қарорларини қабул қилиш, ҳисобини юритиш), унинг келгусидаги
молиявий фаолиятини яхшилашга сарфлаши лозим. Аслида эса шундайми,
йўқ албатта, бухгалтер ўз вазифасини фақатгина хўжаликда содир бўлган
муомалаларнинг ҳисобини юритиш, бухгалтерия ва солиқ ҳисоботларини
тузиш ва тақдим этишдан иборат деб билади.
Бухгалтерлик касби - бу субъектлардаги энг асосий масъулиятни
ўзида хис этадиган лавозимдир. Вахоланки, у ѐки бу субъект фаолиятининг
реал шароитида бухгалтер томонидан бевосита бажариладиган вазифалар
турлича бўлиши мумкин. Масалан, аксарият субъектларда бухгалтердан
бирламчи хужжатларни тўғри расмийлаштириш, бухгалтерия ҳисобини
юритиш, ҳисоботларни ўз вақтида тузиш ва тақдим этиш талаб этилади.
Бошқа томондан эса, бухгалтернинг розилигисиз стратегик муҳим
молиявий қарорларни қабул қилиб бўлмайди. Яъни раҳбар бухгалтернинг
иши аниқ кўзга кўринмаслиги ва ―реал даромад‖ келтирмаслигига
қарамасдан, уларсиз фаолият юритиш мумкин эмаслигини яхши тушунади.
Ўз навбатида бухгалтердан ҳисобни юритишда эҳтиѐткорлик (олдиндан
кўра билиш) тамойилига амал қилишини талаб этилади, шунингдек,
иқтисодий фаолиятда кўп холларда фақатгина пул топиш эмас, балки
олдиндан билиб бўлмайдиган харажатлардан қочиш муҳим ҳисобланади.
Бизнинг фикримизча бухгалтернинг иш фаолияти кўпроқ
қуйидагиларга боғлиқдир:
6
маблағлар ҳисобининг тўғри юритилиши ва хўжалик субъекти
молиявий ҳисоботларини хаққоний шакллантирилиши (масалан,
номоддий активлар (интеллектуал мулк объектлари)ни киримга олиш
ва ҳисобдан чиқариш ѐки уларга амортизацияни тўғри ҳисоблаш);
субъектнинг молиявий - хўжалик фаолиятини баҳоланиш тўғрилиги ва
бунинг имконияти мавжудлиги (асосий воситалар, номоддий актив
(интеллектуал мулк объектлари)ларни баҳолаш);
маблағлар (активлар)ни бошқаришнинг янада самаралироқ тизимини
шакллантириш бўйича тавсиялар тайѐрлаш (мавжуд интеллектуал
мулкдан самарали фойдаланиш ва уларнинг ҳисобини ташкил этиш);
молиявий натижаларга баҳо бериш мақсадида даромадлар ва
харажатлар таркибини таҳлил қилиб бориш (асосий, молиявий ва
инвестицион
фаолиятдан,
масалан
номоддий
активларни
(интеллектуал мулк объектлар) сотиб олиш ѐки сотиш билан боғлиқ
даромадлар ва харажатлар);
тегишли ташкилотлар томонидан текширишлар натижалари бўйича
қўшимча ҳисобланадиган солиқ ва жарималар суммалари миқдорини
ҳисоблаш (тўланадиган солиқ турлар бўйича);
солиққа тортишни соддалаштириш (солиқ ставкаларини камайтиришга
қаратилган чора-тадбирлар);
ҳўжалик субъектининг иқтисодий фаолияти ҳолати тўғрисидаги
маълумотларни аниқ, тушунарли шаклда ва қисқа муддатларда тақдим
этиб бориш (молиявий ҳисобот шаклларини соддалаштириш).
Республика бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизими олдидаги энг
муҳим вазифалардан бири – бу бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда
юритиш тартибини имкон қадар халқаро талаблар даражасига
мувофиқлаштириб боришдан иборатдир. Чунки, хохлаймизми, йўқми биз
жаҳон глобаллашув жараѐни даврида яшамоқдамиз, ўз навбатида
бухгалтерия ҳисоби халқаро интеграция жараѐнларини ривожланишида
―бизнес тили‖ сифатида тан олинган.
Хўш, бугунги кунда Ўзбекистон бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи
тизими қайси халқаро меъѐрларга яқинроқ ҳолда ташкил этилган ѐки
ўзининг миллий тизими асосида фаолият юритмоқдами деган савол
туғилиши табиий. Шу ўринда биз бухгалтерия ҳисобининг халқаро
тизимларига эътиборни қаратиб ўтмоқчимиз. Бугунги кунда жаҳон
олимлари томонидан бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги моделллари
эътироф этилган, жумладан: Британ-америка, Континентал, Жанубий
Америка ва Ислом моделлари.
Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда бухгалтерия
ҳисоби соҳасида кўзга кўринган иқтисодчи олимлар томонидан
билдирилган фикрлар Республикамиздаги бухгалтерия ҳисоби тизими бу
борада Континентал моделга асосланиши ҳақиқатга яқинроқлигини
7
кўрсатмоқда. Ушбу моделнинг моҳияти шундаки, бухгалтерия ҳисобини
тартибга солишда хукумат хал қилувчи ахамият касб этади. Қатъий
қонунчилик талаблари асосида ва солиқ сиѐсатига мос холда консерватив
тартибда ҳисоб юритилади. Шунингдек ягона ҳисобварақлар режаси амал
қилади.
Агар буни Ўзбекистон мисолида оладиган бўлсак, бухгалтерия
ҳисоби тизими Молия вазирлигининг ―Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
услубиѐти Бош бошқармаси‖ томонидан тартибга солинади ҳамда
Бухгалтерлар ва аудиторлар уюшмаси, Ўзбекистон бухгалтерлар
федерацияси ѐки Аудиторлар Палатаси каби жамоатчилик ташкилотлари
эса, бухгалтерия ҳисобини амалиѐтга тадбиқ этишда маслахатчи бўлиб
хизмат қилмоқда. Ўз навбатида хўжалик субъектлари учун ягона
ҳисобварақлар режаси ҳам мавжуд (21-сон БҲМС ―Хўжалик юритувчи
субъектларнинг бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси‖ Ўз.Р АВ
томонидан 2002 йил 23 октябрда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг тартиб қоидаларини ишлаб
чиқишда жаҳон мамалакатлари учта гурухга бўлинади: халқаро
стандартлар (Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларни - МҲХС,
International Financial Reporting Standats-IFRS) тўғридан-тўғри қабул қилиб
олувчи мамалакатлар, МҲХС асосида ўз кодекси, низом ѐки
стандартларини яратувчи мамлакатлар ҳамда МҲХСларни тан олмайдиган
(ўзининг алоҳида ҳисоб стандартларига ѐки тамойилларига эга бўлган)
мамлакатлар. Хусусан, Ўзбекистон МҲХС асосида ўзининг миллий
стандартларини ишлаб чиқарувчи мамлакатлар қаторига киради, яъни
бухгалтерия ҳисоби тизими ўз миллий стандартларига асосланади
(банклардан ташқари).
Республикамиз бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимидаги амалга
оширилаѐтган ишлар ―босқичма - босқич ривожланиш‖ тамойилларига
асосланиб келинмоқда:
биринчи босқич: 1994 й. ―Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи
тўғрисида‖ги Низомни ишлаб чиқилиши;
иккинчи босқич: 1996 й. ―Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида‖ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг қабул қилиниши;
учинчи босқич: 1998 й. ―Бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандартлари‖ ни яратилиши;
тўртинчи
босқич:
2002
й.
―Молиявий
ҳисоботларни
такомиллаштириш‖ бўйича турли меъѐрий хужжатларнинг қабул
қилиниши;
бешинчи босқич: 2012 -2015 йй. ―Тадбиркорлик субъектларида
статистик,
солиқ
ва
молиявий
ҳисоботларни
соддаллаштириш,
топширишнинг электрон тизими‖га тўла ўтказилиши.
8
Шунингдек, Республикамизда бухгалтерия ҳисоби соҳасида
ўтказилган ислохотларга қарамай, бухгалтерия ҳисобига континентал
модел бўйича ѐндошиш, юқорида таъкидланганидек, қатъий қонунчиликка
асосланган ҳисоб юритиш қоидалари хамон сақланиб турибди. Вахоланки,
МҲХС талаблари континентал моделдан деярли фарқ қилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |