Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари


Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари



Download 5,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/522
Sana24.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#245093
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   522
Bog'liq
03.Ilmiy to`plam-01

Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари 
242 
маълумоти даражаси ва оилавий тушум қанчалик юқори бўлса, ўсмирларда 
эмоционал интеллект кўрсаткичлари шунчалик юқори натижани кўрсатган.
Шахс ривожланишининг энг эрта босқичларида ўз-ўзини бошқариш 
механизмлари ҳам шаклланади. Болада “Мен” образи қай даражада 
ривожланганлиги унинг эмоционал интеллектига ҳам таъсир кўрсатади. Бундан 
ташқари диний тарбия олган болаларда эмоционал интеллект даражаси юқори 
бўлиши аниқланган. Чунки дин бола ҳаётида содир бўлаётган стрессли 
вазиятларда оптимистик кайфиятни сақлаб қолиш, диний ибодатларни амалга 
ошириш эса катарсис ҳолатига тушириш вазифасини бажариб, инсонни 
эмоцияларини бошқаришга ҳамда бошқа одамларнинг ҳам кечинмаларига 
эмпатик муносабатда бўла олишга ўргатади. Шундай экан, В.Д.Шадрикованинг – 
иймон эътиқод инсон хис-туйғуларини нафақат эмоционал бойитади, балки унинг 
ички хаётини қайтадан қуриб, унга янги сифат бериш билан унинг эмоция ва хис-
туйғуларини бойитади, - деган фикрига қўшилиш мумкин. 
Бугунги кунда эмоционал интеллектни ривожлантириш мақсадида икки 
ёндашув олимлари ҳам, уларга қандай қилиб ижобий таъсир кўрсатиш 
мумкинлиги ҳақида изланишлар олиб бормоқдалар. Эмоционал билим ва 
малакалар махсус ўқитиш жараёнида эгалланиши ҳам мумкин деган фикрлар ҳам 
мавжуд. Психолог олимлар бу фикрни ҳам ривожлантиришга интилмоқдалар. 
Сабаби эмоционал интеллектни ривожлантириш орқали бола жамиятга 
мослашиши, шахслараро ўзаро таъсирни фаоллаштириш, ижтимоий ва бошқа 
позитив хулқ-атворни шакллантиришга асос бўлади. Бола хулқ-атворида 
деструктив фикрларни камайишига кўмак беради. Шундай экан психологлар бола 
эмоционал интеллектини ривожлантиришга ота-оналар, педагогларга тавсиялар 
беради. Хусусан, ота-онанинг фарзанди билан суҳбатлашаиши уни эмоцияларини 
сўзлар билан ифодалаб беришига кўмак бериши боланинг эмоционал 
компетентлигини ошириш билан бирга дуч келиши кутилаётган стрессли 
вазиятларни осон енгишига кўмак беради. 
Ота-оналар фарзанди ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда эртаклар, 
ҳикоялар ўқиб бериши, сўнгра биргаликда қаҳрамонлар ҳиссий ҳолатини таҳлил 
этиш ҳам бола эмоционал интеллектини оширишда яхши самара беради.

Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   522




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish