фалсафа
бўлса, ҳозирги замон иррационалистик фалсафасини
эсв
муҳаббат ва хурсандчилик фалсафаси деб аташимиз мумкин.
Бу фалсафани тўғри тушуниш учуй фақат билиш ва тафаккур
механизмига эмас, балки эзгу ҳис-туйғуларга ҳам таяниш
лозим.
Фридрих Гегель
Георг Вильгельм Фридрих Гегель жаҳон фалсафий
тафаккури тараққиётига катта ҳисса қўшган немис мумтоз
фалсафасининг намояндасидир. У 1770 йилда Вюртемберг
герцоглигига қарашли Штутгарт шаҳрида йирик мансабдор
оилада туғидди. Гегель 1788-1793 йиллар давомида Тюбинген
университетида фалсафа ва илоҳиёт каби соҳаларни ўрганиш
билан машғул бўлди. Университетни тамомлагач, Берн ва
Франкфурт шаҳарларида айрим оилаларда мураббий-
ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланди. У 1801 йилда
ўзининг докторлик диссертациясини муваффақиятли ёқлаб,
тез орада Иен университета профессори лавозимида ишлай
бошлади. Бу пайтга келиб Гегелнинг ўзига хос фалсафий
ғоялари ҳали шаклланиб улгурмаган эди. У кўп ҳолларда
Ф.Шеллингнинг фалсафий идеалини тенги йўқ намуна деб
биларди, у билан ҳамкорликда «Танқидий фалсафий
журнал»да фаол қатнашар, қатор мақолалар чоп этар эди.
Шуни таъкидлаш лозимки, бу пайтда Гегель фаолиятида
мавҳум фалсафий муаммоларга қизиқиш сезилмас эди. У зўр
қизиқиш билан Гердер, Шиллер, Монтескье, И.Кант
асарларини мутолаа қилар эди, француз файласуфи
Ж.Ж.Руссонинг ижтимоий-сиёсий қарашлари, демократик
идеалига ҳавас билан қарарди. Гегель 1807 йили Вамбергга
кўчиб ўтиб муҳаррирлик фаолияти билан машғул бўлади.
Гегель Наполеон герман давлатлари ўзаро муносабатларини
муайян тартибга келтиради, деган умид билан яшай
бошлайди. Лекин файласуф орзу қилган умидлар ўзини
302
оклимади. 1808 йилда мутафаккир Нюнбергда гимназия
роктори, 8 йил ўтгач, Гейдельберг университетининг
ирофсссори, 1818 йили эса Берлин университетига
профессор лавозимига таклиф этилади. Гейдельберг ва
Ьсрлинда яшаган даврда унинг ижтимоий-сиёсий қарашлари
у жл-кесил муайян шакл-шамойилга эга бўлган эди. У ўзининг
иаьзларида «Прусс давлатчилиги акл-заковатга
»сосланган»лигига алохида урғу берар эди. Гегель 1831 йили
Ьсрлинда вафот этди.
Машҳур файласуфнинг қаламига «Фихте ва Шеллинг
фалсафий тизимлари ўртасидаги тафовут», «Руҳ
феноменологияси», «Ҳуқуқ фалсафаси асослари», «Мантиқ
фани», «Тарих фалсафаси», «Дин фалсафаси», «Эстетика»,
«Фалсафий фанлар энциклопедияси» каби қатор асарлар
мансубдир.
Гегель фалсафаси ўша даврда Германияда ҳукмронлик
қилган интеллектуал куч тимсоли эди. Гегель атрофида гуруҳ
тўпланган бўлиб, у то XIX асрнинг 40-йилларига қадар немис
фалсафасида етакчи йўналишни ташкил қилган эди. Бу
йўналишнинг кўзга кўринган вакиллари сифатида
К.Розенкранц, Г.А.Габлер, Д.Ф. Штраус, Бауэр, Э. Ганс ва
Г.Г. Готларни кўрсатиш мумкин. Кантчи Я.Ф. Фриз, диний
фалсафа йўналишидан борган Э.Д. Шлейермахер Гегелга
қарши фалсафий мухолифчиликни ташкил қилар эдилар.
Файласуф Кант, Фихте, Шеллингнинг диалектик
ғояларини ривожлантириб, уларнинг камчиликларини очиб
беради. Масалан, Кантнинг кишилар билиш фаолияти
асосларини фалсафий жиҳатдан тадқиқ қилиш зарурлиги
ҳақидаги фикрини қўллаб-қувватлаган ҳолда, билиш
жараёнини билиш тарихидан ажратиб, мавҳум тарзда талқин
этилишига қарши туради. Унинг таъкидлашича, билишни
тадқиқ этиш билиш жараёни орқалигина мумкин бўлади.
Бирон-бир нарсани билишдан олдин билишни орзу қилиш
схоластларча сувга ўзини ташламасдан туриб сузишни орзу
қилишдек бемаъни бир ҳаракатдан бошқа нарса эмас
88
.
303
Айнан шундай аниқлик нуқгаи назаридан у Кант ва
Фихте субъективизмига қарши туради. Табиат, Гегель
таълимотига кўра, инсонга боғлиқбўлмаган ҳодда мавжудцир.
Инсон билими эса объектив мазмунга эгадир Гегель Кантнинг
моҳият ва ҳодисани бир-бирига қарама-қарши қўйишига
қарши чиқиб, ҳодиса ҳам моҳият сингари объектив мазмунга
эга эканлигини таъкидлайди. Демак, моҳият ҳодисада ўз
аксини топади, ифодаланади, ҳодиса эса, ўз навбатида,
моҳиятлидир. Биз, аслида, ҳодисани билиш жараёнида
моҳиятни ҳам билиб борамиз. Нарсаларнинг ташки томонлари
уларнинг моҳиятига бегона эмас, аксинча, унинг ўзига хос
ифодаланиш шаклидир.
Моҳият ва ҳодисанинг диалектик бирлигига асосланган
ҳолда Гегель Кантнинг «ўзида нарса»ни билиб бўлмаслиги
тўғрисидаги таълимотини рад этади. Коинотнинг яширин
моҳияти уни билишга жазм қилган кишига монелик қила
оладиган ҳеч қандай кудратга эга эмас. У инсон ақл-заковати
олдида намоён бўлиши, унинг нигоҳи олдида ўз
бойликларини кўз-кўз қилиши ва улардан лаззатланиш
имкониятларини яратиб бериши лозим
89
.
Гегель Фихтедан фарқи ўлароқ, табиат ва жамиятни
инсон «мен»идан (руҳий-маънавий оламидан) келтириб
чиқариш, уни ўз-ўзини англаш билан тенглаштириш мумкин
эмаслигини таъкидлайди. Инсон «мен»ининг ўзи барча мавжуд
нарсаларнинг биринчи асоси, моҳиятининг олий ифодаси
сифатида талқин этилмоғи лозим.
Олим Шелингнинг мантиқий тафаккур, мантиқни
менсимаслигини, интуитивизмини, ақлий далилларни рад
этувчи иррационализмини «ҳазм» қила олмайди. Лекин
фалсафадаги объектив идеализм вакили сифатида табиат
руҳнинг маҳсули эканлигини эътироф этади. Унинг
таъкидлашича, материя ва онгга нисбатан нима бирламчи
ва нима унинг оқибат-натижаси деган саволнинг пайдо
бўлиши, мантиққа зиддир. Материядан онгни келтириб
чиқариш мумкин бўлмаганидек, онгдан материяни келтириб
чиқариш мантиққа хилофдир.
304
Тафаккур, ўз моҳиятига кўра, инсоннинг субъектив
фиолияти бўлмасдан, аксинча, инсонга боғлиқ бўлмаган
объектив моҳиятдир, барча нарсаларнинг биринчи негизи,
манбаидир. Тафаккур, Гегелнинг фикрича, ўз мавжудлигини
бегоналаштириб, материя, табиат шаклларида намоён этади.
Лскин у ўзига хос шакл-мазмунни уларда тўла-тўкис топа
олмайди. У бундай шакл-мазмунни жамиятда инсон
фаолиятининг оқибати натижасида мавҳум тушунчаларда
топади.
Гегель борлиқ ва тафаккур ўзаро айнийлиги тамойилига
ўта изчиллик билан амал қилган ҳолда тафаккурни мутлақ
ғоянинг ўзгармас биринчи асоси сифатида эмас, аксинча,
ниҳоясиз билиш жараёни сифатида талқин қилади, Демак,
мутлақ ғоя барча мавжудотларнинг ибтидоси бўлмасдан,
балки уларнинг ривожланиб борувчи мазмунини ташкил
қилади. Бундан келиб чикадики, «мутлақ» деганда жараённинг
ибтидоси, сабаби эмас, балки унинг натижа-оқибати,
тараққиётнинг юқори босқичи тушунилади. «Мутлақ ғоя»
тараққиётининг юқори босқичи — «мутлақ руҳ», яъни,
инсоният ва унинг тарихидир.
Шундай қилиб, онг воқеий нарса ва ҳодисаларда ўз
моҳиятини кашф этади ва у туфайли ўзини англаш даражасига
кўтарилади. Тафаккур жонли машоҳадага нисбатан ташқи
оламни билишнинг юқори шаклидир. Виз оддий мушоҳада
орқали эндиликда йўқ (ўтмиш) ва ҳозирча йўқ (келажак)
ҳодисаларни идрок эта олмаймиз. Жонли мушоҳада турли-
туман объектлар, нарсалар билан боғлиқ бўлиб, улар, ўз
навбатида, сезги аъзоларимизга таъсир этади. Фан эса биз
кўрмаган, эшитмаган, сезмаган нарсалар ва уларнинг
жиҳатларини кашф этади. Тафаккур, фаннинг мазмуни
уларгагина хос мазмундир. Демак, билиш, Гегель фикрича,
биздан ташқарида мавжуд нарсаларнинг инъикоси, акс
садоси эмас, аксинча, бу тафаккур, фан мазмунини
англашдир.
Гегель воқеий тушунчасини зарурий, муқаррар каби
тушунчалар билан бир хил тарзда талқин қилади. Шундай
305
экан, «барча воқеий нарсалар ақлга монанддир, барча аьдга
монанд нарсалар воқеийдир», деган ибора ҳар қандай
воқеликни хаспўшлашни билдирмайди. Аксинча, воқелик -
заруриятгина ақлга мувофиқдир. Заруриь шарт-шароитлар
ўзгариши билан воқеий ҳодиса яшаш ҳуқуқидан маҳрум
бўлади.
Гегель фалсафий тизимининг асосий қисмларини
мантиқ, табиат ва руҳ фалсафаси ташкил этади. Уларга ҳуқуқ
фарсафаси, тарих фалсафаси, эстетика, дин фалсафаси ва
фалсафа тарихи хамоҳангдир.
Мантиқ фани ўз олдига билиш тараққиётининг энг
умумий қонунларини тадқиқ этишни асосий мақсад қилиб
қўяди. У файласуф томонидан барча нарсалар моҳияти
ҳақидаги таълимот сифатида эътироф этилади. Гегелнинг
«Мантиқ фани» илмий-назарий тафаккурга тааллуқли бўлган
категорияларнинг ўзаро алоқадорлигини ўрганади. Файласуф
айнийликни зиддиятга қарама-қарши қўядиган метафизик
мулоҳазаларни танқид қилади. Зиддият — оламни ҳаракатга
келтирувчи куч. Шундай экан, зиддиятни мушоҳада қилиб
бўлмайди, деган фикр кулгилидир. Зиддиятни, Гегелнинг
фикрича, биронта нарсанинг камчилиги, аномалияси
сифатида тушуниш маъқул эмас. У «ҳар қандай ўз-ўзидан
ҳаракатланишнинг тамойилидир».
«Мутлақ ғоя» табиатда механика, физика, органика
кўринишларида намоён бўлади. Гегель механикани таърифлаб,
вақт, материя, ҳаракат, бутун дунё тортишиш қонунига
мурожаат этади. У ўз қарашларига содиқ қолган ҳолда
материяни мантиқ нуқтаи назаридан вақт ва фазодан
келтириб чиқаришга уринади.
Физика соҳасида у самовий жисмлар, ёруғлик,
иссиқлик, кимёвий жараёнларнинг ўзаро алоқадорлигини
кўрсатиб беришга алоҳида эътибор қаратади, улар, ўз
навбатида, руҳий моҳиятнинг ҳосиласи эканлигини
исботлашга ҳаракат қилади. Гегель барча физикавий
жараёнларни, табиий ҳодисаларни чуқур талқин қила олган,
дея олмаймиз. Масалан, у, кимёвий жараён атомларнинг ўзаро
306
тнъсири, оқибати эканлигини, сув кислород ва водороддан
та ш кил топишини рад этган эди. Лекин, шунга қарамасдан,
Гегель электр ҳодисаси модда ҳаракатининг ўзига хос шакли
эканлигини, кимёвий жараёнда микдорий ўзгаришларининг
сифат ўзгаришларига ўтиши қонуни ўрнини чуқур хис кила
олди.
Табиат фалсафасининг учинчи қисми бўлмиш
органикада файласуф геология, ботаника, зоологияга оид
масалаларга мурожаат этади. Айтиш жоизки, органикада
табиатшунослик, дунёқараш учун муҳим ва ўта мураккаб
муаммолар илгари сурилган. Бунда Гегель жонсиз табиатдан
жонли табиатга, ҳис қила олмайдиган мавжудотлар
салтанатидан сезадиган, ҳис қила оладиган мавжудотлар
оламига ўтиш жараёнини очиб беришга уринган. Бу жараён
руҳнинг табиат бағридан чикиб кетиши билан белгиланади.
Демак, Гегелнинг фикрича, табиат «мутлақ ғоя»
ифодаланиши ва ўз-ўзини билишнинг илк босқичи мақомини
бажарар экан. Бу ғоя табиатни тарк эта бориб, жамиятда
ўзлигини топади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, Гегель ўз
даврида аксарият табиатшунос олимлар томонидан илгари
сурилган эволюцион ғояларга ўзини алоқадор, деб билмайди.
Юқори даражада ташкил топган организмларнинг қуйи
даражадаги организмлардан келиб чиққанлиги тўғрисидаги
барча фикр-мулоҳазалар нотўғри ва улар ҳеч қандай
1дизиқишга лойиқэмас. Табиатда «ой қаршисида рўй бераётган
ҳеч бир нарса янги эмас. Бу борада унинг туҳфа шакллардаги
ўйини зерикиш ҳосил қилади, холос. Руҳий жабҳада содир
бўладиган ўзгаришлардагина янгилик рўй беради»
90
, — деб
уқтиради Гегель.
Демак, табиатда яққол сезилиб турган турли-туман
ҳодисалар манзараси табиатнинг тўғридан-тўғри ҳосиласи
эмас. Табиат бу ерда, аслида, барча ўзгаришлар майдони. Унда
ўз адекват шакл-мазмунини излаётган мутлақ ғоя фаол
ҳаракат қилади, ўзлигини излайди. У охир-пировард ўз шакл-
мазмунини топади. Аксинча, ҳар қандай ривожланиш, жонсиз
307
табиатдан жонли табиатга ўтиш, табиат, ҳайвонот олами,
инсон ва инсоният салтанатининг ўзаро нисбати ҳар қандай
мантиққа зид бўлар эди.
Руҳ фалсафаси Гегель фаясафий тшимининг муҳим
таркибий қисмини ташкил қилади. Унда мутлақ ғоянинг
якуний оқибат-натижаси таҳлил қилинади. Гегель таъбирича,
мутлақ ғоя табиат жабҳасида кўп жиҳатдан инерт, қўпол,
дағал материя билан ўзаро муросага кела олмайди, чунки
улар ягона борлиқнинг бир-биридан тубдан фарқ қилувчи
жиҳатларидир.
Руҳ фалсафаси субъектив руҳ (антропология,
феноменология, психология), объектив руҳ (ҳуқуқ, аҳлоқ,
давлат) ва мутлақ руҳ (санъат, дин, фалсафа) тўғрисидаги
таълимотлардан ташкил топади.
Антропология соҳасида инсон шахсининг индивидуал
камолоти, руҳ ва таннинг ўзаро муносабати, ирқий
тафовутлар, кишилар ёшидаги фарқ, инсон организмининг
саломатлиги, унда рўй берадиган ҳасталик ҳолатлари,
табиати, мижоз, темперамент ва бошқалар тўғрисида
мулоҳазалар юритилади. Гегель инсоннкнгҳайвонлардан фарқ
қилиши масаласига тўхталкб, француз маърифатчилари
изидан бориб, одамзошинг икки оёқда туриб юришини
муҳим омил деб эътироф этади. Файласуф мавжуд ирқлар
ўртасидаги реал фарқлар расистик хулосаларга ўрин
қолдирмаслиги ҳақида фикр юритса-да, ирслар, миллатлар
мутлақ руҳнинг турли босқичларини ташкил этади, улап
ўртасидаги маънавий-маданий фарқни бартараф этил
мумкин эмас, деган хулосага келади.
Аммо юқорида келтирил ган мулоҳаза билан чегараланиб
қолсак, адолатга, илмий ҳақиқатга путур етказган бўлар эдик.
Чунки Гегедда ўзга ирқ ва миллатларга нисбатан қандайдир
адоват мавжуд, дейишга тил бормайди. «Инсон ўз моҳиятига
кўра акл-заковат соҳибидир; бунда барча кишиларнинг тенг
ҳуқуққа эга бўлиш имконияти мужассамлашган. Бундан инсон
навларини имтиёзли ва тенгсизлик кўринишларига бўлишга
ҳаддан ташқари уринишлар ўрннсиз эканлиги келиб
308
чиқади»
91
, — деб ёзади Гегель. Демак, ирқлар ва миллатлар
Ургасида муайян тафовут йўқ эмас, лекин бу тафовут мутлақ
руҳнинг тантанасига путур етказа олмайди.
Гегель ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, ёшлар
I юихологиясига тўхталиб, шахснинг мавжуд ижтимоий тартиб
қонун-қоидаларига қарши чиқиши ўсмирликка хос
жиловлаьмаган ва ҳеч қандай мантиққа асосланмаган
ўзгарувчан кайфият оқибатидир, дейди. Бундай ўспирин
улғайгандан сўнг «ишнинг зарарини кўзлаб эмас, балки унинг
нафини кўзлаб харакат қилади, мавжуд тартибнинг пароканда
бўлишидан эмас, аксинча, унинг барқарорлигидан
манфаатдор бўлади».
Инсон индивидуал онги ривожланишининг янги
босқичи Гегелнинг руҳ феноменологияси ва психологиясида
ўз ифодасини топган. Файласуф индивидуал онг ривожини
таҳлич қилар экан, унинг асосида объектив руҳ ётади, деган
хулосага келади. Бу тушунча, Гегелнинг таъкидлашича,
ҳуқуқий ва ахлоқий муносабатларни қамраб олади. Оила,
фуқаролик, жамият (бунга иктисодий муносабатлар ҳам
киради) ва давлат унинг таркибий қисмларини ташкил
қилади. Шундай қилиб, ахлоқий камолот ҳуқуқий, моддий
ва сиёсий муносабатларнинг ҳаракгтлантирувчи кучи ва ички
моҳият-мазмуни сифатида талқин қилинади.
Олим таъкидлашича, эркинлик руҳ моҳиятидир. Шундай
экан, ҳуқуқ — эркинликни рўебга чиқариш, унинг бевосита
:авжудлиги деб уқтириш ўз асосига эга. Шу нуқтаи назардан,
ҲУҚУҚ феодал ўзбошимчалик, бебошликка қарама-қарши
қўйилади. Хуқуқсиз мулк бўлмагани каби, мулксиз ҳуқуқ ҳам
бўлиши амримаҳолдир. Хусусий мулк ижтимоий
муносабатларнинг муайян тарихий шакли бўлиб қолмасдан,
балки ҳар қандай жамиятнинг ривожида эркинликнинг
зарурий, субстанционал ифодасидир.
Гегель ҳуқуқ тушунчасидан фуқаролик жамиятининг
барча жиҳат ва хусусиятларини келтириб чиқаришга интилади.
Давлат объектив ахлоқий руҳ, иктисодий муносабатларнинг
бирдан-бир ҳақиқий асоси сифатида баҳоланади.
309
Инсоният тарихи эркинликни англашдаги юксалишдир.
Эркинлик инсоннинг ички табиатини таг*'
т
ш этади. Лекин
инсоннинг ўзи уни аста-секин англаб олади, кўп асрлик
тарихий тараққиёт мобайнида эркин бўла боради. Кўп
ҳолларда, Гегель эркинлик ҳақида гапирар экан, уни руҳ,
фикр эркинлиги, инсоннинг интеллектуал эркинлиги
маъносида ишлатади. Албатта, бундай кўринишда эркинлик
ўзининг баъзи жиҳатларидан, қисман иқтисодий, сиёсий
жиҳатларидан маҳрум бўлади, унинг мазмуни бирмунча
ўзгаради, тушунчанинг ҳажми тораяди.
Гегель жаҳон тарихини учта асосий даврдан иборат деб
тушунади. Булар шарқ, антик ва герман даврларидир. Гегель
фикрича, Шарқ оламида инсон эркинлик —ўзининг ички
имконияти ва моҳияти эканлигини англамаган. Бундай
жамиятда озод инсон йўқ, ҳамма қуллик мақомида яшайди.
Антик дунёда (қадимги Юнонистон, Рим) жамкят
аъзоларининг муайян қисми ўзининг моҳиятини ангтай олган.
Шунинг учун улар қадимги Шарқ жлмиятидан
фарқланадилар, чунки ҳаётни эркинликдан афзал курган онг
қулликни ихтиёр қилади.
Қулчилик асоеида қуллик онги етади. Герман ёки
христианлик дунёсида инсонлар ўзларининг руҳий-маънавий
моҳиятларини тўла-тўкис англайдилар ва эркинликка
эришадилар. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Гегель ўзи
фуқароси бўлган Пруссия монархиней, унда ҳукмрон бўлган
сиёсий тартибни, христианлик қонун-қоидаларини барч
учун идеал намуна қилиб кўрсатишга уринади. Унинг
таълимотига кўра, ҳар қандай ривожланиш ибтидодан
бошланиб, юксалиб боради. Шундай экан, тарихий
юксалишни Осиёда эмас, Европада кузатиш мумкин.
Санъат, дин ва фалсафа мутлақ руҳтомонидан ўзлигини
англашнинг юқори ифодасидир. Уларда бутун жаҳон тарихи
ўз интиҳосига етади, мутлақ руҳ, оламий ақл ўзлигини
англайди ва қониқиш ҳосил қилади. Фалсафа, умуман, фан,
ҳақиқатнинг теран ифода этилишидир. Айнан шу маънода у,
диндан фарқланади. Лекин, Гегелнинг фикрича, дин ҳам
310
\ақиқий мазмунга эга. Аммо диний ҳақиқат ҳиссий идрок,
гасаввур сифатида гавдаланади. Гарчанд фалсафий мушоҳада
линий тасаввурдан юқори турса-да, пировард натижада,
уларнинг мазмуни ва объекта бир-бирига мое тушади. Чунки
фалсафа каби динда хам билишнинг предмета мутлақ гоядир.
Мутлақ ғоя эса, Гегель талқинида, Худо ва оламнинг
бирлигидан бошқа нарса эмас. Ҳар ҳодда Гегель ўзига хос
фалсафий талқинда оламнинг, руҳий-маънавий ва моддий
борлиқнинг ривожида ғаройиб диалектик ғояларни кашф
этди, фалсафий тафаккурни бойитди, уни бирёкдамалик,
метафизик чегараланишдан муҳофаза этишга ҳаракат қидди.
Гегелнинг фикрича, фалсафа фаннинг бошқа
соҳаларидан шу билан фарқланадики, у воқелик тўғрисида
тугал, мутлақ билим беришни мақсад қилиб қўяди. Фаннинг
бошқа соҳалари аниқ кузатувлар, тажрибалар, далил-
исботларга асосланган бўлиб, улар муайян шароитда ўзгариб
туради, баъзан уларга асосланган далиллардан воз кечилади.
Фалсафа эса айрим факт, далилларга ихлос қўймайди. У барча
мавжуд нарсаларнинг умумий моҳиятини гашккл этувчи
тушунчани ўзининг таянч нуқтаси деб билади, Шундай экан,
фалсафагина мутлақ билим ҳосил қилишга даъвогар фан.
Демак, фалсафа Гегель нигоҳида, «фанларнинг фани»дан
бошқа нарса эмас.
Лекин бундан Гегель даҳоси бошқа фанлар эришган
.луқларга лоқайд кайфиятда бўлган экан-да, деган хулоса
келиб чиқмайди, албатта. У воқеликни фалсафий
умумлаштириш, кўр-кўрона иш тутиш, тасодифий
далилларнинг қурбони бўлиш, аввал оёқца юрилган бўлса,
эндиликда бошда юришни ҳавас қилиш эмаслигини
таъкидлашни унутмайди.
Аммо ҳаммасидан ҳам Гегелнинг диалектик методи
муҳим аҳамият касб этади. Бу методга кўра, ҳар қандай
объектни жараён сифатида ўрганиш лозим. Унинг турли
ҳолат, хосса ва хусусиятлари тарихий-конкретлилик нуқгаи
назаридан таҳлил қилинса, жараён барча зиддиятлари билан
биргалиқца яхлит бир ҳолда олинса, воқеликни холисона,
311
объектив тарзда ўрганиш, нарсалар моҳиятини чуқур ва ҳар
томонлама очиб бериш имкониятлари яратилади.
Гегель ўз фалсафий идеали асосида инсоният даҳоси
яратган фалсафий тафаккур намуналарини қайта кўриб
чиқци, янгиликлар киритди, ўзига хос Фалсафий тизим
яратди, диалектик методга, асос солди. Бу методни
оламшумул аҳамиятга эга бўлган ҳар қандай буюк кашфиёт
билан қиёсласа арзийди.
Do'stlaringiz bilan baham: |