§§қсии маънисизликдир, дейди.
Лскин ту билан бирга ташқи дунё тасаввур сифатида
Мйижуд экан, у субъект орқали мавжуд ва трансцендентал
щилликдир. «Шундай экан, — деб ёзади, Шопенгауэр — ҳаёт
Аилпи тушнм ажратиш қийиндир, негаки, ҳаёт ватуш кўриш
вир китобнинг саҳифаларидир».
Ирода, унингча, объектив реалликдир. Дунёда тасаввур
сифатида сабабият ҳукмронлик қилади. Бир ҳодиса бошқа
қодиса нэтижасида келиб чиқади. Иккинчи дунё эса, яъни
ирода тўғрисидаги дунё макон ва замондан ташқарида, ҳеч
қандай сабаб орқали боғланмаган чексиздир. Ана шу дунёни
нк к и га ажратиш фалсафанинг вазифасидир.
Шопенгауэр фикрича, тушунчалар тасаввур ҳақидаги
<|>икрлардир. Ақлнинг ижобий томонларидан бири —
кишининг ўйлаб туриб жавоб беришидир. Ирода ягона ички
манбадир. У ҳар бир онгнинг бевосита ўзидан келиб чиқади.
И рода тушунчаси ана шу онгдан келиб чиққан холда моҳият
сифатида бутун дунёга тарқалади. Инсон ва олам мохияти
ҳам иродага боғлиқ. Ирода ақлга боғлиқ эмас. Ирода — куч-
қудрат.
Унингча, инсоннинг характери туғма бўлиб, унга
эзгулик ва ёвузлик ҳам туғма тарзда берилгандир. Бу ерда у
француз файласуфи Декартнинг «Туғма ғоялар» ҳақидаги
қарашларига қўшилган ҳолда, ундан фаркди ўлароқ, инсонни
ташки муҳитнинг маҳсули эканлигини инкор этади. У ирода
табиатидаги қарама-қаршиликлар кураши қонунини тан
олади. Ирода — жараён, у доимо ривожланишда. Ана шу куч
ривожланишни содир қилади. Юқори босқичдаги ирода қуйи
табақадаги ирода билан куращца бўлади. Қарама-қаршиликлар
кураши қонуни ҳамма нарсада бор. Пастки босқичдаги кураш
кўр- кўрона содир бўлади. Тафаккур қилиш инсон иродасини
заифлаштиради. Унинг таълимотига кўра, фақат битта ирода
мавжуд. Инсоннинг билиш жараёни иродага хизмат қилади.
Ҳамма нарса мақсадга мувофиқ тарзда содир бўлади.
1. Инсон ўзи нима?
293
2. Инсон нимага эга?
3. Инсон инсон сифатида ўзида нимани намоён этади?
Инсон ахлоқ-одоби, гўзаллиги, бойлиги билан хусусий
характерга эга. Шунингдек, инсон учун катта бойлик — унинг
соғлиғи, дейди файласуф. Ташқи томондан ҳамма бой
одамлар келажаги зерикарли эканлигини таъкидлайди. Шу
билан бирга, Шопенгауэр ўзининг фалсафий қарашлари
каторида санъатга ҳам жуда катта эътибор беради. Унинг турли
кўринишлари ҳақида фикр юритади. Олимнинг фикрича,
мусиқа санъатнинг бошқа турларига Караганда юксакрокдир.
Агар санъатнинг бошқа кўринишлари ироданинг объекта
бўлса, мусиқа иродани фақат назарий жиҳатдан
объектлаштиради.
Шунинг учун Шопенгауэр мусиқани ҳис-туйғу ва
изтироблар тили, яъни эҳтиросли тил дейди. У мусиқани
инсоннинг фақат ички дунёсидан тарқалган овозлардан келиб
чиққан, деб таърифлайди. Шопенгауэр учун санъат дунёга
иродани ҳаёлан етказиб беришдир. Ҳаётнинг ўзида ирода
изтироблари мужассам ҳолда ҳамиша мавжуддир. Лекин
санъат асарлари унга ўзгача характер касб этади. Дунёнинг
соф ва беғубор билимлари ҳеч бўлмаганда ҳаётга нисбатан
қувонч бахш этади.
Шопенгауэр фикрича, билиш иродага хизмат қилиб, у
айрим объектив дунё ҳодисаларига қаратилган. Ироданинг
оламдаги кўриниши объективдир ва ўз даражаларига эга. Бу
даражаларни Шопенгауэр Афлотуннинг ғояларига ўхшатади,
ғояларнинг якка нарсалардан фарқи шундаки, улар ўзгармас
ва мутлоқ, макон ва замондан ташқаридадир.
Табиийки, ғояларни билиш жараёни ҳодисаларни
билишдан тубдан фарқ қилади. Шопенгауэр фикрича,
«Ғояларни билмоқчи бўлсак, ўз шахсимиздан воз кечишимиз
керак». Бу фикрни Шопенгауэр қуйидаги мисол билан
тушунтиради. Ибтидоий даврдаги инсонлар, яъни овчилар
овга боришдан оддин, деворга овга бағишланган ҳаракатлар
суратини чизишган. Бу суратлар аввал амалий аҳамиятга эга
бўлган бўлса, кейинчалик суратларни чизган одамларда
294
С
Ипииг яратгаь образларидан таъсирланиб, улар орқали
>гиний гўзап ҳис-туйғуларини ифода этишган. Демак,
тисиирий санъат инсонларни гўзалликка бўлган интилишини
Ифода эта ботлайди. Илк амалий мақсад йўқолиб, унинг
Урпими санъатта бўлган ҳиссиёт эгаллади. Шундай қилиб,
«ими рассом, мусаввир, раққос, ҳайкалтарош, шоирга
ййланди. Худци мана шу фаолият санъатнинг туғилишига
тургки бўлди.
Юқоридаги хулосаларни умумлаштириб, Шопенгауэр
шундай дейди: «Инсон кўгаринки руҳий ҳолатда оламни
мушоҳада этса, унда нарсаларнинг атроф оламдаги
индивидуал ҳолати йўқолади, инсон соф билиш субъектига
пйланади.
Бундай ҳолатда объект ва субъект ўз фарқларини
йўкотиб, бир-бири билан бирлашиб кетади. Шу йўл билан
ирода ўз-ўзини англайди. Шундай экан бадиий мушоҳада
субъектни бутун борлиқ билан бирлашишига ва унинг бир
қисми эканлигини англашга олиб келади».
Шу ўринда Шопенгауэр бу фикрларни асослаш учун
Ведадан парча келтиради; «Мен бутун борлиқман, мендан
ташқарида ҳеч қандай мавжудот йўқ.»
Ҳодисаларни билишдан ғояларни билишга ўтиш,
Шопенгауэр фикрича, инсон дунёқарашини буткул
ўзгаришга олиб келади. Хусусан, замон ва тарихга бўлган
муносабатни ўзгартиради. Инсоният тарихи - ҳодисалар
оқими, даврлар ўзгариши — ғояларнинг тасодифий
шаклларидир. Худди будут ўз шаклига бефарқ бўлганидек,
тарихий воқеалар улар орқали қисман намоён бўлган ғоялар
учун бефарқдир. Тарихий воқеаларнинг ўзгариши ғояларга
ҳеч қандай таъсир этмас экан, тарихий тараққиёт ғоялар
ризожланишига олиб келмайди. Ўтмишда қандай ғоялар
бўлган бўлса, ҳозирги замонда ҳам ўша ғоялар мавжудцир.
«Ҳодисалар дунёсида ҳақиқий йўқотиш хам, ҳақиқий топиш
ҳам йўқ. Биз бу ерда фақат ирода намойишини кўрамиз,
холос», — дейди Шопенгауэр.
295
Шопенгауэр фикрича, фақат санъат сўз, мусиқа, бадиий
образ орқали оламнинг моҳиятини очиб бериши мумкин.
Санъат даҳоларни юзага келтиради, даҳолик фақат санъатда
намоён бўлади. Фақат санъат борлиқда яширинган соф
ғояларни амалга ошира олади. Санъатнинг ягона манбаи -
ғояларни билишдан, мақсади эса билимни тарқатишдан
иборатдир.
Агар фан охирги мақсадга ҳеч етиша олмаса, тўлиқ
қониқишга эга бўлолмаса, доимий йўлда бўлса, санъат эса
доимо мақсадга яқиндир. Санъат ўз объектини дунё оқимидан
ажратиб олиб, алоҳида мушоҳада қилади. Ана шу ажратилган
қисмда бутунлик акс этади. Бу яхлитлик макон ва замондан
ташқаридадир, замон ғилдирагини тухтатади, замон яхлитлик
ғоясидир, ғоя эса объективдир. Унинг фикрича, «оддий
инсон, шунингдек, олим ҳам табиат корхонаси ишлаб
чиқарган маҳсулотдир. Мақсадсиз мушоҳадага фақатгина
даҳоларгина қодирдир. Чунки, улар бетакрор қобилият
эгасидирлар. Албатта, ҳар бир инсонда ғояларни қисман ҳис
қилиш қобилияти бор. Шунинг учун ҳам уларда санъат
асарлари таъсирида ҳаяжонли ҳис-туйғулар уйғонади. Лекин
улар шундай асарларни ўзлари ярата олмайдилар». Билишнинг
ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб, «онгимиз иродамизга
тўла бўйсуниб, хоҳишлар уммонига берилар экан, истаклар
субъекти бўлиб қолаверар экан, ҳеч қачон хотиржам ҳам,
бахтли инсон ҳам бўла олмаймиз. Абадий талаб қилувчи
иродадан бутунлай воз кечмагунимизча соф фаровонликка,
мутлоқхотиржамликка ҳеч қачон эриша олмаймиз», — дейди
файласуф.
Ғояни санъатнинг предмета сифатида талқин қилган
Шопенгауэр тушунчага ғояни қарама-қарши қўяди: «Ғоя -
бизнинг интуитив қабул қилишимизнинг маконий ва замоний
шакли туфайли кўпликка ажралиб кетган бирлиқцир, тушунча
— тафаккуримизнинг мавҳумлаштириш қобилияти эвазига
қўпликни қайтадан тикланган бирлигидир».
Шопенгауэр тушунчаларни, шунингдек, тафаккурни
ҳам санъат олдида бемаҳсул ва кераксиздир, деб ҳисоблайди:
296
Do'stlaringiz bilan baham: |