I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/118
Sana24.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#232957
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   118
Bog'liq
2 5298753607510789912

А. Д. Кантемир 
Татишчевнинг фан ва фалсафа ҳақидаги қарашлари 
Россияда фалсафий билимларнинг шаклланиши ва камол 
топишига асос бўлди. Унинг фалсафий анъаналари А. Д. 
Кантемир (1708-1744) томонидан давом эттирилди. 1740 
йидда Фонтенелнинг «Оламларнинг хилма-хиллиги тўғрисида 
мулоҳазалар» китоби Кантемир таржимасида чоп этилди. Унга 
ёзилган шарҳ, фалсафий атамалар талқинида, Кантемирнинг 
«Табиат ва инсон ҳақида мактублар»ида фалсафий фикр-
мулоҳазалари баён этилган. Рус тилида фалсафага оид 
китобларнинг камлигини назарда тутиб, Фонтенел асарида 
учрайдиган кўпгина атамалар — материя, табиат, ғоя ва 
385 


бошқаларга батафсил изоҳберади. Масалан, ғоя тушунчасига 
таъриф берар экан, у юнонча сўз бўлиб, нарсаларнинг турли-
туман жиҳатлари ифодаси, русчада «тушунча» деб талқин 
этиш мумкин, деб таъкидлайди-Кантемир. 
Фалсафанинг баҳс-мунозара мавзуси зиддиятли тарзда 
кўрилади. Унинг фикрича, барча табиий нарса ва ҳодисалар 
физика соҳасининг мавзусини ташкил қилади. Фалсафа эса 
моддийликдан жудо бўлган ҳодисаларни, масалан, руҳ, нафс, 
Худо кабиларни тадқиқ этади. Билиш назариясида Кантемир 
Д. Локкнинг сенсуалистик таълимотига таянади. Лекин бу 
ерда ҳам у муайян образ-тасвир билан мавҳум тушунчалар 
нисбати муаммосини ҳал этишда баъзи қийинчиликларга 
дуч келади. Пировардида, у бундай мавҳум тушунчалар 
азалдан Худо томонидан жорий қилинган, деган хулосага 
келади. 
Кантемирнинг табиат, жамият, ахлоқ-одоб, билиш 
тўғрисидаги ғоялари фалсафий тафаккурнинг жонланишига 
бевосита таъсир килиб келди. 
Михаил Ломоносов 
Россияда илғор табиатшуносликнинг ривож топиши 
М. В. Ломоносов (1711-1765) номи билан боғлиқ. М. В. 
Ломоносов олим бўлиш билан бир қаторда, жамоат арбоби, 
маърифатпарвар ҳам эди. Унинг қарашлари Россия 
ижтимоий-сиёсий ҳаёти шаклланишига таъсир кўрсатди. У 
ўз ватандошлари моддий фаровонлиги ва маданий 
даражасини ўстиришга интилди. Унинг мулоҳазалари 
ижтимоий тараққиётни тушунишда Европада тарқалган 
маърифатпарварликка ҳамоҳанг эди. 
Ломоносов рус фани ва фалсафасида муҳим 
йўналишларга асос солди, мистика ва ғайриилмий 
қарашларга қарши кураш олиб борди, фанда тажрибалар 
натижасини чуқур назарий мулоҳаза ва умумлашмалар билан 
бойитди. Унинг дунёқараши табиатга нисбатан сохта, илмий 
386 


қарашлардан фанни ҳимоя қилиш, илмий фикрни улар 
тазйиқидан озод этишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. У 
баъзилар томонидан қўллаб-қувватланиб келинаётган бидъат 
ва хурофотни қабул қилмади. Лекин олим Худонинг 
мавжудлигига асло шубҳа қилмайди. Баъзиларнинг атомларни 
изохлашга асосланган фалсафий метод моддаларнинг келиб 
чиқишини асослашга ожиз ёки у яратган Тангрини инкор 
этади, деган фикрларини Ломоносов ноўрин деб топади
111

Бу каби қарашлар деизм деб аталиб, табиий-илмий ва 
фалсафий фикр тарихида бир вактлар кенг тарқалганлиги 
маълум. 
Ломоносовнинг материя тушунчасига берган таърифи 
моҳиятан Арасту таърифидан деярли фарқ қилмайди. Лекин 
ундан фарқли ўлароқ Ломоносов жисмнинг моҳияти моддий 
таркибга алоқадор, деб уқтиради. 
Олим томонидан модда ва ҳаракатнинг сақланиш 
қонуни кашф этилиши фан тараққиётида муҳим воқеа бўлди. 
Бу қонуннинг илк ифодаси 1748 йил 5 июлда Л. Эйлерга 
ёзган хатида бринчи марта тилга олинади. «Табиатда, — деб 
ёзади Ломоносов, — содир бўладиган барча ўзгаришлар 
шундай хусусиятга эгадирки, агар биронта нарсанинг 
микдори қанча камайса, шунча миқдор бошқа нарсага 
қўшилади. Қайси жойда материя қанча миқдорда озайса, айни 
шунча миқдор бошқа жойга қўшилади; бирор кимса қанча 
вақт уйқусиз юрса, у уйқудан шунча вақт йўқотади. Бу умумий 
табиат қонуни ҳаракат қоидасига ҳам алоқадордир. Чунки 
бошқа жисмга таъсир этган жисм қанча куч сарфласа, 
ҳаракатга келган жисм шунча ортиқча кучга эга бўлади»
112

Ломоносов гносеологик қарашларни ижодий 
ривожлантириб, билиш назарияси муаммоларини тадқиқ 
этишга ўзининг улкан ҳиссасини қўшди. У асарларида олам 
ва унинг қонунларини билиш мумкинлигини такрор ва 
такрор таъкидлаб келди. «Табиатни синаш, билиш қийин, 
лекин бу жараён ғоят фойдали ва шарафлидир. Унинг 
сирларини инсон ақли қанча кўп очиб борса, қалб шунча 
қувончга тўлади. Бу борада жонбозлигимиз қанчалик кенг 
387 


қулоч ёзса, ҳаётий эҳтиёжларни қондириш учун шунча мўл 
ҳосил тўпланади», дейди Ломоносов. 
Воқеликни ўрганишдан мақсад ҳақиқатга эришишдир. 
Олимнинг фикрича, унга етишишнинг бирдан-бир йўли 
тажрибага, синов, кузатувга мурожаат этишдир. Тажриба 
табиат ҳодисаларини билишнинг энг синалган ва ўзини 
оклаган воситадир. Бизнинг барча билим ва тасаввурларимиз 
тажрибадан бошланиб, тажриба орқали синалади ва яшаш 
ҳуқуқига эга бўлади. «Ягона тажрибани хаёлотда туғилган 
мингта фикрдан юқори қўяман»,
113
— деб таъкидлайди олим. 
Ломоносов фан соҳаларини янги кузатув ва тажриба 
воситалари ҳамда якунлари билан бойитишда ўз куч-
ғайратини аямади. Киме, физика, минералогия, металлургия 
ва бошқа қатор соҳаларда яратилган асбоб-ускуналар табиат 
ҳодисалари сир-асрорини чуқурроқ билиб олишга, 
воқеликни ўзгартиришга, саноат ва ишлаб чиқаришни 
такомиллаштиришга, кишиларнинг зарурий эҳтиёжларини 
қондиришга хизмат қилди. 
Олим воқеликни билишда ҳодисаларга комплекс нуктаи 
назардан туриб ёндашишни талаб қилган. Ўз-ўзидан 
маълумки, мавжуд нарсалар, ҳодисаларнинг хосса-
хусусиятлари кўп қиррали ва кўп йўналишлидир. Демак, 
уларни ҳар хил фан соҳаларига таянмай туриб ўрганиш ва 
тадқиқ этиш мумкин эмас. Бу эса барча фан соҳалари 
намояндалари ўртасида ўзаро бевосита иттифоқни юзага 
келтириш ва уни мустаҳкамлашни тақозо қилар эди. Айнан 
шундан келиб чиқиб, олим физика ва кимё фанларида 
математикадан унумли фойдаланмай туриб, эътиборли илмий 
ютуқларга эришиб бўлмайди, деган фикрда қатьий туради. У 
«Математикани инсон билимларининг юксак даражаси 
сифатида эъзозлайман, лекин ўйлайманки, уни ўз жойида, 
жамланган кузатувлардан кейин ишлатиш маъқул»
114
, — дейди. 
М. В. Ломоносов Россияда ўша даврдаги илм-фан 
вакиллари орасида кенг тарқалган дунёқарашнинг тор 
чегарасини бартараф этишга ҳаракат қилди ҳамда кейинчалик 
рус маърифатпарварларига самаради таъсир кўрсатди. 
388 


XVIII асрнинг иккинчи ярмида ижод этган рус 
маърифатпарварлари Д. С. Аничков, Я. П. Козельский, С Е . 
Десницкийларнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари француз 
ва немис маърифатчилиги таъсири остида шаклланди. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish