I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/118
Sana24.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#232957
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   118
Bog'liq
2 5298753607510789912

Сўфи Оллоёр 
Манбаларда келтирилишича, Сўфи Оллоёр Самарқанд 
вилоятидаги Минглар қишлоғида дунёга келган. Лекин унинг 
таваллуд топган ва вафот этган йиллари маълум эмас. Сўфи 
Оллоёр XVII асрнинг охирларида туғилган, деб тахмин 
қилинади. Шоирнинг отаси Темирёр нуғай уруғидан бўлиб, 
ўз даврининг фозил кишиларидан ҳисобланган, зоҳирий ва 
ботиний илмларни пухта эгаллаган эди. Сўфи Оллоёр ўз 
405 


қишлоғида мактабни битиргандан сўнг, 12 ёшида Бухородаги 
мадрасалардан бирида таҳсил ола бошлайди. У ўткир 
зеҳнлилиги, дунёвий билимларни эгаллашга қобилияти 
зўрлиги билан бошқа талабалардан ажралиб турган. Унинг 
ўта билимдонлигини эшитган подшоҳ шоирни саройга 
таклиф қилиб, бож маҳкамасида тура лавозимига тайинлайди. 
Лекин у бож йиғувчи бўлиб ишлаган даврида халққа кўп 
зулм ўтказади, унинг номини эшитган одамлар қўрқувга 
тушадилар. Иш шу даражага бориб етадики, унинг золимлиги 
ва адолатсизлиги бутун мамлакатга овоза бўлиб кетади. 
Нотўғри йўлдан кетаётганлигини тушунган шоир ўша 
даврнинг машҳур шайхларидан Ҳабибуллонинг олдига тавба-
тазарру қилиб боради ва дунё ишларидан воз кечиб, унга 
мурид бўлиш истагини билдиради. Шайх Ҳабибуллоҳ Сўфи 
Оллоёр истагини икки шарт билан қондиради. «Аввал бутун 
Бухоро бўйлаб тиланчилик қилғайсан, сўнг қассобга бориб, 
янги сўйилган қўйни, тўрт оёғи ва тезакли қорнини бир йўла 
бир-бирига теккизмай, хонақога келтиргайсан», — дейди 
пири. Сўфи Оллоёр бу шартларни бажариб, тасаввуф 
тариқатига амал қила бошлайди. У 12 йил давомвда Шайх 
Ҳабибуллоҳга муридлик қилади ва тасаввуфга бағишланган 
«Маҳзан-ул-митоин» («Мутелар хазинаси»), «Маслак-ул-
муттақийн», «Мурод ул-орифин» («Орифлар муроди»), 
«Сабот ул-ожизин» («Ожизлар саботи») каби рисолаларни 
ёзади. Бу рисолаларнинг аксарияти форс-тожик тилида 
ёзилган, у ушбу тилда ёзилган шеърларини узбек тилига 
ўгириб, «Ожизлар саботи» номи билан эълон қилган. 
Сўфи Оллоёр асарлари ислом дини ва тасаввуфнинг 
қонун қоидалари, маросимларига бағишланган. У бу дунё 
азоб-уқубатларига чидаш, қийинчилиларга кўникиш, жаннат 
ва дўзах, сирот-қил кўприк ва бошқалар тўғрисида ёзади. 
Масалан, «Маслак ул-мутақийн» («Тақволилар маслаги») 
рисоласида Аллоҳ таолонинг фазилатлари, авлиеларнинг 
кароматлари, намоз ўқиш ва азон айтиш, таҳорат қилиш 
йўл-йўриқлари, имомлик қилиш йўллари, рамазон ва қурбон 
ҳайитини ўтказиш қоидалари, марҳумни дафн қилиш 
406 


маросимлари, рўза тутиш, закот, фитр садақасини бериш 
сабаблари ҳақида сўз юритилади. 
Умуман олганда, Сўфи Оллоёр асарларида инсон ва 
унинг ижобий фазилатлари ва умуминсоний қадриятларни 
тарғиб қилувчи ғоялар, ижтимоий-ахлоқий мазмунга бой 
фикрлар кўплаб учрайди. Улар тасаввуф мазҳаби нуқтаи 
назаридан талқин қилинади. Фикримиз далили сифатида 
Сўфи Оллоёрнинг узбек тилида ёзилган «Ожизлар саботи» 
рисоласида баён қилинган баъзи бир ахлоқий қарашларни 
келтириш мумкин. Хусусан, унда зоҳидларнинг хулқ-атвори, 
юриш-туриши тўғрисида гап кетар экан, шоир уларни 
ахлоқий поклик ва руҳий камолотга чақиради. Зоҳид Сўфи 
Оллоёрнинг фикрича, сахий, очиқ юзли, мурувватли ва энг 
мухими, «чучук» тиллик ва хушмуомала бўлиши лозим. Шоир 
ширинсуханлик ва мулойимликни хайрли ишларнинг асоси, 
деб ҳисоблайди. Зеро, бундай хислатга эга бўлган одам 
аждаҳрни енгиши, ҳеч қанақа уруш-жанжалсиз бировни қўлга 
олиш, гумроҳларни тўғри йўлга бошлаши, ҳаром-хариш 
ишлардан ўзини тийиши мумкин. 
Сўфи Оллоёр ушбу рисоласида ширин сўз ва мулойим 
кишиларга «тили заҳар, совуқ сўзлилар»ни қарама-қарши 
қўяди. Совуқ сўзли, махмадона кишиларнинг гапидан ишлар 
чаппасига кетади, имон йўқолади, улардан зарар етади, киши 
хор бўлади. Унингча, ёмон тил у дунё-ю бу дунёга хавфу-
хатар келтиради, мусулмонларни имондан айиради. Шунинг 
учун у мусулмонларни яхши ишлар қилишга, чиройли 
сўзлашга, маъноли гапларни айтишга, бемаъни сўзларни 
эшитмасликка чақиради. 
Бундан ташқари, Сўфи Оллоёр одил подшохдарнинг 
ўз фуқароларига муносабати, мамлакатда тинчлик ва 
осойишталик ўрнатиш тўғрисида фикр юритади. 
407 



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish