Иммануэл Кант
И. Кант 1724 йилда Кёнигсбергда (ҳозирги
Калининград) ҳунарманд оиласида туғилди. У шу шаҳарда
тлълим олди, ўқитувчилик қилди, университет профессори,
кейин эса унинг ректори лавозимларида ишлади. И. Кант 1804
йилда вафот этди.
И. Кант машҳур файласуф ва йирик табиатшунос олим
сифатида жаҳонга танилди. Айниқса, олимнинг «Умумий
табиий тарих ва осмон назарияси» асари ва унда илгари
сурилган Қуёш тизимининг пайдо бўлиши ҳақидаги илмий
башорати ўша даврдаги тадқиқотчилар муҳитига ижобий
таъсир кўрсатди. Унинг таъкидлашича, Қуёш тизими фазода
тарқоқ ҳолда жойлашган бўлиб, материя зарралари бир-
бирига яқинлашиши оқибатида метеоритлар, фазовий
сайёралар пайдо бўлган. Кант ривожланиш тамойилини
табиий жараёнларга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратади.
Олим Қуёш тизимининг шаклланиши тўғрисидаги
умумий назария билан чегараланмасдан, курраи-замин
тарихига тааллуқли махсус масалаларнинг ечинмалари билан
ҳам қизиқади. У курраи-замин тарихида денгиз сувининг
кўтарилиши ва қайтиши масаласига тўхталиб, шу туфайли
Ернинг кеча-кундуз айланиш тезлиги секинлашади, деган
хулосага келади.
Файласуф юқорида тилга олинган «Умумий табиий
тарих ва осмон назарияси»дан ташқари «Фалсафага манфий
ўлчамлар тушунчасини киритиш тажрибаси» (1763), «Ҳиссий
ва интеллигибел олам шакл ва тамойиллари ҳақида» (1770),
«Соф ақл танқиди» (1781), «Келажакда пайдо бўлиши
мумкин бўлган ҳар қандай метафизикага пролегоменлар»
(1783), «Муҳокама танқиди» (1790), «Ҳуқуқ фанининг
метафизик асослари», «Амалий ақл танқиди», «Хулқ-
атворнинг метафизик асослари» каби асарларнинг
муаллифидир.
Олимнинг «танқидий фалсафа»си XVIII аср 80-йиллари
бошида шаклланди. Унинг таълимоти «Соф ақл танқиди»,
279
«Амалий ақл танқиди», «Муҳокама этиш қобилиятини
танқид» каби асарларда ўз ифодасини топган. Кант асарларвда
билиш таълимотини, ахлоқ-одоб, эстетика, табиатда
мақсадга мувофиқлик муаммоларини ёритиб беради.
Уларнинг асосини «ўзида нарса», «биз учун нарса» ва
«ҳодиса» тўғрисидаги тамойил ташкил этади. Унинг фикрича,
бизнинг онг-ҳиссиётимизга боғлиқ бўлмаган нарсалар олами,
салтанати мавжуд. Уни файласуф «ўзида нарса» сифатида
таърифлайди.
Кантнинг таъквдлашича, билиш жараёни «ўзида
нарса» ларнинг сезги аъзоларимизга бевосита таъсири остида
ҳис-туйғунинг уйғонишидан бошланади. Ҳис-туйғулар,
тушунча ва ҳукмлар ўз ҳолича «ўзида нарса»лар тўғрисида
муайян назарий билим беришга қодир эмас. Пекин ишончли
билим йўқ экан, деган хулосага келмаслик керак. Математика
ва табиатшунослик айнан шундай ишончли билим манбаидир.
Бу фанлар эришган ҳақиқатлар энг умумий ва зарурий
характерга эгадир. Аммо улар қанчалик даражада ишончли
ва мартабали бўлмасин, «ўзида нарса»лар ҳақидаги ҳақиқий
билим бўла олмайди. Сезги аъзоларимиз, акд-тафаккуримиз
томонидан шаклланган тушунчалар «ўзида нарса» ларни қай
даражада тўғри ёки нотўғри акс эттира олади, деган саволга
тайин бир жавоб йўқ, дейди Кант. Демак, «ўзида нарса»ларни
инсон томонидан билиб олиш имконияти мавжуд эмас.
«Ўзида нарса»ларнияг ташқи кўриниши, яққол сезиладиган
жиҳатларини, яъни ҳодисани била олишгагина қодирмиз.
Эмпирик билиш равнақи эса уни билишга яқинлаштирмайди.
Агностицизм Кант билиш назариясининг асосини
ташкил қилади. Бу ерда гап шундаки, инсон объектни ўз
табиатига кўра, ҳодиса ва моҳият нуктаи назаридан ўрганади.
Демак, аниқдаражада бу жараён бир-бирига қарама-қарши
қўйилади. Ҳодисадан моҳиятга ўтиш зиддиятли жараёндир.
Сезги берган илк маълумотлар тўғридан-тўғри тафаккур
«лаборатория»сига қабул қилинмайди. Лекин, Кантнинг
таъкидлашича, шундай субъект борки, у учун билимнинг
даражаси бўлмайди, «ҳозир» ва «кейин», ҳодиса ва моҳият
280
тушунчалари унга нисбатан ишлатилмайди. Унинг билими
доимо тўлиқ ва ҳақиқийдир. У Худодир.
Файласуф таълимотига кўра, ҳар қандай билим ҳукм
орқали ифодаланади. Ҳукмда предикат субъектдан келтириб
чиқарилмасдан, унга боғланса, бундай ҳукм синтетик ҳукм
деб аталади. Масалан, «баъзи жисмлар оғирдир». Ҳукмдаги
предикат субъект билан боғланса (яъни, бундай боғланиш
тажрибада тасдиқланса), бундай ҳукм апостериор ҳукм деб
аталади. Масалан, «баъзи оккушлар қорадир». Улар ўртасидаги
алоқа тажрибадан олдин келса, унга боғлиқ бўлмаса, бундай
ҳукм априори ҳукм деб аталади. Масалан, «содир бўладиган
барча нарсалар ўз сабабига эга». Кантга кўра, бундай ҳукм
априор ҳукмдир, чунки унда барча нарсаларга нисбатан фикр
юритилган, лекин амалда эса тажриба бир қисмини
тасдикдаши мумкин.
Кантга кўра, инсоннинг ахлоқий фаолияти эркиндир.
У амалий ақп тамойилига амал қилиб, ўз ахлоқий саъй-
ҳаракатини белгилаб олади. Юридик қонун инсон
эркинлигининг ташки қиёфасини белгилайди, чунки ҳар бир
кишининг эркинлиги ўзгаларнинг истак-хоҳишига зид
келмаслиги лозим
84
. Демак, қонуний саъй-ҳаракатсиз инсон
эркинлиги ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас.
Сиёсий эркинликнинг асосий шарти — жамият
аъзоларининг қонун олдидаги тенглигидир. Лекин, Кантнинг
таъкидлашича, жамият бошлиғи қонунни яратувчиси ва уни
муҳофаза этувчи кафолатли шахе сифатида бундан
истиснодир. Тенглик насл-насабга алоқадор барча
имтиёзларни рад этади. Лекин у айрим кишиларнинг
мулкдаги, жисмоний, маънавий-интеллектуал тенгеизлигини
бартараф эта олмайди, қолаверса, бартараф этиши шарт
эмас. Кишиларни мутлақ тенгликда сақлашга уриниш
ижтимоий адолатсизликдан бошқа нарса эмас. Бу аслида
«буюк тенгеизлик». Унга амал килган тақдирдагина адолат
салтанати тантана қилади. Эркинликнинг асосий шарти
фуқаронинг мустақиллиги, яъни унинг мулкка эга
бўлишидир. Халқ қонуннинг мукаммал ёки мукаммал
281
эмаслигини ҳал этишга ҳақлидир. У бу борада «халқ ўзига
нисбатан биронта нарсани ҳал кила олмаса, айнан шундай
масалани қонун яратувчи ҳал этмаслиги лозим»
85
.
Донишманд гарчанд диний эътиқод манфаатини кўзлаб
билимни чегаралаб қўйган бўлса-да, шу билан биргаликда,
ахлоқ-одобни эътиқоддан мустақил эканлигини таъкидлашга
ҳаракат қилади. Ахлоқ динга эмас, аксинча, ҳар қандай дин
ахлоққа асосланмоғи лозим, деган хулосага келади у.
Кантнинг фикрича, зарурият билан эркинлик
ўртасидаги зиддият аслида ҳақиқий зиддият эмас. Бунинг
боиси инсон баъзан зарурий бир тарзда ҳаракат қилади,
бошқа вазиятда эса унинг саъй-ҳаракати эркиндир. Инсон
ҳаракатларининг зарурийлиги шундаки, у табиатдаги барча
«ҳодисалар» сингари «ҳодиса»дир. Шундай экан, инсон улар
каби ҳукмрон зарурият қонунига бўйсунади. У ахлоқ-одоб
соҳиби бўлган мавжудотдир, ахлоқий онг субъектидир. Инсон
ахлоқий мавжудот сифатида «ўзида нарса»лар оламига
мансубдир. Демак, у эркиндир.
Олимнинг ижтимоий-ахлоқий қарашлари тизимида
ахлоқий қонун ёхуд «шартсиз императив»нинг аҳамияти
сезиларлидир. Бу қонунга кўра, инсон танлаб олган ахлоқий
меъёр барча учун шарт бўлган ахлоқ-одоб, хулқ-атвор
намунасига амал қилмоғи лозим. Ахлоқий қонунга нисбатан
ҳурмат-эҳтиром ила бажо келтирилган саъй-ҳаракат ахлоққа
монанд ҳисобланади.
Кантнинг эстетик қарашлари ҳам ўзига хосдир. Бунинг
ўзига хослиги шундан иборатки, эстетик ҳукм тушунчаларга
асосланмасдан, балки эстетик объектнинг шакл-
шамойилларини мушоҳада қилиш махсус завққа боғлиқ
бўлади. Бу маънода ҳар қандай эстетик ҳукм субъектив
характерга эга, уни эстетик баҳолашни исботлаб бўлмайди.
Эстетика соҳасида кабул қилинган ҳукмлар мантиқий-
гносеологик ҳукмлардан фарқ қилади. Эстетик ҳукмлар
орқали нарсаларга, билиш объектига тааллуқли бирон-бир
объектив жиҳатни изламаймиз. Эстетик ҳукмлар аслида реал
ҳолатга биз томонимиздан берилган баҳодир.
282
«Баҳо» ва «ҳукмлар»нинг бир-биридан фарқланиши
каби эстетик баҳолаш фани табиий телеология ҳақидаги
(|>андан ажралиб туради. Табиатда икки хил қонунлар амал
қилади. Биринчиси — механистик тигщаги каузал қонунлар.
Булар тажриба орқали билиш мумкин бўлган нарса ва
қодисаларга алоқадор қонунлардир. Иккинчи типдаги
қонунлар эса тўғридан-тўғри табиат рефлексияси билан
боғланмаган. Бу қонунлар жонли табиатнинг
дифференциациясига, организм — «ички мақсад»
тушунчасига алоқадор қонунлардир. Кант жонли ва жонсиз
табиат, инсон ва эстетик муносабатларни шу тариқа ҳал
этишга уринади.
Кант эстетика соҳасида инсонга завқ-шавқ
бағишлайдиган ёқимлилик тушунчасини ҳам ўзига хос тарзда
таърифлайди. Ёқимлилик — объектнинг билиш қувватига
мутаносиб келиши. Ёқимлилик объектни билиш
имкониятларига нисбатан қиёслаб, баҳолаш орқали вужудга
келади. Бордики, улар бир-бирига нисбатан мутаносиб келса,
эстетик объект ёқимли, аксинча эса ёқимсиз деб баҳоланади.
Муносабатнинг ўзи эса мутаносиб ёки номутаносиб шаклда
қаралади. Фикримизнинг эстетик предмети «мақсадсиз
мақсадга мувофиқлик» сифатида тушунилади, эстетик ҳукм
«бу предмет гўзалдир» умуминсоний маъно касб этади.
Олимнинг ижтимоий-сиёсий ва тарихий қарашлари
француз ва инглиз маърифатчилиги, айниқса Руссо таъсири
остида шаклланди. Руссога таклид қилиб, Кант халқнинг олий
ҳокимияти тўғрисидаги ғояни ривожлантиради. Лекин у
немис бюргерлари назариётчиси сифатида ноизчиликка юз
тутади. Унингча, суверенитетни амалга ошириб бўлмайди.
Халқ иродаси мавжуд ҳокимият ҳукмига бўйсуниши лозим.
У Руссонинг халқ ҳокимияти идеалига Гоббснинг мавжуд
олий ҳокимият чексиз ваколатлари ҳақидаги тамойилини
қарши қўяди.
Кантнинг идеал жамият ҳолати — жамият аъзолари
ўртасидаги тинч-тотувлик, давлатлараро ҳамкорлик ва
ҳамжамиятлилик. Лекин бу ҳолат аслида келажакда юзага
283
келиши мумкин бўлган ижтимоий имконият. Реал жамиятда
эса тинчлик-тотувлик, ҳамжиҳатлик эмас, аксинча, кураш,
одамлар орасида чексиз антагонизмлар, беқарорлик,
бетақотлик ҳукм суради.
Do'stlaringiz bilan baham: |