78
таълим олишни давом эттиришлари учун зарур бўлган билимларни эгаллаши
лозим.
Механик, иссиқлик, электр, ёруғлик, электромагнит ва квант
ҳодисалари ҳамда бу ҳодисаларни характерлайдиган катталикларни, улар
бўйсунадиган қонунларни, табиатни илмий равишда ўрганадиган усуллар
ҳақидаги билимларга эга бўладилар ва ўрганганлари асосида оламнинг
физик
манзарасини шакллантира оладилар. Табиат ҳодисаларини кузатиш, ёзув
орқали ифодалаш ва кузатиш натижаларини умумлаштириш, физик
ҳодисаларни ўрганиш учун оддий ўлчов асбобларини ишлатиш, кузатиш ва
ўлчаш натижаларини жадваллар, графиклар орқали ифодалаш ва улар
асосида эмпирик қонуниятлар топиш, олинган билимларни турли табиат
ҳодисалари ва жараёнларни, турли техник қурилмаларнинг ишлаш
принципини тушунтириш, физик масалаларни ечишда қўллай
билиш
кўникмаларига эга бўладилар.
Физик масалаларни ечишда ва экспериментал тадқиқотлар ўтказишда,
ҳаётий эҳтиёжлар ва қизиқишлар даврида физикага оид янги билимларни
мустақил равишда эгаллаш, турли манбалар (дарсликдан, илмий-оммабоп
адабиётлардан, физик луғат ва маълумотномалардан, электрон ишланма ва
дарсликлардан, интернет саҳифаларидан ва ҳ.к.) дан физикага оид
маълумотлар билан ишлай олиш; ахборотни анализ қилиш ва баҳолаш, бир
турдаги ахборотни иккинчи турга айлантириш ва
шу каби интеллектуал
муаммоларни ечиш жараёнида билишга бўлган қизиқиш, интеллектуал ва
ижодий қобилиятлари ривожланади.
Атроф оламни ўрганиш мумкинлигига бўлган ишонч, инсониятни
бундан кейинги ривожланиши учун фан ва технологиялар ютуқларидан
керакли даражада фойдаланиш, фан ва техника ижодкорларига ҳурмат билан
қараш, физика таълимига умумбашарий маданият элементи сифатида қараш
тарбияланади; Кундалик ҳаётда учрайдиган ва ҳаётий фаолиятининг
хавфсизлигини таъминлашда амалий масалаларни ечишда эгаллаган билим
ва кўникмаларидан фойдалана олади. Физика фанидан ўқувчининг
компетенцияси – физика фани бўйича эгаллаган билим, кўникма ва
малакаларини кундалик ҳаётида дуч келадиган кашфиётлар, илмий
янгиликларни тушуниш, амалий ва назарий масалаларни ечишда
фойдаланиш ва амалиётда қўллай олиш қобилиятидир.
Компетенциялар қуйидаги гуруҳларга ажратилади:
Жараён ва ҳодисаларни кузатиш ва тушуниш: Механик ҳаракат,
жисмларнинг ўзаро таъсири,
диффузия, иссиқлик ҳаракати, конвекция,
нурланиш, иссиқлик узатилиши, атмосфера босими, суюқлик ва газлар
ҳаракати, буғланиш, конденсация, қайнаш, тебраниш ва тўлқинлар, товуш,
79
жисмларнинг эркин тушиши, инерция, деформация, эластиклик, ишқаланиш,
эриш, қотиш, агрегат ҳолатлар, жисмларнинг электрланиши, зарядларнинг
ўзаро таъсири, қисқа туташув, чақмоқ, момақалдироқ,
электр токининг
таъсири, магнитларнинг ўзаро таъсири, Ернинг магнит майдони,
электромагнит индукция ҳодисаси, ўз индукция ҳодисаси, ёруғликнинг тўғри
чизиқ бўйлаб тарқалиши, ёруғликнинг қайтиши ва синиши, соя, соянинг
ҳосил бўлиши, Ой ва Қуёш тутилиши, ёруғликнинг интерференцияси,
дисперсияси, дифракцияси ҳодисалари, линзада тасвир ҳосил қилиш, кун ва
туннинг алмашиниши, Ерда фасллар алмашиниши,
Ойнинг фазалари ва
даврлари, осмон жисмлари, сайёралар ҳаракати, метеорлар учишини
кузатиш.
Катталикларни ўлчаш ва аниқлаш: Кузатиш жараёнида жараён ва
ҳодисаларнинг айрим параметрларини ўлчаш; физик тушунча ва
катталикларнинг тавсифини билиш; мазкур катталикни бошқа катталиклар
билан боғловчи формулалар; физик катталикларнинг бирликлари; катталикни
ўлчаш турлари; физик катталикларни ўлчашдаги хатоликлар;
бевосита
аниқланадиган физик катталикларни асбоблар билан ўлчай олиш; билвосита
ҳисоблаб топиладиган физик катталикларни физик асбоблар ёрдамида
аниқлаш.
Жараён ва ҳодисаларни тушунтириш: физик жараён ва ҳодисаларнинг
юзага келиш шартлари ва содир бўлиш шароитлари, ушбу ҳодисаларнинг
бошқа ҳодисалар билан боғлиқлиги, жараёнлар ва ҳодисаларни физик
қонунлар (Ньютон, Архимед, модданинг молекуляр-кинетик назарияси,
Кулон, Ампер, Жоуль-Ленц, энергиянинг сақланиши ва айланиши кабилар)
асосида илмий тушунтириш.
Тажрибаларни ўтказиш ва хулосалар чиқариш: Тажрибани
ўтказишдан мақсадни билиш; тажриба учун физик асбобларни танлай олиш,
йиғиш ва улардан фойдаланиш; тажрибанинг амалга ошириш шароити ва
натижаларини ёзиш ва хулоса чиқара олиш. Ўқувчиларнинг тадқиқотчилик
хусусиятларини ривожлантириш.
Физик асбобларнинг ишлаш принципини ва
техник объектларнинг
тузилишини тушунтириш: Тарози; динамометр; барометр; оддий
механизмлар; гидравлик пресс; термометр; психрометр; ички ёнув двигатели;
совутгич; амперметр; вольтметр; динамик; микрофон; кўзойнак ва шу каби
асбобларнинг ишлаши ва тузилишини тушунтира олиш ҳамда
улардан
келажак ҳаётларида фойдаланишни шакллантириш.
Физик билимларни амалиётда қўллаш: Ўрганилган тушунчалар, қоидалар,
таърифлар, қонунлар ва формулалардан фойдаланиб физик ҳодисаларга доир
масалаларни еча олиш; физикадан эгаллаган билим, кўникмаларидан
80
кундалик турмушда, техникада ҳамда ҳаёт хавфсизлигида, экологик
муаммоларни ҳал этишда (энергияни тежаш, қишда иссиқликни асраш,
электр хўжалик асбобларидан фойдаланиш ва кичик нуқсонларини бартараф
эта билиш ва ҳ.к.) фойдаланиш хислатларини тарбиялаш.
Do'stlaringiz bilan baham: