Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича


 Физика фанидан компетенциявий ёндашувга асосланган давлат



Download 5,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/85
Sana24.02.2022
Hajmi5,08 Mb.
#237707
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   85
Bog'liq
4.1-Fizika (1)

2. Физика фанидан компетенциявий ёндашувга асосланган давлат 
таълим стандартлари шарҳи 
Физика фанидан ўқувчиларда 4 та фанга оид умумий компетенциялар 
ва 6 та таянч компетенцияларни шакллантириш кўзда тутилган эди. Тажриба-
синов майдонида 6-9-синфларнинг ҳар бирида 68 соатдан дарс ва 8 тадан 
назорат иши ўтказилган. Тажриба-тадқиқотни бошлашдан олдин ўқувчилар 
ва уларнинг ота-оналари билан тажриба ўтказишдан мақсад, уларга 
қўйиладиган талаблар билан таништирилган. Синф раҳбари, мактаб 
психологидан ўқувчилардаги ўзгаришларни кузатиб бориш ҳамда бу ҳақда 
фан ўқитувчилари билан ҳар чорак охирида муҳокама қилиб бориш ҳақида 
келишиб олинган.
Ўқув йилининг бошида ўқувчиларда мавжуд бўлган таянч ва ўқув 
предметига оид компетенцияларнинг шаклланганлик даражалари аниқлаб 
олинган. Ўқувчилар 6-синфга қадар физикага доир айрим билимларни 
табиатшунослик ва бошланғич география курси орқали олганлар. Жумладан, 
Ер шари, унинг атмосфераси, унинг қисмлари, шамоллар пайдо бўлиши каби 
маълумотларни билиб олганлар. Физика фанини ўқитишда мазкур 
предметлар орқали берилган билимларга таянган ҳолда масса тушунчасини, 
атмосфера босими, Торичелли тажрибаси, атмосфера босимини ўлчаш, 
барометрлар, океан ва денгизларда ҳамда ҳаводаги конвексия ҳодисаси, 
табиатда сувнинг айланиши каби мавзуларни ўрганиш осон кечган.
“Коинот тузилиши”, “Ёруғлик ҳодисалари”, “Ернинг ўз ўқи ва Қуёш 
атрофида айланиши”, “Қуёш ва Ой тутилиши” каби мавзуларни ўрганишда 
географиядан олинган маълумотлардан фойдаланиб предметга оид 
компетенцияларни шакллантиришда фойдаланилган. Болаларга физика ва 
математикага оид материалларни интернетнинг қайси сайтларидан олиш, 


74 
қандай қўшимча адабиётлар мавжудлиги ва шу каби ахборот манбалари 
кўрсатилган.
Дарслар бошланиши олдидан ҳар бир дарсда физика ёки математикага 
оид янги атамалар киритилишини ва ўқувчилар уларни дафтарга луғат 
тарзида ёзиб боришлари кераклиги таъкидланган. Бу билан оғзаки ва ёзма 
ахборот билан ишлаш компетенциялари ривожлантириб борилган. 2014-15 
ўқув йилида ўтказилган тажриба-синовнинг асосий мақсадларидан бири 
ўқувчиларда компетенцияларни битта фан воситасида эмас, балки битта 
синфда камида 5-7 та фанни ўқитиш жараёнида шакллантиришдан иборат 
эди. Шунга кўра, физика ва математика фанларини ўқитишда фанлараро 
алоқага катта эътибор берилган. Фанлараро алоқани амалга оширишда 
қуйидаги асосий йўналишларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

бир нечта ўқув фанларига тегишли бўлган умумий тушунчалар, 
атамалар ва таърифларни бир хил қилиб танлаш ва тушунтириш керак;

турдош ўқув предметларида ўрганиладиган саволларни такроран 
ўрганмасдан биттасида мукаммал ўргатиш лозим;

бир ўқув фани учун зарур бўлган, лекин бошқа ўқув фанида 
ўрганиладиган тушунчаларни ўрганишда вақт жиҳатидан кетма-кетлик тўғри 
танланиши керак;

ўқувчиларда илмий тушунчаларни ривожлантиришда ва умумлашган 
кўникма ва малакаларни шакллантиришда узвийликни таъминлаш лозим;

умумий предметлараро компетенцияларни шакллантиришда ягона 
ёндашувни амалга ошириш керак;

турли фанлардан олиб бориладиган илмий тадқиқотларда 
усулларнинг (воситаларнинг) умумийлигини кўрсатиш керак;

турли фанлар (физика, кимё, биология, география ва ҳ.к.)да 
ўрганиладиган ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқ эканлигини кўрсатиш зарур. 
Шунга кўра, математикадан оптималлаштирилган ўқув дастурида ўнли 
касрлар мавзуси 6-синфдан 5-синфга кўчирилган. Масалалар ечишда бир 
номаълумли, квадрат тенгламаларни ечиш керак бўлади. Тенгламадан 
номаълум сонни топиш бошланғич синфларда, квадрат тенгламаларни ечиш 
8-синф математика курсида ўргатилади. Кордината чизиғи, унда сонларни 
жойлаштириш, манфий сонлар ҳақида тушунча берилиши натижасида 
ўқувчилар термометрнинг тузилишини ва ишлаш тамойилини ўрганиш 
имконини беради.
Математикада 
ўрганилган 
юза 
тушунчаси 
физикада 
босим 
тушунчасини, ҳажм тушунчаси эса физикада зичлик тушунчасини 
ўзлаштиришга имкон беради. Бошланғич синфларда ўқувчилар барча 
масалаларнинг аниқ ечими чиқишига одатланиб қолганлар. Физикага доир 


75 
айрим масаларнинг ечими эса тақрибий бўлади. Шунга кўра, математика ва 
физика ўқитувчилари биргаликда айрим мисолларни ечишда тақрибий 
ҳисоблашларни бажаришни ўргатишлари керак бўлади. Бу эса физикада ҳам 
баъзи бир ўлчашларда тақрибийликка йўл қўйиш ва у билан боғлиқ ҳисоблаб 
топиладиган катталикнинг тақрибий ҳолда қиймати топилишини 
тушунтиришлари зарур бўлади. 
Одатда масофа, юза, ҳажм, бурчак катталигини математик катталиклар 
деб юритилади. Негаки математикада бу катталикларнинг хоссалари ва 
уларни ўлчаш назарияси ишлаб чиқилган. Ўқувчилар тажрибалар ўтказишда 
кўпгина ўлчаш ишларини бажарадилар. Бунда олдин математикада машқ 
бажарган, узунликни, юзани, ҳажмни, массани, тезликни ўлчаш билан боғлиқ 
масалалар ечганлар ва айримларини бевосита ўлчаганликлари туфайли ушбу 
малакаларидан фойдаланадилар.
Ўлчашларда асбобларнинг ўлчаш аниқлиги каби тушунчани 
шакллантиришда ҳам математик билимлар асқотади. Физика ва математика 
фанларидан ўзаро алоқанинг муҳим шаклларидан бири физик мазмундаги 
математик масалаларни ечишдир. Бир пайтда ҳам физикага, ҳам 
математикага таъллуқли бўлган масалаларни ечиш (ҳаракатга, зичликка 
доир) фойдалидир. Физика фани математиканинг арифметик ёки алгебраик 
ифодалари билангина боғланиб қолмасдан, балки геометрия билан ҳам 
боғлиқдир.
Жисмларнинг шакли тўртбурчак, квадрат, доира, учбурчак, кўпбурчак, 
шар, куб, тўғри бурчакли параллелепипед кўринишларида бўлиши мумкин. 
Бунда албатта уларнинг ўлчамларини аниқлаш геометрияда олинган 
билимлардан фойдаланиш орқали амалга оширилади. Айрим мавзуларни 
ўрганишда фанлараро компетенцияларни шакллантириш имкониятлари 
мавжудлиги кўрсатилган. Жумладан, тупроқдаги намликни ўлчаш учун нам 
тупроқнинг массаси ўлчаб олиниб, сўнгра қуритилган тупроқ массаси 
ўлчаниб ундаги сув миқдори топилади. Бунда тарозида модда массасини 
ўлчашдан фойдаланилади.
Кўпгина қишлоқ хўжалик экинларининг сифатини уларнинг 
зичликларини ўлчаш орқали аниқлаш мумкинлиги айтилади. Халқимизда 
кўриниши бир хил, лекин қўл билан чамалаганда оғирроқ бўлган қовун 
ширин чиқиши ҳақида гаплар бор. Демак ширин қовуннинг зичлиги, 
бошқасига қараганда каттароқ бўлишини тажрибалар ёрдамида бажариб 
кўриш мумкин. Худди шундай зичлиги катта бўлган картошкадаги крахмал 
миқдори бошқаларига қараганда кўпроқ бўлиши тажрибада аниқланиши 
мумкин. Бу билан олинган билимлардан кундалик турмушда учрайдиган 
муаамоларни ҳал этиш, яъни компетентли инсонни шакллантириш вазифаси 


76 
бажарилади.
Букилган қўл ёрдамида, ёзилган қўлга нисбатан кўп юк кўтариш 
мумкинлиги ва унинг сабаби қўлнинг ричакка ўхшаб ишлаши билан 
тушунтирилади. Ерга ишлов беришда плуг, борона, трактор ғилдирагининг 
ерга берадиган босими, ўроқлар ва ер ковловчи мосламалар ҳам босим 
орқали ўргатилади. Экин экиш учун ердаги ҳарорат, ўсимлик, ҳайвонот 
дунёси учун Қуёш нурларининг аҳамияти, шунга кўра, озуқаларнинг энергия 
бериши физика ва биология фанларини чамбарчас алоқада олиб борилишини 
тақозо қилади.
Инсон организмида доимий равишда озиқ моддаларнинг оксидланиши 
рўй бериб туради. Бунда “Ёқилғи” сифатида углеводлар ва ёғлар, ҳамда 
бироз оқсиллар ишлатилади. Организмда 1г оқсил ва углевод оксидланиши 
натижасида 17 Ж энергия ажралади. 1г ёғ оксидланганда эса -38 Ж энергия 
ажралади. Мазкур маълумотлардан фойдаланиб ўқувчи учун, жисмоний ёки 
ақлий меҳнат билан шуғулланадиган инсонлар учун бир суткада истеъмол 
қилиши учун керак бўладиган озиқ- овқатларнинг ҳисоблашни масала қилиб 
бериш мумкин.
Бу 
билан 
шахс 
сифатида 
ўз-ўзини 
ривожлантириш 
компетенцияларининг элементлари шакллантирилади. Физика фанини 
ўқитишда меҳнат таълими жараёнида олган билим, кўникма ва 
малакаларидан, меҳнатни ўқитишда эса физикада олган билимларидан 
фойдаланиш имкониятлари кўп. Масалан: металл қирқувчи қайчи, турли 
омбурларнинг ишлаш тамойили “ричаг” ларда, ёғочга ёки металга ишлов 
бериш учун буюмни сиқиб маҳкамлайдиган исканжалар “винт” да, “чиғириқ” 
да, болға ва болталарнинг сопларини маҳкамлашда “пона” да, устахонага 
келган юкларни тушириш ва ортишда “қия текислик” даги моментлар 
қоидасига биноан бўлиши тушунтирилади. 
Металларга эгов ёки металлар билан ишлов берилганда қизиб кетиши 
ички энергия ўзгаришига мисол тариқасида келтирилади. Газламаларни 
дазмол воситасида текислаш, иссиқлик таъсирида материаллар хоссаси 
ўзгаришини кўрсатади. Ёғоч, металл ёки газламадан буюмлар тайёрланганда 
уларда ўлчов лентаси, штангенциркуль воситасида ўлчов ишлари олиб 
борилади. Бу асбоблар физикада узунликни ёки масофани ўлчашда 
ишлатилади. Қайчилар, арра, болта ва бошқа қирқувчи асбобларнинг 
пичоқларини ўткирлаш босимни орттириш учун бажарилишини тушунтириш 
билан ҳам фанлар аро компетенциялар шаклланади.
Меҳнат дарсларида пазандачилик йўналиши ҳам мавжудлигидан 
маҳсулотларга термик ишлов бериш, иссиқлик таъсирида бўладиган 
ўзгаришлар, температура тушунчасини амалиётда қўллашга доир 


77 
кўникмаларини шакллантиради. Меҳнат устахоналарида ишлатиладиган 
электр дастгоҳлар, электр плитаси, тикиш машинаси ва ҳ.к.ларнинг электр 
энергияси истемол қилиши, ишлаш тамойили ҳам физик қонунларга 
асосланади. Меҳнат таълими йўналишларидан бири қишлоқ хўжалиги 
меҳнатидир. Бунда ерга ишлов беришда ишлатиладиган кетмон, паншаха, 
ўроқ, белкуракларда босим тушунчаси, машина ва механизмларда айланма ва 
илгариланма ҳаракатларни физикада шу мавзуларни ўрганганларида 
билимларидан 
амалиётда 
фойдаланиш 
компетенцияларини 
шакллантирилади.
Тажриба-тадқиқот жараёнида таянч компетенциялар, ўқув предметига 
оид компетенциялар билан ҳамоҳанг равишда шакллантириб олиб борилган. 
Масалан: 6-синфда “Иссиқлик ўтказувчанлик. Конвекция” мавзусини 
ўрганишда, асосан, иссиқлик узатишнинг турларига эътибор қаратилган. 
Бунда ўқитишнинг лойиҳалаш усулидан фойдаланилган. Ўқувчилар 3 
гуруҳга бўлиниб, уларга “Менинг иссиққина уйим”, “Менинг иссиққина 
мактабим”, “Мўъжазгина иссиқхонам” лойиҳасини яратиш топшириғи 
берилган.
Лойиҳани яратишда кўпроқ эътиборни дераза ойналари, хоналарнинг 
девори, уйнинг чордоғи ва ертўласига, том ёпма материалларига қаратиш 
тавсия этилган. Лойиҳани яратиш учун ўқувчилар фаолият турини ўзлари 
танлаган: макет ясаш, чизма чизиш, тақдимотлар яратиш. Вазифалар 
тақсимотини ҳам ўзлари белгилаб олганлар: маълумот излаш ва тўплаш, 
таҳлил қилиш ва кераклиларини ажратиб олиш, тадқиқот лойиҳасини 
муҳокама қилиш, лойиҳани яратиш учун жиҳозларни танлаш. Гуруҳлар 
тақдимоти барча ўқувчилар иштирокида тингланиб, муҳокама қилинган ва 
баҳоланган. Энг асосийси, болаларни тадқиқотчиликка жалб этиш, мавзуни 
кенг ва аниқ тушунтириш, фанга қизиқишини ошириш, тажрибаларни 
тизимли, тартибли, режали ўтказиш, мақсадни тўғри қўя олиш, ўз 
фаолиятини ўзи баҳолай олиш орқали компетенциялар шакллантирилган. 
Таҳлил натижаларига кўра, тажриба-синов синфларида, назорат синфларига 
нисбатан ўртача самарадорлик 4-5% юқори бўлган. 

Download 5,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish