I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/118
Sana24.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#232957
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   118
Bog'liq
2 5298753607510789912

Юсуф Қорабоғий 
XVII аср Ўрта Осиё ижтимоий тафаккури йирик 
намояндаларидан бири ибн Муҳаммаджон Юсуф ал-
Қорабоғий ал-Муҳаммад Шоҳий эди. У, аслида, 
Озарбайжонда туғилган бўлиб, ўзининг буюк салафлари 
бўлган Шарқ мутафаккирларининг илмий меросини 
ривожлантирди. Шарқ манбаларида олимнинг ҳаёти ва 
ижодига оид маълумотлар кам учрайди. Муаллифлар унинг 
вафот этган йили ва баъзи асарларини айтиб ўтиш билан 
чекланадилар, холос. Ғарбий Европа адабиётида ҳам 
Қорабоғий ва унинг ижоди ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 
Файласуф 1563 йилда Қорабоғда туғилган. У устози 
Мирзажон Шерозий билан Ўрта Осиёга келганида (1585) 
23 ёшда бўлган. 1579 йили 16 ёшлик Юсуф Ширвонга келади. 
Бу вақтда Ширвондаги сиёсий вазият оғир эди. У ердаги 
сиёсий нотинчликлар туфайли Қорабоғий Шерозга жўнайди 
ва Ҳабибулла Мирзажон ал-Шерозий ал-Боғнавийдан таълим 
ола бошлайди. Ўша вақтдаги ижтимоий илмларни, хусусан, 
фиқҳ, фалсафа, тасаввуфни пухта ўрганиб, тадқиқотлар олиб 
боради. Айни даврда Эронда Сафавийлар сулосасининг диний 
сиёсати туфайли шиалик кучаяди ва сунна мазҳабидагиларни 
таъқиб қилиш бошланади. Натижада, кўп олимлар Ўрта Осиё 
шаҳарларидан ўзларига паноҳ излайдилар. Қорабоғий устози 
Шерозий вафотидан сўнг (1587) Самарқанднинг таниқли 
сиймоларидан кубравийя тариқатининг фаол тарғиботчиси 
Ҳалилулло Бадаҳший билан алоқа боғлайди. Кейинчалик 
Қорабоғий Бадаҳшийнинг содиқ шогирдига айланади. Бу 
даврда тасаввуф адабиёти ривожланади, унинг янги 
402 


намояндалари пайдо бўлади. Янги авлод салафлар 
анъаналарини давом эттириб, бойитиб борадилар. 
Қорабоғий асарларини ўрганиш, таҳлил қилиш унинг 
ғоят кенг маънодаги олим ва чуқур билим соҳиби эканлигини 
кўрсатади. У аниқ фанлардан яхши хабардор, тиббиётнинг 
билимдони, бошқа фан соҳаларига оид кўплаб асарлар 
муаллифидир. Олимнинг асарларида қадимги машҳур 
мутафаккирлар ва табиатшунослардан Арасту, Афлотун, 
Пифагор, Суқрот ва Анаксагорларнинг номларини тез-тез 
учратамиз. Унинг рисола ва китобларида Шарқ олимларидан 
Форобий, Ибн Сино, Беруний, Бахманёр, Ғаззолий, 
Насириддин Тусий, Саъдиддин Тафтазоний кабилар қаторида 
ас-Сулламий, ибн Аммуна, Абул Ҳасан ал-Кошийларнинг 
исмларини ўқиймиз. 
Олимнинг «Рисолаи ботиния» рисоласида инсондаги 
нафсоний кучлар, инсон руҳий олами ҳақида хиқоя қилинган. 
Бу асар «Етти жаннат» номи билан ҳам машҳурдир. 
Унинг «Рисола-йэ ҳилватийя» асари араб тилида ёзилган 
бўлиб, олти қисмдан иборат. Ҳилват лар эса, ўз навбатида, 
«тўхталиш»ларга бўлинган. Бу асарда муаллиф борлиқ билан 
боғлиқ бўлган жуда қўп фалсафий муаммолар ҳақида сўз 
юритган. Қорабоғий асар давомида олдин яшаб ўтган машхур 
алломалар билан мунозаралар юритади. 
Қорабоғий инсоннинг билиш қобилиятига юксак баҳо 
беради. Билиш жараёни икки босқичда амалга ошади. Биринчи 
босқич жонли мушоҳада бўлиб, ташқи сезги аъзолари орқали 
олинган маълумотлар ички сезги аъзолар томонидан назоратга 
олинади, тегишли тахлилдан сўнг фильтрдан ўтказилиб, ақл 
ҳукмига ҳавола қилинади. Жонли мушоҳада яратган образ-
тасвдр ташқи одамда мавжуд бўлган аниқ нарсаларнинг ташқи 
қиёфаси, якдоч кўринишидир. У образ сифатида айримликка, 
алоҳидаликка хосдир. Олинган маълумотлар нарсаларнинг 
айрим жиҳатларини ифодалайди, холос. 
Билишнинг ҳақиқий ҳаёти ақлнинг мавҳумлаштириш, 
умумлаштириш фаолиятидан бошланади. Ақл олинган 
маълумотларни турли хил тасодифлардан, камчиликлардан 
403 


тозалайди, уларни умумийлик даражасига кўтаради. Бунда 
мантиқнинг ҳам хизмати катта. У ўз олдига инсон ақлини 
турфа камчиликлардан муҳофаза қилиш, тўғри фикрлаш 
жараёнини тегишли воситалар билан таъминлашни мақсад 
қилиб қўяди. Мантиқий билимлар кўмагида тафаккурда тўғри, 
ҳақиқий билимлар нотўғри, ёлғон-яшиқ билим ва 
тасаввурлардан ажратиб олинади. 
Ҳақиқий билиш жараёни мантиқий шакл-
шамойилларни белгилаб олиш орқали шакллана боради. 
Қорабоғийнинг таъкидлашича, тасаввур ва тасдиқ мантиқий 
билишнинг асосий шакллари ҳисобланади. Демак, 
мантиқнинг асосий вазифаси таърифлаш ҳамда мантиқий 
ҳукм-муҳокама ва хулосалар чиқаришдан иборатдир. Юсуф 
Қорабоғий ўз салафлари сингари силлогизм-ҳукмларни шакл 
ва мазмун жиҳатдан тўғри ёки нотўғри тузилишига ўз 
эътиборини қаратади. Масалан, «Зайд — Абдуллоҳнинг ўғли. 
Абдуллоҳ — котиб. Демак, Зайд котибнинг ўғлидир» ҳукми 
шаклан ва мазмунан тўғри тузилган ва унинг мазмуни 
ҳақиқийдир. 
Юсуф Қорабоғий ижтимоий ҳаёт муаммолари, ахлоқ-
одоб масалаларига қизиқиб келган. Жамият тараққиётининг 
рўёбга чиқишини диддан истаган мутафаккир юксак инсоний 
фазилатларнинг шаклланиши, ёмонликнинг тугаши, эзгулик 
тантанасини орзу қилди. У феодал жамиятдаги 
адолатсизликни, зўровонлик, ўзбошимчалик, шафқатсизлик, 
инсонга нисбатан беҳурматлик ва манманликни қоралайди. 
Унинг таъкидлашича, ақл-заковат раъйига қулоқ солишни, 
бахт-саодатга эришишга бўлган саъй-ҳаракатни, жисмоний 
ва руҳий-маънавий камолотга интилишни инсон ҳаётининг 
мазмуни деб билмоқ лозим. 
Мутафаккир маърифат, илм-фанни эгаллашга алоҳида 
эътибор қаратиб келган. Илм-фан туфайлигина инсон 
хурофот, жоҳиллик, бидъат ботқоғидан халос бўла олади. У 
ўз даврининг билим ва ақл-заковатга бефарқлигидан нолийди. 
Лекин билим соҳалари бир хил мавқега эга эмас, албатта. 
404 


Ьаъзи нарсалар қавду асал, ўзгалари аччиқўтларнингтаъмини 
бсргани мисол, билимлар ҳам турлича лаззат беради. 
Инсон моҳиятини белгиловчи омил илм экан, 
мураббий, устозларнинг хизмати қадрлидир. «Менинг 
назаримда, ўқитувчи ҳақиқати ота-она ҳақиқатидан 
эътиборлидир, чунки ота-онам менинг жисмонан вужудга 
келишимнинг сабабчиси бўлсалар, ўқитувчим менинг 
\ақиқий инсон бўлишим сабабчисидир»
122
, - дейди 
Кррабоғий. 
Инсон барча мавжудотларнинг сараси, баркамол, олий 
ижод маҳсулидир. Унинг табиатида ўзгаларга озор етказиш, 
ёмонликни раво кўриш эмас, аксинча, яхши ният, эзгулик 
ётади. Инсон ўзгаларга нисбатан қандай ниятда бўлса, 
авваламбор, ўзи унинг оқибатига шерик бўлади. Юсуф 
Қорабоғийнинг «Мафатиҳ» («Калитлар») асарида диний урф-
одат, ҳуқуқий қонун-қоидалар ва уларни амалга ошириш 
масалалари хусусида баҳс-мунозаралар юритилади. 
Шунингдек, Қорабоғий Давоний, Казвиний, 
Тафтазоний, Шаҳобиддин Суҳравардий каби алломаларнинг 
қатор асарларига шархдар ёзганлиги маълум. У мантиқ, араб 
тили, риёзиёт, луғатшунослик, диний масалаларга оид бир 
қатор рисолалар ижод этган. 
Умуман олганда, Юсуф Қорабоғийнинг асарлари 
кейинги авлодлар ижоди ва дунёқарашининг шаклланишига 
самарали таъсир қилиб келди. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish