С. Е. Десницкий
С. Е. Десницкий Аничков ва Козельский сингари ўз
даврининг ўкимишли кишиси эди. Унинг жамият тўғрисидаги
ғоялари кўп жиҳатдан француз ва немис маърифатчилари,
В.Татишчев, Д.САничков, Я.П.Козельский қарашларидан
фарқ қилади. У «табиий ҳуқуқ назарияси»ни четлаб ўтади.
«Ижтимоий равнақни биологик, табиий жараёнлардан
фарқламоқ лозим. Ижтимоий равнақ омилларини
кишиларнинг хўжалик юритиш самарасидан излаш керак»,
— дейди Десницкий. Халкларнинг тўртта тарихий ҳолати
(овчилик, чорвачилик, деҳқончилик ва тижорат тарихий
боскичлари)га қараб, уларнинг илм-фанда, санъатда эришган
ютукларини аникдаб олиш мумкин.
Десницкий фикрича, одамлар муайян даврдан бошлаб
жамоа бўлиб яшаганлар. Бу эса озиқ-овқат билан
таъминланишда, душманлар хуружидан сақланишда қўл
келган. Секин-аста жамиятда юзага келган тенгсизлик
натижасида давлат пайдо бўлади. Тенгсизлик 1) кишиларнинг
жисмоний тенгсизлиги; 2) одамларнинг ўзаро қобилиятидаги
тенгсизлик ва 3) мулкий тенгсизликдан иборат бўлади.
Юқорида қайд этилган тенгсизликнинг ҳар бир муайян
кўриниши аниқ тарихий даврларга хос. Масалан, мулкий
тенгсизлик хусусий мулк салтанатида намоён бўла боради.
391
Россияда инқирознинг зарурий эканлиги борган сари
равшанлаша борди, мавжуд ҳолатни у туфайли вужудга келган
ижтимоий шарт-шароитга муносабати ўша давр сиёсий,
мафкуравий фаолиятнинг марказий масаласига айланди.
Крепостнойчиликни жон-жахди билан саклаб қолиш
тарафдорлари бўлмиш С.С. Уваров, М.П. Погодин, СП.
Шевирёв ва бошқалар умрини яшаб бўлган бу тартибни
мустаҳкамлашга қаратилган турли сиёсий ва диниймистик
ғояларни қўллаб-қувватлаб чиқдилар. XIX асрнинг 30-
йилларида маориф вазири Уваров томонидан «православие,
чоризм, халқчилик» тамойили дастуруламал сифатида қабул
қилинди. Бу тамойилга кўра, рус халқи азалдан диниймистик,
итоаткор, подшо, черков ва помешчикларга содиқ халқдир.
Крепостнойчилик лагери идеологлари чоризмни Россияда
давлат ҳокимиятининг энг мақбул шаклидир, унинг ўзига
хос ривожланиш йўли ва тақцири бор, деб даъво қилар эдилар.
Бу йўналишнинг файласуфлари Карпов, Юркевич,
Новицкий «Фалсафа черков ва православияга тобе бўлиши
л озим, оламни билиш мумкин эмас, руҳ абадийдир», деб
таълим берар эдилар.
30-40-йилларда давом этган ғоявий курашда
маърифатпарварлар И. В. Станкевич (1813-1840), Т. Н.
Грановский (1813-1855)лар фаол иштирок этдилар.
Станкевич Москва университета қошида немис мумтоз
фалсафаси вакиллари Шеллинг, Фихте, Гегель фалсафий
қарашларини ўрганиш мақсадида тўгарак ташкил қилади. В.Г.
Боткин, И.Бакунин ва бошқалар бу тўгаракнинг фаол
қатнашчилари эдилар. Тўгарак аъзолари кишиларни
маърифатга, ахлоқий камолотга эришишга чорлар, бу
халқнинг илм-фанни эгаллаши, ақлий камолотига боғлиқ,
деб ишонар эдилар.
Станкевич тўгарагининг немис мумтоз фалсафасини
тарғиб қилишдаги аҳамияти диққатга сазовордир. Станкевич
ва унинг ҳамфикрлари таъбирича, бизни қуршаб турган олам
мутлақ руҳ фаолиятининг натижасидир. Фалсафа босиб ўгиши
шарт бўлган маъқул йўл — чеклилиқцан мутлакликка томон
392
йўналтирилган йўлдир. Фалсафа барча соҳалардан юқори
туради, чунки у ўзга соҳалар учун зарур бўлган методни ишлаб
чиқади, одамлар ҳаётининг мақсадини очиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |