тақозо этади. Ёш авлод ҳақида
гапирганда, Абдурауф Фитратнинг қуйидаги фикрлари “Халқнинг аниқ мақсад
сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб, иззат-ҳурмат топиши,
жаҳонгир бўлишиёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши,
эътибордан қолиб ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан
болаликда олган тарбияларига боғлиқ”. Илмий кузатиш ва тадқиқотларда инсон
ўз ҳаёти давомида оладиган барча маълумотнинг етмиш фоизини ёшлигида олиб
улгуриши келтирилган.Ўқувчи болалар шахси шаклланиши ўз моҳияти
жиҳатидан катта кишиларнинг ҳатти–ҳаракатлари ва хулқ-атворларига фаол
тақлид қилишдан иборат бўлиши туфайли болаларда маънавий сифатларнинг
мустаҳкамланиши учун ва одоб–ахлоқ қоидаларини билиб олишлари учун
кенг имкониятлар беради. Ёш даврлари муаммосини ўрганиш кўпгина
олимларни қизиқтириб келган муаммолардандир. Л.С.Выготский биринчилардан
бўлиб шахс онтогенетик ривожланишини даврлаштиришда тарихийлик
тамойилига амал қилиш лозимлигини таъкидлаган. Унинг фикрича, болалик – бу
мураккаб ижтимоий маданий ҳодиса бўлиб, табиатан тарихий келиб чиқиш
характерига эга. Кичик мактаб ёши даври – ҳамкорлик ва мулоқот малакалари
ривожланади, ўз-ўзини англай бошлайди, унда спорт, ўқиш ва тақлид қила
билишга оид кенг қамровли лаёқатлар таркиб топади. Бу ёш босқичи ўзгалар
билан келишиш лаёқатининг шаклланиши билан бошқа ёш босқичларидан фарқ
қилади. Эндиликда бола ўз фикрларини мулоҳаза қилади ва ҳаракатларини
бошқаларнинг қизиқишларига қараб тартибга солади. Оддийроқ қилиб айтганда,
бола - бирор иш, яъни фаолият тури билан шуғулланар экан, ўзгаларнинг истак ва
қизиқишларини ҳисобга олади;
- ўз фикри мавжудлигини намоён этади, бошқаларнинг мулоҳазаларига
солиштириб, ўз фикрини шакллантира билади;
- болада ота-онага боғлиқликнинг камайганлиги сезилади;
- у ўз фикр-мулоҳазасига эга бўла боради;
- қизиқишларини асослаш ва уларни ҳимоя қилишга интилади;
- ўз ишларини мустақил ҳал этади;
- қийинчиликка учраса, катталардан маслаҳат ва кўмак олиши лозимлигини
билади.
Одатда психология фанида кичик мактаб ёши даврига 6 ёшдан 10 (11)
ёшгача бўлган бошланғич синф (I-IV) ўқувчилари киритилади. Ушбу ёшдаги бола
ўз
идрокининг
ўткирлиги,
равшанлиги,
софлиги,
аниқлиги,
унинг
қизиқувчанлиги, дилкашлиги, хайрихоҳлиги, ишонувчанлиги, хаёлининг
ёрқинлиги, хотирасининг кучлилиги билан бошқа ёшдаги ўқувчилардан
(жумладан, ўсмирлардан) ажралиб туради. Мактаб таълимига тайёрлик кўраётган
болада диққат нисбатан узоқ муддатли ва шартли равишда барқарор кўринишга
эга, деб ҳисоблаш мумкин. Диққатнинг хусусиятлари (тақсимланиши, кўчиши,
кучи, барқарорлиги, бўлиниши, тебраниши ва бошқалар) унинг роли ва сюжетли
ўйин фаолиятларида, расм чизиш ва кўриш, ясаш машғулотларида, лой ҳамда
пластилиндан нарса ясашда, катта ёшдагилар ва тенгқурлари нутқини идрок
қилиш ва тушунишда, математик амалларни бажаришда, ҳикоя тинглаш ҳамда
Do'stlaringiz bilan baham: |