Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
442
Тарбияси оғир болалар билан ишлаш азалдан энг долзарб муаммолардан
бири бўлиб келган.
Бу муаммонинг юзага келиш сабабларини чуқур таҳлил қилар эканмиз, энг
аввало, туғилган боланинг уни дунёга келтирган шахсларнинг кимлиги,
иккинчидан, у қандай ижтимоий муҳитда туғилиб вояга етиб, улғаётганлигига
эътиборни қаратишимиз лозимдир.
Агар биз фарзандларимизни ҳар томонлама етук қилиб тарбияламоқчи
бўлсак, яъни комил инсонни вояга етказишимиз учун уни, аввало ҳар томонлама
ўрганишимиз лозим. Тарбияси қийин болаларнинг ҳатти-ҳаракатларини
психологик таҳлил этиш ва уларга амалий жиҳатдан кўмак бериш, мазкур
йўналишда ҳеч бўлмаганда содда ва бажарилиши осон бўлган амалий
машғулотлар ўтказиш кўникма ва малакаларига эга бўлишимизни талаб этади.
Бу жуда мураккаб ишлардан бири ҳисобланади. Агрессив хулқли
болаларнинг ота-оналари тез-тез болага нисбатан ёқимсиз ҳиссиётни бошдан
кечирадилар ва болага ёрдам бериш учун эмас, балки болани «юввошлантириш»
учун психологик консультацияга мурожаат қиладилар. Улар боланинг
тинчлантирилишини ва бола уларни хафа қилувчи ишларини тугатишини
истайдилар.
Кўп ҳолларда агрессив хулқли боланинг ота-онаси тушкунликка тушган ва
ҳаётидан норози одамлар бўлишади. Кўпинча собиқ агрессив хулқли болалар
ўзларининг психологик қийинчиликларини ўз болаларига ўтказадилар. Шу
сабабли психолог биринчи навбатда боланинг ота-онаси билан психотерапевтик
иш олиб бориши лозим. Психолог қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши
лозим.
Биринчидан, ота-онанинг қадр – қимматига негатив таъсир этишдан қочиш
лозим (Сиз ўз болангизнинг шахси бузилиши ҳақида ҳеч нима билмайсиз, ҳозир
мен сизга тушинтириб бераман). Ота-онанинг шахсиятига тегмаган ҳолда
вазиятни аниқлаб олиш лозим. Ота-оналар баъзан ўзлари ҳаётида эришолмаган
нарсаларига фарзандлари эришишини ҳохлайдилар ва ундан талаб қиладилар
(Масалан, мен таниқли рассом, врач ёки бирор бошқа касб эгаси бўла олмадим,
болам бўлиши керак).
Иккинчидан, ота-она болага бўлган установкасини ўзгаритириши лозим.
Улар агрессив хулқли болани ношукур деб ҳисоблашади. Ўзларининг жаҳли ва
таъна маломатларига жавобан боланинг айбдорлик туйғусини ҳис қилишини,
афсусланишини, кечирим сўраши ва уларни тинчлантиришини кутадилар. Бу юз
бермаганидан улар аччиқланади ва болани «беъмани, бузилаган, ёмон»
ҳисоблашади. Ота-онани болага ачинишга чақириш лозим ва кўрсатиб ўтиш
керакки, ҳар доим агрессив бола биринчи навбатда бахтсиз бола. Ота-онага
психолог ғазабнинг намоён бўлиш механизмларини ва яна агрессивликни
эмоционал бузилиш сифатида кўрсатиб ўтиши лозим.
Учинчидан, ота-онага ўзларининг болалик хотираларини, ўша даврдаги
агрессив қилмишларининг сабабларини эслатиш керак. Балки бу кўпгина шахсий
комплексларни очиши мумкин. Бу ҳолатда уларга психик ёрдам кўрсатиш ва
шахсиятини барқарорлаштириш керак бўлади. Болалар муаммоси ҳар доим
оилавий муоммоларни кўтаради. Болани ўраб турган одамлар ёрдамисиз унинг
Do'stlaringiz bilan baham: |