I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/118
Sana24.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#232957
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   118
Bog'liq
2 5298753607510789912

Жюльан Офро Де Ламетри 
Жюльан Офро де Ламетри (1709-1751) — кўзга кўринган 
француз механистик материалисти. Унинг «Одам-машина» 
асари Францияда кўпгина шов-шувларга сабаб бўлади. У 
консерватив доираларда норозигарчилик кайфиятини 
туғдиради. Натижада Ламетри ватанни тарк этишга мажбур 
бўлади. Ламетри Локкнинг сенсуализмидан келиб чиқиб, 
бизнинг сезгиларимиз объектив асоси бўлиб ташқи олам 
хизмат қилади, деган мулоҳазага келади. Материя доимо 
ҳаракатда бўлади. Материя ва ҳаракат бир-бири билан узвий 
266 


илоқададир. Ҳаракат манбаини четдан излашга ҳожат иуқ, 
уиинг манбаи материянинг ўзида, дейди Ламетри. 
Поль Гольбах 
Ламетри томонидан белгиланган, лекин ечими 
топилмаган муаммоларни кўриб чиқишга машҳур француз 
файласуфи Поль Гольбах (1723-1789) муяссар бўлди. Унинг 
«Табиат тизими» асари фалсафий тафаккурнинг кенг 
доирадаги муаммолари борасида баҳс юритади. 
Табиатда содир бўладиган барча жараёнларнинг 
асосини материя ва унга хос бўлган ҳаракат ташкил қилади. 
Моддий жараёнлар муайян тартибда, зарурий тарзда рўй 
беради. Бунда ҳеч қандай тасодифга ўрин йўқ. Зарурият 
тўғрисидаги таълимот умумфалсафий характерга эга. У, 
жумладан, инсон фаолияти, хулқ-атвори, унда содир 
бўладиган барча руҳий ҳодисалар: сезги, тасаввур, ҳис-
туйғу, ирода, майл ва бошқаларга ҳам алоқадордир. Бу 
борада П. Гольбах бирон-бир ҳодиса сабабини билиб олишни 
Эрон тахтини эгаллашдан афзал курган Демокритга ўхшаб 
кетади. 
Табиатда мавжуд барча нарсаларнинг ҳаракати ва 
қарши ҳаракатидан сабаб-оқибат муносабати пайдо бўлади. 
Ҳаракат, сабаб-оқибат доимий ва асло ўзгармас табиий 
қонунларга бўйсунади. Ҳаракат тана аъзоларимиз ва 
ичимиздаги ёки ташқаримиздаги мавжудотлар ўртасида 
муайян муносабатни ўрнатади. Шу мавжудотларнинг 
ҳаракати туфайли уларнинг хоссалари, ўзаро алоқалари 
тўғрисида хабардор бўламиз. Демак, нарсалар, ҳодисалар 
ҳаракат натижасида ўз моҳияти, хосса-хусусиятларини 
намоён қила боради. 
П. Гольбахнинг «Табиат тизими»да ҳаракат икки хил 
кўринишда намоён бўлади. Бу, биринчидан, массанинг 
ҳаракати бўлиб, унинг оқибатида жисмлар бир жойдан 
бошқа бир жойга силжийди, фазодаги ўз ўрнини 
267 


ўзгартиради. Иккинчидан, бу яширин ва ички ҳаракат. 
Бундай ҳаракат жисмнинг ички энергиясига боғлиқ бўлиб, 
материянинг кўзга кўринмас молекулалари ҳаракатининг 
турлича бирлашувидан юзага келади. Демак, ҳаракатнинг 
биринчи кўриниши оддийгина бўлиб, у моддий 
жисмларнинг ички, зарурий ҳаракати, ривожининг зоҳирий 
нишонаси экан. Бундан жисмлар ҳаракатининг манбаи 
нимада экан, деган саволнинг ўзи ҳар қандай назарий хулоса 
ва далил-исботларсиз реал ечимини топади. Лекин бунинг 
учун кузатув ва тажрибанинг сўнгги фатвоси зарур бўлади, 
холос. 
Файласуфнинг назарида Толанд эътиборли 
тадқиқотчидир. Шунинг учун у Толанднинг фикр-мулоҳаза, 
фалсафий мушоҳадаларига таянган ҳолда, ҳаракат табиатда 
умумий ҳодиса эканлигини исботлайди. Ҳаракат қилишнинг 
ўзи табиатнинг моҳиятига хос фаолиятдир. Бордики, биз 
унинг турли-туман қисмлари, жиҳатларини қунт билан 
кузатадиган бўлсак, улардан биронтасининг мутлақ 
сокинлик ҳолатида эмаслигига гувоҳ бўламиз. Баъзан бизга 
зоҳиран ҳаракатсиз бўлиб туюлган жисмлар ёки уларнинг 
хоссалари аслида нисбий сокинлик ҳолатида эканлигини 
уқиб олиш мумкин. 
Ҳаракат материя мавжудлигининг ўзига хос усулидир. 
Уларни бир-биридан ажратиб олиш ёки бир-бирига қарама-
қарши қўйиш маъқул эмас. Ҳаракат ва табиатга хос 
қонуниятни баъзан сезмаслигимиз ҳам мумкин. Бундай 
вазиятда биз таққослаш, қиёслаш каби билиш усулларига 
мурожаат қилишимиз лозим бўлади. 
П. Гольбах билиш назариясида жонли мушоҳада, 
кузатув ва тажриба, ақл ва унинг мавҳумлаштириш, 
умумлаштириш фаолиятига алоҳида эътиборини қаратади. 
Аслида инсон зоти билиши мумкин бўлмаган бирон-бир 
жараён, ҳодиса йўқҳисоб. Билишнинг тантанаси инсоннинг 
азми қарори, саъй-ҳаракати, аклий фаоллиги, истак-
хоҳишига, иродасига боғлиқдир. 
268 


Лйниқса, Гольбахнинг жамият ва давлат, инсон ва дин, 
дин ва ижтимоий барқарорлик тўғрисидаги мулоҳазалари 
•умиборлидир. Ун инг фи крича, эркин фалсафий фикр, 
жам иятнинг тинч-тотув ҳаёти, фаннинг равнақи, фуқаролик 
дпшшти ва диний бетоқатлик бир-бири билан асло келиша 
олмайдиган қутблардир. Руҳонийлар назарида ўзаро «диний 
сабр-қаноат доимо даҳрийлик ёки ҳеч бўлмаган тақдирда 
динга нисбатан бефаркдик намунаси бўлиб келди»
82
. Бордики 
руҳонийлар ҳукмдорларга содиқлик муносабатида бўлиб 
кслган бўлсалар, бунинг сабаби уларнинг қон-қонига сингиб 
кетган адолатпешалиги, раҳм-шафқати, кўнгилнинг 
кенглиги, кишиларни бир-бири билан қовуштириш, 
барқарорликни соғиниш эмас, балки улар манфаат-
ларининг вақтинча ҳукмдорнинг йўл-йўриқларига, олиб 
бораётган сиёсатига мое келишидадир. 
Гольбах афсус-надомат билан ёзадики, ҳукмдорларнинг 
ўзлари хурофотлар ҳукмида бўлишиб, руҳонийлар билан 
иттифоқда бўлишдан ўзга сиёсатни билмайдилар, халкни 
зулматда сақлаган ҳолда, уни бахт-саодатли этишни 
ўйламайдилар. «Ҳақиқат ва ахлоқ-одобгина халқлар ва 
шоҳларга бахт-саодат бериши мумкин». «Ақл дин билан 
чикиша олмайди, чунки унинг мақсади ақлни йўқ қилишдир. 
Токи уларни жоҳиллик, енгилтаклик, ақлни менсимаслик 
худога маъқул келадиган иш, деб ишонтириб келишар экан, 
халқлар доимо беақл бўлиб қола берадилар»
83
, — деб 
таъкидлайди П. Гольбах. 
Француз материалисти машҳур мутафаккир П. 
Гольбахнинг фалсафий қарашлари, унинг табиат ва ҳаракат 
ҳақидаги таълимоти, клерикализмнинг танқиди, эркин 
фикрни қўллаб-қувватлаб чиқиши ўша давр маънавий 
ҳаётининг уйғонишига туртки бўлиб хизмат қилиб келди, 
дин пешволарини адолатга, хамжиҳатликка чорлади, жамият 
барқарорлигини ҳамма нарсадан устун эканлигини барча 
эътироф этишни талаб қилиб чиқдики, бунинг аҳамияти 
ҳозирга қадар ҳам ўз мавқеини йўқотгани йўқ, десак хато 
қилмаймиз. 
269 



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish