Фойдаланилган адабиётлар:
1. И.Каримов. Юксак маьнавият – енгилмас куч. Т., 2008. 171б.
2. А.Расулова. Мактаб оиладан бошланади. Т., 2013. 239 б.
3. Л.Божович. Проблема формирование личности. М., 1997. 349с.
4. З. Нишонова. Психик тараққиёт диагностикаси. Т., 2004. 150 б.
БОЛАДА ЭМОЦИОНАЛ ИНТЕЛЛЕКТ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР
ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
Улмасова Дилдорахон Хикмат қизи
ЎзХИАси “Дин психологияси ва педагогигика” кафедраси таянч докторанти
Aннотация. Мақолада бола эмоционал интеллекти ривожланишига таъсир
этувчи омиллар баён этилади.
Калит сўзлар: психика, эмоционал интеллект, эмоция, метод, тадқиқот,
ёндашув, биологик омил, социал омил.
Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
241
Жаҳон психологиясида эмоция муаммоси ҳар доим психологиянинг
марказий масалаларидан бири бўлиб келган. Психиатр З.Фрейд, психолог В.Вундт
ўз асарларида эмоция унинг психофизиологик хоссалари тўхталиб ўтилган.
Е.Ильин “Эмоция и чуства” асарида эмоция ва ҳиссиётларнинг фарқини кўрсатиб
берган. [5,32-б] Лекин “эмоционал интеллект” атамаси психология фанга XX
асрнинг 90-йилларидан кириб келган. Ушбу атамани фанга Питер Словей 1990
йил ўз мақоласида киритган. [2,36-б] Эмоционал интеллект – ўз ҳамда
ўзгаларнинг ҳис туйғуларини тушуна олиш, зарур вақтда бошқара олиш
қобилиятидир. Бугунги кунга келиб, эмоционал интеллектга оид бир қанча
ёндашувлар мавжуд. Уларга мисол қилиб, J. Mayer, P. Salovey, D.R. Caruso; R.
Bar-On; D. Goleman;
Д.В. Люсин; И.Н. Андреева; И.И. Ветрова; Е.А. Сергиенко ва бошқаларни
киритиш мумкин.
1995йил Даниэл Гоулман “Эмоционал интеллект” китобини нашр этди у ўз
асарида инсон ҳиссиётларини тўғри акс эттира олиши муҳимлигини ёритиб
берди. [3,21-44] Шу ўринда бола ҳаётида эмоционал интеллектнинг аҳамиятига
тўхталмоқчимиз.
Бола ҳаёти, муваффақияти,танлов ва қарорлари унинг эмоциялари билан
бевосита алақадор. Шунинг учун ҳам болада ўз эмоцияларни бошқариш, зарур
вақтда уларни тўғри йўналтира олиш кўникмасини шакллантириш муҳимдир.
Ушбу тезисда бола эмоционал интеллекти, унинг ривожланишига таъсир қилувчи
омилларни назарий таҳлил этамиз.
Бола эмоционал интеллекти қай даражада ривожланган бўлишига таъсир
қилувчи омилларни ўрганган олимлар қаторига О.И.Власова, Дж.Мэйер,
Д.Гоулман, Т.П.Березовская, А.В.Либин, В.М.Русалов, С.И.Дудин, А.Эллис,
Х.Джекинс, Д.Д.Гуастелло, С.Дж.Гуастелло, В.Д.Шадриковаларни киритиш
мумкин. [1, 28-б]
Эмоционал интеллект ривожланишига таъсир қилувчи омилларни ўрганган
олимлар уларни 2 гуруҳга ажратади:
1. Биологик шарт;
2. Ижтимоий шартлар.
Олимлар биологик шартланганликка қуйидагиларни киритишган: ота-
оналарнинг эмоционал интеллекти даражаси, тафаккурнинг типлари, эмоционал
таъсирчанликнинг наслий туҳфалари, темперамент хусусиятлари, ахборотни
қайта ишлаш хусусиятлари киради. Болада эмоционал интеллект
ривожланишининг социал шартлари сифатида рационаллик, ўз ўзини
англашининг ривожланиш босқичлари, эмоционал компетентликка бўлган ишонч,
ота-оналар маълумоти даражаси, оилавий тушум, оиладаги муносабатнинг
эмоционал тинч, хотиржамлиги, ташқи локус назоратнинг барқарорлиги ҳамда
эътиқод қиладиган дини киритилади.
Д.Д.Гуастелло ва С.Дж.Гуастелло тадқиқотларида болалар ва уларнинг
оналари ЭИи даражаси ўртасида сезиларли корреляция аниқланди. Шу билан бир
вақтда болалар ва уларнинг оталарининг ЭИи даражаси ўртасида бундай
корреляция йўқлиги исботланди. [1,46-б] Бошқа тадқиқотларда эса Ота-онанинг
Do'stlaringiz bilan baham: |