Фридрих Ланге
Фридрих Альберт Ланге (1828-1875) неокантчиликнинг
ривожида муҳим урин тутади. У Кантнинг ҳамма таълимотини
тўлиғича қайтармай, айрим масалаларда унинг чегарасидан
чиқиб кетди. Ланге «Материализм тарихи ва унинг танқидини
ҳозирги даврдаги аҳамияти» (1866) номли асосий асарида
фалсафий қарашларини баён қилган.
У Кант таълимоти аҳамиятини чеклаб кўрсатади, яъни,
бизнинг тушунчамиз предметлар билан ифодаланмайди,
балки предметлар бизнинг тушунчамизни ифодалайди.
«Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, тажриба предмети
фақат ҳодисадир, ҳеч қандай «нарса ўзида» эмас».
Бу фикрни Кант ақлни априор синтетик мулоҳаза
юритиш қобилиятидан келиб чиққан ҳолда исботлашга
ҳаракат қилган. Ланге бу масалада янги нуқтаи назарни илгари
сурди. Физиологлар Иоаганн Мюллер ва Гельмголыщинг
фикрини ривожлантириб, таъкидлайдики, Кант
фалсафасининг моҳиятини аъзолар ҳиссиётининг
физиологияси тасдиқлайди.
Ланге ёзади: «Бизнинг ҳамма тажрибамиз руҳий
тузилишимиз билан асосланади, қандай ҳис қилсак, шундай
ҳис қилишимизга, қандай ўйласак шундай ўйлашимизга
мажбур қилади, бошқача тузилишда эса худди ўша предметлар
бугунлай ўзгача тасаввур қилинади- Нарса ўзида эса ҳеч қандай
мавжудот томонидан тасаввур қилинмайди».
Шу нуқтаи назардан Ланге Кантнинг категориялар
тўғрисидаги таълимотига ўзгартишлар киритди. Унинг
фикрича, категориялар соф ақлнинг маҳсули эмас, балки
физиологик, руҳий тузилишимизга боғлиқ ва ҳар қандай
тажрибадан ташқаридир. Шу маънода априор ҳолатлар
352
чаруратдир ва ҳар қандай тажрибадан ташқарида, у инсоннинг
тузилишига боғлиқдир.
Ланге позитивистлар каби метафизика ва материа-
лизмни инкор қилиб, эмпиризмни ташвиқ қилади. Унинг
учун аҳамиятли бўлган нарса моддийлиқцан тозаланган
«тажриба»дир.
Зеро, априор категорияларнинг ягона манбаи бизнинг
тузилишимизга боғлиқ экан, тажрибадан ташқари улар
ўзининг аҳамиятини бутунлай йўқотади. Шунинг учун ҳам
биз ҳодисалар дунёсида туриб «нарса ўзида» ҳақида хулосага
кела олмаймиз «Нарса ўзида» ҳодисаларнинг нариги дунёсида
турувчи трансцендент сабабдир. «Нарса ўзида» — фақат «чегара
тушунчасидир».
Лангенинг таълимоти мантиқан мифологизмга бориб
тақалади. Унинг гносеологик позицияси материал измга
бўлган муносабати билан асосланади. Ланге табиат ҳақидаги
янги фанларни зарурат асоси сифатида эътироф этиш билан
биргаликда материализмнинг ҳам ўзига хос фалсафий
дунёқараш эканлигини тан олмайди, балки уни механик
дунёқараш сифатида талқин қилади. Унинг фикрича,
материализмни фақат «ҳодисалар материализми» сифатида
эътироф этиш мумкин, лекин фалсафий дунёқараш
сифатида эмас.
Шундай қилиб, Ланге фалсафага мифологик-
иррационал элементларни киритади. Бу билан у «рационал»
кантчиликнинг иррационализмдан узоқда эмаслигини
қўрсатади.
Ланге ўзининг «Ишчи масала» (1865) асарида ижтимоий
ҳаёт тўғрисидаги қарашларини дарвинизм ва мальтусчилар
таълимоти асосида ривожлантиради. Шунингдек, у бутун дунё
тарихий жараёнини схематик тарзда акс эттиради. Бутун тарих,
Ланге фикрича, Дарвиннинг «яшаш учун кураш» қонунидан
иборат. Лекин Лангеда бу қонун фақатгина расмий ифодага
айланган. Ана шу ифоданинг мазмуни эса Мальтуснинг «ер
юзида инсониятнинг кўпайиб кетиши» қонунини англатади.
Лангенинг бу фикрини Маркс Кугельманга (1870) ва унинг
ўзига ёзган хатида (1865) танқид қилади.
353
Do'stlaringiz bilan baham: |