Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари


“ҚУТАДҒУ БИЛИГ” – САОДАТГА ЭЛТУВЧИ АСАРДИР



Download 5,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet466/522
Sana24.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#245093
1   ...   462   463   464   465   466   467   468   469   ...   522
Bog'liq
03.Ilmiy to`plam-01

 
“ҚУТАДҒУ БИЛИГ” – САОДАТГА ЭЛТУВЧИ АСАРДИР 
 
Жалолиддин Алиқулович БЎРИЕВ 
Ўзбекистон халқаро ислом академияси таянч докторанти 
 
Аннатоция. Қорахонийлар давлатининг низомномаси ҳисобланган “Қутадғу 
билиг” — XI-аср сўз санъатининг нодир намунаси бўлиб, унда ўз даврининг илғор 
ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий масалалари бадиий талқин қилинган, 


Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари 
461 
туркий халқлар тарихи, маданияти, илм-фани, урф-одат ва анъаналари, турмуш 
тарзи, қадриятлари хусусида батафсил маълумот берилган. 
“Қутадғу билиг”да, яъни “билим” маъносида, инсонга дунёда ва охиратда 
бахтли бўлиш йўлларини кўрсатадиган тавсиялар мавжуд.
Калит сўзлар: Юсуф Хос Ҳожиб, Қутадғу билиг, адолат, одоб, қадрият, ҳукмдор. 
“Қутадғу билиг” (“Саодатга элтувчи билим”) - Юсуф Хос Ҳожибнинг ушбу 
асари туркий адабиётнинг нодир намунаси бўлиб, 1069-70 йилларда яратилган. 
Муаллиф асарнинг муқаддимасида хабар беришича, бу китоб ўз давридаёқ кенг 
тарқалиб, машҳур бўлган. Чин (Шимолий хитой)ликлар уни “Адаб ул-мулук” 
(“Ҳукмдорлар одоби”), мочин (Жанубий хитой)ликлар “Ойин ул-мамлакат” 
(“Ҳукмдорлик қонун-қоидалари”), Шарқий хитойликлар “Зийнат улумаро” 
(“Ҳукмдорлар зийнати”), эронликлар “Шоҳнома”и туркий (“Туркий “Шоҳнома”), 
баъзилар “Пандномаи мулук” (“Ҳукмдорлар пандномаси”), туронликлар эса 
“Қутадғу билиг” деб атаганлар [4,125]. Асар исломий туркий адабиётни 
бошлабгина бермай, уни янги тараққиёт босқичига ҳам кўтарган. У нафақат 
туркий халқлар адабиёти анъаналари, балки қардош халқлар, жумладан, форсий 
адабиёт тажрибаларини ҳам ижодий ўзлаштирган ҳолда яратилган.
“Қутадғу билиг” — XI-аср сўз санъатининг нодир намунаси бўлиб, унда ўз 
даврининг илғор ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий масалалари бадиий талқин 
қилинган, туркий халқлар тарихи, маданияти, илм-фани, урф-одат ва анъаналари, 
турмуш тарзи, қадриятлари хусусида батафсил маълумот берилган. 
Адиб “Қутадғу билиг” достонини яратар экан, ўз олдига қорахонийлар 
давлати ҳокимиятини мустаҳкамлаш, Тавғачхон билан Элоқхонлар ўртасидаги 
ихтилофларни бартараф этиш, ҳукмрон доираларнинг турли ижтимоий 
табақаларга муносабатини белгилаш, маърифат ва ободончилик учун кураш, яхши 
хулқ-одобни 
тарғиб 
қилиш 
каби 
мақсадларни 
қўйган. 
Бу 
билан Юсуф Хос Ҳожиб ўз даврининг йирик маърифатпарвари ва донишманди 
сифатида гавдаланади. 
“Қутадғу 
билиг” 
асарининг 
марказига 
тўрт масала қўйилиб, улар 
тўрт образ воситасида очиб берилган: биринчиси-адолат бўлиб, у подшоҳ 
Кунтуғди тимсолида, иккинчиси — давлат бўлиб, вазир Ойтўлди, учинчиси —
ақл бўлиб, вазирнинг ўғли Ўгдулмиш, тўртинчиси — қаноат бўлиб, унинг 
қариндоши Ўзғурмиш қиёфасида тасвирланади [1,58]. Шунга мувофиқ равишда 
қўйилган масалалар воқеалар ривожи, қаҳрамонларнинг ўзаро суҳбати, баҳс-
мунозараси, савол-жавоблари, панд-насиҳатлари воситасида ҳал қилинади. 
Муаллиф баҳсли масалалар юзасидан ҳам ахлоқ-одоб, илм, инсонийлик ва адолат 
доирасида фикр юритади ҳамда подшоҳ ва амалдорлардан тортиб деҳқону 
ҳунармандгача — жамиятдаги барча тоифаларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳақида ўз 
мулоҳазаларини билдиради. 
“Қутадғу 
билиг” қорахонийлар ҳокимиятининг 
ўзига 
хос 
назмий 
низомномаси бўлиб, бу рамзий-тимсолий асар юрт эгалари бўлмиш ҳукмдорлар 
ва катта-кичик амалдорларга атаб ёзилган ва асарда уларга мамлакатни адолат 
билан бошқариш, тинчликни сақлаш, раиятга зулм қилмаслик, билъакс, халқнинг 
оғирини енгил қилиш, турмушини фаровон айлаш, жамиятнинг маънавий-



Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   462   463   464   465   466   467   468   469   ...   522




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish