Хўжаназар Ҳувайдо
Хўжаназар Ҳувайдо (1704-1774) ўз даврининг кўзга
кўринган салоҳиятли шоириу тасаввуф таълимотининг
таниқли намояндаси бўлиб танидди. Унинг отаси Ғойибназар
Офоқхўжа эшоннинг назарига тушган эди. Ривоятларга
қараганда, кунлардан бир кун Офоқхўжа эшоннинг «нафас
табарруклари эшон Ҳувайдонинг оталари Ғойибназар сўфига
жорий бўлиб, «Сендан фарзанд таваллуд қилса, отини
Хўжаназар қўй, менинг назарим андадур»
123
, деб айтганини
маълум қилган экан.
Унинг асарлари 1907 йилда Тошкентда тошбосмада
«Китоби Ҳувайдоий Чимёний» номи билан девон тарзида
чоп этилади. Унда шоирнинг қатор ғазаллари, рубоийлари,
мухаммаслари, диний-тасаввуфий ҳикояти, дидактик
достонлари жой олган. Ҳувайдо шеърлари ижтимоий адолат,
инсонпарварлик, халқчиллик, ватанга садоқат, маърифат-
парварлик ғоялари билан йўғрилган.
Ҳувайдонинг эътиқодига кўра, борлиқ ягонадир. Аллоҳ
бору бордир. Моддий олам, табиий ва ижтимоий борлиқ
мустақил аҳамиятга эга эмас. У бору бир-Ҳақнинг аниқ мақсад
йўлида яратилган рамзий борлиқ кўринишидир. Лекин бу олам
бехудага яратилмаган. Яратилишдан мақсад Тангрининг бемисл
қудратидан дарак бериш, унинг доно ва абадий эканлигига
оқилу фозил ва нодону жоҳилларга далил-гувоҳ бериб туриш
назарда тутилган. Инсон Аллоҳ ижодининг юксак тимсолидир,
чунки унга инъом этилган сезги аъзолари, акд-заковат,
зукколик, фаросат воситасида Яратувчининг моҳияти, хайру
эҳсони, саҳовати, карами, мислсиз неъматлари аста-секин
ёркинлаша боради, намоён бўла боради.
Моддий оламнинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд.
Биринчидан, у Тангрининг ижоди сифатида чекли ва чексиз
бўлиши Унинг амри қарорига боғлиқ, чунки ер-заминнинг
ости ва устида содир бўлаётган барча ҳодисалар Унинг
иродасига алоқадордир. Иккинчидан эса, бу дунё «беш кунлик
дунё» сифатида талқин қилинади. Бу дунёнинг умри қисқа. У
ҳар бир инсон, мавжудотнинг умри билан қиёсланади.
412
Шундай экан, Ҳувайдо олдида маънавият, ахлоқий
маънавият, ахлоқий қадриятларга муносабатда бокийлик,
абадият билан ўткинчи ҳаёт, абадий ва нисбий қадриятлар,
руҳий камолот билан вақтинчалик моддий ноз-неъматлар,
ҳузур-ҳаловатлар нисбати муаммолари кўндаланг бўлиб туради.
Буни эски мафкуравий-ғоявий қолиплар асосида
таркидунёчилик деб хулоса чиқариш осон, лекин хулоса
муаммони узил-кесил ҳал қила олмайди. Унинг фикрича,
инсон бу дунёга келар экан, Тангри яратган неъматлардан
шукроналик билан баҳраманд бўлиши лозим. Берилган ризқи-
рўздан фойдаланмаслик, ўлимни ихтиёр этиш унинг
иродасига, карамига қаратилган исёндир. Бундай хатти-
ҳаракатни зинҳор оқлаб бўлмайди.
Бундай фикр-мулоҳазанинг таркидунёчиликка ҳеч
қандай дахли йўқ. Инсон умри қисқа экан, абадиятдан ўрин
олмоқ учун у ўзининг салбий одатларни бартараф этмоғи,
улардан фориғ бўлмоғи зарур. Беш кунлик умр, деб инсон
баднафсликка берилмаслиги, молу мулк, ноз-неъматлар,
ўткинчи ҳавасларнинг кулига аиланмаслиги, ўзидан яхши
ном қолдириши ва охиратда очиқ юз билан туриши керак.
Бунинг учун ҳар бандаи мўмин зинокорлик, имомига хиёнат
қилиш, ёлғончилик, ўзгаларга нисбатан золим бўлиш, бўза
ичиш, «тарозудан уриб қолиш», Қуръони карим, ҳадисларга
«ёлғон маъно бериш», «қўшнисига насиҳат қилмаслик»,
ўзгаларга туҳмат қилиш, кишиларнинг ҳақидан қўрқмаслик
каби нуқсон ва қусурлардан ҳоли бўлмоғи шартдир.
Илм-ирфонга эришиш, ундан баҳраманд бўлишдан
мақсад комил инсон даражасига қўтарилишдир. Шунинг учун
бу дунёнинг савдолари, кишилардаги салбий иллатлардан
изтироб чеккан Ҳувайдо: «Худонинг раҳмати кўп, бесабаб
иш йўқ. Ҳувайдо, сен сўзунгни мухтасар қил, белингни
боғлағил, азми сафар қил. Бу дунёдин ўзингни қил озод,
кеча-кундуз кетарга айлагил зод»
124
, — деб ёзади.
Шоир, айниқса, ўзгаларга ситамкорлик қилганлар,
одамларга озор берувчи дилозорлардан нафратланади,
уларнинг ҳулқ-атворидан дили хуфтон бўлади, қайғу-алам
413
чекади. Елғончилик золимнинг зулмидан кам эмас. Қиёмат
куни зулмкорлар гуноҳга яраша жазо оладилар. У охират
азоблари ҳақида гапириб, «Илоҳо ҳеч қулингаи қилма золим,
фақирлик бирла ўтсун умри дойим. Ҳувайдо, суратинг эрур
мулойим, санингдек йўқтурур дунёда золим», — деб тавба-
тазарру қилади. Дарҳақиқат, инсонда виждоннинг уйғоқлиги,
бошқалар дардига малҳам бўлиш иштиёқи унинг маънавий
покланиши, оддий инсондан то шахе даражасида
юксалишига олиб келади.
Ҳақиқий инсон дуст билан душман, чин билан
ёлғоннинг фарқини яхши билмоғи лозим. Учраган ҳар бир
кишига дил қулфини очиш, сир-асрорини намоён қилиш
оқилу фозилга нолойиқ ишдир. Агар ёмон билан улфат
бўлсанг, ундан сенга кулфат тегиши табиийдир. Шундан келиб
чиқиб, «Ёмоннинг олдига зинҳор югурма, муҳаббат тўнини
анга киюрма. Билинглар дунёнинг мору чаёни, тегар икки
жаҳонда кўп зиёни», — деб насиҳат қилади Ҳувайдо.
Ҳувайдо талқинида тасаввуф билан ислом бир-бирига
бирмунча яқинлашади, лекин улар умумий бир нуқтани
топди, дея олмаймиз. Буни қуйидаги миералардан ҳам илғаб
олиш қийин эмас: «Дунёни тарк қилувчи уқбоға юз урғон
киши жаннат ила ҳурни нетар мавло юзин курган киши. Ким
бехабардур мавлодин мағрур эрур дунёға, дунёнинг мулкин
найласин ондин хабар олғон киши. Фағфури қайсар мулкни
бошға урсунму они, нетсун Сулаймон тахтини ишқ тахтига
минган киши» ёки «Ҳувайдо, тавба қилма бода ичмакдин,
қаридим деб, май ичмаклик қариганда ғизои руҳу роҳатдур».
Ҳувайдо тасаввуф анъаналарига содиқ қолади. Унинг
асл мақсади Ҳақнинг висолига етишиш, унинг васлидан
баҳраманд бўлишдир. Лекин шу билан бирга, у охиратда ваъда
қилинган мурувватдан ҳам умидвор, жаннатда мўмин-
мусулмонларга инъом этиладиган мукофотга интизор, дўзах
азобларини бошқа мўмин бандалар қатори четлаб ўтишни
диддан истайди.
Ҳақ васлига етишиш кишилардан имон бутунлигини,
чексиз азоб-уқубатларга сабр-қаноат қилишни тақозо қилади.
414
Ҳақ васлини кўриш, унинг ўй-саносида яшаш Ҳувайдо учун
барча нарсадан аъло иштиёқцир. Бундай ёр юзи оламга
қиёсланса, ўткинчи олам бамисоли «нохуш гулзор»дир. Ёр
васлида жондан кечиш, олам ҳаловатларидан юз ўгириш,
дунё молу мулкини писанд қилмаслик тасаввуф аҳлининг
ягона мақсадидир. Бу боради ҳалойиққа шарманда бўлиш,
девона деб ном қозониш айб эмас, чунки орифнинг ёр
васлида ўртаниб ёниши авом кишиларнинг имон-
эътиқодидан тубдан фарқ қилади.
Бу илоҳий ишқ барча қатори содда, қайғу-
ташвишлардан холи йигитни ошиқ Ҳувайдо даражасига
кўтарди. У ушбу дард туфайли маломатларга қолишдан,
балоларга дучор бўлишдан чўчимайди. «Сенинг ишқнинг
менинг кўнглумда бўлса, ғамим йўқ қуллий олам қилса сўз.
Бўлур курсам тажаллийи жамолинг, манга ҳар кун баҳору
ийду наврўз»
125
, — дейди Ҳувайдо.
Ҳувайдо шеъриятида илоҳий ишқни инсоний
муҳаббатдан ажратиш осон эмас. Тангри томонидан яратилган,
фаришталар қуллуқ қилган инсонга меҳр қўймаган, унинг
шахсиятини эъзозламаган, саховат ва мурувват кўрсатишга
қодир бўлмаган кимса илоҳий ишққа мушарраф бўлиш
бахтидан махрумдир. Шоир гўёки аниқмушоҳада қилинадиган
муайян шахслар орқали номаълум, мушоҳада этиш мушкул
бўлган «соҳиби карам»га назар ташлайди, уни кўришни чин
дилдан орзу қилади. Бу эса Ҳувайдонинг диний-тасаввуфий
шаклда буюк инсон-парварлик ғояларини тараннум этишидан
далолат бериб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |