Людвиг Фейербах
Людвиг Фейербах (1804-1872) — антропологик фалсафа
намояндаси. У Баварияда таникли немис ҳуқуқшуноси Ансельм
Фейербах оиласида туғидди. Унинг акаларидан бири математик,
иккинчиси ҳуқуқшунос, учинчи эса истеъдодли археолог ва
санъатшунос олим бўлиб етишдилар. Лекин, Генриетта
Фейербах таъбирича, қизиғи шундаки, бу оила аъзолари
фавқулодда истеъдодли, аммо бахтсиз кишилар эдиЧ
Л. Фейербах ўзини илоҳиёт соҳасига бағишлаш
мақсадида ШЗйилдаГейдельбергуниверситетиниғг илоҳиёт
факультетига ўқишга киради. Орадағ „уя вақт ўтмасдан (1824
йил), уни тарк этиб, Берлинга боради ва уииверситетда
Гегелнинг фалсафа бўйича ваъзларини тинглай бошлайди.
Лекин 1827-1828 йиллардан бошлаб унда устозининг табиат
мантиқий асослари ҳақидаги таълимоти ҳаққоиий эканлигега
шубҳа туғилади. 1828 йилдан Фейербах Эрлинген
университетида ўзининг ўқитувчилик фаолиятини бошлайди,
Айниқса, унинг 1828 йилда чоп этилган «Ягона, универсал
ва чексиз акд тўғрисида» асарида Гегель фалсафасидан
узоклашиш яққол кўзга ташланади.
1830 йилда Фейербахнинг «Ўлим ва мангулик тўғрисида
фикрлар» асари аноним тарзда нашр қилинади. Кўп ўтмасдан,
унинг муаллифи аниқланади. Асар мусодара этилиб,
Фейербахнинг ўзи университет даргоҳидан қувғин қилинади.
Бунинг сабаби шунда эдики, Фейербах унда айрим шахслар
312
нбадийлигини рад этади, мангулик инсон ақл-заковатининг
буюк ижодкорлигига хос эканлигини билдиради. Унинг
фикрича, инсон эътиборни ўзига, ҳақиқий оламга қаратмоғи
лозим. Олам аянчли кишилар учун аянчли, бемаъни одамлар
учун бемаънкдир. Мутафаккир мавжуд диндан фарқи ўлароқ
«янги дин>> иборасини ишлатади. «Янги дин» мангу яшаши
лозим ишшвидлар ўрнига руҳан тетик ва жисмонан соғлом,
кучли кишиларга мурожаат қилади. Унинг учун саломатлик
мангулиқцан афзал, деб хулоса чиқарилади.
Мутафаккир 1832 йилда Франкфурт шаҳрига кўчиб
ўтади. 1837 йилдан то умрининг охирига қадар у
Тюрингиядаги қишлоклардан бирида яшайди. У ўзининг
асарларидан бирида қуйидагиларни ёзади: «Мен узил-кесил
расмий академик мансабга «кечир», деб қишлоққа кўчиб
ўтган вақтим ўта даҳшатли, қайғули ва зулматли вақт эди. Бу
барча ижтимоий муносабатлар шу даражада заҳарланган пайт
эдики, бу пайтда ҳар қандай давлат хизматидан воз кечмасдан
туриб, эркинлик ва руҳий тетикликни сақлаб қолиш мумкин
эмас эди»
93
.
Фейербах фалсафасида табиат ва инсон муаммосининг
талқини, асосий ўрин эгаллайди. Унинг таъбирича, Гегель
фалсафаси акл, тафакқурни инсондан бегоналаштириб қўйган
бўлса, янги фалсафа, яъни, Фейрбах томонидан ишлаб
чиқилган антропологик фалсафанинг асосий мақсади ақлнинг
реал субъекти инсоннинг ўзи табиатнинг маҳсули эканлигини
эътироф этишдир. Тафаккурнинг борлиққа муносабати инсон
моҳиятига бевосита тааллуқли масаладир. Шундай экан, бу
муаммо билан машғул бўлган фалсафа ҳам антропологик
фалсафадан бошқа нарса эмас. «Борлиқ ва тафаккур бирлиги,
қачонки унинг асоси, субъекти қилиб инсон олинар экан,
ҳақиқий ва муайян мазмунга эга бўлади»
94
.
Фейербахнинг таъкидлашича, фанлар, жумладан,
физиология тафаккурнинг инсон организмига, ташки оламни
акс эттириш жараенига алоқадор кўпгина реал ҳодисалар
билан узвий тарзда боғлиқ эканлигини тасдиқлайди. Инсон
табиатдан ажралган ҳолда мавжуд эмас. У табиатнинг юксак
313
даражада ривожланганлигини кўрсатиб берувчи ўзига хос
ифодасвдир. Инсон табиатдан алоҳида мавжуд бўлмагани каби
тафаккур ҳам инсондан мустақил равищда амал қилмайди.
«Янги фалсафа» инсонни, табйатни фалсафанинг ягона,
универсал мавзусига айлантиради.
Фейербах ўзининг фалсафий таълимотини
материалистик таълимот сифатида талқин этилишини хуш
кўрмас эди, уни антропологик фалсафа деб атаганлиги
маълум. Унинг таълимотига кўра, тан ва руҳ дуализми рад
этилади, субъектив ва объектив, руҳий ва моддий,
психологик ва физиологик жараёнларнинг ўзаро бирлиги
эътироф этилади.
Антропологик фалсафанинг асосини табиат ҳақидаги
таълимот ташкил қилади. Инсон туфайли табиат ўзини ҳис
этади, ўзи тўғрисида мушоҳада юритади, фикрлайди. Борлиқ,
табиат, материя, воқелик, реаллик мазмун жиҳатидан бир
хил мазмунга эга тушунчалардир. Табиат ҳодисалари хилма-
хилдир, улар ягона, умумий моддий негиз тамоиилига
бўйсунмайди. Борлиқ хилма-хил бўлганидек, нарсалар
мохияти ҳам турли-тумандир. Табиат абадийдир. Пайдо бўлиш
вакт нуқтаи назаридан айрим ҳодисаларга хосдир. Табиат
фазода чексиздир, лекин инсон зотига хос чекланиш уни
чегараланган деб фараз қилади. Фазо ва вакт ҳар қандай
мавжудлик, моҳият, тафаккур ҳамда фаолиятнинг, равнақ
ва юксалишнинг асосий шартларидир»
95
.
Фейербахнинг фикрича, материя ва ҳаракат бир-бири
билан узвий алоқада бўлади. У ҳаракатнинг реал эканлигини
эътироф этиш билан бирга ривожланишини ҳам тан олади.
Масалан, Ерни оладиган бўлсак, у доимо ҳозирги кўринишда
бўлмаган, қўз илғамас қатор тадрижий ўзгаришлар оқибатида
ҳозирги ҳолатга келган. ғайвонот ва ўсимлик оламида амал
қиладиган мақсадга мувофиқлик улар ички моҳиятида
азалдан яширин ҳолда мавжуд мақсаднинг рўёбга чиқиши
эмас, балки моддий олам бирлигининг қонуний оқибатидир.
Лекин бу борада мугафаккирнинг йирик илмий даргоҳлардан
йироклиги, кўпгина фан соҳаларида қўлга киритилган
314
кггуқлардан бехабарлиги панд беради. Айниқса, Ч. Дарвиннинг
оламшумул ил.мий-фалсафий дунёқараш аҳамиятига молик
тлълимоти олммнинг назаридан четда қолиб кетган.
Фейербахнинг билиш назарияси субъект ва объект,
инсон ва табиат, инсонларнинг ўзаро бирлиги тўғрисидаги
муайян тамеииллар асосига таянади
96
. Файласуфнинг
уқтиришича, янги фалсафада билишнинг асосий тамойили,
субъекти қилиб «мен» эмас, яъни, мавҳум руҳ эмас, балки
ҳақиқий ва бир бутун инсон мавжудоти олинади. Воқеликни
мавҳум а у! эмас, аксинча, инсон акс эттиради. Инсон
билишни^т ягона субъектидир. Борлиқ, табиат инсон туфайли
жилоланпди. Фанлар тарихи, фалсафа ва табиатшунослик
билиш чегараси тарихий, нисбий эканлигини ҳар бир
қадамда исботлаб келмоқца. Лекин шу билан бир қаторда,
акл доирасини чегаралаб қўйиш (масалан, бунга Кантни
олиш мумкин) билиш тамойилларига путур етказади.
Фейербахнинг инсон нега табиатни билишга интилади,
деган саволга берган жавоби ҳам ўзига хосдир. Инсон
табиатни ўзида мужассамлаштирган экан, табиатнинг муайян
унсурлари инсон танасининг ҳам унсурларидир. У табиатга
нисбатан гўёки талабгор ва муҳтождир. У ўз эҳтиёжларини
қондириш мақсадида табиатга мурожат қилади, уни билишга
интилади, чунки билинмаган нарсани талаб қилиб бўлмайди.
Бундан ташқари, субъект тана сифатида объект ҳамдир.
Шунинг учун у моддий оламнинг ўзига хос жабҳасини
ташкил этади. Инсондаги мавжуд сезги аъзолари воқеий
оламни тўлалигича инъикос этишга етарлидир. Табиат
уларнинг сонини кўп ёки озроқ қилиб яратмаган. Бордию,
уларнинг сони кўпроқ бўлса, табиий жараёнлар моҳиятини
ҳозиргидан зиёдроқ очиб берар эди, деган фикрга бориш
хатодир.
Аммо Фейербахнинг моҳият, ҳодиса, нарсаларнинг
ички ва ташки жиҳатлари тўғрисидаги тасаввурлари бирмунча
содда. Унинг уқтиришича, ҳодисаларнинг ички моҳияти
уларнинг кўриниши (ҳодиса)да бевосита намоён бўлаверади.
Моҳият сезгилар рўпарасида ётади, — дейди Фейербах, —
315
тадқиқотчи, масалан, биронта ҳайвонни батафсил таҳлил
қилгавдан кўра уни бир бутун яхлит объект сифатида талқин
қилганида, моҳиятга янада яқинлашган бўлар эди. Шунинг
учун, объектни билишда ҳақиқатга антропологик фалсафа
яқиндир.
Лекин олим билишда тафаккур, аклий билишнинг
аҳамиятини бутунлай инкор этмайди. Унинг фикрича, ҳайвон
ва инсон сезги аъзолари бир-биридан куп ҳам фарқ қилмайди.
Лекин гап шундаки, ҳайвонларнинг ҳиссиёти, аслида,
«фикрдан маҳрум этилган ҳиссиёт». Инсон ҳиссиёти
хайвонларнинг хиссиётидан фарқ қилиб, ақлий-руҳий жараён
билан йўғрилган. Демак, бундан келиб чиқадики, ҳайвонлар
айримликнигина мушоҳада эта олса, инсон умумийликни,
тўғрироғи, бир бутунликни сезгилар орқали мушоҳада
қилишга қодирдир.
Олим аввалги баъзи файсалуфларнинг тафаккур содца,
қўпол бир шакл-шамойилда инсон мияси маҳсули дейишини
айблайди. Ваҳоланки, тафаккурни кишилик жамиятидан,
мулоқотдан ажратиб, тушунтириб бериб бўлмайди.
Тафаккурнинг билишдаги ўрни уни сезгилар билан
қиёслашда намоён бўлади. Жонли мушоҳада чегараланган,
чунки у объектив оламни унинг ҳақиқий алоқасидан олиб
акс эттиради. Ақл эса сезгилар ўртасида воситачилик
хизматини бажаради. Шундай қилиб, нарсалар моҳиятини
сезгилар эмас, балки тафаккур очиб бера олади, аксинча,
барча ҳайвонлар физиклар даражасига кўтарилган бўлар эди.
Жонли мушоҳада туфайли мукаммаллашган, тузатилган ва
созланган тафаккургина ҳақиқатни очиб бера олади, деган
хулосага келади Фейербах. Мутафаккир билиш субъектининг
фаоллиги барча янглишишлар, нуқсон-камчиликларнинг
манбаидир, деган анъанани маъқул кўрмайди. Унинг
таъкидлашича, билиш жараёнини қандайдир бир сует акт
сифатида тасвирлаган назария «жонсиз эмпиризм»дан ўзга
нарса эмас. Воқеликнинг ҳақиқий инъикоси субъектнинг
жўшқин фаоллиги натижасида рўёбга чиқади
97
. Шу нуқтаи
назардан туриб Фейербах «сезги аъзолари махсус энергияси
316
қопуни»га ао ;ланган И. Мюллернинг физиологик
қлрашларини рад этади.
Билиш тзарияси барча ютуқ ва камчиликлари билан
Фейербах фа„хафий таълимотининг мукаммал қисмини
ташкил этг'яи. Айнан шу соҳада мутафаккирнинг
антропологи.; фалсафа тамойиллари яққол сезилиб туради.
Мутафакю 1 томонидан субъект ва объектнинг гносеологик
алоқадорльтгинингтаҳлил этилиши фалсафий муаммоларни
янгича тшъдин этишга кенг имкониятлар яратиб берди.
Фейербах антропологик фалсафаси талаб ва
тамойилларидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий жараён ва
\одисаларни талқин қилади. Ахлоқ-одоб бобида инсон
ҳиссиёт талабларига ҳамоҳанг тарзда ҳаракат қилади. Ҳиссиёт
шакл-шамойиллари хилма-хил бўлиб, улар ҳаётга муҳаббат,
бахт-саодатга эришишга интилиш, манфаат, ноз-
неъматлардан лаззатланиш кабилардан иборатдир, Инсон
бахт-саодатга эришишдан манфаатдор. Шунинг учун бу
борадаги барча саъй-ҳаракатлар зарурий ва эркиндир.
Мавҳум, атайлаб уюштирилган уйдирма эркинлик эмас, реал
эркинлик муайян макон ва замонда амал қилади. Гегель
қ?рашларидан фарқли ўлароқ мутафаккир ҳиссий
эркинликни назарий эркинликдан устун кўяди, чунки фақат
ҳиссий эркинлик руҳий эркинликнинг ҳақиқатдир. Фақат
бахт-саодатга интилиш эркинликни зарурият билан боғлайди.
Эркинлик — инсон билан унинг моҳиятини рўёбга
чиқарувчи шарт-шароитларнинг бирлиги. Масалан, қуш
ҳавода эркин, балиқ сувда, инсон эса унинг бахт-саодатга
эришишга бўлган табиий интилишига, барча қобилнятини
амалга оширишга монелғ.к қила олмайдиган шароитдагина
э р к и н д и р . Бунда Фейербах назарда тутган инсон
зркинлигининг мавҳум жиҳатлари яққол кўзга ташланади.
Энг муҳим нарса — барча учун умумий бўлган хусусият. Ҳамма
одамлар туғилишда тенг бўлиб дунёга келадилар. Жамиятда
ҳукм сурган табақалар, тоифалар, ижтимоий адолатсизлик
инсон табиатига зид, деб уқтиради Фейербах.
317
Мутафаккир ўзининг инсонпарвар социологах
қарашларини ахлоқий тамойиллар асосида ишлаб чиқишга
уринади. Унинг таъкидлашича, хар бир инсоннинг одилона,
тўғри уқиб олинган манфаати жамиет манфаатларига мое
тушади. Бу борада эгоизм, саҳоват ва мурувват тушунчалари
муҳим аҳамият касб этади. Эгоизм — айрим шахенинг молу
мулкка, моддий ноз-неъматларга қул бўлиши эмас. У —
инсоний эҳтиёжларнинг намоён бўлиши. Эгоизм шахеий,
оилавий, корпоратив, жамоа, қолаверса, хамият ёки айрим
тоифа, табақа, ижтимоий кучлар эҳтиёжларини ифодалаши
мумкин. Эгоизм эҳтиёжлар сифатида жамият тараққиётида
муҳим урин тутади. У адолатсизлик, қайғу-аламлар, ҳақсизлик,
ижтимоий иллатларнинг манбаи ёки ижтимоий адолат,
ахлоқий фазилатлар, эзгуликнинг сабаби бўлиши табиий
ҳолдир. Дцолатли жамиятда эҳтиёжлар рақобати, шахеий ва
ижтимоий эҳгиёжлар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар,
зидциятларнинг юмшатилиши, бартараф этилиши альтруизмга
боғлиқ бўлади. Фейербахнинг таъбирича, эгоизмсиз (шахеий
манфаатларни кўпчилик манфаатларидан юқори қуйиш)
инсон бошеиз кимса, альтруизмсиз (ўзгаларга беғараз мурувват
кўрсатиш тўғрисидаги ахлоқий таълимот) ҳар қандай инсон
қалбеиздир. Жамият камолоти кишиларнинг бир-бирига бўлган
меҳр-оқибати, муруввати, саҳоватпешалиги орқали рўёбга
чиқади. Ҳар бир инсон ўз ҳолича бахтли бўла олмайди, унинг
бахт-саодати бошқаларнинг қувончи, бахтиёрлиги билан
чамбарчас боғлиқцир.
Фейербахнинг ахлоқий қарашларида меҳр-оқибат инсон
ҳаёти ва турмуш тарзи учун олий қонун бўлиб қолмоғи
алоҳида таъкидланади. Фарзанднинг ота-онага, эркакнинг
аёлга, аканинг укага, дустнинг дўстга, умуман, инсоннинг
инсонга муносабатлари ахлоқий муносабатлар бўлиб, улар,
аслида, диний муносабатлардир. Меҳр-оқибат инсоннинг
инсон бўлиб шаклланишининг яққол исботидир. У тан ва
руҳ, зарурият ва эркинлик дуализмининг инкоридир. У
шахсиятпарастликни жиловлашга, ижтимоий адолатни
ўрнатишга хизмат қилади.
318
Фейербахнинг антропологию фалсафаси немис мумтоз
фнлсафасини ниҳоясига етказди. Умуман олганда, унинг
кдрашлари кишини ўзига бефарқ қолдирмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |