Ш. А. Маннонов номли “ёш бухгалтерлар клуби”



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/80
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#241512
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   80
Bog'liq
2015 05 30

- ўз кучини йўқотган стандартларнинг қўлланилишига олиб келиши 
ѐки, 
- таржима жараѐнида маъно жиҳатдан ўзгаришларга дуч келиниши 
мумкин. 
Кенгроқ изоҳ қилинганда, МҲХСлари инглиз тилидан ўзбек тилига 
таржима қилиниб, амалиѐтда фойдаланишга топширилгунига қадар МҲХС 
Фонди томонидан стандартларга ўзгариш ва қўшимчаларлар киритиб 
борилади. Масалан, 2012 йилда тавсия этилган ҳисобот тузиш тамойили 
бугунги кунда қўлланилиши мутлақо мантиқсиздир, чунки ушбу даврдан 
сўнг кўплаб ўзгартириш ва кўшимчалар киритилган. Таржима жараѐнидаги 


11 
маънонинг ўзгариши ҳақида тўхталадиган бўлсак, ҳақиқатда ўзбек тили 
жуда бой тил. Ҳар бир маънони ифодаловчи хатто бир қатор сўзлар 
мавжуд. Натижада жаҳондаги глобаллашув жараѐни иқтисодий ва 
молиявий вазиятлар янги атамалар вужудга келтириб чиқармоқда, баъзи 
сўзларнинг қўлланилиши қамровини кенгайтирмоқда ва аксинча тор 
маънода қўлланилишига олиб келмоқда.
МҲХСларини турли тилларга таржима қилиниши жараѐни 
таққослаш учун рискни келтириб чиқаради. Жаҳон амалиѐтида 
МҲХСларини турли тилларга расмий таржима қилиш тажрибаси 1997 
йилда бошланган бўлиб, дастлаб немис тилига таржима қилинган. 2006 
йил якунида МҲХСлар 40 га яқин тилларга таржима қилинган. Ушбу 
таржималар нафақат европа мамлакатлари балки, Хитой, Япон ва Араб 
тилларига ҳам таржима қилинган. 
Юқоридаги фикрлардан хулоса қилиш мумкинки, 2015 йилда хам 
банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини Жаҳон банкининг техник 
кўмагида МҲХСга тўлиқ мувофиқлаштириш ишлари давом эттирилади. 
Жумладан: 
- МҲХС талаблари асосида ―Тижорат банкларининг ҳисоб сиѐсати‖ 
лойихаси ишлаб чиқилиши; 
- Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботидаги меъѐрий хужжатларга 
МҲХСга мослаштириш мақсадида қўшимча ва ўзгартиришлар 
киритилиши; 
- МҲХСни қўллаш бўйича банк ходимларнинрг малакасини ошириш 
мақсадида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилиши кўзда 
тутилган. 
Жаҳондаги хар бир мамлакат ўз миллий бухгалтерия ҳисоби 
тизимига эга бўлганлиги яхши ҳолат. Ўз ижтимоий, сиѐсий иқтисодий 
ҳолати ва қадриятларига асосланган бухгалтерия ҳисоби ташкилот 
фаолиятини тўлиқ ва шаффоф маълумотлар билан акс эттирилишини 
таъминлайди. Бироқ ушбу ҳисоботдан ташқи фойдаланувчиларга 
қийинлик туғдиради. Ҳисоботдан фойдаланувчи аввал ушбу мамлакатнинг 
ижтимоий, сиѐсий иқтисодий ҳолати, қадриятлари ва бошқа соҳаларини, 
бухгалтерия ҳисоби тамойилларини ўрганиши, ҳисоботини ўқий олиш, уни 
бошқа субъектларнинг кўрсаткичлари билан солиштириш учун қайтадан 
ҳисоботни мослаштирган ҳолда тузиб чиқишига тўғри келади. Ушбу 
ҳолатда ҳисоботдан ташқи фойдаланувчи ҳисобот маълумотлари ўрганиш 
ва қарор қабул қилишдан оладиган нафи ҳисоботни тушунишга 
сарфланадиган вақти ва маблағидан кам бўлганлиги сабабли, ҳисоботдан 
фойдаланмасликка қарор қилади. Бу эса ўз набатида субъектларнинг 
молиявий фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. 
Ўзбекистон бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимига МҲХСни 
қабул қилиш бўйича тутган ўрни ижобий, бироқ МҲХСни амалиѐтда 


12 
қўллашни жадаллаштириш ва интеграция жараѐнида фаол иштирок 
этишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Фикримизни корпоратив бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳақида 
давом эттирадиган бўлсак, бухгалтерия ҳисоби Молия вазирлиги 
томонидан тартибга солиниб келинмоқда. Ўз навбатида хўжалик 
субъектлари ўртасида рақобат ва соғлом муҳитни шакллантириш, ялпи 
ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан, чет эл капитали иштирокидаги 
улушини ошириш, молия фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиши 
учун маълум ҳисоботлар талаб қилинади. Ушбу ҳисоботлар фақатгина 
хўжалик 
субъектининг 
соғлом 
фаолиятини 
назорат 
қилишга 
йўналтирилганлиги боис, ушбу ҳисоботни статистик ҳисобот сифатида 
таснифлаш мумкин. Ҳудди шу каби Давлат Солиқ Идораларига ҳам 
солиқларни тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланилишини назоратга 
олиш учун ҳисоботлар талаб қилинади, ушбу ҳисобот фойдаланувчи ва 
фойдаланиш қамрови тор доирада бўлганлиги сабабли ушбу ҳисоботни 
тўла қонли молиявий ҳисобот сифатида таснифлаш мақсадга мувофиқ 
эмас.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилаѐтган 
ҳисоботлар кенг қамровли бўлиб, ундан фойдаланувчилар: акциядорлар, 
инвесторлар, харидорлар, банк, мол етказиб берувчилар, мулк эгалари, 
аудиторлар ва бошқа юқори ташкилотлар, субъектнинг фаолиятидаги 
рақобатчилари ва хамкорлари ушбу ҳисобот маълумотларига таянган 
ҳолда молиявий, бошқарув ва бошқа соҳалардаги қарорларни қабул 
қилади. Шу боис, молиявий ҳисоботлар бу субъектнинг юзи ва реклама 
воситаси ҳисобланади. Бироқ ҳисоботда фақат ютуқлар эмас, балки қарор 
қабул қилишда таъсир қиладаиган барча ҳолатлар ўз ифодасини топиши 
лозим.
Яна бир ҳолат, ―Ўзбекистон Республикасининг банк тизимида 
молиявий ҳисоботни такомиллаштириш: Мамлакат стратегияси ва чора-
тадбирлар 
режаси‖ 
доирасида 
Жаҳон 
банкининг 
эксперти 
Ш.Дайоуманнинг фикрича Республикамиздаги хўжалик юритувчи 
субъектлар, кичик корхоналар, тадбиркорлик субъектлари, фермер 
хўжаликлар каби субъектлардаги бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартиб 
қоидаларини 2018 йилдан бошлаб МҲХСга мувофиқлаштириш бўйича 
лойихалар амалга оширилиши билдириб ўтилган.
Бизнинг фикримизча МҲХСларни самарали ўрганиш ва уни 
амалиѐтга жорий этишда иккита асосий қоидага амал қилиш лозим: 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish