*
^
^
^
^
&
Л
,,
ЬТИҚ
од ва эътикодсизлик у р т а с и д а ҷ ^ * * .
и н с о н ў з
уртасидаги танлашдир• ^ "
И
^
ў
^
и н и қ у т қ а
р и ш и н и
"ркинлигини
т а ъ м
"
н л а И
^ Х а в д а г а н а и н с о н ў з и н и н г
гьтиқоддантоп^^
ў з И
нинг абадий
м у г л а қ з р н ш л и п ш и т о в д ^ э и ш ^ ^ ^
о р қ а л и
хотиржамлигига,
и
^
Ҳ И
ҷ
И
Л з г а р д а ш эркинлик эмас.
дунёни ўзгартириш еки ^ ^ Т д а ^ а сакраш орқали
Танлаш, эътиқодли
б
У ҷ
б
^
а
^
й у қ 0 Т
а д и . Шунда
содир бўлади, бунда у узлигини бугунлаи иуқ ^
унингатрофинибў^лиққамраболади,ин ^ ^
у
бошлайди. Инсон бўшлиққа с а к р ^ , ^
Э
ришади.
Ж ^ - Ж Ж ^ Н ^ возке,»,
инсон ўз эътиқодини топали- мазмуни юқоридаги
ф и к р Г р ^ и ^ а Г Г С Г ф и к р л а р и — а л и к
& - Р - » н Х К - о Г ф ^ — о г и я с и г а
Шундай қилиб, Кьеркегор ч» ч? киоитди. Унинг
335
бўлса ҳам, Кьеркегор кўтарган масалалар ўзига хос хусусиятга
эгадир. Кьеркегор ҳаетининг охирги ҳақиқатини ақл орқали
билишни инкор қилиб ўзининг иррационал фалсафий
мушоҳадаларини илгари суради. У таклиф қилган ечимлар
фан тилига тўғри келмаса хам, лекин ўқувчидан махсус
диққат-эътиборни талаб қилади.
Герберт Спенсер
Герберт Спенсер (1820-1903) Англиянинг Дарби
шаҳрида ўқитувчи оиласида туғилади. Ёшлигиданоқ
Лондоннинг Бирмингем темир йўл қурилишида инженер
лавозимида ишлайди. 1846 йилда Герберт Спенсер
инженерлик фаолиятини ташлаб, «Экономист» журнали
ходими бўлиб ишлайди. Герберт Спенсернинг эволюцион
гоялари XIX асрнинг 30-йилларида пгаклланади. Спенсернинг
«Социал статика»си 1850 йилда напгрдан чиқади. Бу асарда
Спенсер органик ривожланишни ижтимоий тараққиётга
тадбиқ қилади. Тараққиётни «мукаммал бахтга интилиш
илоҳий гояси» сифатида талқин қилади. Бундан кейинчалик
воз кечиб, тараққиётнинг механистик талқинига ўтади.
Ўзининг «Ривожланиш гипотезаси» мақоласида Спенсер
барча тирик жонзотларни табиий йўл билан келиб чиқишини
қатьий таъкидламаса ҳам, уларни илоҳий куч томонидан
яратилиш ғоясини шубҳа остита олади.
Жамият тараққиё'тига нисбатан Спенсер машҳур
биолог Бэромнинг табиатдаги барча жонзотларнинг бир
турдан бошқа турлар келиб чиқиши ҳақидаги ғоясига
таянади. Табиатдаги барча нарсалар асосида қандайдир
сирли куч яширинганини тан олади. Бу кучни фан орқали
билиб бўлмаслигини таъкидлайди. Шундай қилиб, Спенсер
табиат ва жамиятни тушунишда руҳий жараён ва руҳий
кучни тан олмади. Руҳият ўрнига махсус фанларга хос
бўлган биологик ва механистик кучни киритди. Бу куч
асосида ётган илоҳийликни билиб бўлмайдиган сир деб
11С
9ЮЮН қилди. Спенсер ўзининг «Асосий бошланғичлар»
мо мл и асарида билиш тўғрисидаги фикрларини ил гари
суради. Асарнинг «Билиб бўлмайдиган» бўлимида оламни
билиб бўлмаслигини таъкидлайди. Унингча, оламнинг
кслиб чиқиши, ривожланиши ва қандай куч томонидан
иратилганлиги масалалари дин да ҳам, фанда ҳам ўз
счимини топа олмаган.
Бу саволларда, Спенсер фикрича, инсон тафаккури
аигламайдиган фикрлар ётади. Диний таълимотни оламнинг
худо томонидан йўқдан бор қилинганлиги ҳақидаги ғояси,
Спенсер учун қуруқ сафсата бўлсада, пантеизм таълимотидаги
оламнинг чексизлиги ва доимий ривожланишда эканлиги
ҳақидаги фикрлар олим учун фан томонидан исботланган
далиллардир.
Шундай қилиб, Спенсер ҳам дин, ҳам фан томонидан
оламнинг асосида ётган кучни билиб бўлмайди, деган
хулосага келади. Шунингдек, Спенсер макон ва замон,
ҳаракат, бўлинувчанлик, онг тушунчалари зиддиятларга тўла
.жанлигини ҳам асослаб беради. Ички зиддияти бор нарса
ҳақида биз «ҳа» ҳам, «йўқ» ҳам дея олмаймиз. Спенсер игундай
метафизик, агностик хулосага келди.
Спенсер фанларни таснифлаш жараёнида Контнинг
таснифини бироз ўзгартириб, кенгайтириб беради. У
фанларни уч турга бўлади: 1) мавҳум фанлар: математика,
мантиқ; 2) мавҳум-аниқ фанлар: механика, физика, химия;
3) аниқ фанлар: астрономия, геология, биология,
психология, социология.
Олим макон ва замонни мавҳум кучнинг кўриниши деб
ҳисоблайди. Макон, замон ва мавҳум кучлар биргаликда
материяни ташкил қилади. «Материя зиддиятга тўла
бўлганлиги учун фан нуқтаи-назаридан аниқ ва мутлақ
маълумотга эга бўла олмаймиз. Биз материя ҳақида фақат
нисбий билимга эгамиз», - дейди Спенсер. Макон ва замон,
унинг фикрича, нисбий реаллиқцир, унинг мавжудлиги
бошқа бир мутлақ, мавҳум реалликнинг борлигидан далолат
беради. Нарсалар макон ва замонда мавжуддирлар. Макон
337
нарсаларнинг бир-бирига нисбатан жойлашиши, замон эса
нарсаларни бирин-кетин содир бўлишидир. /
Спенсер биз хис қилган оламдан ташқари объектив олам
ҳам мавжуд, дейди. У «Психология асослари» асарида Беркли,
Юмнинг қарашларини танқид қилади. Берклининг «Гилос
ва Филонус ўртасидаги суҳбат» асарини танқидий ўрганиб,
Гилоснинг Филонусга берган жавобларига янгича маъно
киритади.
Агар Берклида Гилос ва Филонус ўртасидаги суҳбат
бутун борлиқни инсон ҳис-туйғуларининг йиғиндиси, деган
фикрга олиб келса, Спенсер талқинида, бу суҳбат бошқача
ҳал қилинади, яъни моддий оламни объектив мавжуд
эканлигини кўрсатади.
Файласуф фикрлар онгимизга моддий олам таъсир
қилганлиги учун пайдо бўлади, моддий оламнинг инсон
организмига бир хилда таъсир қилиши шундай фикрлар
оқимини юзага келтиради, дейди. Унинг бу фикри
материалистларнинг фикр ва сезгиларнинг инъикос
сифатидаги тасаввурига ўхшайди, яъни билишда инъикос
назариясини рад этмайди. Умуман олганда, Спенсернинг
фалсафий дунёқарашига ўша давр муҳити, яъни XIX асрда
табиий фанларнинг ривожланиши катта таъсир кўрсатди.
Спенсер таълимотининг ўзига хос хусусияти шундан
иборатки, унинг фикрича, эволюциянинг «ўз чегараси бўлиб,
у бундан ошиб ўтолмайди». Бу чегара тизимларнинг
тенглигидан ёки эволюционлашган тартибдан иборат бўлиб,
қачонки қаршилик кўрсатувчи барча кучлар тенглашганда
вужудга келади. У ўзи қуйидагича мисол келтиради:
жамиятдаги консерватив ва прогрессив кучларни
тенглаштириш зарурати уни ўрганишнинг ижтимоий
маъносини яққол кўрсатиб беради. Бироқ файласуф
тенгликни мутлақ деб ҳисобламайди. Унинг фикрича,
тенгликни ўрнатиш билан ўзгаришлар жараёни тугамайди,
эртами ёки кечми яна тенглик ҳолатига интилйш бошланади.
Мувозанат сакдовчи мунтазам ҳаракатдаги тартиб одатда
ташқи кучлар туфайли юзага келади, бироқ қачонки
338
урнатилган мувозанат эски тизим ўрнини боса олса,
шундагина керакли натижани бера олади. Пекин вужудга
кслган ҳолатни алоҳида тизим йўналишидаги,
қайтарилмайдиган ҳолат деб ҳисоблаб бўлмайди, чунки у
бошқалардан фарқ қилмайди. «Ҳаракатлар сони материя
сонининг доимий тенглиги»дан келиб чиқиб, тортиш ва
итариш кучининг суръати доимий эканлигини тан олиш
мумкин: «Эволюция ва тугалланиш даврлари ўзаро
алмашиниб туради. Ўтмишда бир қатор шундай эволюциялар
мавжуд бўлиб, улар ҳозирги вактдаги эволюциянинг айни
\исобланган ва келажакда ҳам худди шунга ўхшаш
эволюциянинг қайтарилишини кутиш мумкин, улар ҳам ўзига
хос тарзда ва ҳамиша ўзининг турли хилдаги конкрет
томонлари бўйича тантана қилиши мумкин», деган хул оса
келиб чиқади.
Шундай қилиб, Спенсер айланишнинг қадимги
қоидасига қайтади. Бу қоида ҳамиша у ёки бу ташқи ўзгариш
билан фалсафа тарихига кириб келган.
Спенсер томонидан умумий шаклда ишлаб чикилган
эволюция ғояси биология, психология, социология ва
ахлокда қўлланилмоқда. Биология қонунни ўрганувчи,
кўрсатилган барча соҳалар ичида асосий фан ҳисобланади.
Спенсернинг тахмини бўйича, ҳаётнинг барча мураккаб олий
даражадаги руҳий ва ижтимоий жараенлари охир оқибатда
биологик қонунлар билан якунланади ва улар ўзига хос
механик биоморфизм кўринишида ўтади.
Спенсер таълимотининг ўзига хослиги XIX асрнинг 40-
йилларидаги биология фани эришган катта ютуклар билан
ифодаланади. Ҳакиқатан ҳам, 1838 йилда Г.Шлейден ўсимлик
ҳужайрасини кашф этди (Р.Гук буни Шлейдендан 200 йил
олдин кашф этган бўлса ҳам, бу кашфиёт ўз даврида муайян
сабаблар туфайли юзага чикмай қолиб кетган), 1839 йилда
Т.Шванн ҳайвонлар ҳужайраларининг ўзига хослигини
асослаб берди, 1843 йилда А.Келиккер тухумдан худди
ҳужайрадагидек катта ҳайвонларнинг барча аъзолари
ривожланиб чиқишини кўрсатиб берди. Агар ўша вактдаги
339
сиёсий иқгисодда меҳнат тақсимотининг ривожланиш ғояси
кенг тарқалганини ҳисобга олинса, (1827 йилда Мили
Эдварде бунинг исботи сифатида ҳайвон танаси
моддаларининг турли-туманлигидан фойдаланиб, ушбу
биологик жараёнда меҳнат тақсимотининг умумий қонунини
назарда тутган) Спенсернинг биологизми етарли даражада
тушунарли бўлади.
Унинг фикрича, ҳаёт бу «ички муносабатларнинг ташки
муносабатларга тинмай мослашишидан иборат». Спенсернинг
биология ва психология соҳасидаги ишлари ўша даврдаги
фикр ва кузатишлар учун ўзига хос аҳамиятга эга бўлди.
Файласуф табиий танлаш ҳақидаги Ч.Дарвин таълимотининг
ўзигина организм ривожланишининг барча муаммоларини
ҳал кила олмаслигини билса ҳам, уни қўллаб-қувватлайди.
Спенсер ғояларининг энг муҳимларидан бири —
индивидуумнинг шаклланиши секин-аста барча тўпланган
тажриба асосида аниқланади, деган фикридир.
Спенсер социологиясининг моҳияти —жамиятнинг ҳаёт
жараёнига мослашуви, жамиятнинг тирик организм каби
табиий йўл билан вужудга келиши ва ривожланишидан иборат.
Бундан шундай муҳим хулоса келиб чиқади: жамият ва унинг
институтларини ҳар қандай сунъий ташкил этишга уриниш
ёки жамиятни сунъий йўл билан қайта қуриш—амалга
ошмайдиган иш. Спенсер «жамият ўзича ривожланади, лекин
у сунъий асар эмас», «конституциялар яратилмайди, ўзи
етишиб чиқади» каби фикрларни келтиради ва мунтазам
такрорлайди.
Спенсер тариҳда буюк кишиларнинг ҳал этувчи роли
ҳакидаги фикрни бутунлай инкор қилади. Ҳатто монах ҳам
ўзи бошқараётган жамиятни ўзгартиришга ожизлик қилади.
«У вақтинча бузиши, бошқаришнинг табиий жараёнини тугиб
туриши ёки унга ёрдам бериши мумкин, бироқ умумий
жараён ҳаракати устидан ҳукмронлик кила олмайди». Буюк
кишилар жамият такдирини белгиламайдилар, балки улар
ҳам «буюк кишилар каби ушбу жамият моҳиятнинг
маҳсулидирлар». Унинг фикрича, жамият структураси ва
340
упинг сиёсий шакллари, жамият ҳаёти хусусиятлари ва халқ
характери билан ёки аниқроқ қилиб айтганда, уни ташкил
лувчи индивидуумлар билан белгиланади: «...Халқхаракгери
Гжринчи бошланғич сиёсий шакл манбаидир». У, ўз
иавбатида, ушбу халқнинг атроф-муҳитдаги шарт-шароит
билан ўзаро муносабати жараёнида вужудга келади, ўзгаради
на яшаш учун курашишга, яхшироқ бир тарзда мослашишга
қаратилган куч билан ифодаланади.
Умуман олганда, Спенсер социологиясининг асоси
ўзининг назарий мазмуни бўйича зиддиятли характерга эгадир.
Бир томондан, у жамият ривожланишини табиий сабабий
боғланиш жараёни сифатида кўриб чиқишга ҳаракат қилиб,
тарихни буюк шахслар ҳал қилиши ҳақидаги фикрга қарши
чиқади, социал ўзгаришларнинг ҳал қилувчи омилини айрим
шахслар ихтиёри ва фаолиятидан эмас, балки мамлакатнинг
барча одамлари ҳаракатидан қидириш кераклигини тан олади.
Бундай хулосалар Спенсернинг илмий анъаналар изидан
борганидан далолат беради. Юқорида баён қилинган
қарашларнинг ўзи шундай хулосага келишга асос бўла
оладики, жамиятнинг синфларга бўлиниши ва эксплуатация
қилувчи синфлар сони халқ хусусиятидан келиб чиқади ва
бунга тўлиқ жавоб беради. У таъкидлайдики, «Вассаллар
томонидан садоқат руҳи бўлмаганида, феодал тизими ҳеч
қачон мавжуд бўлмас эди». Спенсернинг ижтимоий ҳаётни
биологик иборалар асосида тушунтириб, ижтимоий
ривожланишни ҳақиқий қонунчилик нуқтаи-назаридан
таҳлил қилинишини четлаб ўтишга уриниши илмий жиҳатдан
самарасиз хисобланади.
Социологияда «яшаш учун кураш» тамойилининг кенг
тарқалиши янги социологик оқим учун замин тайёрлади. Бу,
ўз навбатида, «дарвинизм социологияси» деб номланиб
синфий нотенгликни ёқлаш учун хизмат қилди. Спенсер
социологиясининг ошкора апологетик характери
организмнинг функциялари ҳамда ижтимоий гурухдар ва
ташкилотлараро ўзаро ўхшашликни ўрнатишга бўлган
ҳаракатини намоён этади.
341
Ижтимоий эволюциянинг йўналиш ва келажаги ҳақида
гапирар экан, Спенсер жамиятни икки турга ажратади.
Биринчиси — давлат ҳокимиятига бўйсунувчи характерга эга
бўлган ҳарбий тизимга асосланган зўравонлик (деспотизм),
иккинчиси — давлат ҳокимияти ҳуқуқлари минимумга
келтирилган ва шахе озодлиги ҳамда фаолиятини
таъминлайдиган саноат тизимидир. Спенсер социализмга
қарама-қарши ижтимоий эволюциянинг келгуси босқичи
сифатида жамиятнинг учинчи босқичини ташкил этувчи
эркин иқтисодий муносабатларнинг юзага келиши
эҳтимолини эътироф этади.
Хулоса қилиб айтганда, позитивизм фалсафаси XIX
аернинг табиий фанлари ривожланган даврда шаклланди.
Бу фанларнинг умумий усул ва хулосаларини бирлаштириб,
ўзгача талқин қилиш асосида янги позитив фалсафа
яратилди. Бу фалсафанинг асосий вазифаси дин ва
мифология билан боғлиқ бўлган дунёқараш хусусиятини
истисно этган ҳолда фанларнинг энг умумий методологияси
бўлишдир. Позитивизм ўзининг фанлар таснифига
социология ва психологиядан ташқари бошқа ижтимоий
фанларни киритмади ҳам. Позитивистлар фалсафанинг
методология сифатида вазифасини эълон қилишди, лекин
бу жараённи очиб беришда зиддиятга учрадилар.
Методология — билишнинг турли хил усулларини ишлаб
чиқадиган назария. Бу назарияни Спенсер ривожлантирар
экан, жиддий қарама-қаршиликларга учради. Фалсафада энг
муҳим масала ҳисобланган олам асосида нима ётади, дунё
қандай яралган, деган саволларга аниқ жавоб йўқлигини
такъкидлайди. Шу масалада агностицизм позициясига ўтди.
Фаннинг, жумладан, фалсафанинг билиш доираси
чекланганлигини кўрсатди. Позитивизм билишни кўкка
кўтарган бўлса-да, пировард натижада ўзи боши берк кўчага
кириб қолди. Инсоннинг билиш имкониятларини
чегараланган деб ҳисоблади. Мутлақ ҳақиқат ўрнига фақат
нисбий ҳақиқатни тан олди.
342
Do'stlaringiz bilan baham: |