Владимир Сергеевич Соловьёв
В.С. Соловьёв (1853-1900) - XIX аерда Россияда
шаклланган диний-фалсафий таълимотнинг йирик вакили.
У христианлик ва немис диалектик идеализми ғояларига
асосланган мустақил фалсафий тизимни яратди. Унинг асосий
асарлари «Ғарбий фалсафа инқирози. Позитивистларга
қарши» (1874), «Мавхум ибтидоларнинг танқиди» (1880),
«Эзгуликни қўллаб-қувватлаш» (1887), «Уч суҳбат» (1900)
ва бошқалардир. Соловьёв дунёқарашининг шаклланишига
397
Афлотун, Плотин, черков отахонлари Ориген ва Августин,
немис мумтоз фалсафасининг ёрқин намояндаларидан бири
Шеллинглар катта таъсир кўрсатди.
Соловьёв фалсафасида- ягона бирлик ғояси муҳим
салоҳиятга эга. Соловьёв мутлақ табиатдан юқори турадиган
идеал бошланғич — Худо тўғрисидаги тасаввурга таянган
олам манзарасини очиб бериш мақсадида воқеликни таҳлил
қилади. У ўз фикрини қуйидагича баён қилади: воқелик, ҳаёт
— универсал организм бўлиб, унда Худо ва инсоният,
инсоният ва коинот, эзгулик ва гўзаллик бирлашади.
Ижтимоий ва табиий борлиқ, моддий ва руҳий борлиқнинг
манбаи мутлақ, яъни Худодир. Бу борлиқнинг биринчи идеал
ибтидоси — София. София — мақсад — маслак, ҳар қандай
нарсанинг рўёбга чиқиш қонуни ва методи. Моддий оламга
тааллуқли барча нарса ва ҳодисалар айнан шу идеал нарсанинг
амалга ошишидир. Ягона бирликнинг эволюцияси унинг
мутлақ биринчи ибтидосига қараб бўлган ҳаракатидир. Мутлақ
- ягонадир, унга таъриф бериб бўлмайди, чунки у ҳар қандай
таърифдан юқори туради.
Соловьёв гносеологияда барча мавжуд билиш
назарияларига қарши чиқади, чунки ягона борлиқнинг
хилма-хил жиҳатларини фалсафа категориялари ва фанда
қабул қилинган тушунчалар орқали ёритиб бўлмайди. Бу
категория ва тушунчалар воқеликнинг муайян томонларини
акс эттиради. Ҳодисалар бир-биридан ажратиб ўрганилади,
баъзи жиҳатлари бўрттирилади. Шунинг учун фалсафанинг
асосий вазифаси тушунчалар тизимининг синтезига эришиш,
уларнинг диний тасаввурлар билан ҳамоҳанглигини
таъминлашдан иборатдир. «Бир бутун билим» назарияси ўз
олдига экспериментал фан, фалсафа ва илоҳиётнинг
мавҳумлигига чек қўйиш, эмпиризм, рационализм ва
мистицизм талабларига ҳозиржавоб фалсафани яратишдир.
Эзгуликка эришишда давлат, ҳуқуқ, черков
кабиларнинг аҳамияти муҳим, деб таъкидлайди Соловьёв.
Кишиларнинг, миллатларнинг бир-бирига қарама-қарши
туриши эмас, балки уларнинг ҳамкорлиги ижтимоий
398
люлюциянинг олий босқичига элтади. Соловьёв
славянофиллардан фарқли ўлароқ, рус халқига хос хусусият
православие эмас, аксинча, кучли давлат ташкилотидир деган
фикрни қўллаб-қувватлайди. У Россиянинг Европа билан
бирлашуви ва маънавий-ахлоқий изланишлар орқали жаҳон
халқларининг ҳамжиҳатлиги камол топади, ўзаро адоват,
урушларга, цивилизациянинг таназзулига чек қўйилади, деб
ишонар эди.
Соловьёв умрининг охирида писсемистик фикр-
мулоҳазаларга берилади. У жамият равнақи, инсон ва
инсоният камолотига шубҳалана боради. Қирғинбарот
урушларнинг содир бўлиши, тоталитаризмнинг қарор
топиши ва чегараланмаган диктаторлик ҳокимиятининг
ўрнатилиши унинг хаёлидан кетмай қолди.
В. С. Соловьёвнинг диний-фалсафий қарашлари,
ижтимоий-сиёсий идеали ўзига хос бўлиб, диний руҳиятга
берилган кўпгина маданият намояндалари дунёқараши
шаклланишига катта маънавий таъсир кўрсатди.
XIX аср охири XX аср бошларида Россия ижтимоий
ҳаётида янги давр - ижтимоий катаклизмлар, инқирозлар,
қирғинбаротлар сурони борган сари яқинлашиб қолганлиги,
жамиятнинг ич-ичидан емирилишга юз тутаётганлиги яққол
сезила борди. Янги кантчилик, персонализм, интуитивизм,
платонизм маънавий таъсири остида рус диний фалсафаси
шаклланди ва ривожлана борди. Масалан, В.С. Соловьёв
ўзининг «Ғарб фалсафаси инқирози» деб аталган магистрлик
диссертациясида кишилар руҳий-маънавий табиатини ғорат
этувчи ва уларни «боши берк кўчага элтувчи» таълимотлари,
жумладан, позитивизм, кантчилик ва гегелчилик
рационализмини танқид остига олган эди.
Умуман олганда, шундай хулосага келиш мумкинки,
рус фалсафаси, ўз моҳиятига кўра, муайян бир яхлит
тизимни ташкил этмайди. Унинг кўринишлари хилма-хил
бўлиб, мавзулар кўлами беҳад даражада кенг, ечимлари ўзига
хосдир. Муайян фалсафий йўналишлар маъқул ёки номаъкул
бўлиши мумкин, лекин улар рус ҳаётига, илм-фани,
399
маданияти, динига нисбатан бефарқ муносабатда бўлган,
деган пировард хулосага келиш ўринсиздир. Улар Россиядаги
фалсафий тараққиётга ўзининг муайян ҳиссасини қўшган.
Do'stlaringiz bilan baham: |