I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/118
Sana24.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#232957
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   118
Bog'liq
2 5298753607510789912

Георг Зиммель 
Георг Зиммель (1858-1918) немис социологи ва 
файласуфи. У 1890-1900 йилларда формал социологиянинг 
асосчисига айланди. Зиммелнинг 30 дан ортиқ китоби мавжуд 
бўлиб, у Берлин университетининг фалсафа факультета ва 
1914 йилдан Стросбург университета профессори бўлган. 
Китобларининг 25 таси у яшаган даврда чоп этилган. 
Г. Зиммель ҳозирги замон «конфликтлар социоло-
гияси»нинг ҳам асосчиларидан ҳисобланади. Унинг асосий 
380 


асарлари «Фалсафа тарихи муаммолари», «Дин», «Ижтимоий 
дифференциация», «Ҳозирги маданият конфликти» ва 
«Гёте»дир. Унингча, билиш жараёни руҳий кучларимиз 
йиғиндиси ижодидир. Объект ва субъект эса «ҳаёт 
тажрибаси»ни ташкил этувчи қисмлардир. Зиммелнинг 
фикрича, «ҳаётий тажриба» акдцан келиб чиқмайди, яъни, 
«ҳаёт»ни акл ҳукми асосига қўйиб бўлмайди. Бунда доимий 
оқим, ўзгариш, «ижодий жараён», «ҳаёт» қонуниятларини, 
умумлашмаларни инкор қилади. Шунинг учун ҳам «ҳаёт» ва 
«ақл»ни тенглаштириб бўлмайди. 
Зиммель умумий қонун ўрнига «индивидуал қонун»ни, 
яъни такдирни қўяди. Тақцир эса фақат интуиция (ички овоз) 
орқали эришиладиган жараён. Интуитив билиш «тарихий 
фан»ларнинг, «руҳ ҳақидаги фан»ларнинг марказий 
услубидир. 
Олим фан тарафдори бўлгани учун ўз давридаги 
психология, физиология фанларининг ютуқларини тан 
олишга мажбур эди. Шунинг учун ҳам у инсоннинг руҳий 
фаолияти асаб тизими билан боғлиқдир, дейди. 
Маълумки, ташки оламнинг асоси нима, деган масалага 
муносабат фалсафа тарихида доимо ўзгариб ривожланиб 
борган. Кдцимги даврда ташки олам далил сифатида берилган, 
ҳеч қандай шубҳага ўрин йўқ (ҳаво, сув, олов ва ҳ.к.), деб 
эътироф этилган. Ўрта асрда эса олам худо томонидан 
яратилганлиги, унга фақат ишонч ҳосил қилиш кераклиги 
кўрсатиб ўтилган. Бу борада Декарт ўзининг услубидан келиб 
чиққан ҳолда физик дунёнинг объектив реаллигини шубҳа 
остига олади, яъни объектив дунёдан қандай қилиб «Мен»га 
ўтиш мумкинлигига шубҳаланади. Шунинг учун ҳам Декарт 
ўзининг скептик ғояларини асослашга харакат қилган. 
Берклида эса вазият бирмунча ўзгаради. У материя, ёлғон 
нарсалар, фақат менинг ҳиссиётим йиғиндисидан иборатдир, 
дейди. Бунда Беркли сенсуалистик қарашларини илгари 
суради ва уни ягона билиш жараёни сифатида эътироф этади. 
Мюллер фикрича, ташки дунё бизга бевосита берилмайди. 
Ҳиссиёт органлари ўзига яқин бўлган имманент (ички) 
381 


энергияни қабул қилади. Гельмгольц ҳам ҳиссиётдан ташқари 
олам тасаввурига биз англамаган хулоса орқали ўтамиз, деган 
фикрни билдирган. 
Ана шу фикрлар асосида, Зиммель фикрича, ташқи 
дунёга ишонч тафаккурлаш жараёнида вужудга келмайди, 
балки ички интилиш, ирода ва ҳиссиёт орқали пайдо бўлади. 
Шунинг учун ҳам инсон интилиши бениҳоя катта роль 
ўйнайди. Инсон, унингча, интилишлар йиғиндиси, 
«тизимидир». Ана шу интилиш ва қизиқишлар иродавий 
ҳаракатга чорлайди, қарама-қаршиликка учраб, бизда ташқи 
олам, объектлар тўғрисида тасаввур уйғотади. 
Ташқи дунё реаллиги биз фикрлайдиган жараённинг 
натижаси эмас, лекин биз уни иродавий импульс, 
қизиқишларимизда учрайдиган тўсиқ сифатида биламиз. 
Билиш жараёни инсонни ҳаёт тажрибасидан келиб чиқади. 
У трансцендентал олам, тафаккурлаш фаолиятининг 
натижаси эмас. Руҳият ҳақидаги фанлар услублари эса табиат 
ҳақидаги фанлар услубидан бутунлай ажралиб туради. Табиат 
инсонга бегонадир. Яъни, табиат ҳодисалари алоҳида 
феноменлар сифатида ташқаридан берилади, улар ўз ҳолича 
«соқовдир» ва ҳеч нима демайди. Табиатни билиш учун биз 
тасаввурий символ (белги)ларга мурожаат қилишимиз керак. 
Табиат ҳодисалари сабабий боғланишини тафаккуримизда 
синтез қилиш орқали биламиз, яъни ана шу сабабли 
боғланиш бизнинг ичимизда содир бўлади. 
Шунинг билан биргаликда, табиат руҳият фанлари 
учун асосдир. Чунки руҳ ҳақидаги фанларнинг предмети 
ҳаётдир. Ҳаётни дунёдан эмас, балки дунёни ҳаётдан 
тушунтириш керак. 
Шундай қилиб, Германияда «Ҳаёт фалсафаси»га асос 
солинди. Бу оқимнинг асосчиси Ф.Ницше ҳаётни ирода 
эркинлиги, руҳият, руҳий куч, хокимиятга интилиш каби 
тушунчалар орқали очиб беришга интилган бўлса, В.Дильтей 
ва Г. Зиммель эса ҳаётни кўпроқ руҳият тўғрисидаги фанлар 
асосида изоҳлашга ҳаракат қилдилар. Улар Ницше 
фалсафасини ўзгартириб, унинг қарашларига танқидий 
382 


сндашиб, яъни ундаги ҳаётий руҳни сўндириб, «академик 
фан» ҳолатига келтириб, ўз қарашларини ривожлантирдилар. 
Бунда Г.Зиммель социология фани ривожига катта ҳисса 
қўшди, жамиятда «зиддиятлар» келиб чиқиши, уларни хал 
қилиш ечим ва услубларини ишлаб чиқци. В.Дильтей эса 
тарихни, маданиятни урганишда «герменевтика» усулини 
қўллаш кераклигини асослаб берди. Кейинчалик герменевтика 
усули бошқа файласуфлар томонидан янада 
ривожлантирилди. 
383 



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish